WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4215]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [525]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2169]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3516]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7214]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [688]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1592]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2512]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Август » 21 » ЮЛДУЗ РАЖАБОВА & ЗАРА ШИРИНОВА: «БИР МАҲАЛЛАГА КЕЛИН БЎЛАМИЗ!»

ПОИСК / IZLASH:

14:38
ЮЛДУЗ РАЖАБОВА & ЗАРА ШИРИНОВА: «БИР МАҲАЛЛАГА КЕЛИН БЎЛАМИЗ!»
Бундан икки йил аввал Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, актёр ва режиссёр Нозим ТЎЛАХЎЖАЕВ «Юлдузли занжир» лойиҳасига журналист сифатида Юлдузни тавсия этиб, «бу қиз ҳақида ҳали кўп эшитасиз, мана, мени айтди дерсиз, узоққа боради», дея фикр билдирганди. Ҳақиқатан ҳам илк премьерадаги ҳаяжонини соддадиллик билан бўлишган актриса орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, халқнинг назарига тушди.

2015 йилнинг энг яхши киноактрисаси, «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони соҳибаси ва серқирра ижодкор Юлдуз РАЖАБОВА бугун «дуэт»имиз меҳмони. Ҳамроҳи ҳам санъат вакиласи, телебошловчи ва актриса Зара ШИРИНОВА.

— Бугун барчанинг тилида «Ойқиз эртаги» фильми. Фентези жанридаги илк миллий картинадаги ижронгиздан кўнглингиз тўлдими?

Юлдуз Ражабова: — Картинага тайёргарлик ишлари қарийб уч йил давомида олиб борилди. Суратга олиш ишлари бошлангач, мураккаб саҳналар, каскадёрлик трюкларини намойиш этишга тўғри келди. Шуниси қувонарлики, барча актёр-актрисалар ўз ролларини мамнуният билан ижро этишди. Ижодий жамоа аҳил бўлса, ижронгизда ҳам муаммо бўлмас экан.

Зара Нишонова: — Фильм катта экранга чиққач, аксарият актёр-актрисалар ўз ижроларидан кўнгли тўлмай қолади. Ўзимда ҳам бу каби ҳолатлар кўп бўлган. «Ойқиз»дан эса Юлдуз юз фоиз мамнун бўлди, деб айтоламан. Режиссёр Акбар Бектурдиев ҳақиқатан ҳам профессионал ижодий гуруҳни йиға олган.

— Танқидлар ҳам бўлгандир, айтаверинг?

Юлдуз: — Премьера давомида томошабинларнинг олқишлари тинмади. Ҳар бир каскадёрлик трюклари бажарилаётганида, жанг саҳналарида айниқса. Фильмда барча қалтис трюкларни ўзимиз бажардик. Дублёрдан фойдаланилмаган. Рости, ҳозирча эътироз эшитмадим.

— Катта бюджетли картинадаги бош ролга даъвогарлар кўп бўлгандир?

Юлдуз: — Янги фильм учун кастинг ўтказилаяпти, келиб кетинг дейишганида, ҳали фильм сюжетидан бехабар эдим. Одатда сценарийдан парча берилади ва кичик тайёргарликдан сўнг ижронгизни кўрсатишингиз керак бўлади. Буниси эса ноодатий кастинг бўлди. Қўлимизга қилич бериб, таклиф қилинган каскадёрнинг хатти-ҳаракатларини кузатиб, худди шундай кўрсатиб берасиз деб шарт қўйилди. Кино синовга ўн-ўн беш дақиқа тайёргарлик кўриб, сўнг актёр Йигитали Мамажонов билан биргаликда кичик саҳна кўринишини ижро қилдик. Бошқа актёр-актрисалар ҳам қатнашишган, бироқ уларнинг кимлигини билмайман. Йигитали кастингнинг ўзидаёқ режиссёрнинг эътиборига тушди ва ролга тасдиқланди.

— Зара, дугонангиз учун бу роль катта бурилиш бўлолди, деб ўйлайсизми?

Зара: — Талабалик йилларимизданоқ Юлдуз жанг лавҳалари бор асарларга қизиқарди. Эрталаб маҳорат дарсларига кириб кетганича шомда чиқиб келарди. Ўша вақтларда қиличбозлик дарсларига қатнашгани Юлдузни ютуғи бўлди. Шубҳасиз, бу роль дугонамнинг ижодида салмоқли ўринни эгаллайди.

— Иккингиз курсдош бўлганмисиз?

