WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4219]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2015 » Декабрь » 21 » Юрагимда сақлаганларим: Ўгай

ПОИСК / IZLASH:

19:05
Юрагимда сақлаганларим: Ўгай
Кўпинча ўз бошимиздан ўтказганларимизни яқинларимиздан яширамиз. Балки бу жигарларимизни аяганимиздандир?! Бугунги ҳикоямиз ҳам худди шундай...

— Муҳайё, менга қара, алмашиб иш қилиш жонингга тегмадими? Кел, онангнинг айтганини эмас, ўзимиз истаганимизни қиламиз, — деди Гулшода қисиқ кўзларини баттар қисиб, лаблари пирпираб.

Муҳайёга ҳар галгидек, унинг "онангни” деган сўзи ёқмади. Гулшодага теккан касал. Ота-онасининг олдида ялтоқланиб "ая, ая” деб ўзини яхши кўрсатади. Ёлғиз қолганида эса бунақа гап. Гулшоданинг иккиюзламачилиги уни ғазаблантиради. Лекин ичига ютади.

— Нима қилмоқчисан? — деди у қош чимириб.

— Бирам бадқовоқсанки... Мен сенга ёмон гап айтмадим-ку. Шунчаки биримиз ҳар доим уйнинг, иккинчимиз ҳар сафар даланинг ишини қилайлик, демоқчи эдим. Тўғрисини айтсам, менга далада ишлаш жуда ёқади. Қизлар билан қийқириб, ўйнаб пахта чопиқ қиламиз. Уйда зерикади одам. Туш маҳали дарёга чўмилишни айтмайсанми? Майли, сен бу ерда барибир янгисан. Сен ҳар куни далага чиқақол. Ҳам дугона, таниш орттирасан, ҳам рўзғорнинг эзиб юборадиган ишларидан қутуласан, — деди Гулшода ўзини меҳрибон тутиб.

Муҳайё унинг галдаги айёрлигини тушунди. Эндигина ўн уч ёшни қаршилаган, ўзи тенги бу қизнинг қачон бунчалар пишиқ бўлиб улгурганини билолмасди.

Қўлини совуқ сувга ҳам уришни истамайдиган, ялқовлиги учун отасидан кўп гап эшитадиган Гулшода аслида ёзнинг чилласида терга ботиб далага боришдан қутулишнинг йўлини топганди. Биладики, Муҳайё унга қарши бир сўз демайди.

— Ая, биз Муҳайё билан келишиб олдик. У ҳар куни далага ишга борадиган, мен эса уйнинг ишларини қиладиган бўлдим, — деди кечки овқатни ейишаётган вақтда у ота-онасига бир-бир боқиб. — Муҳайёнинг ўзи шуни истади.

Бунга жавобан Муҳайёнинг хўрсинишидан бошқа ҳеч сас эшитилмади. Ўша кундан бошлаб у тонг қоронғисидан далага отланарди. Аслида уларнинг далада ери йўқ. Буни отаси тайинлаганди:

— Жонибек ака "Қизларингиз дала ишларига кўмаклашиб юборсин. Кузда меҳнати учун ғўзапоя бераман. Сотиб олиб юрмайсиз”, деди. Ҳар кун бирортанг унинг қизлари билан далага бор.

Муросакор онаси бирдан деди:

— Алмашиб боришади. Шунда норозилик бўлмайди.

Мана, далага чиқа бошлашганига бир ҳафта бўлмасдан Гулшода бу найрангни топди. У ҳар доим "енгилнинг остидан, оғирнинг устидан” юриб ўрганган.

Муҳайё даладан ҳориб, очқаб келди. Эрталаб ўзи билан олиб кетган нон ва помидор куч бўлармиди?

— Келдингми, Муҳай, тез супага сув сепиб юбор. Ҳозир даданг келса бақиради. Укаларинг ҳам кўчага чиқиб кетганди. Топиб кел.

"Уй ишларини Гулшода қиламан, деган эди-ку?”

Муҳайё бу гапларни ташқарига чиқара олмади. Индамай қўлига челак олиб, ариқ томон юрди.

— Бирдан супуриб юбор. Менга Шаҳло тўқишни ўргатаётганди. Вақт йўқотмай, — ичкаридан овоз берди Гулшода.

