WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4215]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [525]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2169]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3516]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7214]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [688]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1592]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2512]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Январь » 10 » Юракка ёққан қор

ПОИСК / IZLASH:

08:32
Юракка ёққан қор
Кеча гупиллаб қор ёғди. Катта-катта ўйноқлаб тушаётган лайлакқор бир зумда шошқалоқ, майда парчаларга айланди-ю, ҳамма ёқни оппоқ рангга  буркади. Дам олиш куни бўлгани боис деразадан роса томоша қилдим. Кўзларим қамашиб, рангларни идрок қилмайдиган, дунёни қордек оппоқ кўрадиган даражага келгунча тикилдим. Кейин негадир қаттиқ "уф” тортиб, печка ёнида қунишиб ўтирган онамга қарадим.

Ҳамма иш қолди энди. Қорган ишга қор ёғар, дейишади. Аслида қор ёғса, иш ҳам тўхтайди, — деди онам қараганимни сезиб, ўзига ўзи гапиргандек.

Кўзларимни бир пас қаттиқ юмиб турдим. Энди онамнинг юзи сал кўрингандек бўлди.

Ер бир пасда оқарди-я... — дедим яна деразага қараб.

Амма, сиз эртага Даврон сувчининг тегирмони ёнидаги тепачадан тушишни ўйлаяпсизми? — эшикдан гапириниб кириб келди акамнинг катта қизи Гулюз.

 Болаларга ўхшаб амманг ҳам сирпаниб тушар... — онам мендан олдин тилга кирди.

У ердан сирпаниш ҳам кулгили. На сирпанадиган даражада катта, на сакраб ўтса бўладиган даражада кичик, — дедим ярам тирналгандек норози оҳангда.

Ёзда шу ерни кетмон уриб, текислайдиган одам топилмайди, қиши билан нолиб чиқади, — онам ҳам мени ўйлаб куйинди.

Қишнинг ўзи бўлса майли. Ёмғир пайтида ҳам лой туфайли юриб бўлмайди. Неча марта йиқилиб, лойга ботиб келдим...

Ёзда отанг билан акангга айтдим. "Бировнинг уйи ёнида кетмон кўтариб юрсак, гапирмайдими?” деб унашмади. Қанча одам алқарди. Сенинг бахтингга Зафар ҳам уйланиб кетди...

Онамнинг бу гапидан кейин Гулюз пиқ этиб кулди. Менинг эса бўғзимга бир нима тиқилгандек бўлди. Юзимдаги ўзгаришданми, ё бемаврид кулгисиданми, жияним ўзини  оқлаган бўлди:

Аммам у болани менсимасди. Чўпон бўлса... Аммам эса мактабда инглиз тилидан дарс беради.

Ростдан ҳам Зафарни менсимасдим. Унинг ўзи ҳам буни биларди. Лекин билса-да, менга ғамхўрлик, яхшилик қилишдан чарчамасди. У билан мактаб ва коллежда бирга ўқидик. Кейин мен шартнома асосида университетда ўқидим. Зафар киролмади. Сўнг оилада катта ўғил эканлиги, укаси ҳали мактабда ўқиётгани боис, чўпонликда отасига кўмаклашишни лозим топди. Ҳатто унинг ўзидан кейинги икки синглиси ҳам ўша пайтлар менга бошқача қарар, меҳр билан салом бериб, сўрашишарди. Уларнинг муносабатидан "Зафарнинг муҳаббатидан бутун оиласи хабардор”, деган хулосага келгандим. Чунки, баъзида кўчада рўпара келсам, онаси ҳам қучиб, ўпиб кўришар, бошдан оёқ кузатарди. Буларнинг ҳаммаси ғашимга тегар, худди ўзимга номуносиб йигитнинг эътибори туфайли атрофга масхара бўлаётгандек ҳис этардим ўзимни.

Энг қизиғи, Зафар учун одамларнинг гапи, қарашлари, муносабати аҳамиятсиз эди. У учун дунёда мен, тепаликча ва ўзидан бошқа ҳеч ким йўқ гўё. Ўқишдан қайтар кунларимни, шаҳарга кетиш онларимни у ёддан билиб олгандек эди. Уйлари йўл ёқасида эмасми, яқинлашганим сари унинг кўз узмай тикилиб турганини сезардим.

