Фильмнинг охирги қисми 5 йил олдин катта экранларга чиққан
«Кариб денгизи қароқчилари 6» фильми ва унда бош ролни ижро этадиган қаҳрамонлар бўйича кутилмаган янгилик эълон қилинди.
Фильмда бош роллардан бирини ижро этган актёр Жонни Деппнинг мухлислари унинг Голливудга қайтиши учун курашни давом эттирмоқда. Кино саноати мутахассислари фильмнинг янги қисми жуда тез орада намойиш этилишини айтган. Ҳали тасдиқланмаган маълумотларга кўра, «Disney» Жонни Деппнинг ўрнини янги бош қаҳрамон Маргот Робби эгаллаши мумкинлигини эълон қилди. У томошабинлар эътиборини Жонни Депп ижро этган образдан ўзига қаратишига тўғри келади, шу сабабли «Кариб денгизи қароқчилари 6» фильмининг чиқиши кечиктирилади.

Мутахассисларнинг тахминига кўра, «Disney» продюсерлари Жонни Депп бўйича қарор қабул қилишга шошилмаяпти, чунки унинг собиқ рафиқаси Амбер Хард билан суди бўлиб ўтиши кутилмоқда. Агар актёр ўз обрўсини тиклай олса, «Кариб денгизи қароқчилари 6» фильмида яна бош ролни ўйнаши мумкин. Бундан ташқари, Disney’нинг янги фильмининг сурaтга олиш жараёнлари актриса Маргот Роббисиз бошланмайди, у эса жуда банд. Унинг кейинги роли «Барби» фильмидаги қўғирчоқ роли бўлади. Маълумотларга кўра, актриса 2023 йилгача «Кариб денгизи қароқчилари 6» фильмида суратга туша олмайди ва фильмнинг катта экранларга чиқиши 2024 йилга қолсагина у бу лойиҳада иштирок эта олади. «Кариб денгизи қароқчилари»нинг охирги қисми бундан 5 йил олдин катта экранларга чиққан.

Жонни Депп кино оламдаги обрўсини йўқотгани туфайли «Кариб денгизи қароқчилари 6» фильмидаги «Жек читтак» ва «Фантастик ҳайвонлар 3: Дамблдор сирлари» кинокартинасидаги ёвуз қаҳрамон Гринделвалд ролини йўқотди. Актёрнинг собиқ рафиқаси судда оиладаги зўравонлик ишлари бўлганини исботлади. Шундан кейин «Disney» ва «Warner Bros» Жонни Депп билан ишлашни тўхтатишга қарор қилди, чунки улар оилавий қадриятларни қўллаб-қувватловчи компаниялар имижини сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Жонни Депп ва унинг собиқ турмуш ўртоғи ўртасидаги навбатдаги суд жараёни 2022 йилнинг баҳорида бўлиб ўтади. Актёр собиқ хотини унга туҳмат қилганини исботлашга уринмоқда.
Аввалроқ Жонни Депп «Кариб денгизи қароқчилари 6»га қандай шарт билан қайтишини маълум қилинган эди.
Кейинги йилларда кино оламида кам кўриниш бераётган Голливуднинг машҳур актёрларидан бири Жонни Депп карьерасини тиклаш учун ҳаракат қилмоқда. Кўплаб кинокомапаниялар Жонни Депп билан шартномаларни бекор қилгач унинг мухлислари киноларга қайтишини кутди.
Голливуднинг кўплаб нашрлари Жонни Деппнинг экранларга қайтиш ёки қайтмаслигини аниқлаш мақсадида махсус сўровнома ўтказди. Сўровнома натижаларига кўра, 676 мингдан ортиқ иштирокчи Жонни Деппнинг «Кариб денгизи қароқчилари 6» фильмида роль ижро этиши ҳақида таклиф билдирган. Бу катта рақам, лекин бу овозлар сони 1 миллиондан ошса фильмнинг янги қисми суратга олинади.
Актёр фильмга бир шарт билан қайтишини маълум қилди. Жонни Депп фильм режиссёридан таклиф тушса ва сўровномада янги қисм суратга олинишини истаётганлар сони 1 миллиондан ошса «Кариб денгизи қароқчилари 6» да суратга тушишини маълум қилган.
Актёрнинг кўплаб мухлислари унинг турмиш ўртоғи билан ажрашгандан сўнг кино оламидаги мавқейи тушганини айтган. Жонни Деппнинг турмуш ўртоғи уни иккинчи марта судга берган ва суд 2022 йилнинг апрелида бўлиб ўтади.