WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [379]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10638]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [114]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1892]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [506]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3529]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6988]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [85]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11341]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1448]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [237]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [252]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [700]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2803]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [403]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3409]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5216]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [496]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [874]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [40]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [38]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [161]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [66]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [57]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 120
Гостей: 120
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, kapriolndk, kapriolwjv, Mihaelhgc, Bogdanlex, Bogdanpxa, Bogdanzuw, Bogdankbb, WilliamTix, Bogdanlxu, Bogdanghq, Bogdanool, Bogdangjo, joannace2, rosellakc1, nelltj16, rebekahxt18, deannays16, loisbd11, kenyara69, nicholaskl69, loumb16, zelmalg2, Bogdanfin, Bogdangaf, jeniferma60, Bogdanrre, Bogdanhni
Главная » 2021 » Август » 19 » “Ютишнинг битта йўли – ўйнамаслик” — тотализатор қурбонлари

ПОИСК / IZLASH:

08:06
“Ютишнинг битта йўли – ўйнамаслик” — тотализатор қурбонлари
"Қарз сўраб бормаган одамим қолмади. Аёл бошим билан пул топиш учун ҳатто қинғир йўллар ҳам хаёлимга келарди...” "Эсласам, ўзимдан нафратланиб кетаман: ёлғон кетидан ёлғонлар тўқиб, дўстларидан қандай айрилиб қолганини ҳам билмай қоларкан киши...”

Онлайн қимор ва спорт ўйинларига пул тикиб бойлик орттиришга қизиқиш нафақат ёшлар, балки ўрта ёшдагилар орасида ҳам кенг ёйиляпти. "Ҳаётий ҳикоялар” рукнида бу ўйинларга берилиб, нафақат пул ютқазган, балки яқин инсонлари билан муносабатлари ҳам дарз кетган икки ҳамюртимиз кечмишини тақдим этади.

 "Болаларим ризқини қиморга тикканимдан жуда афсусланаман”

— Мен воҳа вилоятларидан бирида, марказдан унча узоқ бўлмаган туманда яшайман. Ёлғиз онаман, бир ўғлим ва икки қизим бор. Чеварлик орқасидан кунимиз ўтади. Шу меҳнатим билан болаларимнинг уст-бошини бутлаб бировдан кам қилмай тарбия бериб келардим...

Бир неча ой аввал танишларим 1XBET деб номланувчи футбол ўйинларига пул тикиладиган, яна бошқа ўйинлар орқали осон пул топиш мумкин бўлган ўйин ҳақида айтиб беришди, кейин телефонимда шу ўйинни ўзлари ўйнаб кўришни илтимос қилди. Аввалига уларга ишонганим сабаб ўйнашларига қўйиб бердим. Баъзи пайт ўйинларини ўзим ҳам кузатиб турдим. Дастлаб омади келиб турдими билмадим, икки-уч марта марта ютди, кейин тўсатдан каттароқ сумма ютқазди ва асабийлаша бошлади. Кейинги куни қарзи олиб келиб яна тикди, яна ютқазди.

Томоша қила туриб, ўзим ҳам қизиқиб кетгандим. Чунки бирпасда 300-400 минг сўмли бўлиш ҳаммага ҳам ёқади-да. Ҳалиги танишларим олган қарзини тўлашга қийналиб юрган пайт уларнинг номидан кириб ўйнадим. Қарасам бинойидай, ютяпман. Икки марта пул тикдим ва иккаласида ҳам ютиб чиқдим. Ва танишимнинг қарзини тўлашга ҳарна ёрдам деб бериб юбордим. У эса шу бўйича қайтиб телефонимни ҳам сўрамади, ўйин ҳам ўйнамади. Лекин шу орада мени анчайин қизиқтириб кетгани қолди.

Мен тотализатор деб аталмиш бу ўйин мантиғини унчалик ҳам тушунмасам-да, ўйнайвердим: омади келган ютади, омад чопмаса пулларини ҳавога сочади деб юрардим. Бунинг қимор экани хаёлимнинг бир чеккасига келмаганди, оддий лотерея-ку, кундалик ҳаётда ҳам шундай ўйинлар ўйналади, қолаверса, телевидениеда ҳам лотерея ўйинлари кўрсатилади-ку, дея қилаётган ишим нималигидан бехабар юрар эдим.

Танишларимда бўлган ҳолат менда ҳам такрорланди: кичикроқ суммаларни ютганимдан сўнг кўпроқ пул тикмоқчи бўлдим ва тўсатдан 10 млн сўм атрофида ютқаздим. Кейин кетган пулни қайтариб оламан деб ўйин ичига янада кириб кетдим. Атрофдагилар, яқин танишларим мени ўйинга жудаям берилиб кетганимни кўриб, бу ўйиндан биров ҳали барака топмаганини айтиб мени қайтармоқчи бўлишди.