Бормисан, синфдош? — дерди у яқин боришим билан.

Салом, — дердим-у, тезроқ ўтиб кетишга чоғланардим. Унинг нигоҳини муюлишгача ҳис қилиб турардим.

Ўқишим ҳам битди. Ўзим таҳсил олган мактабга ишга кирдим. Энди ҳар куни унинг уйи ёнидан ўтишга, Зафарга рўбарў келишга мажбур эдим. Энг ёмони, менга муаммо туғдирадиган тепаликча уларнинг уйи қаршисида ва қор ёғиши билан болалар у ердан сирпаниб тушиб, музга айлантирар, натижада мен тинмай сирпаниб йиқилардим.

Синфдош, қўлингни бер, тушириб қўяман, — дерди Зафар ҳар гал йўл ёқасига келиб.

Ўзим, — дердим унга қўлимни тутишни лозим кўрмай ва ўша заҳоти оёғим сирпаниб, унинг ёнида тап ерга ўтириб қолардим.

Зафар эса дарҳол қўлтиғимдан тутиб туришимда ёрдамлашарди. Уч-тўрт марта шу ҳол такрорлангач, Зафарга бақирдим:

Ҳар куни шу ерда нима қиласан? Кир уйингга! Менинг йиқилишимни томоша қилгани чиқасанми?

Сенинг йиқилмаслигингни истаб чиқаман. Сен бўлса, қўлингни бермайсан, қайсар! Йиқилганингни, жонинг оғриганини кўришдан кўра етаклаб тушириб қўйиш осонроқ менга...

   Ундан кўра, ёзда текислаб қўй, шу ерни! — дедим аламимдан йиғлагудек бўлиб.

Бу ер текис бўлмайди. Тагидан труба ўтказилган. Сув ўтади, нариги кўчага. Одамларнинг кўпи труба ўтганини билмайди-да, бизни йўлга қарамасликда айблайди...

Унинг гапини эшитмадим. Қор ёпишган кийимимни қоқа-қоқа йўлимда давом этдим. Қайта-қайта йиқилганимданми, ўша ерга яқинлашганим сари қўрқадиган бўлиб қолдим. Болаликда яхши экан, ҳамма қатори сирпаниб тушиб мазза қилардим. Энди эса... Бошқалар қандай ўтаркан-а?

Шу хаёл билан майда қадам ташлаб дўнгликка яқинлашдим. Қарасам, муз устига катта-катта туз сепилган. Эҳтиёткорлик билан одимлагандим, йиқилмадим. Ўтиб бўлгач, кимнингдир нигоҳини ҳис қилдим. Қарасам, Зафар уй деразасидан жилмайганча қараб турибди. Уялиб кетдим.

Шундан сўнг ҳар қор ёққанида йўлимга туз сепилган бўлар, мен бехавотир ўтиб олардим. Баҳорнинг ёмғирли кунларида эса, Зафар чиқиб турар, қўлимдан ушлаб ўтказиб қўярди.

Баъзан унинг оиласи ҳаммасини кўриб тургандек, жим кузатаётгандек туюлиб, ерга киргудек бўлардим. Гоҳида эса, "Синфдошим-ку, синфдош деб қарашар”, дея ўзимни овутардим.

Қайда? Бу бошқаларнинг назаридан четда қолади, дейсизми? Дарров бошқалардан турли гаплар эшита бошладим. Айниқса, турмушга чиққан тенгдош дугоналаримни кўриб қолсам, бир хил саволни беришарди:

Ниҳоят Зафарга тегадиган бўлибсан-да! Шуям ўқиганида эди...

Ким айтди, сенга Зафарга тегаркан, деб? Фол очма! — жаҳл қилардим.

Вой, севишиб юрибсан-ку! Одамлар айтяпти-ку!

Қанақа севишиш! Бир-икки марта йўлдан ўтказиб қўйганигами? Бошқаларни ҳам ўтказиб қўяди-ку!

Бошқалар билан иши йўқ экан. Фақат сенинг йўлингни пойларкан. Кейин қўйлари ёнига, тоққа кетаркан. Отаси ҳам ўша пайтлари индамаскан.

Ер ёрилмади, ерга кирсам...

