WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6281]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [811]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [446]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [240]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2670]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4385]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8141]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [787]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2640]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [140]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [184]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [409]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1821]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [333]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2015]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3843]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [21]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [41]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [133]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [8]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [3]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 22
Гостей: 22
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Mihaelhgc
Главная » 2018 » Июль » 2 » Ёшгина келин қилмай, менгина ўлай!

ПОИСК / IZLASH:

09:16
Ёшгина келин қилмай, менгина ўлай!
Ўғлим ўқишни битирди-ю, кўнглимга ғулғула тушди. Тенгқурларимнинг бири қўйиб бири, келин олиб, қиз узатаётгани қалбимдаги ҳавас торларини чертиб юборди-да! "Маҳаллада дув-дув гап” фильмидаги Меҳри хола ёдингиздами? Худди ўша аёлдек мен ҳам ёнимда сочлари тақимини ўпадиган, чаққонгина келиним етти букили-иб чой узатаётганини тасаввур қилдим. Ахир, уч эркакнинг ош-овқати, кийим бошидан ташқари қўрадаги қўйлару катакдаги товуқларнинг ташвиши ҳам менинг бўйнимда бўлгач, қайноналик мартабасини орзу қиламан-да...

Ҳай, майли чалғимай, аслида, гап бу ҳақда эмас.

Ҳамкасб дугоналар бир ойда бир дийдорлашамиз – "гап”да! Ўғлим институтни тамомлашига бир ой қолганида шулардан маслаҳат сўрадим. "Қандай қизни келин қилган маъқул?” дея.

– Вой, Сожидахон, келин қилсангиз, ёшгинасидан танланг. Ўн олтими, ўн етти ёшда бўлсин. Эгиб олишингиз осон-да, ўргилай. Ўқимишли, сал ёши каттароғи ақлини таниб қўйган бўлади, бўйин эгиши қийин. Ёшгинаси ҳали ғўр, ўзингиз пишитиб, мактабингизда ўқитиб оласиз. Ҳамма айтганингизни бир зумда бажаради, – деб маслаҳат бера бошлади бўйни марваридга тўла гапбошимиз Турсуной. – Мана, мен Камолахонниўн олти ёшида келин қилганман. Шукур, кўз қарашимдан нима дейишимни сезади. Ёшроғини қўлга ўргатиш осон-да, айланай.

– Ҳм, менгаям онам шундай дегандилар, – гапни илиб кетдитўрт ўғли бор Лазокатхон, – икки келинимни ўн олти ёшида туширганман. Энди учинчисига навбат, яна ёшгинасини излаяпман.

– Вой, ўргилайлар, ҳатто 18 ёшли қиз ҳам ҳали бола-ку! Ўзингизни қийнаб нима қиласиз? Ўқиган, ишлаган, паст-баландни кўрган, муомалани билганидан олиш керак. Унга иш ўргатаман, деб ўзингиз тамом бўлманг тағин, – гапга аралашди Сапурахон.

– Ҳеч-да, менинг келинимни кўргансиз-ку, ҳамма ишни ўзи билиб-билиб қилади. Қайтанга ёши каттаси, ўқимишлиси, бир гап айтсангиз ўнтасини қайтариб туради, – тағин ўзиникини маъқуллади Турсуной.

Хулоса шу бўлдики, ёшроқ келин танлаган маъқул экан. Дугоналаримнинг маслаҳатидан сўнг қайнсинглимга ёшроқ қизлардан топинг, дедим. Ўғлим ҳам 22га кириб қўйди, ахир.

Қайнсинглим топган номзодни кўргани бордик. Келин бўлмиш Асал исмли қиз экан. Уйида икки фарзанднинг тўнғичи. У менга бир кўришдаёқ манзур бўлди. Майингина жилмайиб, салом беришидан бошим айланди-ей! Ота-онаси ҳам бамаъни одамлар экан. Энг муҳими, ёши ўн еттида!

– Берсангиз ҳам, бермасангиз ҳам қизингиз бизники, энди. Келинойим роса яхши аёл. Ўғиллари тилла, – деб таърифимизни келтирди қайнсинглим.

