WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4226]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3540]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Январь » 20 » Янги таҳрирдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”га 15 та қўшимча киритилди(Интервью)

ПОИСК / IZLASH:

20:34
Янги таҳрирдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”га 15 та қўшимча киритилди(Интервью)
Ҳозирги  кунда бутун дунёда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш иши энг долзарб муаммолардан бирига айланган. Чунки, йўл-транспорт ҳодисалари натижасида мамлакатлар иқтисодиётига жуда катта зарар етмоқда. Бундай ҳодисалар маънавий жиҳатдан ҳам инсонларга ўнглаб бўлмас даражадаги зарарни юзма-юз қилмоқда. Кунига автомобил ғилдираклари остида кўз юмаётган бегуноҳ инсонлар орасида кимнингдир отаси, кимнингдир онаси, баъзиларнинг жондан азиз фарзандлари борлигини тасаввур қиладиган бўлсак бу ҳодисаларнинг аянчли кўриниши яққол намоён бўлади.

Йўл-транспорт ҳодисаларининг оқибатида келиб чиқаётган моддий зарарлар, маънавий йўқотишлар ва бу ҳодисаларнинг инсон ҳаёти ва соғлиғига солаётган хавфини ҳеч ким инкор эта олмайди.

Олдимизда ана шундай муаммо турган экан уни ечимини топиш устида ҳамма бирдек иш олиб бормоғи лозим. Куни кеча, аниқроғи 2015 йилнинг 24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 370-сонли қарор имзоланди. Мазкур қарорга асосан мамлакатимизда 2016 йилнинг 1 март кунидан бошлаб бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганянги таҳрирдаги "Йўл ҳаракати қоидалари" амалга киритилади.

Биз янги таҳрирдаги "Йўл ҳаракати қоидалари" тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси бошлиғи Холматжон Аҳмедович Сайдалиевга бир неча саволлар билан мурожаат қилдик.

- Холматжон Аҳмедович, қоидаларни янгилашдан кўзланган асосий сабаб нимада?

- Шуни таъкидлаш лозимки мамлакатимизда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш муаммоларига доимий равишда алоҳида эътибор билан қараб келинмоқда. Ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар йўл транспорт ҳодисаларининг йилдан-йилга камайиб боришига муносиб улуш қўшмоқда. Хусусан, мустақиллик йилларида сохага тааллуқли Қонунлар, ҳукумат қарорларини янгиланиши, уларни давр талабидан келиб чиққан ҳолда доимий янгиланиб, қўшимчалар билан тўлдириб борилиши ҳам муаммо ечимига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Бунга мисол қилиб 1999 йилда "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қабул қилинганлигини, 2013 йилда у қайта ишланиб, маҳаллий шарт-шароитларни ҳамда ҳаракат иштирокчиларининг таклиф ва истакларини инобатга олган ҳолда қайта қабул қилинишини кўрсатиш мумкин. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг йўл харакати соҳасидаги бандларига 12 маротаба қўшимча ва ўзгартиришлар киритилганлигини ҳам айтиб ўтиш лозим.

Бугунги кунда юқорида таъкидланганидек, йўл-транспорт ҳодисалари, уларда жароҳатланган ва ҳалок бўлганларнинг сони камайишига эришилаётганлиги ушбу саъй-ҳаракатларнинг ижобий маҳсулидир.

Албатта, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ишларининг самарадорлигини оширишда  "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг ўрнибеқиёсдир. Шу сабабли қоидалар доимий ва узлуксиз, маҳаллий шарт-шароит, йўл ҳаракати  хавфсизлигини таъминлаш соҳасида орттирилган тажрибалар асосида такомиллаштириб борилмоқда.

Сўнгги йилларда амалда бўлган «Йўл ҳаракати қоидалар»га маҳаллий шарт-шароитлар, жорий этилаётган янгиликлардан келиб чиқган ҳолда бир-неча бор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бундан кўзланган асосий мақсад ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини оширишга қаратилган.

2015 йилнинг Янги қабул қилинган йўл ҳаракати қоидалари ҳам худди шу мақсадларни кўзда тутиб тайёрланган. Унинг лойиҳаси барча мутасадди вазирлик идора ва ташкилотларнинг тажрибали масъул мутахассислари томонидан тайёрланиб ўрганиб чиқилган.

-"Йўл ҳаракати қоидалари"га киритилган ўзгариш ва қўшимчалар тўғрисида батафсилроқ тўхталиб ўтсангиз.