Мен эса ҳар хил усулда ўйнаб кўришда давом этар, баъзида ютиб, баъзида ютқазар эдим. Энди нафақат ўйинларга пул тикардим, балки бошқа ўйинларда ўзимни синаб кўрдим, карта, казино – ўйинларнинг бошқа турлари, хуллас ҳаммасига қизиқиб ўйнадим. Лекин ҳамон ўйиндан маъно тополмасдим. Чунки сал каттароқ сумма ютаётсам телефоним қотиб қоларди ва ютиб турган ўйинни ютқазиб қўярдим. Англадимки, катта суммани ютишга бермайди. Кичикроқ суммаларни мисол учун 400-500 минг сўмни ютиш осон, лекин икки уч марта шундай ўйнаб кейин тўхтатмоқчи бўлсам, блокка тиқишди. Натижада жаҳлим чиқиб янада ўйинга шўнғиб боравердим.

Ўтган 8 ой ичида қарз сўраб бормаган бирор яқин одамим қолмади. Ҳа деса ўғлимни ўқишига керак бўлиб қолди дейман ёки бировдан қарз олгандим, шуни қайтармоқчи эдим, дейман – ўйинга берилиш ҳар кимга ҳар қандай ёлғонни тўқиб бўлса-да, пул ундиришга олиб келарди. Энг ёмони ҳатто ўғлимнинг контракти учун йиғиб келган пулимни ҳам шу ўйинга тикиб ютқазиб қўйдим.

Акаларим менга нима бўлаётганини тушунмасди, оиламга ҳеч бундай кўп пул сарф бўлишини англай олмай ҳалак эдилар. Менинг руҳий ҳолатимда ҳам ўзгариш сезиларди, тоқатсизлик, гап кўтармаслик, жазава – булар менда ўтган илк ҳолатлар эди.

Бир ёқдан оиламда фарзандларим тарбияси қаровсиз, бир ёқдан иш жойимда ҳам тайин йўқ, тинимсиз жанжаллашар, ҳар ўн кунда янги жойга кўчар эдим. Гулдай ҳунарим орқали топганимда барака йўқ, қўлимга пул тушган кун борки "ставка” қилишга шошардим.

Бу ўйин ҳақида билмаган одам уни шунчалик сеҳрли нарсамидики ўйнамасдан шарт тўхтатиб қўя қолмаса, дейиши мумкин. Билмадим, балки баъзи одамлар бордир, бир марта ютқазиб боре деб ташлаб кетадиган. Лекин менда бир томондан мағлуб бўлмасликка ички исён, иккинчи томондан шунча ютқазган пулларимни қайтариб олиш туйғуси яна ва яна ўйинни ўйнашга ундарди. Барибир ютаман, деб ўйлардим. Афсуски... менга ўхшаганлар оз бўлмаса керак.

Қайтиш. Мени шу ўйинни ўйнашдан қайтарган кун ва ўша кун рўй берган воқеа учун беҳад шукроналар айтаман. Чунки ўзим учун кулминация нуқтасига келиб бўлгандим. Гарчи аёл бошим билан бўлса-да, пул топиш учун турли қинғир йўллар хаёлимга келарди, менимча, айни шу ҳолат менинг кулминациям эди. Ортиқ бу давом этиши керак эмасди.

Шу хаёллар ичида юрарканман, яна бир оғир мушкулот остида қолдим. Кичик қизимни чорраҳада машина туртиб кетиши туфайли кома ҳолатига тушди ва реанимация бўлимида нақ 10 кун ўзига келмади. Бўлиб ўтган бу мудҳиш иш учун ўзимни айбладим: кўп одамдан қарз олиб бермай юрганим, қолаверса, мен пул тикаётган ўйинларда қатнашиш оғир гуноҳ эканини эшитиб чуқур ғамга ботдим. Ҳар кун, ҳар соат Аллоҳдан ёлвориб сўрадимки, фарзандим оёққа туриб кетса, бу номақбул ишларни тўхтатаман... Қизим кўзини очган кун эса менинг ҳам янги ҳаётга қайтган куним бўлиб қолди.

Умумий ҳисобда 100 млн сўм атрофида ютқаздим, гарчи ўзим ҳам кўп миқдорда ютган бўлсам-да, бу пулларнинг ярмидан кўпи ҳамон бўйнимда қарз бўлиб осиғлиқ турибди. Бундан ташқари, болаларим ризқи бўлган бу пулларни қиморга тикканимдан жуда афсусланаман. Охири келиб шунча пул ютқазишимни билсам ўйнамасмидим дея ўйлаб қоламан.

Тотализатор биринчи навбатда иймонни, кейин одамларга ишончни сустлаштиради, яқинларга муносабат ёмонлашади, боласи бўлса уларнинг тарбиясига эътиборсиз бўлиб қолади, фақатгина бир нарса – нима қилиб бўлса-да пул ютиш МАҚСАДга айланиб қолади.

***

"Ўйин ичига кирган одам олдинга қанча югурмасин, ортга қараб кетаверади”

— Тотализаторга қизиқиб ўйнашни бошлаганимга 5 йилча бўлди. Биринчи марта Чемпионлар лигасидаги марказий бир ўйинга танишим пул тикаётганини кўриб, мен ҳам 400 доллар тикдим. Ўйин эса мен тахмин қилган натижа билан тугамади ва пулимни ютқаздим. Ҳаммаси шундан бошланиб кетди, ютқазган пулимни қайтариш учун яна ўйнадим. Мен тинмай ўйнар, зиён эса тобора катталашар эди...

