WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4944]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [662]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [437]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2442]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4065]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7516]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [703]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2631]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [134]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [151]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [294]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1614]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [294]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1759]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3055]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog


Онлайн всего: 64
Гостей: 64
Пользователей: 0


Kun faolllari:
emilyrm16, nanetteuu3, kurasov1965k, autohituux, AnnDanVan, ScottSok, Lajuanacop, Monatrupyic, SEOmasterSpecialist, DoretheaBob, steklodelcni, toshkent
Главная » 2017 » Сентябрь » 11 » ЁВВОЙИ БОЛА ёхуд Тарзан қисмати ҳаётда учраганми?

ПОИСК / IZLASH:

15:47
ЁВВОЙИ БОЛА ёхуд Тарзан қисмати ҳаётда учраганми?
«Қуш уясида кўрганини қилади» деган мақол барчамизга маълум. Аммо қушнинг уяси бўлмаса-чи? Ёки бошқа уя ва ёт шароитда улғайсачи? Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, инсонлар парваришида бўлган уй ҳайвонлари неча йиллар ўтса-да, инсон меҳрига ўрганади аммо инсоний ҳеч бир хислатни ўзлаштирмайди. Аммо инсон болалигидан ҳайвонлар орасида улғайса, унинг ҳайвон даражасига келиб қолиши ҳақиқатми? Бугунги кунда «Тарзан» фильмини томоша қилмаган ёхуд Тарзан ва унинг севгилиси ҳақидаги мультфильм ва компьютер ўйинларини билмаган кўрмаган киши бўлмаса керак?..

Маълумот

Тарзан – 1912 йил чикаголик ёзувчи Эдгар Райс Берроуз (1875-1950) томонидан ўйлаб топилган ва 1914 йил чоп этилган асар қаҳрамони. 1934 йил асар АҚШ "Metro-Goldwyn-Mayer» студияси томонидан суратга олинган. Фильм бюджети 1 279 142 млн долларни ташкил этган. Фильмда тарзан образини актёр Жонни Вайсмюллер яратган.

Дарҳақиқат

Фильмда инсонлардан узоқда, яъни ўрмонда ҳайвонлар орасида яшаган боланинг кечмишлари ва онгидаги ўзгаришлари талқин қилиниб, бола ҳайвонларга хос жиҳатларни ўзлаштиргани улар билан тил топиша олгани ва шунда ҳам инсониц туйғу – қалиб сақлангани намойиш этилган.

Бир эътибор қиладиган бўлсак, бу орқали бир ҳақиқат, яъни инсон боласи улғаяр экан унинг ҳаётида атроф-муҳит таъсирнинг нақадар муҳимлиги акс эттирилган. Балки ушбу фильм воқеалари тўқимадек туюлар, аммо Тарзан қисматига яқин инсон боласи ҳаёти ҳақиқатга яқин... катталарнинг ҳеч қандай таъсирисиз болалар нимага ўхшаб қолади?

Ҳайвонликдан кечолмас бола...

1980 йил франциянинг жанубидаги Сен-Серин қишлоғида ўрмондан ғалати махлуқ чиқди. У тик туриб ҳаракатланганида 11-12 ёшли бола экани аниқланган бўлса-да, кўпроқ ҳайвонга ўхшаш ҳолатлар кузатилган. Бола ғалати чинқириққа ўхшаш овоз чиқарарди. Шахсий гигиена тўғрисида ҳеч қандай тасаввурга ҳам эга бўлмай, қаерда хоҳласа, ўша ерда бўшаниб кетаверарди.

Ёввойи болани маҳаллий полицияга топшириб, етимхонага жойлаштиришади. Дастлабки пайтларда бола у ердан бир неча бор қочишга уринган. Кийим кийишни хоҳламай, ечиб улоқтирарди. Берилган эълонлар бўйча ҳам ҳеч ким уни излаб келмаган. Тиббий текширувлар болани соғлом деб топган. Унга кўзгуни кўрсатишганида у ўзини танимаган. Бир куни ёввойи бола кўзгудан кўринган картошкани оламан деб роса уринган (аслида картошка унинг орқасида эди). Кўп уринишлардан сўнг ахири қўлини орқага узатиб, картошкани олишга мувофиқ бўлди.

