WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6750]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [861]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [458]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2737]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4442]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8338]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [835]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2642]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [144]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [207]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [410]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1853]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [363]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2053]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4041]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [24]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [63]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [244]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [8]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [3]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [12]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 49
Гостей: 48
Пользователей: 1
bapedZes

Kun faolllari:
iphone, sapedZes, oapedZes, gapedZes, tapedZes, vapedZes, xapedZes, fapedZes, mapedZes, lapedZes, capedZes, rapedZes, kapedZes, aapedZes, papedZes, wapedZes, napedZes, iapedZes, hapedZes, dapedZes, bapedZes, qapedZes, japedZes, yapedZes, zapedZes, uapedZes, Evgeniymow, Matveymow, MatveyMt, mehriban98, mrms-berns, [Полный список]
Главная » 2018 » Ноябрь » 5 » ​Касбингизни айтинг – соғломлаштирамиз!

ПОИСК / IZLASH:

10:17
​Касбингизни айтинг – соғломлаштирамиз!
Инсон саломатлигига таъсир этувчи омиллар жуда ҳам кўп. У ёки бу касаллик юзага келишига кишининг нафақат турмуш тарзи, одатлари, ирсият ёки атроф-муҳит, балки касб-кори ҳам сабаб бўлади.
Бу борада мутахассислар Дилбар Саматова, Тошкент шаҳридаги 48-оилавий поликлиниканинг умумий амалиёт шифокори,

Клара Рустамова, фитнес-мураббий ўз маслаҳат ва тавсияларини бердилар.

Тик оёқда ишлайдиганлар

Ўқитувчи, сартарош ва сотувчилар кўп ҳолларда оёқ томирларининг варикоз кенгайиши хасталигига дучор бўладилар. Бу касалликда оёқлардаги томирлар бўртиб, "юлдузча”лар пайдо бўлади. Бундан ташқари, бўғим хасталиклари ҳам юзага келади. Тик туриш натижасида тананинг оғирлиги бўғимларга тушади ва остеоартроз ривожланади.

Ечим: кундалик таомномага балиқ ва денгиз маҳсулотларини киритиш лозим. Улар организмга тез сўриладиган оқсиллар бўлиб, томирлар чўзилувчанлиги ва мустаҳкамлигини таъминлайди. Лимон, қора четан (рябина) таркибидаги Р дармондориси оёқлардаги шишларни бартараф этади. Брусника ва клюква мевалари шарбатини сиқиб ичиш қонни суюлтириб, томирларда тиқинлар пайдо бўлишининг олдини олади. Сут-қатиқ маҳсулотлари эса бўғим касалликларида айни муддао.

Узоқ вақт ўтириб ишлайдиганлар

Бир жойда узоқ ўтириб ишлаш, жисмоний фаоллик етишмаслиги натижасида атеросклероз (томирларда тиқинлар пайдо бўлиши), гипертония (қон босими кўтарилиши), семириш, қабзият, геморрой (бавосил) каби касалликлар юзага келади.

Ечим: ҳайвон ёғларини ўсимлик ёғларига алмаштиринг. Колбаса, сариёғ, товуқ тухуми кўп миқдорда холестерин сақлайди. Мева-сабзавотларни доимий истеъмол қилиш ичак фаолиятини яхшилаб, қабзиятни бартараф этади. Шунингдек, дуккакли маҳсулотлар, жавдар унидан тайёрланган нон ёки буғдой кепаги ҳам атеросклероз ва қабзиятга қарши курашда яхши самара беради. Энг муҳими, ҳар 45 дақиқада ўрнингиздан туриб, 15 дақиқа енгил жисмоний ҳаракатлар қилишни унутманг!

Зарарли касб соҳиблари...

Яъни, фармацевт, кимёгар, бўёқчилар доимий равишда зарарли ва заҳарли моддалар билан ишлаганлиги сабаб бу моддалар организмда йиғилиб, жигарни зарарлайди.

Ечим: денгиз карами ва лавлаги организмдаги заҳарли моддаларни ҳайдаш ва уларни зарарсизлантириш хусусиятига эга. Бу касб эгалари картошкани пўсти билан қайнатиб, тез-тез истеъмол қилиб туришлари ҳам керак. Чунки таркибида крахмал ва клетчатка сақловчи картошка организмдаги ёт моддаларни ўзига шимиб олади.

