WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [379]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10638]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [114]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1892]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [506]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3529]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6988]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [85]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11341]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1448]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [237]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [252]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [700]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2803]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [403]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3409]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5216]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [496]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [874]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [40]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [38]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [161]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [66]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [57]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 122
Гостей: 121
Пользователей: 1
zelmalg2

Kun faolllari:
iphone, kapriolndk, kapriolwjv, Mihaelhgc, Bogdanlex, Bogdanpxa, Bogdanzuw, Bogdankbb, WilliamTix, Bogdanlxu, Bogdanghq, Bogdanool, Bogdangjo, joannace2, rosellakc1, nelltj16, rebekahxt18, deannays16, loisbd11, kenyara69, nicholaskl69, zelmalg2, Bogdanfin, Bogdangaf, jeniferma60, Bogdanrre, Bogdanhni
Главная » 2021 » Август » 30 » Йил қайтиши. Роналду трансферидан “Манчестер Юнайтед” нималарни ютади ва ютқазади?

ПОИСК / IZLASH:

07:44
Йил қайтиши. Роналду трансферидан “Манчестер Юнайтед” нималарни ютади ва ютқазади?
Мессининг Неймар билан "ПСЖ”да, Роналдуни яна "МЮ”да тасаввур қилиш уларни ўша ҳолатда томоша қилишдан ҳам қизиқроқ, тўғрими? Шу эътибор билан ўтаётган трансфер ойнаси бизга футбол ўйинларидан ҳам қизиқроқ эмоциялар бера оляпти.

12 йил ўтиб Криштиану Роналду яна Манчестерда. Унинг "Олд Траффорд”да қизил либосда чиқиб келишини ёзиб таърифлаб бўлмайди, буни кўриш керак. Қуйида ушбу трансфернинг қоғоздаги кўринишини ҳавола қиламиз ва пайдо бўлаётган бир қатор саволларга жавоб излаймиз.

Криштиану Роналду трансфери – ажойиб маркетинг юриши

Роналду ўзи борган ҳар қандай клубга катта пул олиб келмаслиги мумкин, лекин гап "Манчестер Юнайтед” ҳақида кетганида, маркетинг бўйича узукка кўз қўйгандек трансфер деб бемалол айтиш мумкин. Яқинда Юрген Клопп пандемия даврида "Челси”, "Сити” ва "Юнайтед” каби клубларнинг катта трансферлар амалга ошириши ўзи учун жумбоқ эканини айтганди. Бу рўйхатда ҳеч қандай ташқи нефт ва газ канали бўлмай туриб, айнан шундай клублар билан бир қаторда тургани, сўнгги ўн йилда бирор арзирли соврин ютмаган "Юнайтед”нинг ажойиб молиявий ва маркетинг сиёсати натижаси экани сир эмас. Бундай трансферлардан пайдо бўладиган эътиборни пулга айлантиришни клуб жуда яхши билади. Маълум бўлишича, Роналдунинг трансфери эълон қилингач, ўтган бир кун мобайнида клуб акциялари 8 фоизга ошган – бу қарийб 250 миллион фунт дегани.

Криштиануни ҳам бир маркетинг объекти сифатида қарасак, узоқ йиллик муваффақиятли мавсумлардан сўнг, яна ўз уйига қайтиши ҳар томонлама чиройли, жозибадор ҳикоя бўлди. Аслида соврин ютиш, босимнинг камлиги Пеп билан ишлаш имконияти каби устунликлар туриб ҳам, Роналду "Юнайтед”га қайтишни афзал билгани қайсидир маънода ижобий имижни сақлаб қолиш ҳамдир.

Роналду трансфери Сульшер ва "Юнайтед” стратегиясидаги оғишми?

Маълумки, уч йилдан бери "Олд Траффорд”да узоқ муддатли лойиҳа қурилаётгани айтиб келинмоқда. Нисбатан ёш футболчиларга кўпроқ эътибор берилиши, трансферларнинг имкон қадар керакли позицияларга ва узоқ муддатли амалга оширилиши, мураббийга кўпроқ вақт тақдим этилаётгани ҳам шу сабабдан. Гўёки, Варан ва Санчонинг трансферидан сўнг керакли картина мукаммал ҳолатга келаётган ва бир қатор тузатишлар билан биз бу йили Сульшернинг тайёр лойиҳасини кўришимиз, жамоа барча фронтларда соврин учун курашиши керак эди.

Бунинг пойдевори учун етарлича иш қилинди: мобил ҳужумчилар ва Гринвуднинг ривожи учун Лукакудан воз кечилди, Погба ва Брунунинг бир пайтда самарали ўйнай олиши учун схемалар ўйлаб топилди ва ҳоказо. Энди биргина трансфер ҳаммасини чиппакка чиқариб, ҳаммасини янгидан бошлаш эҳтиёжини яратадими?