Зара: — Мен эстрада факультетида, Юлдуз драма-кино йўналишида ўқиган. Гуруҳимиздаги қизлар институтнинг энг олди парилари саналарди. Лекин тан олишим керак, ўқишга келганда дангаса эдик. Ўзим ҳам шу қаторда. Юлдузнинг гуруҳида эса, аксинча, бошини кўтармай ўқийдиганлар йиғилишганди. Биринчи-иккинчи босқичларда бир-биримизга рақобатчи сифатида қараганмиз. Кейинги босқичларда дўстлашиб кетдик.

Юлдуз: — Биз кўпроқ классик асарларни ўрганардик. Заранинг курси эса эстрада йўналишига хос саҳна кўринишларини намойиш этишарди. Бизда йиғлатадиган асар қўйилса, уларнинг репетициясига кириб кулиб чиқардик.

Зара: — Кўпроқ концерт дастурларини тайёрлардик. Пародия чиқишлари бўлган.

Юлдуз: — Биринчи босқичда ўқиётганимизда имтиҳон топшириб чиққанман-да, илк бор Зарага кўзим тушган. Ўшанда «Сочлари узун, жуда чиройли қиз экан», дегандим. У менга такаббурроқ бўлиб кўринганди. Машғулотлардан ортмаганимиздан баъзан ўзимизга қарашга ҳам фурсат бўлмасди. Заранинг гуруҳдошлари эса ҳамиша ўзига оро бериб юришарди. Кейин-кейин биринчи таассурот алдамчи бўлиши, Заранинг оқкўнгил инсон эканлигига ишонч ҳосил қилдим. Бир-биримизга ишончимиз ортиб, сирдош дугоналарга айландик. Менимча, бизни дард ҳам яқинлаштирди.

— Дард? Бу билан нима демоқчисиз?

Зара: — Ҳар бир инсонни ўзига аён бўлган ҳақиқатлари бўлади. Муаммоларимизни бир-биримиз билан бўлишиб, ҳамдард дугоналарга айланганмиз. Юлдузнинг яхши одати бор, эшитишни билади. Тўрт йилдан бери дугона бўлсак, ҳар сафар ишонган дўстим борлигига шукр қиламан.

Юлдуз: — Дўстларингиз орасида «Аҳволингиз қандай?» деб сўроқлайдиганлар кўп, аммо ёрдам қўлини чўзадиганлари саноқли бўларкан.

— Юлдузни актриса сифатида яхши биламиз, аммо қанақа инсонлигидан унчалик ҳам хабаримиз йўқ. Зара, дугонангизни бизга таништирасизми?

Зара: — Шу вақтгача дугонам ҳақида бирор номаъқул гап эшитмаганман. Кўпчилик уни ўзига бино қўйган қиз деб ўйлайди. Аслида, эса жуда содда. Ҳеч кимга қўрс муомала қилмайди. Ҳамиша инсонларнинг кўнглини олишга ҳаракат қилади. Ягона камчилиги, «пашшадан фил ясайди». Соғлигингга зарар, бунчалик чуқурлашма, муаммоларга енгилроқ қара, дейман нуқул.

— Ўз қобиғига ўралиб олади денг?

Юлдуз: — Лекин бу кайфиятим узоқ давом этмайди. Дўстларим даврасида муаммолардан узоқлашаман.

— Менимча, Юлдуз жуда таъсирчан қиз бўлса керак. Экрандаги қаҳрамонларингизни кузатиб, кўзларингиз гапиради, деган хулосага келдим.

Юлдуз: — Устозим Турғун Азизов «Камерага қараб турган пайтинг қандайдир ҳиссиётни кўрсатиб беришинг керак бўлса, ичингда бирор монологни такрорла», дерди. Қаҳрамонининг ички кечинмаларини юз-кўз ифодасида кўрсатиб бериш учун актёрда дард бўлиши керак.

— Кўпинча драматик ролларни ижро этасиз. Бу типаж билан боғлиқ ҳолатми? Мен сизни қайнона-келин мавзусидаги фильмларда кўрмаганман?

Юлдуз: — Диплом ишимда Еврипиднинг «Медея»сини ижро қилганман. Шекспирда «Дездемона», таҳсил жараёнида Саид Аҳмаднинг «Уфқ» асарини саҳналаштирганмиз. Мураккаб драматик образларни ўрганганимиз учун бу йўналиш менга яқинроқ. Саёз сценарийларга кўнглим бўлмайди. Қийинчилиги бўлган ролларга эса ўзим талпинаман. Лекин келин образида ҳам синаб кўрдим ўзимни. Баҳром Ёқубовнинг «Бойвачча куёв» фильмида илк бор келин ролини ижро этдим. Биринчи марта Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова билан ишладим. Ёдингизда бўлса, комедия жанридан чўчишимни айтгандим. Аюб Шахобиддиновнинг «Артист» ситкомида айнан комедик роль беришди. Рости, қийналдим. Аммо устозларимнинг маслаҳатлари билан уддалай олдим. Яқинда премьера қилинса, ўзингиз баҳо берасиз.

