WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Июнь » 4 » Карим Мирходиев: “Театрнинг даражаси қониқтирмайди...”

ПОИСК / IZLASH:

15:36
Карим Мирходиев: “Театрнинг даражаси қониқтирмайди...”
«Ўйнамоқ» сўзини қабул қилолмайман, саҳнада яшаш керак», деганди театр ва кино актрисаси Фаина Раневская. Саҳифамиз қаҳрамони нафақат саҳна, балки камера қаршисида ҳам яшайдиган, ўз ишининг устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Карим МИРХОДИЕВ. Актёр ортга назар ташлаб, умр ва ҳаёт йўлини ёдга олди... 

"МАЖБУРИЙ ИШ ҚИЛИШНИ ЁҚТИРМАЙМАН” 
— Отам дастлаб савдо соҳасида ишлаган. Ўқишни тугатгач, Бухоро кооператив техникумига педагог сифатида ишга юборилган. Онам ўша техникумда ўқиган ва тақдирлари қўшилиб, оила қуришади. Отам намунали ходим бўлгани боис Тошкентга ишга таклиф қилишади. Шу тариқа Тошкентга кўчиб келганмиз. Онам Санъатхон ҳам ўқишни тамомлаб, савдо соҳасида фаолият юритган. Оиламизда санъаткорлар йўқ, лекин эшитишимча онам томондан бувам қўшиқ куйлаган экан. Оилада тўрт фарзанд: икки қиз, икки ўғилнинг иккинчисиман. Болаликда жуда шўх эдим, мустақил бўлишга интилиш юқори эди. Шўхликларимдан бири фойдамга хизмат қилган, яъни "Сувга тушма!” деб тайинлашларига қарамай, ўзимни сувга отиб, сузишни ўрганиб олганман. Мажбурий иш қилишни ёқтирмайман, бу феълим ҳозиргача сақланган. 
             
"ЭТИКДЎЗ БЎЛГАН БЎЛАРМИДИМ”
— 78-сонли рус мактабида ўқиганман. Очиғи, гуманитар фанларни жуда яхши кўрардим, аниқ фанларга эса ҳушим йўқ эди. Шу боис аъло баҳоларга ўқиганман, деб ёлғон гапиришни истамайман. Китобга қизиқишим маданият уйига етаклаб борган. У ердаги муҳит эса бутунлай сеҳрлаб қўйган. Дастлаб кичик-кичак асарларни саҳналаштирардик. 12 ёшда катта саҳнага чиққанман. Аниқ фанлардан дарс берган устозларимдан миннатдорман. Чунки тўгаракка бориб, иштирокимдаги спектаклларни кўргач, "Бу ўз йўлини топибди”, дея ён босиб уч баҳо қўйиб беришарди. Мактабда ўтадиган байрамларда ҳам саҳна кўринишлари билан иштирок этардим. Синфдошлар билан муносабатим яхши эди, биргаликда деразадан сакраб дарсдан қочиб, кино кўргани борардик. Энг севимли фильмларим: "Одам амфибия”, "Уч мушкетёр” эди. Ҳатто пластилиндан уч мушкетёр ясаб, қўлига гугурт чўп тутқазиб, ўйнардим. Кино оламига шу қадар берилиб кетгандим-ки, 8-синфда ўқишни ташлаб кетмоқчи бўлганман. Балки мустақил пул топиш истаги ҳам ўз "сўз”ини айтгандир. Ёзда оёқ кийим тикадиган цехда ишлаб юрганимни эшитган отам "Мактабни тамомламасанг қандай қилиб санъаткор бўласан?” деган. Бу танбеҳ жуда қаттиқ таъсир қилган ва яна мактабдаги ўқишни давом эттирганман. Ўшанда ўзбошимчалик қилганимда этикдўз бўлган бўлармидим (кулади).    
    
