WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Январь » 2 » Юлдуз Усмонова: «Инсон умри сўнгига қадар дарс олиши лозим»

ПОИСК / IZLASH:

00:03
Юлдуз Усмонова: «Инсон умри сўнгига қадар дарс олиши лозим»
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг хонадонида меҳмонда бўлди. Байрам кунларидаги вақт тиғизлигига қарамай, Юлдуз опа ўзининг байрамона безатилган, файзли хонадонида меҳмонларни илиқ кутиб олди. Суҳбатимиз аввалида улар халқимизни, мухлисларини байрам билан қутлаб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтдилар:


Интервьюнинг матнли кўриниши

— Ассалому алайкум, ҳурматли ватандошларимиз, мухлисларимиз. Ҳаммангизга Янги йил муборак бўлсин. Эски дардлар, эски муаммоларнинг ҳаммаси ўтаётган йилда қолиб кетсин. Янги йилга янги бахт, омад, ғайрат ва соғлик-саломатлик билан кириб келайлик. Юртимиз тинч бўлсин. Бу ҳозирда жудаям долзарб бўлиб қолди. Ватанимизда хеч қачон уруш бўлмасин. Доимо тинчлик бўлсин. Тўйлар бўлсин. Биз ўзбек халқи тўйларга, тинчлик, хурсандчиликка ўрганган халқмиз, меҳнатга ўрганган халқмиз. Аллоҳим мана шуни бизга кўп кўрмасин. Уруш бўлаётган юртларда ҳам уруш тўхтасин. Чунки бу кўргулик аёллар, болалар, ёшлар бошига тушяпти. Улар тинчлик-омонликда ҳаёт кечиришсин.

Тинчлик-хотиржамлик қандай бахт эканлигини, хурсандчиликда яшаб, билишсин. Тилагимиз шу. Ҳамма-ҳаммангизга омад тилаб қоламиз. Биз санъаткорлар ҳамиша сизларга керак бўлайлик, ҳамиша ижод қилайлик. Хурсандчилик кунларингизда ёнингизда сизлар билан билан бирга бўлайлик”.

Чин кўнгилдан билдирилган табрик сўзларидан сўнг, Юлдуз опага бирма-бир саволларимизни беришга ошиқдик.

— Юлдуз опа, биламизки, қўшиқ санъаткорнинг вужудидан яралган фарзанди каби бўлади. Айтингчи, сўнгги альбомингиздан ўрин олган қўшиғингизга "Мен сен билан қироличаман” деган жарангли ном берилган, бундай аталишига сабаб нима, у қаердан келиб чиқди?

— Бу саволингиз бироз нотўғри тузилган деб ҳисоблайман. Сиз ҳар бир қўшиқчининг қўшиғи унинг фарзанди кабидир деяпсиз. Ҳар бир қўшиқчи ўзининг қўшиғини айтмайди. Мана шу ерда саволнинг ўзи нотўғри келиб чиқяпти. Менинг қўшиқларим ўзимнинг ичимдан келиб чиқиб, ўзим ёзганим учун уларни ўзимга тегишли, деб ҳисоблашингиз мумкин, чунки ўзи ижод қилган санъаткоргина, ўзидан ўтган хисларни томошабинга етказиб бера олган ижодкорнинг қўшиғинигина ўзидан чиқяпти деса бўлади. Менга келсак, қўшиқларимнинг кўпини ўзим ёзаман.