— Зара, сизнинг актрисалик фаолиятингиз нима бўлаяпти?

Зара: — Премьера қилиниши кутилаётган бир қанча фильмларда қатнашдим. «Арслон изидан», «Ўкинч», «Супер куёв», сценарий муаллифи ва актриса сифатидаги «Кўзмунчоғим» картиналарини айтишим мумкин. Ижоддан тўхтаб қолганим йўқ.

— Юлдузни шаддод келин қиёфасида тасаввур қилоласизми?

Юлдуз: — Менимча, қўлимдан келмайди-ёв.

Зара: — Нега энди, эплайсан. Драма, комедия, психологик драма йўналишларида роль ижро қилолган актриса, шаддодгина келинга тишинг ўтмайдими? Албатта уддалайсан.

Юлдуз: — Эҳтимол... Барчаси образга кириб олгунимгача. Қаҳрамонимни кўз олдимга келтириб, унинг ҳолатини ўзимдан ўтказа олсам, балки ижро қилоларман.

Зара: — Юлдузнинг орзуси — тарихий қаҳрамонларни гавдалантириш.

— Турмушга чиқаяпсиз, деб эшитдим, Юлдуз?

Юлдуз: — Қачон? Ким айтди? Вақти-соати келгач, турмуш қураман. Лекин ҳозир эмас. Айни дам оиламга кўмак беришим зарур.

Зара: — Дугонамнинг оиласига бўлган меҳр-муҳаббати, садоқатини сўз билан таърифлаб бўлмайди. Онага ҳурматни ҳам айнан Юлдуздан ўрганса бўлади. Ҳар қанақа вазиятда ҳам ота-онаси, акасини биринчи ўринга қўяди.

Юлдуз: — Мен учун оиламнинг фикри муҳим. Ҳар доим биринчи бўлиб сценарийни онам ўқийди, кейин мен. Турмуш қуриш ҳақида ҳозирча ўйламаяпман.

— Бундан чиқди шаҳзодангизни ҳали учратмадингиз?

Юлдуз: — Мавриди келса, шахсий ҳаёт тўғрисида гаплашамиз.

— Буни сиздан аввал ҳам сўрагандим, клиплардаги ижронгиз профессионал фаолиятингизга таъсир қилмайдими, деб. Лекин бугун ҳар иккисида ҳам фаоллигингизни кўриб, режиссёрлар актрисаларнинг санъаткорлар билан ҳамкорлигига кўникишдимикан, деб ўйлаб қолдим?

Юлдуз: — Бу мавзуда режиссёр Рустам Саъдиевдан кўп дакки эшитаман. Аввал суратга тушган клипларим ҳозир намойиш этилаётгандир, аммо айни дам бу соҳада танаффус олдим. Ҳам кинода, ҳам мусиқий асарда кўринаверсам, томошабинни зериктириб қўйишим мумкин экан. 

— Зара, дугонангизнинг экрандаги муносиб жуфтлиги ким, сизнингча?

Зара: — Фарруҳ Соипов, Йигитали Мамажонов, деярли барча партнёрлари кўзга кўринган актёрлар.

Юлдуз: — Йигитали билан тенгдошмиз, дўстмиз, қолаверса, битта институтда таҳсил олганмиз. Шунгами бир-биримизни тушунишимиз осон. «Ойқиз эртаги»да югуриб келиб, қароқчилардан бирини оёғим билан итариб юборишим керак эди. Режиссёр битта дублда оламиз деганига, ваҳимага тушиб қўрқдим. Чунки бундай трюкка тайёр эмасдим-да. Шунда Йигитали менга далда бўлди, «Бор кучинг билан югуриб, сакраб берсанг бўлгани», деб тушуртирди. Ҳақиқатан ҳам битта дублда суратга олдик. Фарруҳ Соипов билан ҳам яхши чиқишамиз. 

— Илгари кўзга кўринган актрисалар рўйхатига қўшмасдингиз ўзингизни. Энди киритсак бўлар, Юлдуз?

Юлдуз: — Ҳали вақти келмади.

Зара: — Камтарлик қилаяпти бу.

