WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Октябрь » 15 » Юз парваришининг 7+1 қоидаси

ПОИСК / IZLASH:

21:14
Юз парваришининг 7+1 қоидаси
Cир эмаски, фасл ва об-ҳавонинг ўзгариши юз терисига  жиддий таъсир кўрсатади. Шу боис ҳам айнан кузнинг биринчи салқин ҳафталариданоқ, мавсумий парвариш чораларини кўрган маъқул. Демак, ён дафтарингизни ҳозирлаб, фойдали тавсияларимизни ёзиб олинг!

1. Ҳимоялаймиз!

Куз мавсумининг асосий муаммоларидан бири — иссиқ-совуқ об-ҳаво таъсирида юз терисининг қуруқшаб боришидир. Бунинг олдини олиш учун мана бу рецептни синаб кўринг: 5-6 дона қизғиш узум донасини сиқиб, шарбатини ажратинг. Сўнг 1 чой қошиқ зайтун ёғи ва шунча миқдордаги унни аралаштириб, бўтқа тайёрланг. Мазкур ниқоб юзга суртилганида узумдаги микроэлементлар терини озиқлантирса, ун ва ёғ қуруқлашган тери қатламини юмшатади. Ниқобни 15 дақиқадан сўнг илиқ сувда чайишни унутманг.

2. Парваришлаймиз!

Эътибор берган бўлсангиз, кузнинг салқин ҳавосида юз териси катаклари тез кирланишга мойил бўлади. Бунинг олдини олишда эса қуйидаги усулни тавсия этамиз: 1 ош қошиқ хамиртурушни 1 ош қошиқ 3 фоизли перекись эритмаси билан аралаштириб, юзни енгил артинг. Сўнг илиқ сувда чайинг. Ёки мавсумий полиз экинларидан бири бўлмиш қовуннинг бир тилимини қирғичдан ўтказиб, 1 чой  қошиқ зайтун ёғи ва шунча миқдордаги ун билан аралаштириб, юз катакларини тозалаш мумкин. Бу муолажаларни ҳафтада бир марта бажариш, кифоя.

3. Ниқоблар тайёрлаймиз!

Қуруқ юз териси учун  – 1 чой қошиқ майдаланган аччиқ бодомни 1 ош қошиқ қаймоқ ёки сут билан аралаштириб, юзингизга суртинг. 15 дақиқадан кейин илиқ сувда чайинг. Бу ниқоб юздаги ажинларни ёзади ва қон айланишини яхшилайди.

Ёғли юз териси учун – 1 ош қошиқ майдаланган ясмиқ дони  (чечевица) ни озроқ қайнаган сувга солиб, бўтқа тайёрланг. Ниқобни илиқлигида юзга суртсангиз, теридаги ёғ қаватларини меъёрлаштириб, ортиқча ёғланишдан ҳимоялайди. 15 дақиқадан сўнг илиқ сувда чайилади.

Нормал юз  териси учун – бир дона тухум сариғини  аталаб, намланган юз терисига юпқа қилиб суртинг. 15 дақиқадан сўнг илиқ сувда чайинг. Тухум  таркибидаги фойдали витаминлар юз терисини  керакли озуқа билан таъминлайди.

4. Крем танлаймиз!

Совуқ мавсум бошланиши билан юз терисининг турига кўра, парваришловчи кремлар танланади. Бунда косметолог тунги озиқлантирувчи, кундузги терини юмшатувчи ёки витаминли кремларни тавсия қилиши мумкин. Шу билан бирга куз қуёшидан ҳимояланиш мақсадида "SPF 15-25-30” туридаги ҳимояловчи кремларни пардоздан аввал юзга суртиш кераклигини унутманг.

5. Пилинг вақти етди!

Мазкур муолажа туфайли теридаги эпидермис қават тозаланиб, қуёшнинг ультрабинафша нурларига таъсирчанлик даражаси ортади. Юз териси ортиқча зарарланмаслиги учун пилингни айнан кузги мавсумда ўтказган маъқул. Дастлаб даволовчи пилингнинг биринчи ва иккинчи босқичлари бажарилади. Октябрь-ноябрь ойларига келиб эса ўта ёғли юзлар, ҳуснбузарлар таъсирида чандиқ ҳосил бўлган ва қалинлашиб кетган пигмент доғлари учун чуқурроқ пилинг ўтказилади. Юзингиз қуруқ ёки нормал турга кирса, бир йилда бир марта, ёғли бўлса, бир йилда икки марта пилинг қилиш мумкин.

6. Буни билишингиз зарур!

    Узоқ вақт иссиқ ваннада тобланиш мумкин эмас. Йўқса, юзнинг тери катакларидаги намлик парланиб, тез кирланишга мойил бўлиб қолади.
    Кир совуни ҳамда антибактериал хусусиятга эга бўлган совунларда тез-тез чайинмаслик. Агар терингизда муаммо бўлса, бир ҳафтада 1-2 мартаси, кифоя.
    Кўпроқ газсиз ёки қайнатилган сув ичинг. Суюқлик миқдори меъёрида бўлса, терининг намлик хусусияти йўқолмайди.

7. Доимий гўзаллик қоидаси

Эрталаб уйқудан уйғонгач, юзни аввал илиқ, сўнг совуқ сувда чайинг. Бу тери таранглигини таъминлаб, чарчоқ аломатларини бартараф этишда асқотади. Кўк чой дамламасини пахтага ҳўллаб, юзингизни бир сидра артиб олсангиз, тери қавати тетиклашади. Кечга бориб, юздаги пардозни молочко ёки ласьон билан артиб, юқорида тавсия қилинган ниқоблардан бирини тайёрланг. Уйқудан аввал эса озиқлантирувчи кремдан суртинг.

​+1 Тез, осон ва самарали

Кечга бориб, юзингизда чарчоқ аломатлари сезила бошласа ёки  терингиз сарғиш тус олиб, осилиб қолса, мана бу усул асқотади: паҳмоқ  сочиқни аввал иссиқ сувда намлаб, юз терисини енгил шапатиланг. Сўнг сочиқни муздай сувда ҳўллаб, яна шапатилашда давом этинг. Муолажани 6-7 дақиқа навбатма-навбат бажаринг. Натижаси дарҳол сезилади.

Шифокор-косметолог Маҳбуба Маманова тавсиялари асосида

Самира Улуғбекова тайёрлади

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 121 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Октябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016