WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Январь » 30 » Юрагимда сақлаганларим:Бир ой ўқувчисини кўтариб юрган устоз

ПОИСК / IZLASH:

18:17
Юрагимда сақлаганларим:Бир ой ўқувчисини кўтариб юрган устоз
Бу гапларни қанча йиллардан буён юрагимда сақлаб келаман. Агар мактабга илк қадам қўйган йилимдан ҳисобласам, нақ ўттиз йил бўлибди. Ўттиз йилдан буён устозимга айтолмайман!..

Барчамиз мактаб остонасига биринчи марта қадам қўйган кунларимизни асло унутмасак керак. Мен ҳам асло эсдан чиқармайман. Сабаби, айнан ўша кунлари мен юра олмасдим. Икки ҳафта олдин акамга эркалик қилиб велосипедга миндиришини талаб қилдим:

— Мен учиринг, великда учгим келяпти…

Акамдан анча кичиклигим учун тантиқликларимни табиий қабул қилар ва талабларимни бажарарди. Бу хоҳишимни ҳам бажариб, катта йўлга олиб чиқди-да, велосипеднинг  орқа томонидаги сим ўриндиққа ўтқазиб роса учирди. Мен қиқирлаб кулар ва акамнинг янада тезликни оширишини сўрардим. Завқ шу қадар хаёлимни олибдики, оёқларимнинг пастлаганини сезмай қолибман. Натижада, весипеднинг занжирига тегди ва... Жон ҳолатда бақирдим. Аянчли оғриқ жон-жонимдан ўтганди. Шошиб қолган акам бирдан тўхтади. Мен мувозанатимни йўқотганим учун асфальтга қулаб тушдим.

— Тўпиқдан пасти синган, пай ҳам жароҳат олган, — деди отам олиб борган шифокор рентген плёнкасига кўз тикаркан. — Гипс қиламиз. Умуман юриш мумкин эмас.

Ўша заҳотиёқ менинг оёғимни гипслашди ва мен юришдан маҳрум бўлдим. Айтганимдек сал ўтмай, мактаб бошланди. Мен биринчи синфга қабул қилиндим.

— Оёғи яхши бўлгунча мактабга бормайди, — қарши бўлди онам.

— Фикринг нотўғри. Бориши керак. Ўртоқларидан ажраб қолади агар, — деди отам. — Болалар билан бирга сабоқ олгани яхши. Кўтариб олиб борамиз, мактабга.

— Мен ўзим олиб бораман, — деди жароҳатланишимда ҳамон ўзини айбдор ҳис қилаётган акам.

Шу билан мен мактабга акамнинг қучоғида бордим. Эртасига ҳам, индинига ҳам ҳар куни акам мени мактабга олиб борар, уйга эса онам кўтариб олиб келарди. Чунки акамнинг дарси меникидан кўплиги боис олиб келолмасди. Шундай қилиб мактабга қатнашимга ҳеч бир муаммо бўлмади. Ҳамма тенгқурларим менга ажабланиб қарар, бўшади деганча саволга тутарди. Лекин бу бир кунгина давом этди. Кейин менинг оёғим "ҳикоя”сидан кўра қизиқроқ нарса топишга уринишди. Мен дарс пайтида зерикмадим. Фақат... танаффус чоғида жавдираб қолиб кетардим. Икки кун шу тарзда мунғайиб ўтирдим. Ўқитувчимиз бу пайтда ҳаммадан олдин чиқиб кетганлиги туфайли, ҳолатимни билмасди. Албатта, беш дақиқалик танаффус ўтади-кетади. Лекин ўша пайтда олти ёшли ўйинқароқ яна янги муҳит қаршисида турган бола учун жуда мушкуллигини билсангиз керак. Яхшиям, ҳамма синфдошларим бирдан синфхонани тарк этмасди. Бири кириб, бири чиқиб юрар, яна бошқаси қўлида егулик билан кириб келарди. Мен эса ёрилиб кетай дердим, ичим қизирди.