Ҳали отаси ҳам биларканми?

Бутун қишлоқ қилади-ку, муҳаббатларингни...

"Ана энди кўрасан? Шу қилганингга, қишлоқни айланиб бўлса ҳам бошқа йўлдан юрмасамми?” дедим ўзимча Зафардан жаҳлим чиқиб.

Афсуски, айнан қишда кун қисқалиги учун тонг тез отмас ва мен уйдан вақтли чиқиб кетолмасдим. Чунки тоққа яқинлигимиз боис, кечки пайт ҳамма итларини бўшатиб қўяр, бўри-ю тулкилардан уларини қўриқларди. Тонг отганидан кейин боғлашарди. Доим боғловда турган итлар эса биласиз, қопоғон бўлади. Шарпани сезиши билан отилади. Қоронғида қишлоқни айланиб мактабга бораман, дея шундай итларга ўлжа бўлишим тайин. Ундан кўра, Зафарнинг кўмагига таянганим афзал. Фақат... вақти келиб унга тегмайман! Ана шунда билади, бутун қишлоқ унга бефарқлигимни...

Буни қарангки, шу ёз у бизникига совчи юборса денг. Дарҳол рад этдим. Қайта-қайта келди совчилар. Бир-икки қишлоқдошлар менга гапирди ҳам. Қулоқ тутмадим.

Сени Зафарчалик ҳеч ким яхши кўрмайди. Яхши бола-ку, тег. Куйдирма, болани...

Мендаям кўнгил бор! Кўнглим эса уни демайди, — дедим бепарво.

Ёзи билан уйимизга қатнаган Зафарнинг совчилари охири манзилини ўзгартиришга мажбур бўлишди.

"Зафар қўшни қишлоқлик бир қизга фотиҳа қилинибди”, деган хабарни эшитганимда ҳам парво қилмадим. Ҳатто, бошқа синфдошлар қатори тўйига бордим ҳам.

Ўша-ўша Зафар худди мени бир умр танимайдигандек, билмайдигандек юз бурди. Кўрса ҳам кўрмасликка олар, сўрашмас, қарамас ҳам эди.

Шу билан вақт тўхтаб қолардими? Яна куз ёмғири шивалади. Мен лойда сирпаниб йиқилдим. Зафар эса кўринмасди. Йўқ, кўрдим. Бир куни айнан мен йиқилиб, ўтириб қолган чоғимда беихтиёр уларнинг ҳовлисига қарадим. Очиқ дарвоза ёнидан хотинининг бошига чопонини пана қилганча уйи томон югуриб ўтиб кетди у.

Ана ўшанда юрагимнинг бир чети ўртангандек бўлди. Кейин ҳам кўп бора унинг аёли ёнида кўмаклашиб юрганини кўрдим. Энди унинг  учун мен бу дунёда йўқдек эдим, гўё.

"Одам ҳам шунчалик тез унутадими?” оғриндим ичимда.

Аммо билардимки, мендан кўнгли қолган, унутиш учун қиё боқмасликка ҳаракат қилаётир...

Мана, кеча қор ёғди. Худди менинг юрагимга, ҳисларимга ёққандек бўлди. Кечинмаларим устига ёғиб, ёпиб юборса қани эди. Афсуски, унинг шиддатли, совуқ парчалари бўрон каби бор туйғуларимни тўзғитиб, уйғотиб юборди. Қалбимда турган оғриқ ана шу қўзғалган туйғуларнинг ўрни бўлса керак. Кечиккан, кеч уйғонган ҳиссиётлар билан ўша дўнгликкача келдим. Бахтимга болалар сирпаниб улгурмабди. Эҳтиёткорлик билан қадам ташладим. Қанчалик собит туришга уринмай, қиялик пастга тортгандек бўлди ва "тап” этиб ерга ўтириб қолдим. Бўғзимга тиқилган алам нафасимни қайтарди. Кўзимда айланган ёш йўлни кўрсатмай қўйди. Ўтирган ҳолимда дод сола олмаганимдан, ҳаммасини ичимга ютганимдан инграндим. Бу манманлик туфайли бўй чўза олмаган муҳаббатимнинг илк фарёди эди...

КАМИНА

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 182 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Январь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016