Юз парваришида нималарга эътибор бериш керак?
- Юз парваришида ҳеч қачон яқин дугонангиз, қўшнингиз ва танишингиз маслаҳатига таянманг. Чунки ҳар бир инсон юз териси турлича бўлади;
- Юзни кун охирида тозаловчи воситалар билан тозаланг;
- Намлантирувчи, озиқлантирувчи воситалардан кўпроқ фойдаланинг (тунда ҳам);
- Қуёш нурларидан сақловчи кремлардан йилнинг ҳар фаслида фойдаланинг;
- Кўз атрофига ажинлардан сақловчи ва озиқлантирувчи кремлардан фойдаланинг;
- Кун давомида кўп суюқлик ичинг;
- Қабзият, ошқозон касалликлари ва гормонал ўзгаришларни даволанг;
- Ширинликлар, газли ичимликлар ва энергетиклар истеъмолини чекланг;
- Соғлом уйқу рационига риоя қилинг;
- Ажинларга қарши воситаларни ёшга кўра танланг;
- Қуёшли кунларда қора кўзойнаклардан фойдаланинг (мимик ажинлар тушишини ёки кўпайишини олдини олиш учун);
- Юз учун воситаларни яроқлилик муддати ўтгач ишлатманг.