WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4220]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Июнь » 2 » Юлдуз Ражабова уни нима касал қилганини айтди

ПОИСК / IZLASH:

02:41
Юлдуз Ражабова уни нима касал қилганини айтди
2015 йилнинг "Энг яхши кино актрисаси” деб тан олинган ёш ижодкор Юлдуз Ражабова билан учрашиш бир мунча қийин бўлди. Гастроль сафарлари, тасвирга олиш ишларидан ортиб газетамизнинг "Ўзбегим ошхонасига” лойиҳасида иштирок этишга актрисани кўндирдик. Юлдузнинг ошхонадаги маҳоратига баҳо беришдан аввал эса у билан суҳбатлашиб, йиғилиб қолган саволларимизга жавоб олишга ҳаракат қилдик.

— Ишингиз жуда кўпми ёки сиз ҳам айрим машҳурлар каби матбуотдан узоқроқ юришни маъқул кўрасизми?

— Аслида интервью беришни яхши кўраман. Аммо вақт танқислиги туфайли учрашувларга рози бўлмаётгандим.

Бугунги кунда Ўзбекистон Давлат Санъат ва Маданият институти қошида очилган театр студиясида фаолият юритяпман. Бундан ташқари бир вақтнинг ўзида иккита фильмда суратга тушдим. Тез кунларда уларнинг ҳам премьераси бўлиб ўтади.

— Сўнгги йилларда соғлиғингиз билан боғлиқ муаммоларга дуч келганингиз ва бунга фаолиятингиздаги айрим вазиятлар сабабчи бўлгани ҳақида гапирган эдингиз...

    Санъаткор саҳнада кулиб тургани билан унинг ҳам қалбида дарди, шахсий муаммолари бўлиши муқаррар. Актёр бировнинг дардини ижро эта туриб, ўзи ҳам ўша дардга чалиниб қолиши мумкин экан. Институтда диплом ишини ёқлаётганимда Шекиспирнинг асарини саҳналаштиргандик. Мен руҳан ўта оғир феъл-атворга эга, бош қаҳрамон Медея ролини ижро этдим. Ўша спектаклдан кейин анча вақт ўзимга келолмадим, оғир хасталикка учрадим. Ҳатто орадан бир неча йиллар ўтган бўлса-да, ҳамон шифокорлар назоратидаман. Аммо касаллигим ҳақида батафсил гапиришни истамайман.

— Ролларингизда асосан дард чекаётган қизларнинг қиёфасини кўрамиз. Бу ташқи кўринишингиз билан боғлиқми ёки ўзингиз шундай ролларни танлайсизми?

    Бундай ролларни ўзим танлайман. Менга айнан шундай драматик образлар ёқади.

— Бир хил амплуага тушиб қолишдан чўчимайсизми?

— Йўқ. Чунки турли хил образга "кира олишимни” биламан. Масалан, тез кунларда тақдим этиладиган "Артист” сериалида комик характердаги шаддод қиз кўринишида намоён бўламан.

— "Эътироф-2015” миллий мукофотида "йилнинг энг яхши кино актрисаси” сифатида тилга олиндингиз. Аммо тадбирда ўзингизнинг иштирок этмадингиз. Бу ҳақида турли миш-мишлар оралади, лекин биз аниғини ўзингиздан эшитмоқчимиз.

— Тақдирлаш маросимидан аввал кўпгина ҳамкасбларим билан қўнғироқлашиб, уларга таклифнома берилганидан хабар топдим. Аммо менга ҳеч ким хабар бермади. Шундан сўнг "Демак, бу мукофотни олиш учун менга ҳали вақтли экан” деб ўйладим ва бошқа режалаштирилган ишларимни бажаришга киришдим. Ўша куни хонанда Лоланинг клипини суратга олиш учун тоғли ҳудудларга йўл олдик. Байрамга бир ярим соат қолганда менга қўнғироқ қилиб, маросимда иштирок этишим кераклигини айтишди. Энди аҳволимни тасаввур қилаверинг... Бир томонда клипнинг тасвирга олиш ишлари, иккинчи томонда эса тадбир. Шаҳарга етиб боришим учун эса камида 5 соат вақт керак. Хуллас ишимни ташлаб кетолмаганман. Ўша пайт юрагимдан ўтганларини изоҳлаб беришим қийин. Шундай муҳим кунда иштирок этолмаганимдан хафа бўлиб, йиғлагандим. Аммо вақт ўтиб, асосийси иштирок эмас, халқ эътирофи эканини тушуниб етганман. Нима бўлганда ҳам мени мукофотга лойиқ топишганидан жуда хурсандман.

— Мухлисларингизга сизнинг шахсий ҳаётингиз ҳам жуда қизиқ. Эшитишимизча, турмушга чиқаётган экансиз?

— (Сирли жилмайиб) Тез кунларда мен ҳам бахтли келинчакларнинг бирига айланаман...

Лекин шахсий ҳаётим билан боғлиқ янгиликларга ортиқча тўхталиб ўтишни истамайман.

— Ошхона юмушларига ҳам вақт топасизми?

— Бўш вақтим фақат ошхонада ўтади десам ёлғон бўлади-ю, аммо пазандаликка қизиқаман. Охирги марта Янги йил байрамида арча кўринишидаги салат тайёрлагандим.

ЮЛДУЗ РАЖАБОВАДАН "ТУНЕЦ БАЛИҚ” САЛАТИ

Юлдуз суҳбатдан сўнг "Палет” ресторани ошпази Абдулазиз Абдунабиев ёрдамида "Тунец балиқ” номли салат тайёрлашга киришди.

Керакли маҳсулотлар:

    60 гр. концерваланган тунец балиғи
    100 гр салат барги
    5 дона майда помидор
    4 дона бедана тухуми
    1 дона қизил пиёз
    Руколо барги
    туз муруч ва зайтун ёғи

Тайёрланиши

1-жараён

Пиёзни сомонча шаклда тўғраймиз. Салат баргларини эса йирик тўғраб, маҳсулотларга таъбга кўра туз, муруч ва зайтун ёғи аралшатирамиз.

2-жараён

Майда помедорлар ва бедана тухуми ўртасидан кесиб, иккига бўлинади.

3-жараён

Салат учун мўлжаланган қолипни ликопча ўртасига жойлаштирамиз. Биринчи бўлиб, салат барги ва пиёз аралашмасини жойлаймиз. Устидан консерваланган тунец балиғини қўйиб, қолип ташқарисига помидор ва тухум бўлакчаларини кетма кетликда жойлаштириб чиқамиз. Улар устидан зайтун ёғи сепиб, қолип секингина олинади ва тайёр "тунец балиғи” дастурхонга тортилади. Осон тайёрланадиган ва ҳазми тез ушбу салат пархез тутувчилар учун айни мудао.

Алия СУЛАЙМАНОВА тайёрлади

Фотомухбир Ислом РЎЗИЕВ

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 225 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июнь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016