Асаббузар ишда ишлайсизми?

Иш фаолияти доимий диққат ва масъулият талаб этувчи касб эгалари – ўқитувчилар, жарроҳлар, жамоат транспорти ҳайдовчилари сурункали асаб касалликларига дучор бўладилар.

Ечим: оддий асабийлик билан бошланган кўнгилхираликлар бора-бора тузатиб бўлмас асоратларга олиб келиши мумкинлигини инобатга олиб, таомномани дармондорилар билан бойитиш талаб этилади. Оқсил, В ва С гуруҳи витаминларига бой маҳсулотларни истеъмол қилиш зарур. Денгиз маҳсулотлари ҳам асаб тизими ва юрак фаолиятини мустаҳкамлайди.

Шовқин остида ишловчилар

Тўғри овқатланиш орқали эшитиш қобилиятини яхшилашга эришиш мумкин. Іайвон ёғлари, маринадли ва дудланган маҳсулотлар, майонез, кетчуп; таркибида кофеин сақловчи ичимликлар, хусусан, чой, шоколад, какао, қаҳвани рациондан буткул чиқариб ташлаш, таомга ишлатиладиган туз миқдорини камайтириш саломатлик томон қўйилган муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Кўз зўриқиши билан боғлиқ касб эгалари кўзнинг сурункали толиқиши оқибатида кўриш қобилияти пасайишидан азият чекадилар. Бу ҳолат кўпинча, ўқитувчилар, тикувчилар, офис ходимларида кузатилади.

Ечим: кўз толиқишини камайтириш учун асосан, қизил ва зарғалдоқ рангли сабзавот ва меваларни истеъмол қилиш зарур. Улар кўриш қобилиятини яхшилайдиган А дармондорисига бой. Аммо муаммоли жиҳат шундаки, организмга қийин сўрилади. Шу сабабли уларни табиий ёғлар билан биргаликда истеъмол қилиш зарур. Табиий ёғлар сметана, сариёғ, барча сут-қатиқ маҳсулотлари таркибида мавжуд. Шунингдек, темир моддасига бой маҳсулотлар ҳам кўриш қобилиятини яхшилайди: мол ва қуён гўшти, ёнғоқ ва майиз кабилар темирга бойдир.

Қай бир касб эгаси бўлишингиздан қатъи назар, иш орасида вақти-вақти билан танаффус қилиш, кичик жисмоний машқларни бажариш сизга хавф солаётган турли хасталикларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Оёқ учун машқлар

Қўлларни белга тираган ҳолда 5-10 марта тўлиқ ва яримта ўтириш машқларини бажаринг. Ўнг оёқни ўнг томонга чўзинг ва чап тарафга тана оғирлигини ташлаб, чап оёққа ўтиринг. Бу ҳолатни ўнг оёқ билан ҳам такрорланг.

Бўйин мушаклари учун

Бўйинни аввал соат миллари бўйича ярим, сўнг тўлиқ айлантиринг, кейин эса соат милларига қарама-қарши ҳолатда айлантиринг. Аввал бўйинни имкон қадар пастга – кўкрак томон тортинг. Бир неча сония шу ҳолатни сақланг ва бўйинни тик ушланг. Сўнг бўйинни имкон қадар ортга тортинг ва шу ҳолатни бир неча сония сақланг. Бу машқни қалтис ҳаракатлардан қочиб, оҳисталик билан бажаринг.

Кўз учун

Кўзингизни монитор экранидан олиб, оҳиста юминг. Юмуқ ҳолатда кўз соққасини айлана шаклда гоҳ чап, гоҳ ўнг томонга ҳаракатлантиринг. Машқдан сўнг кўзни дарҳол очиб юборманг. Юқоридаги ҳолатни бошқа ҳаракатлар билан такрорлаймиз. Юмуқ кўзингизни ўнг-чап, паст-баландни томоша қилгандай ҳаракатлантирасиз. Бу икки машқ кўз томирлари учун фойдали бўлиб, кўриш қобилиятига яхши таъсир кўрсатади.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 37 | Добавил: iphone | Теги: #news, #habarlar, #newsuz, #xabarlar, #Yangilik, #новости, #Yangiliklar, #uznews, #ahborot | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Ноябрь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018