 Апрель ойи бошиданоқ радио ва твларга бешталик рўйхат берилиб, уларни эфирдан олиш сўралган. Бир хонанда, икки гурух, бир актер ва бир режиссер. Билишимча бу рўйхатдан "Ўзбекнаво" кейинроқ хабар топган. Яъни "Ўзбекнаво" ташаббуси билан бўлмаган запретлар.
Бу рўйхатга эътирозим хам қўллаб қувватлашим хам йўқ бўлиб, шунчаки нейтралликми, ё сабаблари аниқ бўлгунчами...хуллас улар кимлигини очиқлашни лозим топмадим.
Хозирча запретга лойиқ бўлмаган ва бу рўйхатдаги долзарброқ бўлганлар хақида бонг уриш мақсадга мувофиқроқ бўлса керак...масалан...
Йўқ... биласизми, шу кунгача нечта запретдагиларни кўрган, билган ва кузатган бўлсам, аксарият холларда бу запрети бекорга эмас деган фикрга келдим. Албатта бировларни хатоси учун жавоб бериш ва қайсидир (рақобат йўлидаги оёқ чалишларми) мансабдор шахснинг шахсий адовати юзасидан бўлишлик бундан мустасно!
Майли, кимгадир вақти ўтиб, таъқиқдан чиқариш керак деган фикрдадирман, аммо чиққанларини кўриб хам, бекорга ўша рўйхатда бўлмаганлигини вақт ўтиб тушундим...
Запрет тарбияларкан, ёки сал арқонини қисқароқ қилиб ушлайди. Иштони резинкасини махкамроқ тутиб туради.
Қаттиққўллик бор жойда тартиб бўлади!
Санъат оламидаги АКСАРиятига қўйиб берсанг, ўзидан дунё маликасию, олам қиролини ясаволади.
Бир тийнга қимматлари қанча? На келиб чиқишию ва на техника кучисиз "иқтидор"и)
Қанчасини машхурлиги тубида ёлғон ва нохақликлар ётибди?
Қанчаси кимларнидир шўрини қуритиш эвазига ялтираб келмоқда? Бировни муқаддас оиласиниям нафсига бўй беролмай бузишдан тап тортмаганлар кам эмас! Бир эмас, икки эмас, улар кўп!
Э, гапирсанг хам , гап жуда кўп! Машхурлик инсониятни адашиш чегарасига тақаб қўяркан. Жудаям камлари чегарадан чиқмай туради, қолганларини эса "Сенга мумкинку, қўлингдан келадику" деган мавқе (!) имконияти қитиқлаб йўлдан уради.
Бунда, таги кўрган ва нафсини жиловлай олгани , хамда тарбияси тузуклари ўзини ушлаб, айнимаслигида мана шу нарсалар асос бўла олса керак.
Қолганини эса танобини тортиб туриш керак! Шарт!
Фарқи йўқ, шахсий хаётидаги кенг оммага кўрсатилган хатосими, ўзини ахлоқи ва хатти харакатими, умуман фарқи йўқ, зеро санъатга қадам қўйяпсанми, кенг омма олдига чиқяпсан! Ниманг билан чиқяпсан? Хамма боринг билан!
У намунами, салбий тарғиботми, буни хис этишинг керак! Маъсулиятинг бўлиши шарт!
Керак бўлса ўзгартир ўзингни, қайта тарбияла, машхурлик ва санъат олами вакили бўлиш маъсулияти талаби жуда катта!
Ёмон бўлишга, хато қилишга хаққинг йўқ деган олам бу!
Кенг оммага интернетда Худони рўкач қилиб мулла ва отинойлик қилиб, мини юбкаларда суратга тушиб, тўйларда турсигини кўз-кўз қилаётганларни кўрмаяпсизми? Нима ёзма, нима дема, барибир аслинг ёриб чиқаверади.
Европага тақлид қилиб, нима десанг, ха бу ривожланиш деб билишади. Ўзбекликчи? Ниманг билан ўзбексан?
Ривожланиш бу мусиқада, кўриниш ва ахлоқда эмас! Либосни ривожланганини ёпиғи йўқдек гўё.
Иқтидоринг зўру, ахлоқинг бузуқми, унда қўяқол, бозорларда, бар кафеларда куйлаб юрақол. Ана у ерга мослар учун ўз сахнаси бор.
Сахнанинг муқаддаслиги қолмаяпти... итам битам сакраб юрибди. Қандай оёқлар остида сахна?!
Мана қаерда асл фожеа!
Нега сахна муқаддас саналишини тушундингизми?
Санъат бу МАДАНИЯТ олами! Авваллари маданиятсизлар сахнани пароканда қилмаганди...
Эндичи?
Запретдан нолиймизми? Кам бу запрет! КААААМ!
Шу ўринда: Кейин илтимос, хурматли машхурлар! Ижтимоий тармоқларда машхур файласуфларни фикрларидан иқтибос ёзаётганингизда, кенг оммага роль ўйнаб, ўзингизникидек қилиб эмас, муаллифини кўрсатиб ёзсанглар!
Хеч бўлмаса шу ақлим бор дегиларинг келади, тушунаман, аммо комплексдан психологга боради, ўзини интернетда овутмайди. Бўлмаса психолог хам холва бўлиб, психиатрга кунингиз қолганида, ишонаверинг, кеч бўлади. Хаммасига кеч бўлади))
Запретлар хақида хулосамми?
Бекоргамасдир?
Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!
|