Оғир хўрсиниқни ичига ютган Муҳайё онасига қаради. Онаси жон-жаҳди билан сигир соғаётганди. Қиз билдики, онаси ишдан энди келган. У — ҳамшира. Уч-тўртта қишлоқни айланиб, болалар ва ҳомиладор келинларни  рўйхатга олиб юради.

— Дада, қаранг, мен нима тўқияпман, — кечки овқатни еб бўлишганда Гулшода отасининг эътиборини тортиб.

— Дастурхонни олинглар, қани олиб кел-чи? — деди ота.

— Идишларни ол, — деди онаси ҳам Муҳайёга қараб.

Кўзлари толиб, мункиб кетаётган қиз яна ўрнидан қўзғалди. Хуллас, Гулшоданинг шумлигидан рўзғор юмушлари ҳам, пахта чопиғи ҳам Муҳайёнинг гарданига тушди.

— Нимага далага чиқаман, дединг? Ҳар куни бошингдан иссиқ ўтиб, пахта чопиб зарилми, сенга? Алмашиб борсанглар, ҳарна бир кундан дам олардинг-да — деди охири онаси куйиниб. — Кошки, шу Гулшода уйнинг ишини эпласа. Барибир рўзғорнинг икир-чикирини ҳам сенга қилдиряпти. Бирам соддасанки...

Муҳайё онасининг кўзларига тикилди. Бир сўз дея олмади.

— Яна "Онам Гулшодага ўгайлик қиляпти”, демагин. Мен иккалангни ҳам бир кўзда кўраман. Ҳатто, Гулшодага кўпроқ раҳмим келади. Онасизлик ёмон-да. Шунинг учун кўнглига қарай дейман. Лекин сениям аяйман. Боламсан, ахир. Биз турмуш қураётганимиздаёқ даданг билан келишиб олганмиз. "Болаларимизни ажратмаймиз, ўгайлик қилмаймиз”, деб. Шунинг учун ҳам оиламиз тинч. Аммо рангингга қараб, чидолмай кетяпман. Эртадан бошлаб далага алмашиб чиқинглар.

— Хўп...

"Бечора онам... Ҳар куни икки ўт орасида ёнади. Гулшодага раҳми келади, менга жони ачийди. Буни Гулшода билса экан...”

— Далага алмашиб чиқа қолинглар. Эртага сен пахтага бора қол, Гулшода, — деди онаси кечқурун.

Гулшода Муҳайёга ўқрайиб қараб, бақира кетди:

— Ўзинг далага чиқаман деб, энди айниб ўтирибсанми? Шаҳлога нима дейман? Унга ҳар куни тўқишни ўргангани уйларингга бораман, деб қўйганман. Ёлғончига чиқаманми? Ё мени кўра олмаяпсанми? Тўқишга бориб, битта-иккита уй ишини қилолмаганимга шундай қиляпсанми, ё? Шуни аямга айтмай, ўзимга айтсанг бўларди-ку!

Муҳайё гап тополмай қолди. Онаси ўнғайсизланди. Отасининг эса қошлари чимирилди.

— Тўқишинг эсимдан чиқибди, қизим. Муҳайёнинг ўзи бора қолади, — деди кейин онаси.

Шу-шу то ғўзапоялар йиғилиб, дала ишлари тугамагунча Муҳайё унини чиқармади.

Онаси билан бу оилага келганига яқинда беш йил бўлади. Бу йиллар ичида у икки уканинг опасига айланди.

— Уф-ф, укангнинг овозини ўчир. Ҳозир ўласи қилиб ураман — заҳрини сочарди Гулшода.

— Улар сенинг ҳам уканг...

— Овозини ўчирасанми, йўқми?

Муҳайё укасини бағрига босиб, овутишга уринарди.

Энг даҳшатли ва кутилмаган воқеа қишда, икки қиз ҳаммомда чўмилаётганда юз берди.

— Ваҳ, оёғимни печга теккизиб олдим, куйди, қара, — деди Гулшода пуфакча ҳосил қилган тиззасини кўрсатиб. Сўнг ўз-ўзидан ҳазиллаша бошлади:

— Мана, сенга...

Муҳайё баданига теккан муздек сувдан қийқирди:

— Муздай-ку.

— Иссиғи керакми, мана?

Энди юзи аралаш келиб теккан қайноқ сувдан Муҳайё чинқириб юборди:

— Аяжон! Кўзим...

Унинг куйган юзини кўриб, онаси ҳушидан айрилай деди. Ўзини тутиб туролмай бақирди:

— Гулшода, ҳушинг жойидами?

