WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4226]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3540]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Январь » 30 » Юрагимда сақлаганларим: “Ўтмишни кўзингизга боқиб унутай...”

ПОИСК / IZLASH:

18:17
Юрагимда сақлаганларим: “Ўтмишни кўзингизга боқиб унутай...”
Ушбуларни сизга сўзлаб беришимга энг кичик болам сабабчи бўлди. То ўшангача сира ўйлаб кўрмаган эканман. Энди ортга назар солиб, ўзимни қўярга жой топа олмай қоляпман. Ҳаётим бир-бир кўз ўнгимдан ўтказаркан, юрагимда сақлаб юрган сўзларим беихтиёр тилга кўчади...

— Контуж, тентак! — ортимдан сўкиниб қолади бошлиқ.

Миям ғувиллаб, қулоқларимда санчиқ туради, кўзларим ачишади. Дунё кўз олдимда остин-устун бўлади. Жанг майдони, ўликлар, ярадор аскарларнинг инграши, ўқнинг чийиллаган товушини туйгандек бўламан.

"Шу кўйга ўзим тушдимми? Бекор юрмагандирман, Fфғонда? Уруш кўрмагансан-да, осонгина "контуж” дейсан! Ярамас! Боплаб юзингга мушт туширсам эди...”

Хаёлимдан ўтган бу гапларлардан қўлим тугилади. Пишқиргудек бўламан. Шайтон ортимга қайтишим, хумордан чиққунча дўппослашимни буюради. Яна ўзимни босаман. Бетинг-кўзинг демай сўкканим таскин беради. Ҳа, раҳбарим билан умуман ишхонада ким биландир чиқишмай қолсам, ўзимни боса олмайман. Ихтиёримдан ташқарида бўлади бу. Не қилай, умримнинг гул даврини қон кечиб ўтказган бўлсам! Ахир афғон урушида юрган вақтимда айни йигирма ёшда эдим. Хунрезликлар, жон олиб-жон беришлар, даҳшатли ўлим манзаралари руҳимда ўчмас, азобли бир из қолдирганки, ҳар асабийлашганимда сув юзига қалққан пўкакдек ўзини намоён қилади.

Ўша кайфиятда уйга келаман. Ҳали ўн бешга ҳам кирмаган ўғлим молларни сувсиз қолдирган ёки хашак солишни унутган бўлади. Бола-да!

Аммо бундай пайтда менинг миям шунақа ишлайдики, унинг болалигини унутаман:

— Хаёлинг қаерда эди, ярамас! Одам бўлмайсан, сен! Уриб ўлдириб қўйсамми?

Шўрлик дилбандимнинг мўлтираган кўзлари ҳам руҳимда исён қилган бу "касаллик”ни йўқота олмайди. Қонга тўлган кўзларимни унинг маъсум нигоҳларига қадаб бақираман:

— Қачон ишлайди сенинг мана бу миянг? — кўрсатгич бармоғимни букиб, унинг бошига нуқийман. — Қачон эсдан чиқармайдиган бўлади?

Акасига раҳми келган қизим қўрқа-писа дейди:

— Дада, чой ичасми? Киринг, дамлаб бераман.

Ўнга кирган қизимга ҳам бегонадек муомала қиламан:

— Мен алдамоқчи бўляпсанми? Алдаб, акангни қутқармоқчимисан? Сен нима иш қилдинг? Сенам қарасанг бўлади-ку!

Унинг кўзлари пирпирайди. Йиғламоқдан бери бўлади. Худди раҳм кутгандек ҳадик билан кўзларимга боқади.

— Нега кўзингни лўқ қиласан? — бақираман яна.

Феълимни билган хотиним бундай пайтда қорасини кўрсатмайди. Чунки калтак еб қолиши ҳам ҳеч нарса эмас. Аммо мен ўзимга келганимда хотиржам тортиб, оилам даврасида ўтирганимизда баъзан фарзандларимизга насиҳат қилиб қолади:

— Даданг баъзан бақиради. Шундай пайтда жим туринглар. Даданг уруш кўрган. Қийналган. Шунинг учун тушуниш керак. Аслида сизларни жуда яхши кўради. Тўғрими, дадаси?

Буни қаранг, шундай пайтларда ҳам болаларимнинг кўнглини кўтариш, қалбимда фақат нафрат эмас, меҳр ҳам борлигини билдириш ўрнига тағин заҳримни сочаман:

— Булар ниманиям биларди? Ҳали катта бўлса ҳам бир ишни эпламайди. Бир умр боқсам керак, шу ҳолимда.

Болаларим дастурхондан бош кўтармайди. Миқ этмай, сўзимни тинглайди.

Аёлим эса мен бошқа хонага ўтиб кетганимда ҳам мени оқлашдан тўхтамайди:

— Даданг уч марта ўлимдан қолган. Ўқ теккан. Осон эмас, ажал билан юзма-юз келиш. Шунинг таъсири бор ҳалиям. Иложи бўлса, ишхонадан жаҳли чиқиб келганда, асабига тегманглар...

Менинг ҳаётим ана шундай эди. Қариндошлар, қўшнилар, касбдошлар ҳамма-ҳаммаси билан...