Учинчи куни биринчи танаффус чоғида ўқитувчимиз алланималарни ёзиб, ўрнидан қимирламади. Сал ўтмай, менинг олазарак ва нажоткор нигоҳларим билан кўзлари тўқнашди.

— Ие, сен то дарс тугагунча... Айтганча... — у ирғиб туриб ёнимга келди. — Сенга юриш мумкин эмас-ку! Ҳеч қаерга боргинг келмаяптими?

— Йўқ, — дедим ерга қараб.

— Алдама, томоша қилгинг келяпти-ку! — у шундай дея жилмайганча мени даст кўтариб, каридорга олиб чиқди, ундан буфетга, ундан чиқиб ҳовлига...

Мактаб ҳовлисида чуғурлашиб, чопқиллаб юрган болаларга қараб хўрсиндим.

— Хафа бўлма, бир ойларда сенам шунақа югуриб юрасан. Унгача ҳар куни ўзим сени олиб чиқиб тураман.

Ўқитувчимиз айтганининг устидан чиқди. Ҳар куни бизга сабоқ берар ва танаффус чоғлари бор эътиборини менга қаратарди. Эринмай кўтариб ҳовлига олиб чиқар, кўрмаган жойларимни кўрсатарди.

Бир ойлар чамаси ўтиб, оёғимдаги гипсни олиб ташлашди. Юра бошладим. Афсуски, пайларим шикастлангани учун оқсардим. Мактабга боргунча акам қўлимдан етаклаб боргани учун ҳеч ким устимдан кулишга, масхара қилишга журъат этолмасди. Лекин синфхонамизга кирганимда...  

— Бу бола чўлоқ экан-ку!

— Оёғи синган-ку!

— Оқсоқ бечора...

Раҳм, ачиниш билан айтилган бу сўзлар мени яна партамга михлади. Мактабдан совий бошлагандим. Танаффус чоғида ҳам қимирламай ўтираман. Гўё ҳамма менга бегонадек. Бу ўқитувчимизнинг эътиборини тортди:

— Энди юра оласан-ку! Нега танаффусга чиқмаяпсан?

Мен болалар масхара қилишидан қўрқаётганимни айтмадим. Аммо кўпни кўрган, болалар руҳиятини беш панжасидек биладиган устозим учун буни пайқаш қийин эмасди. Шунинг учун дарс бошланганда у мени доска ёнига чақирди. Чиқдим. Сўнг у ўртоқларимга юзланди:

— Болалар, Эркиннинг оёғи синганини биласизлар, а? Мана, гипсини олишди. Энди ўзи юраяпти. Фақат то тузалиб кетгунча оёғи сал оқсайди. У танаффусда кўчага чиқса бегона болалар билмай ҳақорат қилиши мумкин. Сиз эса унинг тез орада тузалиб кетишини биласиз. Шунинг учун у билан бирга юриб, бегоналарнинг масхара қилишига йўл қўйманг. Ахир у сизнинг синфдошингиз, ўртоғингиз бўлади. Энди ўн йил бир синфда ўқийсиз. Дўстлар бир-бирини ҳимоя қилиши керак.

Бу гаплардан сўнг синфдошларимнинг менга бўлган муносабати бирдан ўзгарди.

— Юр бирга ўйнаймиз, қўлингдан ушлаб оламан.

— Биров хафа қилса, бизга айт.

— Энди биз билан бирга юрасан...

Бунақа ғамхўрлик ва дўстона муносабатдан сўнг яна мактаб томон талпина бошладим. Биринчи ўқитувчимнинг бу яхшилиги эса бир умр хотирамга михланди. Балки, у буни эсидан чиқариб юборгандир? Аммо мен унутмайман. Ўзига эса айтолмайман. Бугун шунга ўзимда куч топдим: Байрамингиз муборак азиз устоз!

Эркиннинг гапларини КАМИНА оққа кўчирди


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://darakchi.uz/ dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 207 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Январь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016