"НЕГА ШУ РОЛЬНИ ЎЙНАДИМ?”
—  Тошкент театр ва рассомчилик институтига ҳужжат топшириб, санъатга алоқадор имтиҳонларни кўнгилдагидек топширдим, бироқ иншога келганда (кулади)... Рус мактабида ўқиганим учун ўзбекча ҳарфларни билмасдим. Раҳматли устозим Абдураҳим Сайфиддинов "Майли, бу йигитга имконият берайлик, диктант ёза қолсин”, деган. Ҳатто ёнимда туриб, "Ҳой, чаласавод бу сўз бундай ёзилмайди”, деб ёрдам ҳам бериб турган. Ўшанда ҳам 22та хато билан ёзганман (кулади). Устозим Абдураҳим Сайфиддиновдан менга билдирган ишончи учун ҳалигача миннатдорман. 1-босқичда ўқишга қийналмаганман, чунки тўгаракда керакли кўникмаларни ўрганиб бўлгандим. 2-босқичда эса устозим катта-катта ролларни ишониб топширган, бу менинг омадим. Институтни тамомлаш арафасида эса одатга кўра диплом спектаклини топширганмиз. Спектаклдан сўнг Ўзбекистон халқ артисти Бахтиёр Ихтиёров "Карим Мирходиев, Ҳусан Мусабоев, Малика Қаюмова шу бугундан Ёш гвардия театри актёрисизлар”, деган. У вақтда Бахтиёр ака аввалги Ёш гвардия театрида бош режиссёр эди-да. Унга қадар гуруҳимизга Каттақўрғондаги театрда ишлаш учун йўлланма берилганди. Мени қутлаш учун саҳна ортига ўтган раҳматли отам Бахтиёр Ихтиёровнинг гапини эшитиб жуда севинганди. Шу тариқа 1976 йили театрга актёр сифатида ишга қабул қилиниб, Максим Каримовнинг "18 ёшлигим” пьесасида бош қаҳрамон ролини ўйнадим. Илк қадамим бош роль билан бошлангани ҳам омадим. Орада Қашқадарёда ҳарбий хизматни ўтаб келдим. Театрга қайтгач, яна катта-катта ролларни ижро этдим. 1980 йили бир вақтнинг ўзида "Илҳом” театрида ҳам ишлаганман. Шу театр кинога кириб боришимга сабаб бўлган. Аниқроғи Чингиз Гусейновнинг "Магомед, Мамед, Мамиш" спектаклидаги бош қаҳрамон ролимни кўрган режиссёр Анатолий Қобулов «Бўйсунмас» фильмига асосий ролга таклиф қилган. Ва илк қадамдаёқ Наби Раҳимов каби буюк актёрлар билан ишлаганман. Омад қўлимдан етаклаб, кинода ҳам кетма-кет суратга тушдим. Улардан бири "Чархпалак” сериали эди. Рости, режиссёр қўлимга 13 қисмли сериал сценарийсини берганида, бир нафасда ўқиб чиққанман. Таклифга розилик беришимнинг асосий сабаби – Шароф Бошбековнинг ёзиш услубининг ёқиши ва асарда эркак ва аёлнинг муносабати борлиги эди. Лекин бу ролимдан катта парвоз кутмаганман, омад келтириши хаёлимга ҳам келмаган. Гоҳида томошабинлардан ранжийман. Актёрлар ҳам одам, ҳар хил кайфиятда бўламиз. Баъзида кўча-куйда мени кўриб, сериалнинг қўшиғини куйлашади, "Эй, Эгамқул”, деб менсимаган оҳангда мурожаат қилишади. Лекин шундай вазиятда жаҳлимни жиловлаб туришга ўзимда аранг куч топаман. Гоҳида "Нега шу ролни ўйнадим?” деган фикрга ҳам бориб қоламан. Лекин томошабинларнинг самимий фикрларидан бошим осмонга етади.