Ўзим асли савдо билан шуғулланаман. Ёшим 35да, ҳаётда бир йигит эришиши мумкин бўлган муваффақиятларга озми-кўпми эришганман. Таваккал қилишдан, ютқазишдан қўрқмаслик ёшлигимдан муваффақиятга эришишим омили бўлиб келган. Балки, шу сабаб тотализаторга жуда тез берилиб кетгандирман.

Мен фақатгина ўйинларга "ставка” қилиш эмас, казино, рулетка каби бошқа ўйинларга ҳам қизиқдим, у ерда ҳам ютиб-ютқазиб, "азарт”га кирар ва шу тарзда ўйин ичига кириб борар эдим. Орада фирибгарлик деб блокка ҳам тиқишди. Блокка тиқиш сабабини тушунтирмас экан, ўйин қоидаларида кўра ўзлари шубҳали деб билган аккаунтларни сабабини айтмасдан блоклаб қўяди.

Ўйин менинг наздимда икки қадам олдинга бир қадам орқага бўлиши керакдек, лекин аслида ўйин ичига кирган одам олдинга қанча югурмасин ортга қараб кетаверади. Ўйнар эканман хаёлимда доим бир нарса турарди: "нима бўлса ҳам кетган пулларни қайтариб олсам бўлди”, лекин қаёқда дейсиз ва ўйин домига тобора кириб боравердим.

Ўйин шундай ақлли тузилганки, доим ютқазган одам ташлаб кетиши мумкинлиги сабаб "азарт”га киритиб туради. Баъзида 4-5 минг, бир марта 6 минг доллар ютган вақтларим ҳам бўлди. Айнан мана шу қизиқтириш ютса бўларкан-ку деган хаёлга олиб келаркан. Узоғи бир неча кун ўтиб яна ўйин хумори тутади.

Бора-бора ютиб олинган катта-катта суммалар бир соатда ютқазиларди. Ютиш таъмини олган одам ютаман деб дуч келган танишидан қарз ола бошлайди. Бу чархпалак каби такрорланаверади, аммо сиз тобора кўпроқ пулингиздан айрилиб борасиз. Яна аввал бўлган жараён такрорланади, яна ва яна... Тахминим бўйича жами 50 минг доллар атрофида пул ютқаздим.

Энг алам қиладигани бу ўйинда ютқазишдан ҳам кўра яқинларни, оилани дўстларни йўқотиш экан. Бир марта ўйнаб ютқазгандан одам бошқа бировдан қарз олиб яна ўйнашни давом эттиради: шунинг орқасидан яхши дўст ёмонга, қадрдонлар юзкўрмас бегонага айланади. Яқин ўтмиш кунларимни эсласам ўзимдан нафратланиб кетаман, ёлғон кетидан ёлғонлар тўқиб, дўстларидан қандай айрилиб қолганини ҳам билмай қоларкан киши.

Ҳозир аниқ айта оламанки, жуда кўп ёшлар мана шу ўйин туфайли аянчли ҳолатга тушиб қолди. Чунки ўйин инсонни реал ҳаётдан узоқлаштира боради, фақат йўқотилган пулларни қайтариш дардида яшайди, ҳеч ким билан гаплашгиси келмайди. Ўзим мисолимда айта оламанки, оиламдагилар билан гаплашмайман, жигарларим билан юзлаша олмайдиган аҳволга келиб қолганман.

Бу ўйин одамни ҳар нарсага қўл уришга мажбур қилиб қўяди. Қарзга ботиб ўзини осиш, ўғриликка қўл уриш каби хаёллар инсонни эза бошлайди. Энг ёмони, бировнинг уйига босқинчиликка кириб, пулини олиб қарзларни ёпиб, нари борса 10-15 йил ўтириб чиқаман, нима бўлибди, деган фикрда тўхташ. Ўзини ўлдирганларни ҳам биламан.

Бу ўйинда мутлақ ютишнинг битта йўли – ўйнамаслик. Бир марта ўйнаб 100 минг сўм ютқазган одам иккинчи ўйнамаса, миллионларини қутқариб қолади.

Ёшларга ва тенгдошларимга. Биласизми, мени таниган инсонлар мени ютқазмайди деб ишонарди. Ҳатто ўзимга ҳам айтишган: "Сен ютқаздингми, сен-а?!”

Ўзингга ҳар қанча ишонма, ўйнаяпсанми, демак ютқазишинг аниқ, аксинча, ўзингни тийдингми, демак – сен ғолибсан дўстим, укам, оғайним.

Ўйинни бугуноқ тўхтат ва келажакда ютқазишинг аниқ бўлган пулларни, ҳаётингни асраб қол.

Йигитали Маҳмудов тайёрлади

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 167 | Добавил: iphone | Теги: #Yangilik, #news, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #uznews, #xabarlar, #ahborot, #habarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Август 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2021