"Мен сен билан қироличаман” қўшиғи... Халқ бизни қўшиқларимиз учун яхши кўради. Халқни ичида қиролича бўлган бўлсам, мана шу қўшиқларим туфайлигина қиролича бўлдим. Ўзимга тилагим, ижодим тўхтамасин. Ижод тўхтаса, мен ҳеч ким эмасман. Аслини олганда эса, бу қўшиғим ўзим ҳақимда ҳам эмас, унинг мавзусини ташқаридан олдим. Мавзуни доим халқдан оламан. Ёш қизларимизни кузатдим. Ҳаётда кўплаб қизлар, аёлларимизни кўраман. Баъзи қизларга ҳайрон қоламан, улар кимнингдир қизи бўлса, омад бўлса, қомат бўлса, пули бўлса, дарров севгилиси ҳам топила қолади. Уларнинг нимасини яхши кўришади, нима учун уларни борича яхши кўришмайди? Оиласи бузилиб кетаётганларни ҳам кўряпман. Оилада ҳар қандай вазият бўлади. Бори бор, йўғи бор. Мана шундай вазиятда икки ёшнинг орасига кириб олаётганларни "пашша” деб биламан. "Мен оз бўлса ҳам бахтли бўлишим керак”, - дейишади баъзи қизларимиз. Албатта, барча бахтли бўлишга ҳақли. Фарзандаримизга берилаётган ортиқча эркинлик балолар, оилалар бузилишига олиб келяпти. Шунинг учун мен кўпчилик  қизларимизга атаб "Мен сен билан қироличаман” дедим. Ким нима деса, десин. Қизлар, агар бахтингизни топган бўлсангиз, маҳкам ушланг. 

Қиролича бўлиб юринг, чунки фарзандларингизнинг отаси, сизни севган, сизга қаттиқ гапирган яна ўша турмуш ўртоғингиз. Биринчи кигиз – оқ кигиз дейишадику ахир. Ана ўша биринчи кигиз сизни бахтли қилиб, қироличага айлантиради. Бу қўшиғим халқ орасида ўз мухлисларини топмоқда. Куни кеча бир тўйга борганимда, меҳмонлар орасидаги оддий халқдан чиққан, саксон ёшдаги  ҳожи она ёнимга келиб: "Болам, мен ҳам қироличаман. Ўзимнинг турмуш ўртоғим, ўн олти нафар набираларим, куёвларим учун қироличаман” дедилар. Мен буни эшитиб жуда хурсанд бўлдим. Айтган қўшиғим мана шу ҳожи онанинг ҳам юрак-юрагига етиб борганлиги туфайли, тўйхонадан чиққач, кўзимга ёш келди. Чунки аёл зоти, инсон зоти борки, кимгадир кераклигини билганида, ўзини қиролича деб ҳис қилади. Шундан хулоса қиламизки, ҳурматли эркакларимиз, аёллар ўзларини керакли эканликларини билишганидагина қиролича бўлишади. Қўшиққа бу номнинг берилиши шу тариқа ташқаридан олиниб, ёшларимизга бағишлаб ёзилган. Мен ҳеч қачон ўзимни қиролича деб билмаганман, ўзимни халқнинг хизматкори деб ҳисоблаганман. Кейин шуни ҳис қилдимки, мен ҳам ўз турмуш ўртоғим учун қиролича эканман. Улар билан ўзимни топдим. Азиз қизлар, биз кўпинча бир гулдаста, зеб-зийнатга алданиб қоламиз. Сизларни қиролича қиладиган турмуш ўртоқларингиз. Аллоҳнинг олдида мана шу мени турмуш ўртоғим дея бўйнига олганлардир. Балки у ширин сўзини топиб айтолмас, лекин у сиз учун куйинадиган, ёнадиган инсон.  Шуни унутмаслик керак”. (Юлдуз опа бугунги айрим ёшларимиз дуч келаётган салбий вазиятлар – оилаларнинг бузилиб кетишига сабаб бўлаётган ҳолатлар ҳақида куйиниб жавоб беришда давом этарканлар, мавзуни бироз ўзгартириш мақсадида, уларга қуйидагича савол билан юзландик).

— Юлдуз опа, ҳар бир инсоннинг хурсандчилик ва ғамгин ҳолатларида завқ ва таскин берадиган қўшиқлари бўлади. Бундай дамларда сиз мириқиб тинглайдиган қўшиқлар борми? Бугунги кунда Юлдуз Усмонова кимларни тингламоқда?