Бу ёғи тезлашиб ҳам кетди. Ўғлимга мен танлаган қиз ёқди. Болам билан дидимиз бирлигидан қувониб тўйни бошлаб юбордик. Каттаю кичикнинг менга ҳавас билан боқишини ўйлаб, ич-ичимда ширин энтикиб қўярдим.

Тўй маросимлари якунига етгач, Асални ёнимга ўтқаздим-да, оиламиздагиларнинг одату феъл-атворини бирма-бир ўргата бошладим.

– Кимга нима ёқишини билиб олинг, қизим. Хўжайинингиз эрталаб қаҳва ичади. Кичик қайнингиз эса ширчой. Қайнотангизга ҳам ширчой тайёрлайсиз. Мен танлаб ўтирмайман. Нонуштага ширинлик бўлиши шарт! Ошхонада ҳамма нарса бор. Пишир-куйдирга эринманг.

Келинимдан ўргилай, қўлини кўксига қўйиб, "хўп бўлади”, деди ибо билан. Адашмабман-а, қайнона бўлиш қийин эмас экан-у... Чиндан ҳам, ёшгина бўлса, кўниктириш осон кечаркан. Вой, қўлимдан юмушимни олди-я, ҳар кунги уй тозалаш, идиш ювиш, кир ювиш ташвишидан қутулдим.

Навбатдаги "гап”имизга кетарканман, келинпошшага уй ишларидан ташқари яна бир вазифани топширдим.

– Эркакларнинг ҳаммаси банд. Мана бу узумни хомток қилиб қўйинг, хўпми?

– Ойижон, хомток нима дегани-и? – аста сўради келиним. Ҳовлида катта бўлмаган-да, барибир...

– Ҳа, баргларини тозалаб ташлайсиз, – деганча соллана-соллана дарвозадан чиқдим.

Кутганимдек дугоналарим келиним ҳақида сўрашди.

– Қалай, янги келин? Ўргатиб олдингизми? – гап бошлади Турсуной.

– Ҳа-а, кўз тегмасин! Ҳаммасини бажаряпти, – дедим бироз керилиб (келинли тўкисман-да!).

– Мен сизга ёшидан танланг, адашмайсиз, девдим-ку! Барибир тажрибамиз борда-а...

Гапдан қайтарканман, ҳовлига киришим билан ҳайратдан ёқа ушладим. Том баравар бўй чўзган ток новдасида бирорта ҳам барг қолмаганди. Ортимдан қисқа-қисқа йўталиб келган умр йўлдошим гап қотди:

– Нима бўлди, хотин? Келинга нима девдинг?

– Хом...ток... қилинг дегандим… – тилим айланмай аранг гапирдим.

– Э, ўл, айтмай! Ўзим қилардим, ишдан келиб. Бу кўп қаватли уйда ўсган бўлса, хомтокни биладими? Баргларини юлиб ташлаш керак, дебсан, ҳаммасини битта қўймай юлиб ташлабди, бунинг, – деди эрим тишларини ғичирлатиб. – Бу йилги узумни тушингда кўрасан, энди!

– Асалхон! – чақирганимда овозим баландлаганини пайқадим. Ошхона тарафдан югуриб келган келиним қўли кўксида эгилиб таъзим билан салом берди.

– Бу нима қилганингиз?!

– Ойижон, хомток қилинг, деганингизга… сўрасам баргларини юласиз, дедингиз, юлиб…

– Ўлдирибсизку-у, узумни... э… – қарғишим ичимда қолди. Чиндан ҳам айб ўзимда эди. Тушунтирмаган ўзим нодон.

Орадан бир ой ўтди. Дугоналарим билан дийдор фурсати етди.

– Асалхон, мен гапга кетяпман. Анави товуқларни қаранг, кир сувга боришганми, ҳамма ёғи ифлос бўлиб кетибди. Би-ир патларини тозаланг, хўпми?

Келиним яна қўли кўксида "Хўп бўлади, яхши бориб келинг”, дея кузатиб қолди.

"Гап”дан қайтиб, дарвозадан кирарканман, не кўз билан кўрайки, чаққон келиним катакдаги тўртта товуқнинг патини юлиб, бўғзига пичоқ тортиб, қозонга босишга тайёр қилиб қўйибди. Бошимдан тутун чиқиб кетгандек бўлди.

