WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4220]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2515]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Май » 31 » Кальций танқислиги энг хавфли касалликларга сабаб бўлади

ПОИСК / IZLASH:

02:11
Кальций танқислиги энг хавфли касалликларга сабаб бўлади
Ўзимизни доимо яхши ҳис қилишимиз, иш кунини куч ва ғайрат билан ўтказишимиз, организмимизда ғайриоддий ўзгаришлар содир бўлмаслиги учун витамин ва минералларга бой озиқ-овқатларни истеъмол қилишимиз лозим. Қолаверса, ҳар бир инсон учун бир кунда истеъмол қилиниши лозим бўлган витаминларнинг ўлчовлари бор. Улар орасида кальций энг муҳим моддалардан бири саналади. Инсон организмига кальций моддасининг етишмаслиги унда қатор касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Бугун сизга кальций моддасининг организмга таъсири борасида 25 та маълумотни тақдим этамиз. Улар орқали керакли маслаҳатларга эга бўлишингиз ҳам мумкин.

1. Кальций сўзи лотин тилидан олинган бўлиб, "юмшоқ тош” деган маънони англатади.
 
2. 1 литр денгиз суви таркибида 400 мг кальций моддаси бўлади.
 
3. Инсон организмида энг катта кальций миқдори суякларимизда мужассамдир. Суякларимиз таркибида тахминан 1 кг кальций мавжуд.
 
4. Одам организмида жами 1-2,2 килограммгача кальций мавжуд бўлади.
 
5. Инсон скелетининг 99 фоизини айнан кальций моддаси ташкил этади.
 
6. Кальций макроэлементи организмда асосан суяклар ва тишда кўп бўлади. Унинг ионлари қон ивишида иштирок этади ҳамда ҳужайра ичида кечадиган турли жараёнлар, гормонлар секрецияси, мушаклар қисқариши ва шу каби ҳолатларда муҳим аҳамиятга эга. Унинг етишмовчилиги организмда турли нохушликларни келтириб чиқаради. Бунинг учун ҳар бир инсон ўз саломатлигига эътиборли бўлиши зарур ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтиб туриши керак. Кальций етишмовчилигининг илк белгилари кўзга ташланиши биланоқ унинг ўрнини тўлдириш хусусида жиддий ўйлаш керак.
 
7. Кўпчилик кальций етишмовчилиги айнан кекса ёшли одамларда учрайди, деб хато фикр юритади. Аслида бу йиллар давомида организмга кальций етишмай келганининг натижасидир. Кальций етишмовчилиги юзлаб касалликларнинг бошланишига сабаб бўлиши мумкин. Агар қўлингиз ёки оёғингизни кутилмаганда қаттиқроқ жойга уриб олсангиз-у ўша жойда синиш кузатилса, бу суякларингизнинг кучсизланиб қолгани, бошқача қилиб айтганда, кальций етишмаслигининг яққол исботидир.
 
8. Кальций D3 витамини ёрдамида организмга яхши сингийди. Табиий ҳолатда тонгги қуёш нуридан баҳраманд бўлган вақтимизда,  айнан ушбу витаминни олган бўламиз. Бироқ агар 15 дақиқа қуёш нурида сайр қилишга вақт топа олмасангиз, организмингиз доимий равишда D3 витамини билан таъминланиб туришга эътибор қаратишингиз ва айни витамин мавжуд бўлган дори воситаларини қабул қилишингиз лозим. Фақат кундузи 11:00 ва кечки соат 17:00 дан кейин очиқ ҳавода сайр этиш тавсия этилади. Жазирама иссиқ кунларда эса ўзингизни ва фарзандларингизни офтоб уришидан асранг.
 
9. Тиббиётда кальций миқдорининг камайиб кетиши гипокальцемия номи билан аталади. Меъёрда бола қонидаги кальций миқдори 1,8-2,2 ммоль/литрни ташкил этади.
 
10. Боғча ёшидаги кичкинтойларда эса бўй ўсишининг ортда қолиши, вазн камайиши, рахит аломатларининг жадал ривожланиши, нутқ ва ақлий фаолликнинг оқсоқланиши билан характерланади. Мутахассислар бу жараёнда тиш эмали зарарланиб, кариесга мойиллик келиб чиқиши, мушаклар тонуси ортиб, бола оёқлари "Х” ёки "О” шаклига келиб қолишини таъкидлашади.
 
11. Тишларнинг қорайиб кетиши (қуртлаши назарда тутилмаяпти), устидаги эмаль қопламининг йўқолиши, сарғайиб кетиши, кичик тешикчалар пайдо бўлиши, тез-тез синиши, бурдаланиши каби ҳолатлар ҳам айни етишмовчилик оқибатидандир.
 
12. Соч тўкилиши, синиши, толанинг ингичкалашиб кетиши, муддатидан олдин оқариши ҳам кальций етишмовчилигидан далолат.
 
13. Тирноқлардаги оқ чизиқлар, тирноқ усти рангининг хиралашиши ҳам калций етишмовчилигидандир.
 
14. Терининг қуриши, устки қисмидан майда тери қопламчаларининг тўкилиши, қават-қават оқ чизиқларнинг пайдо бўлиши ҳам кальций етишмаслигининг аломати.
 