— Мен бошқа санъаткорларни камдан-кам эшитаман. Чунки бошқа ижодкор қўшиғини тинглаш учун унинг мусиқаси, шеъридан қониқиш керак. Мен сизга бир нарса айтай: шоирлар, аражировкачиларга бораман. Уларга  қандай ишлашни ўргатаман, камчиликларини айтаман, танбеҳ бераман. Улар:"...бошқа санъаткорлар мана шу қўшиққа ўхшаган нарса қилиб беринг дейишади, ундан-бундан олиб, ёзиб беринг” дея айтишяпти дейдилар. Демакки, улар жон куйдириб ёзмайди. Юз сўм пул берсангиз, шунга бирор нарса ёзиб беради. Буни яширмайди ҳам. Мавзу бошқа ахтарилмайди. Қандай қилиб мен шуни эшитай, қандай қилиб мен бундан қониқай. Индамасам, менга ҳам худди шундай қилиб бермоқчи бўлишади. Шунинг учун ҳам ҳақиқий санъаткорлар мендан ҳам қўрқади, ҳам ҳурмат қилади.  Мен ҳақиқий мусиқачилар ҳақида гапиряпман. Қўлига кечагина микорофон олганлар ҳақида эмас.

Битта қўшиғи хит бўлганидан кейин юлдузман дея ўзларини ҳис қилишади. Сен эртага ҳеч ким эмассан, чунки сен танилиб олдинг холос, уни ушлаб тура билиш керак. Халқнинг дардини куйламасанг, бунақаси кетмайди. Томошабинлар бир кун қарсак чалса, ойнага қараб "бу МЕНман” дея ҳис қила бошлаймиз. Мана шу нарса одамни синдиради, умуман сархушликка ҳам вақт бўлмасин. Уйга келиб, оёқ кийимингни ечиб, бу қўшиғим халққа ёқди, уни нимаси ёқди экан, мен яна қайтадан бир ишлайчи, дея бошқа бир йўналиш топиш керак. Кўп санъаткорлар "маст” бўлиб қоляпти, ана шундан синяпти. Чунки сени сен қилган аввало Аллоҳ, қолаверса халқ. Агар халқ қарсак чалмаса, халқ сени керак қилмаса, сен ҳеч ким эмассан”.

— Ўттиз йилдан бери халқнинг севимли хонандаси бўлган Юлдуз Усмонованинг санъат йўлига эндигина қадам босиб келаётган ёш ижрочиларга қандай маслаҳатлар берган бўлар эдингиз?

— Мен экрандан маслаҳат бермайман. Ҳазрати Имом ал-Бухорий нима учун Самарқанд билан Бухоронинг ўртасида ётганликлари ҳақида ўзингизга ҳеч савол берганимисиз? Зиёрат қилгани борган ёшлар билишлари мумкин, чунки у ерда тарихни айтиб беришади. Шунда ҳам дуо қилиб бўлиши билан қочиб кетганлар эмас, тарихни ўрганишни билганлари. Ислом дунёси, дин оламидаги шундай шахс – а? Пайғамбаримиз Муҳаммад С.А.В дан кейин турадиган буюк зот ҳисобланадилар. Бухоро амирлигига келиб сабоқ беринг дейилганида, "Илм сенинг ортингдан эмас, сен илмнинг ортидан юришинг керак” деганлар. Бухоро амирлиги қувғин қилганида, Самарқанд ҳам қабул қилмайди. Мана шу икки ер ўртасида вафот қиладилар. Чунки илмнинг ортидан юрсанггина, Юлдуз Усмоновадан ҳам зиёда бўласан. Бироқ илмнинг орқасидан юрмасанг, муваффақиятга эриша олмайсан. Кўп ёш санъаткорларимиз ҳозирда дарс ҳам олмаяпти. Мен бир неча йилдан бери саҳнадаман. Ҳалигача ҳам дарс ҳам оламан, ҳам дарс бераман. Ҳалигача вокалдан дарс қиламан, овоз машқларини бажараман. Билган бўлсангиз, бу йилги альбом янада жарангдор чиққан. Тўрт ой давомида домлаларнинг олдига бориб овоз машқларини бажардим. Ҳам дарс олдим, ҳам дарс бердим. Бирор нарса бўлиб қолганим йўқ. Санъаткорлар, сизга халқ олқиш бераётган бўлса, кечаги дарсларингиз, меҳнатларингиз учун олқишламоқда. Бироқ бугун нима учун буни унутдингиз? Қиммат дўкондан кийиндим деб ўзларингизни бошқача тутасизлар? Қарсак, олқишларнинг бари меҳнат эвазига олинади. Халқ ҳам қарсак чалса, сенга эмас, сенинг меҳнатингга қарсак чалади. Бу маслаҳатга кирмайди, мен фақат танбеҳ беришим мумкин холос. Маслаҳат эшикни тақиллатиб келганларга берилади.