Буни кузатиб турган тадқиқотчининг айтишича, бу каби ҳолатлар боланинг мутлақо ақл ва фикр юритишга қодир эмаслигини тасдиқлайди. Болада сезги бўлсада, уни ўринли ишлата олмайди. Кейинчалик бола Парижга олиб келиниб, "ҳайвондан одамга айлантириш”га мунтазам ҳаракат қилинди ва бунга қисман эришилди. Гигиена қоидалари ва кийим кийиш бўйича кўникма ҳосил қилинди. Лекин уни ҳеч бир ўйинчоқни ўйнашга қизиқиши уйғонмаган. Шунингдек, инсон нутқини ўрганишни сира истамасди. Кейинги ҳаёти давомида ҳам бола ҳеч бир натижага эриша олмади.

Қамал Женини ақлдан оздирганми?

Калифорниялик Жени отаси томонидан ақлий ожиз деган фикр билан бир ярим ёшдан ўн уч ёшгача атроф-муҳитдан одамлардан ажратилиб қулфланган хонада оёқ-қўли боғлиқ ҳолда яшаган.

Шунингдек, бешафқат ота кўзи ожизлашиб бораётган хотинини ҳам сира ташқарига чиқармас, оиланинг ташқи дунё билан алоқаси, бозор-ўчарлар биргина мактабга қатнайдиган ўсмир бола орқали амалга оширилган. Женининг тизза суяги чиқиб-кириб тургани учун у юришга ўргана олмаган. У агар шовқин солса ва бақирса, калтакланар, ҳатто уни ҳожатга боришга ҳам ўргатишмаганди. Фақат тундагина унинг арқондан бўшатиб, уйқуга ётқизишган. Жени одамлар нутқини бутунлай кам эшитган.

Бир куни онаси Женини уйдан олиб қочиб кетади. Жени тез орада даволанишга ётқизилди. Дастлаб у чўлоқланганга ўхшаб ҳаракатланишни ўрганди. Психологлар қизга ташқи таъсирлар оқибатида жамият ва ҳаётга мослаша олмаган, одамга ўхшаш ибтидоий мавжудод дея ташхис қўйишган. Жени ҳаётга қисман мослаштирилди, кийиниш, овқатланиш каби ҳолатлар ўргатилди.

Қиз деярли жим юрар ва баъзан куларди. Овози баъна чинқириққа ўхшаш ғалати чиқарди. Кейинчалик уни касалхона шифокорларидан бири қиз қилиб олди ва кўплаб сўзларни ўргатди. Шунга қарамай Жени сўзларни ва фикрларини гўё 2-3 ёшли бола каби содда ифодалай олган, холос.

Олимларнинг фикрича...

Тил ва ифодаларни ўрганишда шундай бир "чегара” борки, айни ўша даврда орттирилган жиҳат инсон келажагига қаттиқ таъсир этар экан. Айниқса бу жараён ота-оналар таъсирида тез ва шиддат билан ўзлаштириб олинар экан. Инсонда аввало фикр тақлид ва ўзлаштириш каби олий қобилиятлар бор экан, демак, уни ёшлигидан эзгу амалларга меҳр ва эътибор билан йўналтириш лозим. Яна ўша ёввойи Тарзан ҳақидаги фикрларга қайтадиган бўлсак, у инсонлардан йироқ ҳайвонларга яқин жамоада улғайган бўлса ҳам ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб турарди.

Демак, инсон қандай муҳит ва шароитда яшамасин, агар унда қалб аталмиш туйғу шаклланмаса, ҳеч қачон у инсон сифатига қўшила олмаслиги айнан ўша биз севиб томоша қиладиган Тарзан образи орқали ҳам эътироф этилган десак, адашмаган бўламиз. 

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 105 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Сентябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2017