"НЕГА ЎРТА ЁШДАГИЛАР ҲАҚИДА КИНОКАРТИНАЛАР ЙЎҚ?”
— 1998 йилгача театрда ишладим. Бир одатим бор: нимагадир қизиқишим йўқолдими, қўл силтаб кетаман. Ўша вақтда ҳамкасб дўстларим "Меҳнат стажинг узилиб қолади-ку!” деб танбеҳ ҳам беришди. Лекин кўнгил жиз, этмаса бефойда экан. Очиғи, театр корхонага айландими, у  ерда ижод бўлмайди. "Конвейер”га ўхшаб спектакль саҳналаштиравериш бу – иш эмас-да. Театрда ўз ишининг устаси бўлган режиссёр, актёрлар ансамбли бўлиши шарт. Саҳна доим мен учун мард-у майдон бўлган. Лекин бугунги кунда аввалгидек битта ролга 40-50та актёр киносинов топшириб, бадиий кенгашнинг жавобини интиқ кутмайди. Тўғри вақт тезликни талаб қиляпти. Лекин даражамни ушлаш учун ҳам ҳамма таклифга рози бўлавермайман. Деярли барча хусусий фильмларнинг даражаси мени қониқтирмайди, шу боис у кинокартиналарда суратга тушмайман. Сценарий, режиссёр танлаб ишлайман. Хусусий кинода ишлайдиган Ёлқин Тўйчиев, Аюб Шахобиддинов, Акбар Бектурдиевнинг ижодини ҳурмат қиламан. Сўнгги вақтларда томошабинлардан "Нега фильмларда кўринмаяпсиз?” деган саволларни кўп эшитяпман. Жавобини оддий: таклиф қилинаётган сценарийлар кўнглидагидек эмас, балки режиссёрлар маҳоратимдан фойдалана олмаётгандир, лекин бундан афсусланмайман. Замон тезликни талаб қилсада, экранда палапартиш кўринишни истамайман. Ўзим эса умуман режиссёрдан роль сўраб бормайман, бу табиатимга хос эмас. 

Бугунги кино ҳали ҳам ўтиш жараёнини бошдан кечиряпти. Камчиликларни бартараф этиш учун, янада ривожланиш учун "юк”и бор сценарий, маҳоратли режиссёрлар керак. Кинода бир хиллик авжида, бошини кўриб, охирини айтиб бера оласиз. Нега ёш болалар, ўрта ёшдагилар ҳақида кинокартиналар йўқ? Атрофга назар солса, мавзулар, муаммолар етарлича-ку! Қачонгача севги-муҳаббат, бой-камбағал, қайнона-келин каби маиший мавзуларга ўралашамиз? Рости, премьераларга бормайман. Чунки киносаройда кўпчилик томошабин телефон ва поп-корн ейиш билан овора бўлади. Уларни кўриб асаб бузгандан кўра, дискини сотиб олиб, уйда кўраман. Ёш актёрларнинг бирортасини эътироф этолмайман. Ёш актёр-актрисалар кўпайиб кетганидан, кўпчилигини танимайман ҳам. Ҳаммасининг ижроси бир хил, қолипга тушиб олгандек. Ҳатто авваллари ёқимтойлар тўртлиги, дея эътироф этилган Фаррух Соипов, Адиз Ражабов, Улуғбек Қодиров, Алишер Узоқовда ҳам янгилик кўраётганим йўқ, ўртамиёна ижод қилишяпти. 