Авваллари эшик тақиллатганларга устозлар: "Кимсан?” дейишган. "Фалончиман” деса, эшик очилмайди, охири юзинчи марта келганида, "Кимсан?” деб сўралганида, " - Устоз, сиз ким десангиз, мен ўшаман дейилса”, эшик очилиб, улар шогирдликка қабул қилинганлар. Ҳозиргилар устоз бироз танбеҳ берса, унинг устидан шикоят қилиб, юқорига олиб чиқишдан тойишмаяпти. Домла қаттиқ гапирмаса, ким сенга қаттиқ гапиради? Ота-она ҳам гапирмаётган бўлса ахир. Ҳозирда битта санъаткорнинг орқасидан бутун қариндош-уруғ "юлдуз”, ота-она ҳам "юлдуз”, қариндош-уруғ ҳам "юлдуз”га айланяпи. У ҳолда ким ишлайди, ўртоқлар. Тушинглар пастга. Бу ҳаммамизга, менга ҳам тааллуқли. Тушинглар пастга. Биз халқнинг хизматчисимиз. Халқнинг дардидан уялманг. Янги йилда тилагим – китоб варағини қайтадан очишсин. Санъаткорларимиз қайтадан "Бисмиллоҳ”ни айтиб, домлалар, устозларнинг эшигини қоқишсин. Устозларнинг ҳам вақти бўлмайди. Улар ҳам шогирд бир қути ширинлик кўтариб келса, дарс бераман деб кутиб ўтирганлари йўқ. Бироқ сизга керак бўлса, эшиги олдида кутиб турасиз, чиққанида эса этагини маҳкам ушлаб оласиз. Арқонга чиқмоқчи бўлсангиз, қўлингиз тойиб, пастга тушиб кетасиз.

Арқон бўйлаб юқорига кўтарилиш учун эса машқ қилиш, чиниқиш керак. Демак, биз бутун умр чиниқишимиз керак. Юлдуз Усмонова қаримайди дейишади. Атрофингиздагиларнинг олдига бориб қарасангиз, ҳаммаси иккита гелли юз бўлиб кетган. Қўлига кетмон олган одамгина пишади.  Ана ўша жисмоний меҳнатни мана шу ерда қилиш керак. Устозлар қаерда қолди? Устозларнинг олдига боринг, улардан сабоқ олинг. Улар санъатга қандай кириб келишди, қандай ишлашди, шулардан ўзингизга хулоса чиқаринг. Улар йўл қўйган хатоликларни такрорламанг. Ахир овоз ҳам бир инструмент. Пичоқ каби чарҳласангиз, ўткирлашиб бораверади, бироқ чарҳламасангиз, ўтмаслашади. Қулоқ ҳам бора-бора эшитмай қолади. Уларни машқ қилдириш керак. Ҳаммаси учун мўлжалланган машқлар бор. Биз бугун дарс олишни истамаймиз. "Мен мана шунча йилдан бери саҳнадаман” дейишади. Мен бу йил 30 йилдан бери саҳнада бўлиб, 60-альбомимни яратган бўлсам, бу нафақат менинг муваффақиятим, бу халқнинг муваффақияти. Менга вафо қилган мухлисларимнинг муваффақияти. Уларнинг қарсаги, дуолари билан мана шу ергача етиб келдим. Биргаликда бўлишсин дея куни кеча тақдимотни ўтказдик. Майли, ҳозирги ёш санъаткорлар ҳам бир кун келиб йўлини топиб кетар десак, ҳеч қачон йўлини топмайди. Нима учун биз қаттиқ гапни хоҳламаймиз? Нима учун ширин гап эшитиш истагида бўламиз. Ахир асал қанчалик ширин бўлишига қарамай, унинг организм учун бўладиган зарари ҳам етарлича-ку. Стулга ўтирсангиз сизга орқа бўлади, тўшак эса орқа бўла олмайди. Қаттиқ нарсага суяниш керак. Спартанча тарбиялаш бежиз эмас, ана ўшанда одам бўламиз. Биз эса юмшоқ нарса хоҳлаяпмиз, танбеҳ эшитишни истамаймиз. Менинг ҳам неча йиллик умрим қолди? Қўлимдан келганича ишлаяпман. Йўл бермаяпти дейишади.