Мен Роналдунинг трансферини сўнгги йилларда амал қилинаётган стратегиядан четга чиқиш демаган бўлардим. Фабрицио Романонинг айтишича, ушбу келишув боши ва охири 24 соат ичида ҳал бўлган. Агар Криштианунинг "МЮ”га келиш истаги устун бўлмаганда, бу иш шу қадар тез битармиди? Йўқ, албатта. Яъни уч йилдан бери Сульшер айтиб келаётган ғоя – "МЮ” фақат жамоада ўйнашни истайдиган футболчилар билан қизиқади ва шартнома тузади. Бруно, Магуайр, Санчо, Варан трансферларида бу омил катта рол ўйнаганидек, Роналдунинг келишувида ҳам асосий фактор бўлди.

Иккинчидан, ҳатто Фергюсон даврида ҳам клубнинг трансфер сиёсати майдондаги бўш позицияларни тўлдириш бўлмаган. Клуб доим "чақнаб турган юлдузлар”ни сотиб олишга курашиб, "Олд Траффорд”га олиб келиб, ана ундан кейин майдонга жойлаштириш билан шуғулланган. Эсингизда бўлса, Сэр Алекс сўнгги мавсумларида марказий яримҳимоячи позицияси учун қийналиб, нафақага чиққан Скоулзни қайтарганди. Хўш, ўша воқеадан кейинги трансфер ойнасида кимни сотиб олишган деб ўйлайсиз? Ван Перси ва Кагавани.

Яъни Криштиану Роналду каби футболчини сотиб олиш имкони бўла туриб, ундан воз кеча оладиган клуб йўқ. Ҳатто схема ва прессинг жинниси Пеп Гвардиола ҳам бундай трансферга вето қўя олмади. Йўқ дейиш иложсиз.

Учинчидан, Сульшер ушбу трансфер ҳақида гапирар экан, Роналдунинг "Олд Траффорд”га келиши ёш футболчиларнинг ўсишида катта таъсирга эга бўлиши ҳақида гапирди. Эътибор беринг, унинг майдондаги таъсири ўз йўлига, мураббий эса бу трансфер "МЮ”нинг узоқ йиллар мўлжаллаган режалари учун айни муддао эканини айтмоқда. Сульшер лойиҳа деганда жамоадаги позициялар ва услубларни ишлаб чиқишдан кўпроқ, жамоавий муҳит, умумий кайфиятни эътиборга олиши сир эмас.

Яқинда Вараннинг трансфери ҳақида гапирар экан, Пол Погба унинг ЕЧЛ ва ЖЧ каби турнирларни ютгани, улкан тажрибаси ёш футболчиларга қўшимча мотивация бериши мумкинлигини айтганди. Роналду бу борада янада устун – футбол тарихидаги энг яхши футболчилардан бири бўлиб улгурган, бир нечта Олтин тўп соҳиби ҳали ҳам ўзига янги куч топаётгани ва ғалабаларга ташна экани ҳеч нарса ютмай юлдуз мақомини кийиб олишга яқин турган бугунги авлод футболчиларга ижобий таъсир кўрсатиши шубҳасиз.

Роналдунинг катта ойлиги жамоа муҳитига салбий таъсир қилмайдими?

Энг аввало, айтиш керакки, Роналду "Юнайтед” учун Алексис Санчес эмас. Эсингизда бўлса, айнан чилилик ҳужумчининг "МЮ”га катта маош билан келиши Погба, Марсиял каби футболчиларга таъсир қилган, якунда Моуриньонинг истеъфосига илк ғиштлар айнан ўша трансфер билан қўйилганди. Аммо Сульшернинг бошқарув услуби Жозеникидан фарқ қилишини эътиборга олиш билан бирга Роналдунинг даражасини ҳам унутмаслик керак.

Шубҳасиз, Роналду нафақат Манчестерда, балки АПЛда энг юқори маош эгаси бўлади. Манбаларда келишича, клуб Роналдунинг маоши учун солиқлар билан 500 минг фунтга яқин пул сарфлайди: бу клубдаги энг юқори маошдан 1,5 баробар катта. Аммо жамоа муҳитида бу муаммо яратади деб ўйламайман.

Биринчидан, Роналду жуда кам суммага олинди, "Ювентус” амалга ошиши аниқ бўлган бонуслар билан 25 миллион атрофида олади. Табиийки, салкам эркин агент сифатида келаётган футболчининг маоши юқори бўлиши тушунарли бўлади. Трансфери учун катта сумма тўланган футболчилар бунга қарши бўлмаса керак.

Иккинчидан, маълумки Рэшфорд, Бруно, Санчо, Гринвуд каби футболчилар Роналдунинг шонли йилларини томоша қилиб, унга ҳавас қилиб улғайишган. Ўз кумири билан бир жамоада ўйнаш истаги бошқа жиҳатларни ёпиб кета олади. Варан Роналду билан собиқ жамоадош, Погба билан ҳам муаммо туғилмаса керак.

