WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [7592]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1033]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [467]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2940]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4809]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [55]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8756]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [940]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2661]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [170]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [225]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [620]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1973]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [374]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2252]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4429]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [126]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [426]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [35]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [61]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [16]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [20]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 41
Гостей: 41
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Barbaracus
Главная » 2019 » Май » 14 » КАЙФ-САФО КАСОФАТИ…

ПОИСК / IZLASH:

09:45
КАЙФ-САФО КАСОФАТИ…
Ёши ўттиздан ошиб-ошмаган Савелий кечаги улфатчиликдан сўнг эрталаб соат ўндан ошганда базўр бошини кўтарди.
Мияси лўқиллаб оғрир, кўз очишга мажоли йўқ эди.

— Лена-а! — бақирди у ётган ерида. — Қаерга гум бўла қолдинг, Лена?..

Хотини Елена бу вақтда қайсидир аёлнинг сочини турмаклаб бўлиб, қўл чайиш илинжида ваннахонага кирган эди.

— Ҳа, уйғондингми, алкаш? — ярим ҳазил, ярим чин оҳангда саволга савол билан жавоб қайтарди Елена.

— Ҳадеб бир гапни эзғилайвермасдан, буёққа кирсанг-чи!..

— Ҳа-а, нима дейсан? — Елена апил-тапил қўлини чайди-да, ётоққа кирди.

— Бош ёриламан деяпти. — деди Савели афтини бужмайтириб. — Бир чорасини қилмасанг бўлмайди, хотин!

— Камроқ ичиш керак-да! — эрига танбеҳ берган бўлди Елена. — Ҳўкиздай симираверадими одам?

— Бўпти, бўпти! — Савелий одатдагидек юзини тескари бурди. — Сенга гап бўлса бас.

Елена бир жилмайиб қўйди-да: халатининг чўнтагини ковлаштириб иккита мингталик чиқарди.

— Ма, ўлиб-нетиб қолмагин тағин! Пиво опкел!

— Ҳаммасигами? — пулга кўзи тушган Савелий даст ўрнидан туриб қўл чўзди.

— Иккаламизга. — деди Елена қўлини бигиз қилиб. — Агар дўконда ичсанг, уйга киришингни ўйла!

— Бу нима деганинг, хотинжон? Ўлибманми сенсиз ичиб. Ҳозир ғизиллаб опкеламан. Иккаламиз шўр балиқмина-ан урамиз-да-а ўша пивони?

— Э, гапни кўпайтирмай, тезроқ бўл! — уни жеркиб берди Елена. — Фақат яхшисидан олгин!

— Хўп бўлади, хотинжон!

Савелий кийимларини эгнига илди-да, оғзининг таноби қочган кўйи ташқарига отилди.

* * *

Эри чиқиб кетгач, Елена юз-қўлларини бошқатдан чайиб, ошхонага кирди ва стол устига дудланган балиқ, турли салатлардан қўйди.

Орадан ўн дақиқача вақт ўтдими-йўқми, ташқари эшик очилиб, ичкарига Савелий кириб келди. Ёнида улфатларидан бири Марат қўлида халтачага яхшилаб ўралган бир шиша ароқни қўлтиқлаганча турарди. Елена чақирилмаган меҳмонни кўрди-ю, ранги ўзгариб, қовоғини уйди.

Ҳа, у бемалол, эри билан ўтириб дам олмоқчи эди. Бу эса…

— Хотинжон, пивони ароққа газак қиладиган бўлдик-ку! — дея ялтоқланди Савелий. — Қара, оғайним ҳам шишадош тополмай ҳайрон бўлиб турган экан. Бошлаб келавердим.

— Ажаб бўпти! — Маратга сездирмай эрининг билагини чимдиб қўйди Елена. Ва хаёлан сўкиниб олди:

«Худоё оти ўчсин улфатларингнинг! Мундоқ хотиржам оёқ узатишгаям қўйишмайди…»

Бироқ ароқ тўла шиша яримлагач, уйилган қовоқлар очилгандек бўлди. Барчаларининг ичи қизиб, ора-сирада кулишиб ола бошлашди. Айниқса, бошида қимтиниброқ турган Марат энди ўзини орқага ташлаб, турли латифалар айтиб ёнидагиларни кулдиришга тушди.

— Б-бу кам. — деди Савелий ичкилик ниҳоя топганини кўргач. — Хотин, ўзинг ўйла, томоқ ҳўлланди холос. Ахир… Ўтиргандан кейин охиригача ўтириш керак-да! Нима дейсан, Марат?

Шишадош унинг саволига жавобан билинар-билинмас бош ирғаб, чўнтагидан битта мингталик чиқарди.

— Мана, бор пулим шу. — деди у сал хижолат чеккан каби лаб тишлаб. — Ўлай агар, шундан бошқа сариқ чақам ҳам йўқ!

— Э, нега хавотир оласан? — қўл силтаб ўрнидан турди Савелий. — Хотинжоним бор экан, пулнинг иложи топилади. Нима дейсан?..

— Ҳеч қанақанги пул йўқ! — гапни кесди Елена. — Ўтир жойингга ҳовлиқмай!