Бир қути конфет кўтариб келиб, фотиҳа беринг дейдиганлар кўпайиб кетяпти. У ҳолда фотиҳа билан ҳамма қўшиқчи бўлиб кетади-ку. Бу бачканалик эмас-ми? Бу кулгули. Мен ҳам фотиҳа бериб, кейин кулиб ўтираман. Фотиҳа бермасангиз, "ичи қоралик қилди, Юлдуз Усмонова менга фотиҳа бермади” дейишади. Фотиҳани меҳнат билан олинг. Қуруқ фотиҳани ўзи билан бўлмайди, ҳақиқий санъаткор бўлиш учун йигирма, ўттиз йиллаб шогирд бўлишган. Ҳозирда на дарс олишни хоҳлашади, на устоз олишни хоҳлашади. (Юлдуз опа санъат соҳасидаги устоз-шогирдлик анъаналари тўғрисида узоқ гапирдилар).

— "Журналистлар, сизлар ҳақиқатни айтишингиз керак, бу гапларни сизлар айтмасангиз, ким айтади? Санъаткор санъаткорга гапирса, устоз деб билишмайди. Сизлар ҳақиқатни айтишингиз керак. Дутор, танбур деган миллий мусиқа асбобларимиз бор. Нима учун овози йўқ санъаткорлар пайдо бўлса, сиз журналистлар ўзингизга улар қаердан келди, дея савол бермайсизлар? Овоз режиссёри, операторларга ҳайкал қўйиш керак. Улар (ёш санъаткорлар)ни арчани безатгандек, битталаб "ясашяпти”. Санъаткорлар халқимизга хизмат қилиш учун керак, улар халқ учун ишлашсин, шунда кам бўлишмайди.

Суҳбатимиз давом этаркан, шу пайт Юлдуз опа санъат соҳасида ҳалигача изланишда эканликларини айтиб, қуйидаги янгилик билан бизни ҳайратга солдилар:

— Америка Қўшма Штатларининг Индиана штат университетидан менга таклиф тушди. "Ўрта Осиё поп мусиқаси” мавзусида бошлаган ишим  айрим сабабларга кўра, охирига етмай қолган эди. Ана шу мавзудаги  кандидатлик ишимни ёқлаш арафасидаман. Собиқ тузум тарқаб, мустақилликка эришгач, замонавий ўзбек поп мусиқаси, унинг ривожланиш жараёни, ўша даврда ижод қилган ва ҳозиргача ижод қилиб келаётган санъаткорлар тўғрисида, ўзимнинг илм ва тажрибамни китоб орқали тақдим этаман. Хорижликлар учун бу қизиқ мавзу бўлди, уларнинг ўзлари таклиф билан чиқишди, ўйлайманки, халқимиз учун ҳам қизиқарли бўлади.

Халқимиз севган санъаткор билан яна кўплаб мавзуларда суҳбатлашиш истагида эдик, бироқ вақт чегараланганлиги боис, суҳбатни якунлар эканмиз, Юлдуз опа яна бир бор халқимиз, мухлисларга мурожаат этиб, шундай дедилар:

— Танамда кучим бор экан, Худо хоҳласа, халқим учун хизмат қиламан. Бунинг учун ҳамма шароит мавжуд. Бугун давлатимиз раҳбарлари  халққа, ижодкорларга кенг йўл очиб беришди. Уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳамма-ҳаммаларингизга чексиз ҳурматим, мухаббатим, севгимни изҳор этиб қоламан. Ижодим доимо сизлар билан бирга бўлсин. 

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot https://kun.uz/ dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 244 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Январь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016