Роналду учун тўғри танлов бўлдими?

Криштианунинг фаолиятига назар ташласангиз, у ўзининг энг яхши йилларини Фергюсон, Моуриньо, Анчелотти ва Зидан қўл остида ўтказган. Бу мураббийларнинг умумий жиҳатини тезда англаш мумкин: уларнинг ҳар бири услубга қаттиқ ёпишадиган, юқори прессинг ва тўп назоратини тактиканинг пойдеворига айлантирадиган мураббийлар тоифасига киришмайди. Бу мураббийларнинг устунлиги бошқа – ҳар бир футболчининг индивидуал устунликлари ва камчиликларидан келиб чиққан ҳолатда, улар учун энг яхши шароитни яратиш. Футболчилар мавжуд услуб ё схема йўлида қурбон қилинмайди, аксинча, услуб футболчиларга қараб танланади. Шунинг учун ҳам бу мураббийларнинг (Жозедан ташқари) жамоаларида яққол ажралиб турувчи, таниса бўладиган услубни кўрмайсиз. Гвардиола ёки Клоппни жамоага қараб таниш мумкин, лекин Фергюсон шунча йил давомида яратган бир неча "Юнайтед”лари бир-бирига умуман ўхшамайди.

Сульшер кўп жиҳатдан номлари саналган мураббийларга ўхшаб кетади. Доим позицион ўйиндаги камчиликлари танқид қилинадиган норвегиялик мураббийни Тухел ёки Нагелсманга қиёслаб бўлмайди. Роналдунинг Туриндаги муаммолари ҳам айнан Сарри ва Пирлонинг прессингли футболида кўзга ташланаётганди.

Бундан ташқари, Роналду учун "Олд Траффорд” ўз уйидек, айнан шу ерда у ўзини чинакамига бахтли ҳис қилган. Мадриддаги даврлар Роналду учун ҳақиқий иш эди, совринлар, "Олтин тўп”лар барчасини яширган бўлса, "Ювентус”да ЕЧЛ ёки индивидуал совринларнинг йўқлиги якунда кетиш қарорига олиб келди.

"Милан” ва "Интер”нинг янги мавсумда кучсизланган ҳолда кириб келиши, пандемия туфайли "А Серия”нинг ярим жамоаси инқироз ёқасига келиб қолгани эса энди Италия чемпионатини ҳатто Франция Лигасидан ҳам кейинги ўринга тушириб қўйди. Доим диққат марказида бўлишни истайдиган Роналду учун АПЛ энг яхши вариант эди.

Сульшер учун асосий муаммо: асосий таркиб қандай бўлади?

Табиийки, агар Роналду сизнинг жамоангизга келишни истаса, воз кеча олмайсиз, бу аксиома. Ҳа, 36 ёш, аввалги Роналду эмас, лекин шу ҳолида ҳам у Италияда тўпурар бўлиб, яқинда "Челси”га рекорд нархда келиб қўшилган Лукакуни барча кўрсаткичларда ортда қолдирди. Тағинам, Лукаку мавсумни ўзи учун идеал тренер билан, Роналду эса "бахтсиз” ҳолда ўтказди.

Тўпурар, ҳақиқий "қотил” ҳужумчига эҳтиёж "МЮ”да доим бўлган, шунинг учун ҳам Эдинсон Каванининг баъзи шартларига кўниб бўлса-да, жамоада олиб қолишга ҳаракат қилинди. Роналду эса жамоадаги гол муаммосини осонлик билан ечиши мумкин. Лекин бошқалар нима бўлади?

Криштиану келмасидан олдин ҳам "МЮ” Эланга ва Диалло учун ижара жамоаси ахтараётганди ва топа олмаяпти. Бу икки ёш футболчидан ташқари ҳозир таркибда Рэшфорд, Марсиял, Санчо, Гринвуд, Кавани, Жеймс бор – ҳужумдаги 3 ўринга 6 футболчи. Энди бу гуруҳда Роналдуни ва фақат чап қанот яримҳимоячиси сифатида (Роналдунинг позицияси) энг яхши ўйинини кўрсатаётган Погба бор. 3 позицияга 8 футболчи. Кучсизроқ рақибларга қарши Погба марказга ўтказилган тақдирда ҳам, яна 4 футболчи захирада қолади. Катта эҳтимол билан клуб Жеймс ва Марсиялни имкон қадар тезроқ сотиб юбориш йўлини ахтариши керак. Ўзи шундоқ ҳам дедлайнгача уч кун ичида Лингард ва Донни ван Де Бек масаласи ҳал қилиниши бўлиб турган пайтда қўшимча муаммо пайдо бўлди.