Юлдуз: — Кўзга кўринган актриса сифатида Дилноза Кубаева, Раъно Шодиева, Шодия Тўхтаевани тан оламан. Уларнинг сафига қўшилишим учун ҳали ўз устимда ишлашим керак. Бошқа актрисаларни ҳам ҳурмат қиламан. 

— Гарчи бу шахсий масала бўлса ҳам, сўрашга жазм қилдим. Оғир дардга чалиндингиз, деб эшитгандик. Бугун аҳволингиз дурустми?

Юлдуз: — Санъат қурбонликни талаб қилади деганлари рост экан. Учинчи босқичда ўқиётганимда оғир хасталандим. Ҳар битта ролга чуқур ёндашганим, асабийлик, руҳиятимга таъсирими, хуллас, соғлигим ёмонлашди.

Зара: — Шу ўринда касбига садоқатли актёр-актрисалардан фойдаланаётган айрим кимсалар, хусусан баъзи журналистлар ҳақида гапирмоқчи эдим. Чунки уларнинг қилаётган иши ҳам ижодкорларнинг соғлигига қаттиқ таъсир кўрсатаяпти. Актриса Саида Раметованинг тўй хизматларидан биридаги этюд намойиши уяли телефонларга тарқаб кетгани ёдингиздами? Ваҳоланки, Саида опа театр саҳнасида намойиш этилган спектаклдан кичик парча кўрсатаётганди холос. Аммо кимдир айнан ерга ўтириб ижро қилинган қисмини видеога олиб, гўё актриса маст аҳволда номаъқул ишлар қилаяпти дегандек гап чиқарган. Ўша ролик Саида опага жуда қаттиқ таъсир қилди. Тоби бўлмади. Энди ўзингиз айтинг, шу инсофданми? Кимдир ўз манфаати йўлида актрисалардан фойдаланади, аммо билмайдики, обрў орттиришни истаб қилган иши кимнингдир ҳаёти, оиласи, соғлигига чанг солиши мумкин.

Юлдуз: — Албатта, бундай воқеалардан хафа бўласиз. Гарчи мени соғлигимдаги муаммолар бу каби ҳодисаларга боғлиқ бўлмаса-да, йиллар давомида йиғилиб борган асабийлик ва яна бошқа ҳолатлар бошимда хасталик келиб чиқишига сабаб бўлди. Уч йилдан бери даволанаман, ҳозир аҳволим жуда яхши.

— Ҳамиша саломат бўлинг!

Блиц: Юлдуз ҳақида

— Уни кимдир ранжитса...

— Тез тушкунликка тушиб қолади, таъсирчан.

— Уяли телефонини «қулф»га қўйганми?

— Ҳа. Лекин мен қулф рақамини биламан.

— Санъатдан ташқари қайси соҳада дарс бера олган бўларди?

— Психологиядан. Чунки айтмоқчи бўлган фикрни етказиб бера олади, нотиқлик қобилияти бор.

— «Юлдуз — хонанда». Ишонасизми шунга?

— 100 %! Овози бор. Дўстлар даврасида куйлашини эшитсангиз эди. 


Блиц: Зара ҳақида 

— У гапираётганида сўзини бўлсангиз...

— Жаҳли чиқади-ю, гапириб бўлганимдан кейин фикрини давом эттиради.

— Сизга берган энг фойдали маслаҳати?

— Ҳамма нарсани кўнглингга яқин олма, дейди.

— Бир неча кун Зарадан дарак йўқ...

— Дарров қидирувни бошлаб юборамиз. Чунки дўстларимиз билан ҳар куни учрашамиз. Бир сафар Зарани йўқотиб қўйгандик. Кейин билсак, холасининг маъракасига кетган экан.

Зара: — Эсингдами, олти кун ижодий сафарда бўлганингда, ҳар куни ёзардим, «қачон қайтасан» деб. Бир-биримизга боғланиб, суяниб қолганимиз учун бир кун кўришмасак, хабарлашмасак, нимадир етишмаётгандек туюлади.

— Турмушга чиқсангиз, нима бўлади унда? Ҳар куни кўришолмайсиз ахир?

Юлдуз: — Бир маҳаллага келин бўламиз (кулади).

Зара: — Бу ҳақда сира ўйламабмиз. Турмуш қурсак ҳам, дўстлигимиз шу ҳолича қолади, деб ният қиламиз.

— Айни дам Заранинг бирдан бир орзуси нима Юлдуз?

— Оила қуриб, фарзандли бўлиш! Илоҳим, насиб этсин!

Дилдора ЮСУФБЕКОВА суҳбатлашди

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot sugdiyona.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 179 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Август 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016