-Янги таҳрирдаги "Йўл ҳаракати қоидалари"га  15 та қўшимча киритилди. Бундан ташқари бир қанча ўзгаришлар амалга оширилди. Айрим атамалар ҳамда тушунчаларга аниқликлар киритилди. Шуларнинг айримларига бир оз тўхталиб ўтамиз, шунда уларнинг моҳияти янада аниқлашади.

Аҳамият бергансиз, аввалги ва қабул қилинган Йўл ҳаркати қоидаларида, яъни унинг матнида "автопоезд" деган сўз кўп эслатиб ўтилган ва унинг  таниқлик белгиси ҳам бор. Шу сабабли ЙҲҚларини умумий қисмига (1 боб) "Автопоезд" атамаси киритилиб унинг тушунчаси ёритиб берилди. Унга тортувчи автомобил ва ярим тиркама ёки автомобил прицеп(лар)ининг қўшилган таркиби кириши белгилаб қўйилди. Мамлакатимиз ҳудудида ҳам шундай "автопоезд"лар ҳаракатланишини инобатга олган ҳолда бу атама киритилди.

Биласиз,Ўзбекистон Республикасида ҳозир амалда бўлган "Йўл ҳаракати қоидалари"да "мотоцикл" атамасига "кажавали ёки кажавасиз икки ғилдиракли механик транспорт воситаси. Юкланадиган ҳолатдаги вазни 400 килограммдан ошмайдиган уч ғилдиракли механик транспорт воситалари ҳам мотоциклларга тенглаштирилади" деб изоҳ берилган эди. Бу изоҳ ҳозирги кун талабига тўлиқ жавоб бера олмай қолди.Чунки, ҳозирги кунда техника тараққиёти натижасида автомобиль йўлларимизда "мотоцикл" атамаси билан айтилмайдиган, аммо айнаншу туркумга мансуб бўлган икки, уч ва тўрт ғилдиракли механик воситалар яъни, замонавий квадроцикллар, скутер ва электроскутерлар кўпайиб бормоқда. Ўз-ўзидан равшанки улар томонидан ҳам "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг бузилиш ҳолатлари учраб турибди. Сўзсиз бундай ҳолатларни тартибга келтириш учун, қоидага тегишли ўзгартириш киритиш зарурати яққол кўриниб қолди.

Шу сабабли, "Мотоцикл" тушунчаси кенгайтирилиб, двигател иш ҳажми 50 сантиметр3 дан юқори, тезлиги 50 километр соатдан ортиқ скутер, электроскутер ва квадроцикллар шу атамага киритилди. Эндиликда санаб ўтилган транспорт воситалари мотоцикл сифатида рўйхатга олинади ва уларга давлат рақам белгилари берилади. Бундай турдаги транспорт воситасини бошқарадиган ҳайдовчилар «А» тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлишлари шарт бўлади.

-Демак, ҳозирги кунгача бундай транспорт воситаларини давлат рақам белгисисиз ва ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариш мумкин бўлган, шундайми?

-Ҳа, эндиликда бу мумкин эмас. Агар бундай қоидабузарлик қайд этиладиган бўлса, ҳайдовчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг тегишли моддаларига асосан чора кўрилади.Яъни, фойдаланиш белгиланган тартибда ман этилган транспорт воситалари бошқарилса Кодекснинг 125-моддасининг 5 қисмига асосан жорий этилган энг кам ойлик иш ҳақининг беш баробари миқдорида жарима солинади. Агар ҳайдовчилик гувоҳномасисиз транспорт воситаси бошқарилса Кодекснинг 135-моддасининг 2 қисмига асосан жорий этилган энг кам ойлик иш ҳақининг уч баробари миқдорида жарима жазоси қўлланади.

Юқорида айтиб ўтганимдек аввалги "Йўл ҳаракати қоидалари"да баъзи бир иборалар ўзининг тўлиқ ифодасини топмаган эди. Ана шундайлардан бири бу "Йўл марзаси" яъни йўл ёқаси иборасидир.Бу ибора "Йўл ҳаракати қоидалар"ида кўп учрайди.Аммо у қоидаларнинг атамалар бобида кўрсатилмаган. Шу сабабли уни ҳар бир ўқиган одам ўзича тушинар эди.Янги қоидада бу камчилик бартараф этилди. "Йўл марзаси"бу ҳаракатланиш бўлаги билан бир сатҳда жойлашган бўлиб, ундан 1.1 чизиғи билан ажратилган ёки бошқа қоплама ётқизилган, транспорт ҳаракати, тўхташи, тўхтаб туриши (мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ) учун мўжалланган йўл элементи деб белгилаб қўйилди.