Яна бир мулоҳаза, Роналдуни тўлиқ "тўққизлик” мақомига ўтказиш ҳозирги шароитда энг мақбул ечимлардан бири бўларди. Карло Анчелотти анча йил олдин Роналду аста-секинлик билан ушбу позицияга тайёрланаётгани ҳақида фикр юритганди. Барчаси шу томонга қараб кетаётганда, Роналду узоқ вақт тўпсиз ҳаракатланишга кўнмай, ўйнаш учун ортга ёки ўрганиб қолган чап қанотига ўтиб кетаверди. Вақт ўтиб, тезлик ва дриблинг аввалгидек эмаслигини Роналду тушуниши, янада тезкор ва курашувчан АПЛда унинг учун энг тўғри йўл яққол ҳужумчи амплуаси эканига рози бўлиши керак.

Бу биратўла икки муаммони ечади. Биринчидан, Роналду трансфери "МЮ”нинг айнан оғриқли позициясини, Марсиял, Рэшфорд, Гринвуд навбати билан синаб кўрилаётган, Кавани эса бутун мавсум тўлдира олмайдиган "тўққизлик” амплуасини ёпади. Иккинчидан, Роналдунинг келиши Погбанинг позициясига ҳам зиён етказмайди. Сульшернинг ҳужум ортидаги учлиги – Погба, Санчо, Гринвуд, Бруно, Рэшфорд каби футболчилардан ташкил топиши ва доимий равишда майдонда ўрин алмаштириш билан рақибларни чалғитиши керак. Роналду бу ролга бугун мос келмайди.

Яна бир муаммо, Сульшер катта ўйинларда имкон қадар рақибнинг таркибидан келиб чиққан ҳолда, бор ўйинини шунга қараб тузиш ва рақиб устунликларини йўққа чиқариш орқали минимум натижани кафолатлаш билан шуғулланади. Бу ҳолатда бутун таркиб тўқсон дақиқа ўзига бириктирилган футболчига прессинг қилиш билан шуғулланади. Бу тактикада Роналдуни, бунинг устига Погба билан бирга тасаввур қилиш имконсиз. Сульшер бу масалага қандай ечим топади? Буни кузатиш ҳам қизиқ.

Тўғри, жуда кўпчилик Роналдунинг қайтиши ажойиб эртак бўлса-да, футбол нуқтайи назаридан "МЮ”нинг ривожланишини секинлаштириши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда. Лекин юқорида айтилганидек, "Юнайтед” ҳам, Сульшер ҳам "Юнайтед” лойиҳасига майдонда мукаммал жамоа учун "паззл” йиғиш нуқтайи назаридан қарамаган. Юлдуз футболчиларнинг, бунинг устига у Роналду бўлса, таркибга келиб қўшилиши клуб ғояларига мос келади. Шунингдек, маълум бир даражага етиш учун 3-5 йиллик лойиҳа устида ишлаш топ-клублар учун доим ҳам тўғри бўлавермайди. "Челси”ни қаранг, шунчаки жорий ечимлар билан ҳам АПЛда, ЕЧЛда ғалаба қозониш мумкинлигини кўрсатмоқда. Тахтга қайтиш учун узоқ муддатли режаларга эҳтиёж йўқ. Йилдан йилга босимнинг ортиб кетмаслиги, мухлисларни доим эмоцияда ушлаб туриш учун ҳам "Юнайтед”дек клубларга локал ютуқлар ҳам керак. Роналдунинг "Олд Траффорд”да тўп суриши ҳам мана шундай ғалабалардан бири, мухлисларга бахт улашишнинг яна бир йўли. Айниқса, Суперлига машмашаси ортидан мухлислар билан ўта ёмон ҳолатга келиб қолган Глейзерлар учун отни қамчилаш вақти.

Бу трансфер нафақат "МЮ” мухлисларига, балки умуман футболга бошқача туйғуларни тақдим этиши ҳам шубҳасиз. Пандемиядан кейинги шафқатсиз даврда, Месси севимли Барселонасида қола олмаётган, Кейнни "Тоттенҳэм”га қамаб қўйишган, Ҳоланднинг агенти "менга қирқ миллион ким берса, мижозим ўша ерда ўйнайди”, деяётган ғалати кунларда Роналдунинг трансфери айни муддао бўлди. Кўпроқ пуллар, балки кўпроқ совринлар таклиф қилиниши мумкин бўлган шароитда унинг ўз уйини, болалигини, мухлисларни танлагани қандайдир бугунги ўлчовларга мос бўлмаган, лекин энг тушунарли қарор бўлди. Хайрият.

Қаҳрамон Асланов

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола | Просмотров: 42 | Добавил: iphone | Теги: #Yangilik, #xabarlar, #ahborot, #habarlar, #news, #Yangiliklar, #newsuz, #uznews, #новости | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Август 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2021