— Хоти-ин, — Марат томон ишора қилди Савелий. — меҳмоннинг олдида хижлат қилмагин-да одамни!

— Ҳеч жин урмайди. — деди Елена. — Уйда яшириб қўйган бир шиша ароғим бор. Ана, сервантнинг иккинчи тортмасида турибди.

— Оҳ, тилингга шака-ар! — хотининнинг елкасига қоқди Савелий. — Вей, Марат, кўрдингми бизнинг хотинни!

— Ҳа-а, гап йўқ Еленага! — маъқуллади Марат. — Қинйди бизникилар ҳам шундай бўлса!..

Савелий қайсидир қўшиқни хиргойи қила-қила залдан бир шиша ароқ топиб чиқди ва стол устига қўйиб ўтирмай, қопқоғини очди-да, қадаҳларни тўлдириб қуйди.

— Келинглар, шу қадаҳни Ленам учун олайлик!..

* * *

Елена биларди. Савелий кайфи таранг бўлгач, турли «саргузашт»ларни қўмсай бошлайди. Шунга қарамасдан, хаёлан эрини ташқарига чиқармасликка аҳд қилди. Афсуски, шиша бўшади дегунча Савелий чайқалганча ўрнидан турди ва курси суянчиғига илинган курткасини кия бошлади.

— Лена, биз… Бир очиқ ҳаводан нафас олиб келайлик! — деди у Маратни секин туртиб. — Т-тез қайтамиз!

— Бекорларни айтибсан! — унинг йўлини тўсди Елена. — Ҳеч қаерга бормайсан!

— И-ие, — Савелий ҳиқичоқ туганча хотинини билагидан тутиб нари суришга тутинди. — б-бу нима деганинг? Ё мақтаганимга талтайиб кетдиларми-а?.. Б-бўпти, ҳ-ҳозир…

У кафти билан Еленанинг икки юзини чангаллаб олди. — Тиш-пишингни синдирсам тинчланасанми сен?..

— Қўлингни торт! — дея эрининг қўлларига ёпишди Елена. — Кайф битта сендамас, мендаям бор.

— Вей, қанжиқ! — беихтиёр бақира бошлади Савелий. — С-сен менга хўжайинмисан-а? Хўжайинмисан?.. Қоч йўлдан!

— Қочмайман!

Марат эр-хотиннинг бу тахлит даҳанаки жанжалларини кўп кўрган. Шу сабабли хайр-маъзурни-да нася қилди-ю, ими-жимида жуфтакни ростлади.

* * *

— Қочмайсанми? — Еленанинг бу ҳайқириққа жавобан хотиржам бош чайқаб қўйганини кўрган Савелий баттар тутоқди. Энди у шартта стол устидаги ошпичоқни олди-да, оғзидан тупук сачратиб сўкина кетди:

— Қанжиқ! Йўлни бўшат! Ҳозир ўлдираман!..

Балки Елена ичкилик туфайли ширакайф бўлмаганда бу пўписадан қўрқиб кетган бўлармиди…

Ҳозир эса заррача тап тортмасдан ортга тисланди.

— Ҳали шунақами? Мени ўлдирмоқчимисан? Мени-я?.. «Родной» хотинингни-я?.. Ҳозир… Ҳозир, хўпми?..

У эҳтиёткорлик билан балконга чиқди-да, ўқлоғни олиб ошхонага қайтди.

— Хўш, нега қараб турибсан? Ўлдирмайсанми?.. — деди кўзлари ғазабдан чақнаб. — Ҳа, қўрқиб кетдингми?

— Нима?.. Ким қўрқибди? Мана сенга, мана!..

Савелий пичоқ чангаллаганча хотинига ташланди. Бироқ тиғ санчишга улгурмади. Ўқлоғ унинг нақ миясига қайта-қайта келиб тушаверди.

Бир зумда ҳаммаёғи қонга бўялган Савелий шилқ этиб полга қулади.

Елена эса карахт эди. Нигоҳларида ғазаб ниш уриб, нуқул титрарди.

Аёл узала тушганча типирчилаётган эрига бир неча сония қараб турди-да, бир четда думалаб ётган пичоқни қўлига ўлди.

— Ўлдиришни сенга кўрсатиб қўяман, ҳезалак! — дея ғудранди Елена қонли кўзларини эридан узмай. — Ҳали мени билмас экансан!..

Савелий бу сўзларни идрок этадиган аҳволда эмасди. Кучли оғриқ исканжасида ётган ерида чайқаларди холос.

Елена кутилмаганда унинг кўксига тиғ санчди. Бу ҳаракат бир неча маротаба содир этилди ва Савелий жим бўлди.

— Ана, энди бир пиёниста, текинтомоқдан қутулдим. — Елена жазава аралаш қичқира бошлади. — Ўлдинг, баттол, ўлдинг!..

Сўнгра қон юқи пичоқни девор томон улоқтирди-да, додлаганча ўзини Савелийнинг жасади устига отди.

— Худойи-им! Нима қилиб қўйди-им?..

ЭСЛАТМА:

Воқеа ҳаётдан олинган. Қаҳрамонларнинг исмлари ўзгартирилган.

Елена суд қарори билан узоқ муддатга оздликдан маҳрум этилган.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО | Просмотров: 21 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Май 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2019