Маълумки, транспорт воситаларида ташилаётган йўловчилар, айниқса, болалар хавфсизлиги таъминлаш ниҳоятда масъулиятли масала.Шу сабабдан "Йўл ҳаракати қоидалари"га «Болалар гуруҳини ташкилий ташиш» атамаси киритилди.Унга кўра 8 ва ундан ортиқ болаларни автобусда ташиш(йўналишли транспорт воситалари бундан мустасно)  болаларни ташкилий ташиш эканлиги белгилаб берилди.Ўйлаймизки, ушбу тушунчани киритилиши болаларни ташиш ишларини ташкиллаштираётган мактаб ва мактабгача муассасалар, коллежлар, меҳрибонлик уйлари раҳбарлари олдига, шу жумладан бизнинг хизмат вакиллари зиммасига катта  масъулият юклайди.

"Йўл ҳаракати қоидалари"ни эътибор билан ўқиганлар билишадики унда "ҳақиқий вазн" сўзи кўп учрайди. Бу сўз асосан транспортга оид меъёрлар ва давлат стандартларидан олинган. Шу боис Қоидаларга транспорт воситасини ҳақиқий вазнини (факт бўйича) белгилаш учун "Ҳақиқий вазн" атамаси киритилди. Демак, "ҳақиқий вазн" деганда биз транспорт воситасининг юки, ҳайдовчиси ва йўловчиси билан биргаликдаги ҳақиқий вазнини тушинамиз. Бу йўлларнинг оғирлик кўтариш имкониятига қараб транспорт воситаларининг йўналишларини белгилашда муҳимдир.

Соҳага ахборот коммуникацион технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор билан қараб келинаяпти. Кўпчиликка маълумки,  кейинги 5 йилликда ДЙҲХХ йўл патрул хизмати фаолиятида йўл ҳаракати доирасидаги ҳуқуқбузарликларни автоматик тарзда аниқлаш амалиёти кенг қўлланилмоқда. Шу сабабли "фото ва видеофиксация" ибораси йўл ҳаракати қоидасида ўз аксини топиб, маъмурий ҳужжатларда ҳам қайд этилмоқда.

Бундан ташқари ҳайдовчиларни огоҳлантириш учун «Фото ва видеофиксация» ахборот-ишора белгиси ҳам жорий этилди. Бу киритилган янгиликнинг долзарблиги Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлигини компьютерлаштирилган бошқарув тизимини  ишга тушиши билан ҳам чамбарчас боғлиқ.

Ҳозир бу янгилик он-лайн тизимида фаолият юритаяпти. Биз ҳаракат иштирокчиларини жазолаш йўли билан эмас, балки уларни огоҳлантириш, қоидаларга амал қилишга чақириш йўли билан қоидабузарликларга қарши курашамиз.

- Янги қоидаларда ҳайдовчиларга ҳам бир затор мажбуриятлар юклатилибди, улар нималардан иборат?

- Тўғри, янги таҳрирдаги "Йўл ҳаракати қоидалари"да ҳайдовчиларга бир қатор муҳим мажбуриятлар ҳам юклатилди. Эндиликда ҳайдовчи ҳаракатни бошлашдан олдин йўловчиларни ҳаракат вақтида танани(қўлни чиқариш бунга кирмайди) автомобиль салонидан ташқарига чиқариш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантириши шарт. Худди шу талаб қоиданинг йўловчиларга тегишли 24 бандига ҳам қўшимча қилинди. Биласиз, сўнгги вақтларда, айниқса, тўй тантаналарида танасини ташқарига чиқариб видео тасвирга олаётганлар тез-тез учраб турарди. Бу эса ҳаракатланиш хавфсизлигига жиддий рахна солади. Шу сабабли мана шу ўзгартириш киритилди. Бундан ташқари ҳайдовчи йўловчиларга хавфсизлик камарини тақиб олиш шартлигини айтиши шарт.

Шу ўринда айрим мулоҳазаларни айтиб ўтиш ўринли бўларди. Бу ўзгаришлар ўз-ўзидан қабул қилинаётгани йўқ. Улар кўп йиллик изланишлар, тадқиқотлар, таҳлиллар, ҳаракат иштирокчиларининг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш натижасида амалга оширилади. Шу сабабли бу янгиликни фақат соха ходимлари эмас, кенг жамоатчилик, ота-оналар, мактаб ва коллеж ўқитувчилари ҳам ўрганиб, уни бошқаларга ҳам ўргатиши керак. Халқимиз, "Йўл қоидаси-умр фойдаси" деб бежизга айтмайди. Уни мукаммал ўрганилса ва қатъий амал қилинса фойда бўлади. Уйда ота-она, мактаб, коллежда ўқитувчи, йўлда ЙПХ ходими пиёдани тартибга чақириб турса, албатта ижобий натижага эришилади. Масаланинг мана шу томонларини ҳамма эътиборга олишини истардим.