Уларнинг қай бири тутаб турган вақтимда дуч келса, аяб ўтирмасдим. Худдики, руҳимдаги бу ғалаёнга улар айбдордек.

Яна шуни билардимки, улар орқаворотдан доим "Контуж-да! Буларники тузалмас! "Қўзиб” туради-да! Ўлгунча шу энди булар!..” дейишади.

Гоҳ буни эшитмасликка оламан, баъзида буралаб сўкаман.

Хуллас, мана шундай жилов билмас, босилмас ғазабимдан  қўрқибми ё болаларимизга раҳми келибми, хотиним икки фарзандимиздан кейин туғмасликка қарор қилди. Буни ҳам нотўғри тушундим.

— Ҳа, "Ўзи тентак, боласи гўр бўлармиди”, дедингми? Жинниларнинг сонини кўпайтиришга қўрқдингми? — дедим алам билан.

— Нега унақа дейсиз? Ана, икки болангиз ҳавас қилгулик-ку! Иккисини эсон-омон катта қилсак, ўқитсак, одам қилсак бўлди-да... — босиқлик билан деди аёлим.

Лекин банданинг эмас, Худонинг айтгани бўларкан. Бундан уч йил олдин яна бир жажжи қизалоққа ота бўлдим. Энди билсам, уни Яратган Эгам менинг кўзимни очиш учун берган экан.

Табиийки, бу қизчам ҳам гўдаклигимдан менинг бақир-чақирларимга, зулмларимга гувоҳ бўлиб ўсди. Рафиқам эса унинг ҳам қулоғига менинг узоқларда бўлганим, одамлар билан уришганим, шунинг учун бошим оғриб, шунақа бақираверадиган бўлиб қолганим ҳақида кўп бора қуйган.

Бунга қишда, шамоллаб ётиб қолганимда амин бўлдим. Бу кунни бир умр унутмасам керак. Иссиғим чиқиб, томоғим буғилганидан зўрға нафас олиб ётгандим. Бундан бехабар, ишхонадан бир касбдошим қўнғироқ қилди:

— Баҳона қилиб ётибсизми, шунча ишни бизга ташлаб! Келинг-е, ётавермай...

Бирдан миямга қон тепди. Кўзимдан ўт чақнагандек, қулоқларим чийиллагандек бўлди. Уни сўкишга тушиб кетдим. Яхшики, у алоқани узиб қутилди. Балога эса ҳар доимгидек болаларим қолди:

— Нега бақрайиб турибсан? Бор, молларга қара!

— Ҳозир қараб келдим.

— Яна қара! Муштдек бўлиб гап қайтаради, булар! Ҳали катта бўлса нима бўлади, билмайман!

Совуқ бўлишига қарамай, ўғлим ҳам, катта қизим ҳам уйдан чиқиб кетди. Аёлим эса аллақачон гум бўлган. Фақат кичик қизим бағрига қўғирчоғини босганча мунчоқдек кўзларини тикиб, сал нарида ўтирибди. Эндигина учга кирган шу гўдакни ҳам қўрқитмай дея, тишимни тишимга босиб, кўзимни юмдим. Анча ётдим. Бир пайт пешонам узра жажжи қўлча ҳаракатланди. Сўнг қулоқларим остида паст овозда шивирлаш бошланди. Товушда ачиниш ва раҳм зоҳир эди:

— Бечорагина дадам. Боши қаттиқ оғрийди. Шунинг учун бақиради. Акам билан опачам қўрқади. Мен қўрқмайман. Қўрқмай, бошини силайман. Бечора дадамга қарайдиган одам йўқ. Боши оғриганда ҳеч ким қарамайди. Ҳамма кетиб қолади. Аям ҳам дори бермайди. Дори еса боши оғримайди, кейин бақирмайди-ку!

У яна бир нималар деди. Менинг эса кўзларим ёшланди. Унинг жажжи қўлчаларини кафтимга олиб ўпаркан, ўзини бағримга босдим:

— Энди бақирмайман, болам! Менинг бу ҳолга тушишимга сизлар айбдор эмассиз. Энди бошим оғриса, сизларга қараб даво излайман! Бор ғамимни кўзларингизга қараб, унутишга ҳаракат қиламан. Ҳаммасини! Ўтмиш билан яшаб бўлмайди.

Шундан буён иложи борича болаларимга яхши гапиришга ҳаракат қиляпман. Барибир катталаримнинг кўзларида ҳадик бор. Нега шу пайтгача уларга заҳримни сочдим, ўзим ҳам тушунмайман. Энди эса виждоним азоб бермоқда. Менинг бу кўйга тушимда уларнинг айби йўқ эди-ку! Биламан, ўтмишнинг эзғилашидан ҳаётини зардобга тўлдириб юрган бир мен эмасман. Менинг каби собиқ аскарлар кўплаб топилади. Уларга демоқчи бўлганим, ортга қараманг. Бугунни кўринг, қандай гўзал ҳаёт кечирмоқдамиз. Келажак эса бугундан-да порлоқ. Ўзингизни ҳам, бошқаларни ҳам мен каби қийнаманг...

Собиқ аскарнинг сўзларини КАМИНА оққа кўчирди

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://darakchi.uz/ dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 236 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Январь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016