– Нима қилдингиз? – бақириб юбордим бу гал.

– Ўзингиз патини тозаланг, деб...

– Э-э, бефаросат! Тозаланг дегани, патини юл, деганими?! Ювинтириб қўйиш керак эди, ахир. Вой мангина ўлай, тушунмаган ғалчани келин қилибман-ку! Ёш болани келин қилмай ўлай… ғирт ёш бола-я, бу... – жағим-жағимга тегмай жавраётганим устига синглим келиб қолди.

– Ҳа, опа, тинчликми, бунча жиғибийронсиз?

– Қара, тўртта товуғимнинг бошига етибди. Тозала, десам бир йўла патини юлиб ташлабди. Сўйиб…

– Мен айтгандим, сизга, ёшини келин қилманг, кўп нарсани билмайди, қийналасиз, деб. Мана, энди, ўзингиздан кўринг.

Синглим шу гап билан оғзимни ёпди-қўйди. Эрим билан ўғлим кула-кула товуқ-кабоб қилиб беришди. Мен эса... заҳри-маҳримга кабоб едим.

Орадан бир неча ой ўтди. Бу орада келиним "юк”ли бўлганини эшитиб, ўзимда йўқ қувондим. Товуқ воқеасидан кейин унга тушунмайдиган ишларини буюрмай қўйгандим.

Кузнинг сўнгги ойи. Дадаси ва ўғлим шаҳар марказига иш билан кетишган. Кенжам ўқишда. Бироз тобим қочиб, лоҳас бўла бошладим. Кўрпа-тўшак қилиб ўраниб ётиб олдим. Бир маҳал қўрадаги қўйларнинг маъраши асабимга тега бошлади. Чидолмадим.

– Асал, – деб чақирдим.

– Лаббай, ойижон?

– Анави қўйхонанинг ёнида қопда буғдой кепак турибди. Олинг-да, қўйларга беринг. Устига сув солинг. Қорни очган шекилли, тинмай маърашяпти.

– Хўп бўлади, – деганча келиним ишга тутинди.

Орадан анча вақт ўтди. Ҳеч дараги бўлавермади. Нима гап экан, деб секин қўйхона томон бордим. Не кўз билан кўрайки, қўйлар ҳансираб оғир-оғир нафас олар, битта-битта ерга ағанай бошлаганди. Нақ бешта қўй…

– Вой, шўрим қурсин! Вой, мангина ўла-ай!!! Нима қиб қўйди-инг?!

– Қопдаги буғдойни бердим. Еб бўлишгач, идишига (охурни ҳам билмайди) шлангда сув солиб бердим.

– Вой, ўлдирдингизку-у, дадангиз келса, мени нақ сўяди-я! Боринг дарвозани очинг, бўктириб қўйибсиз!

Касаллигим ҳам эсимдан чиқиб кетди. Қўшнининг ўғлини чақирдим. Иккимиз бутун маҳаллада томоша бўлиб бешта қўйни югуртирдик… Э, ёш келин қилмай мангина ўлай… Чиндан ҳам бола экан, бола!

Дадасидан эшитмаган сўкишим қолмади, ўзиям. Бош эгганча туравердим, айб ўзимда, ахир...

Э, хуллас, дугоналаримнинг сўзига кириб, 17 ёшли қизни келин қилганимга пушаймон бўлдим. Келиним ёмонмас, аммо синглим айтганидек ҳали жуда ёш. Мана, тунов куниям, саккиз ойлик ҳомиласи билан нарвондан томга чиқиб кетибди. Ҳай-ҳайлаб аранг тушириб олдим.

– Вой ойижон, антенна яхши кўрсатмай қолувди-да… тузатай дегандим, – дейди қорнини қашлаб.

Хуллас, иккинчи ўғлимга 20 ёшдан ошганроқ қизлардан излаяпман. Қайнона бўлишга ҳозирлик кўраётганларга айтар сўзим, келин қилмоқчи бўлсангиз, йигирмага етмаганини олманг. Ёшгина қизни келин қилиб олиб, тағин менинг ҳолимга тушиб юрманг... 

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 104 | Добавил: iphone | Теги: #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #news, #uznews, #xabarlar, #новости, #newsuz, #habarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июль 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018