Янги таҳрирдаги "Йўл ҳаракати қоидалари"да алоҳида эътибор қаратилган яна бир нарса бу тезликдир. Биласиз, транспорт воситалари сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Транспортлар сонининг ортиши тирбандликларни ҳосил бўлишига сабаб бўлаяпти. Маълумки, белгиланган тезлик талаблари бузилса у оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларини келтириб чиқариши мумкин. Агар маълум ҳудудларда таҳлилларга асосланган ҳолда тезликни оширилса транспортларнинг ёнилғи сарфи, йўлда юришга кетадиган вақт тежалиши, атроф-муҳитнинг ифлосланишининг олди олиниши мумкин. Масаланинг мана шу томонларини ҳамда тегишли мутахассисларнинг мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда турар жой даҳаларида транспорт ҳаракатини тартибга солиб, кўп қаватли уйлар орасида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун юқори тезликни соатига 30 километр қилиб белгилаб қўйилди. Бундан ташқари, худди шу банд билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Ҳокимликларига ДЙҲХХ билан келишган ҳолда, агар йўлнинг ҳолати тезликни ошириш имкониятини берса, айрим жойларда ёки айрим йўл бўлакларида, айрим транспорт воситаларига белгиланган тезликни ошириш учун рухсат бериш ваколати юклатилди.

- Кўпгина давлатларда транспорт воситалари куннинг ёруғ вақтида ҳам  яқинни кўрсатувчи чироқларини ёқиб юришади. Бу албатта, хавфсизлик қҳнуқтаи-назаридан йўлга қўйилган бўлса керак, шундаймасми?

- Тўғри таъкидладингиз. Транспорт воситалари куннинг ёруғ вақтида ҳам чироқларини ёқиб юрса кўпчиликни эътиборини тортади. Янги таҳрирдаги қоидаларда ҳам шу нарса эътиборга олинди. Эндиликда ташкилий равишда одам олиб кетаётган, йўловчиларни ташиётган автобуслар, микроавтобуслар, шунингдек, мотоцикл ва мопедлар хавфсизликни таъминлаш чораларини кучайтириш учун, куннинг ёруғ пайтида ҳаракатланаётганда ҳам яқинни ёритувчи чироқларини ёқиб юришлари шарт, деб белгиланди ва тартиб қоидаларнинг 138- бандига қўшимча қилиб киритилди.

Бундан ташқари Қоидаларнинг транспорт воситалари бошқарувчиларининг ёшини белгиловчи 149-банди, ҳайдовчиларни тайёрлаш тўғрисидаги Низом талабларига мос равишда Янги таҳрирда берилди. Демак, қоидаларга асосан «А» тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга ўқиётганларнинг ёши ўқишни битириш вақтида 16 ёш, «В» ва «С» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга ўқиётганларнинг ёши ўқишни битириш вақтида 18 ёш, «Д» ва трамвай, троллейбусни бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга ўқиётганларнинг ёши ўқишни битириш вақтида 21 ёш бўлиши керак.

Шунингдек, юқорида таъкидлаганимиздек, ЙҲҚнинг 1-иловасидаги огоҳлантирувчи белгилар банди «Фото ва видеофиксация» (5.41) йўл белгиси билан тўлдирилди ҳамда 7.19 бандида ушбу белги ҳаракат иштирокчиларини ҳолати техник воситалар орқали видео-фото тасвирга туширилиб қайд этилаётганлигини билдириши, бу белги огоҳлантирувчи, имтиёз, таъқиқловчи, буюрувчи ва ахборот-ишора белгилари билан қўлланиши кўрсатиб ўтилди.

Умуман олганда янги қабул қилинган Қоидалар аввало ҳаракат иштирокчиларининг хавфсизликларини таъминлашга йўналтирилган. Унинг бандларини сўзсиз бажариш эса келгусида йўлларимизда хавфсиз ҳаракатланишни таъминлаб, одамларнинг соғлиғи ва ҳаётини муҳофаза қилади.

- Мазмунли суҳбатингиз учун рахмат.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://kun.uz/ dan olindi!

Нравится




Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 160 | Добавил: iphone | Теги: MP3, bepul mp3, bepul, bepul musiqalar, uznews, musiqa, Musiqalar, yuklash, muzika, mp3 kochirish | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Январь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016