— Ўзи бошлади. Мана, менинг оёғимни куйдирди аввал. Энди сизам бақиряпсиз? Дада! — Гулшода йиғлай бошлади.

Муҳайё унинг қилиғидан қотиб қолди.

 — Доим мен айбдорман. Аямга ўгайман-да... Ўзимнинг онам бўлганида... — баттар увлашга тушди Гулшода.

Бирдан Муҳайёнинг жароҳати ҳамманинг ёдидан кўтарилди.

— Нега бунақа қилдинг? Нима учун Гулшоданинг оёғини куйдирдинг? — шундоқ ҳам жизиллаб турган юзига шапалоқ тортди онаси.

— Нима деб келишгандик? Мен бирор марта қизингга ўгайлик қилдимми? Уни онангникига жўнат — ўшқирди отаси.

"Мен айбдор эмасман. Мен ҳеч нарса қилмадим. Унинг ўзи... Ўзи қилди-ку ҳаммасини...”

Муҳайё бу сўзларни яна ичида айтди. Тилига кўчира олмади. Ўксиб-ўксиб йиғларкан, онасига кўз қирини ташлади. Онаси ҳам йиғларди. Қиз сездики, онаси қийноқда, аросатда...

Шу воқеадан кейин шифохонадан чиққан Муҳайёни онаси тоғасиникида қолдирди. Икки ойча вақт ўтгач, меҳмонга келган онаси унга дардини очди:

— Гулшодани билмаган эканман. Мен йўғимда укаларини тинмай ураркан, чимчиларкан. Ўтган ҳафта даданг уни холасиникига жўнатиб юборди. Онаси ўлганида ҳам шу холасиникида яшаган экан.

— Яна олиб келасизларми? — бўғзига нимадир тиқилиб деди Муҳайё. Чунки унинг ўзи ҳам онаси билан яшашни жуда хоҳларди. Афсуски...

— Олиб келамиз. Озроқ эси кирсин, деди даданг, — кўзларини олиб қочди она. — Балки, у келгач, сени ҳам олиб кетармиз...

Уйга қайтаётганида эса қизининг илтижоли нигоҳи юрагини эзиб юборди. Кўзларида ёш билан кириб келди уйига. Эртасига эса ўғилларини қўшнига қолдириб, ишга кетди.

— Сойли қишлоғига ўтиб келсангиз. Энди ўша қишлоқ ҳам бизга қараркан. Чақалоқлар, ҳомиладор аёллар, янги турмуш қурган келинлар, туғиш ёшидаги аёллар ҳамма-ҳаммасини рўйхатга олиш керак, — деди унга бош шифокор.

Аёл йўлга тушди. Бегона жой, илк ташрифи бўлгани боис маҳалла раисини суриштирди.

— Анув, оқ бинога кирсангиз, ўша ер маҳалла, — деди бир бола.

Маҳалла раиси қўшиб берган қиз билан у қишлоқни айлана бошлади. Бир пайт кутилмаганда эшитилган овоз уни эсанкиратиб қўйди.

— Ая, аяжон. Ая-я.

Овоз таниш, аммо кимникилигини у англаб улгурмасдан кўзлари Гулшодага тушди. Қизалоқ жон жаҳди билан унга қараб югуриб келарди:

— Аяж-о-он! Аяж-о-он! — унга етай деганда қиз йиқилди. Кўзларидан юзига оққан ёш тупроқ билан қоришди. Шунда ҳам у ўрнидан туриб чопди: — Ая!

— Болам — аёлнинг ҳам меҳри ийди. Бағри куйиб, унга интилди: — Болажоним.

Гулшода ўзини унинг бағрига отди:

— Мени олиб кетинг, аяжон. Олиб кетинг...

— Олиб кетаман, болам. Олиб кетаман.

Аёл ўзи билмаган ҳолда Гулшоданинг холаси яшайдиган қишлоққа келганини тушунди. Марҳум кундошининг синглиси билан гаплашиб, Гулшода билан бирга қайтди. Албатта бу ишидан эри мамнун жилмайиб қўйди.

— Дада, эртага синглимни ҳам олиб келайлик, — деди қиз ердан кўз узмай. — Бошқа уришмайман у билан.

Отаси бош ирғади, онаси эса қизни қучиб йиғлай бошлади...

Н. УСАНБОЕВА ёзиб олди

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 204 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Декабрь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016