15. Ҳолсизлик, бош оғриши, тез чарчаш, асабийлашиш, кўнгил айниши, хотиранинг сусайиши кабилар ҳам кальций камайиб кетганда кузатилади.
 
16. Болаларда калький моддасининг етишмаслиги суякларнинг нотўғри ривожланиши, уларнинг синувчан бўлиб қолиши, ўсишда тенгдошларидан орқада қолиши кабилар билан бирга, балоғатга етганда хотира сустлигига сабаб бўлиши мумкин. Шу сабаб болалар, албатта, она сути билан боқилиши шарт. Она сути бола организми учун фойдали бўлган кальций моддасига бой.
 
17. Болаларда кальций етишмовчилиги суяклар ва тишлар шаклланишидаги бузилишлар, кўз гавҳаридаги патологик ўзгаришлар, асаб тизимидаги бузилишлар, таъсирчанлик ва томир тортишишларини келтириб чиқаради. Бундан ташқари, энг хавфли ҳолатлардан бири қоннинг ёмон ивиш хусусиятидир. Маълумки, болалар жуда ҳаракатчан бўлади. Шу боис, тез-тез майда жароҳатлар ва яраларга дуч келишади. Бу ҳолда қоннинг ёмон ивиши фожиали роль ўйнаши ҳам мумкин.
 
18. Ҳомиладор аёлларда толиқиш, терининг қуриб кетиши, сочларнинг "жонсизланиши”, тирноқларнинг синувчанлиги каби ҳолатлар кальций моддаси етишмаслигидан дарак беради. Аслида ҳар бешта ҳомиладор аёлнинг биттаси, ҳомиладорликнинг олтинчи ойидан бошлаб кальций етишмовчилигини бошдан ўтказади. Онадаги бундай етишмовчилик вақтида туғилган болаларда рахит, умумий ўсишдан орқада қолиш, бўй ўсмаслиги каби касалликлар кўпроқ учрайди. Шунинг учун ҳомиладор аёллар кальций моддасига бой бўлган маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилишлари лозим.
 
19. Кальций моддаси иммунитетнинг бир маромда сақланиши ва унинг пасайиб кетмаслиги учун хизмат қилади. Агар организмда кальций моддаси камайиб кетса, иммунитет ҳам ўз-ўзидан пасаяди, бу эса бошқа касалликлар учун "йўл очилиши”га сабаб бўлиши мумкин.
 
20. Сиз кальций танқислигини тўлдиришга қарор қилган бўлсангиз, албатта, таркибида кальций моддаси мавжуд бўлган озиқ-овқат маҳсулотларига эътибор қилинг. Биринчи навбатда, бу сут ва қатиқ маҳсулотлари: қатиқ, творог, ёғи кам қаймоқ, йогуртлар.
 
21. Кальций моддаси сабзавотлар ва кўкатлар, сут маҳсулотлари, петрушка, ловия, қизил карам, шолғом, олма, нок, ўрик, туршак, балиқ, творог, йогурт, кефир, пишлоқ, қатиқ, сузма, писта, ёнғоқ ҳамда тухумда ҳам бор. Тухум ажойиб кальций манбаи ҳисобланади.
 
22. Баъзи моддалар организмдан кальцийни тезда чиқариб юборишини ҳам инобатга олиш зарур. Агар сиз газли ичимликларни яхши кўрсангиз, кальций танқислигини тўлдириш учун фақат озиқ-овқат маҳсулотларининг ўзи етарли бўлмайди. Гап шундаки, ушбу ичимликлар таркибида кальцийни сийдик билан бирга чиқариб юборадиган моддалар мавжуд.
 
23. Катталар учун кальцийнинг бир кеча-кундузлик зарурий миқдори 0, 8-1, 1 грамм, 7 ёшгача бўлган болаларга эса 1 грамм, ўсмирларга 1, 5-2 граммгача ушбу макроэлементни истеъмол қилиш зарур бўлади. Катталар организмида кальций танқислигини 150 грамм қаттиқ пишлоқ ва 1 литр сут билан қондириш мумкин.
 
24. Ҳар бир озиқ-овқат маҳсулотларида кальций моддаси бор. Бола организми ўзига керакли миқдорини қабул қилиб, зарур жараёнларга йўналтиради. Таом ва егуликлар сабаб кальцийнинг ортиб кетиши деярли учрамайди. Аммо препаратларни пала-партиш қабул қилиш, мустақил даволаш оқибати кальцийнинг ҳаддан ортиқ сўрилишига олиб келиши мумкин. Мазкур ҳодиса тиббиётда гиперкальцемия дейилади. Бунда асосий муаммо суякларда кузатилади. Кальцийга тўйинган суяк мўртлашиб, синувчан ҳолатга келиши кузатилади ва гавда оғирлигини кўтаролмайди.
 
25. Ўта семизлик, чекиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ҳам организмда кальций етишмовчилигига сабаб бўлиши мумкин.
 
Эслатма

Бир кунда неча мг кальций истеъмол қилиш лозим?

1–15 ёш                                            600–1200 мг

25–50 ёш (аёллар)                            1000 мг

25–65 ёш (эркаклар)                         1000 мг

65 ёшдан кейин (эркаклар)               1500 мг

Ҳомиладор аёллар                          1200–1500 мг
Умида Якубова

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot qalampir.uz dan olindi!

Нравится




Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 248 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Май 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016