"Образ яратдим”, деган гаплар тез-тез қулоққа чалиниб қолади, ҳазм қилолмайман. Роль ижро этгансан барака топгур, дегим келади. Лутфихоним Саримсоқова, Шукур Бурхонов, Раззоқ Ҳамроев, Зайнаб Садриева каби буюк актёрлар ва Ўзбекистон халқ артистлари Афзал Рафиқов, Мурод Ражабовнинг фақатгина театр саҳнасидаги ижроси, Гулчеҳра Жамиловалар образ ярата олган. Шу жумладан, Фарҳод Абдуллаев, Беҳзод Муҳаммадкаримов, Сайёра Юнусова, Малика Қаюмова, Лола Элтоева, Раъно Шодиеваларни ҳам эътироф этишни истардим, ўқимишли актёрлар. Лекин Мурод Ражабов, Муҳаммадисо Абдулхаиров сўнгги йилларда битта қолипни фильмдан фильмга кўчиришдан чарчашмади, чоғи. Ўзимни ижодимга эса 4 баҳо қўяман. "Одамлар орасида” сериали ва баъзи фильмларимни кўриб, уялганимдан столни тагига яшириниб олгим келади. Очиғини айтиш керак, кино журнал варақлагандек гап. Санъатнинг энг зўр тури бу – театр. Унда томошабин билан жонли мулоқот бўлади. Бироқ театрга қайтиш ниятим йўқ. Чунки театрнинг даражаси мени талабларимга жавоб бермайди. Шиорим: "Сизга ёрдам керакми? Йўқ, ҳалал бермаганингизнинг ўзи катта ёрдам”. Агар театрда актёрларга яхши маош берилса, тўй-чалларини ўйламай, борини бериб ролини ўйнаган бўларди. Театрдаги ҳозирги ижролар эса сунъий, кўзёш ҳақиқиймас, юрак ишламайди...   

"ҚОЛИП БОРМИ, У САНЪАТ ЭМАС”
— 2010 йил Тошкент Давлат маданият коллежига актёрлик маҳоратидан дарс бериш учун ишга кирганман. Шу йилгача педагоглик фаолияти ёқаётганди. Лекин сўнгги вақтларда қоғозбозчилик кўпайиб кетди, бунақада ижод бўлмайди. Биргина мисол актёрлик маҳорати ва саҳна нутқи маданияти дарсларини битта қилиб ўтаётгандим. Кутилмаганда "Нега методикамизни бузяпсиз?” деган эътироз бўлди. Метод, методика, деган сўзни ёқтирмайман. Санъат соҳаси, актёрлик маҳоратида метод бўлмайди. Қолип борми, демак у санъат эмас. Бу ҳам етмагандек "Нега 1-босқич талабалари ва ногирон талабаларни саҳнага олиб чиқдингиз?” дейишди. Ўзимдан мисол 12 ёшимда саҳна кўрганман. Нега энди бўлажак актёрлар саҳнада ишламаслиги керак?! Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти қолипга солиб оёқ кийим чиқарадиган фабрика эмас. Шу боис бу йил институтни тарк этмоқчиман. 

Шу ўринда айтиб ўтиш жоиз, "Устоз”, дея мурожаат қилишларига қаршиман. Чунки чин маънода устоз даражасига етганлар оз. Шахсан мен ҳам талабаларга мени "Устоз”, дейишларини ман этганман. Кеча санъатга кириб келганларнинг ҳам шогирлари борлигини эшитиб, ҳайрон қоламан... 

"ШАХСИЙ ҲУДУД ШАХСИЙЛИГИЧА ҚОЛГАНИ МАЪҚУЛ”
— Авваллари оилам ҳақидаги саволларга жавоб берардим. Ўйлаб қарасам, шахсий ҳудуд шахсийлигича қолгани маъқул экан. Айтишим мумкин бўлгани, рафиқам Сатира театри актрисаси Сайёра Мирходиева. 3 ўғил, 1 қизнинг ота-онасимиз. Иккита ўғлимни уйлантирганмиз, 3та набирамиз бор. Фарзандларимиз Темур механик, Шуҳрат геолог, Нигина шифокор, Нодир туризм соҳасида таҳсил оляпти. 
  
БИЛАСИЗМИ?
•  Карим Мирходиев 1954 йилнинг 29 июлида Бухорода туғилган. 
•  2001 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА тайёрлади.
Фотомухбир: Ислом РЎЗИЕВ

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 160 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июнь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016