WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4215]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [525]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2169]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3516]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7214]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [688]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1592]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2512]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Март » 7 » “Катта экран тажриба майдончаси эмас!” Ёхуд “Мен ёлғончиман” эксперт таҳлилида

ПОИСК / IZLASH:

18:38
“Катта экран тажриба майдончаси эмас!” Ёхуд “Мен ёлғончиман” эксперт таҳлилида
Бугун катта экранларга чиқаётган аксарият фильмлар танқидга учраяпти. Бунинг асл негизи нимада экани, томошабинга қандай маҳсулот тақдим этилаётганини билиш ва ижодкорларнинг ютуқ-камчиликларини кўрсатиш мақсадида премьераси бўлган фильмлар учун махсус янги лойиҳа ташкил этдик. "Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин”, деганларидек, адабиётшунос Шуҳрат РИЗАЕВ саҳифа эксперти сифатида фильмларни "элак”дан ўтказади...

«Трагедияда ўзимиз ҳам иштирок этамиз, комедияни эса шунчаки кўрамиз», деган эди инглиз ёзувчиси, файласуф Олдос Хаксли. 12 февраль куни тақдимоти бўлиб ўтган сценарий муаллифи ва режиссёр Беҳзод Жониевнинг "Мен ёлғончиман” комедиясини кўриб, Хакслининг фикрлари айни ҳақиқат эканига амин бўлдик...

Шуҳрат РИЗАЕВ, адабиётшунос: — Тақдимотнинг эртаси куни фильмни кўриш мақсадида Алишер Навоий номидаги киносаройга боргандим, кинокартинани кичкина залга ўтказишган экан. Залда жами 8 киши бор эди. Фильмдан сўнг дастлабки таассуротим: режиссёр алмойи-ажмойи лавҳалар йиғиндиси орқали нима деймоқчи, деган савол туғилди. Ваҳоланки, фильмда таниқли актёрлар ансамбли иштирок этган. Аввалига "асар”ни қабул қилолмадим, сўнг режиссёр фильми орқали нимадир демоқчи, деган фикрга келдим. Кинокартина "Ёлғонсиз ҳам бахтга эришса бўлади”, деган гап билан якунланган. Эр-хотиннинг чет тилида суҳбатлашиши, бош қаҳрамоннинг қизларни лақиллатиб юриши, қисқаси ҳар бир лавҳа орқали атрофимиздаги ҳамма нарсада ёлғон борлигига ишора қилган. "Қачон улардан халос бўламиз?” деган фикрни илгари сурмоқчи бўлган. Лекин бу ғоя юракка чўккан ижтимоий дардга айланмаган. Воқеалар бир-бирига боғланмаган, сюжетда мантиқий яхлитлик йўқ. Бу режиссёрнинг устоз кўрмаган шогирд эканидан дарак. Кинонинг "алифбо”сидан то олий "математика”сига ўқимаганлиги, ҳавас билангина режиссёрликка қўл ургани сезилиб турибди. Режиссёр фильмни томошабинга тақдим этиш бу – жиддий фикр айтиш имкони эканини билади, фақат қай йўсинда гапириш кераклигини билмайди. 

Хулосам шуки, Ўзбеккино миллий агентлиги бу каби "режиссёр”ларни жамлаб, экспериментал студия ташкил этиш керак. "Мен ёлғончиман” каби кинокартиналар мана шу студия орқали тасвирга олиниб, аввало тор доирада муҳокама қилиниши лозим. Аниқ таҳлиллардан сўнг камчиликлар тузатилиб, фильм қайта ишланиши даркор. Очиғи, режиссёрнинг кетган вақти ва ишлатган маблағига ачиндим. Бу фильмга томошабин тушишига ишонмайман.     

— Фильмда иштирок этган профессионал актёрлар сценарийни "юк”ка эга бўлишини таъминлаши ҳам мумкин эди-ку?

— У актёрлар сценарийни таҳлил қиладиган даражада чуқур ёндошмайди. Аксарият актёрлар ўзига тегишли қисмигина олиб, ёдлаб ролини ижро этиб кетаверади. Сценарийни тўлиқ ўқимаслик ҳам катта фожиа. Бу фильмни ишлашдан аввал режиссёрга сценарийни таҳлил қиладиган давра етишмаган. "Мен ёлғончиман” ижодкорларида катта аудиторияга кинокартина тақдим қилиш даражасидаги на салоҳият ва на билим бор.

— Продюсер, режиссёрида сиз таъкидлагандек салоҳият йўқдир. Лекин фильмни катта экранга чиқишига рухсат берган Ўзбеккино миллий агентлигининг масъул шахсларида билим бор-ку!  

— Ўзбеккино миллий агентлигининг раҳбарияти билан гаплашганимда, "Ҳозирги раҳбариятгача бўлган даврда бу фильмни катта экранга чиқишига рухсат берилган”, дейишди. Бу билан айбни улардан соқит қилмоқчи эмасман. Томошабин қайси даврда чиққанига қараб эмас, "кино” деб кўради. Бошланиш жараёнидан то экранга чиққунгача бўлган даврда ким масъул бўлса, ҳамма жавобгар. Фильмни томошабинга етказишда иштирок этаётганлар шунчаки техник ходим эмас, айнан эксперт хулосасини бера оладиган шахс бўлиши шарт. Бундай "асар”лар катта экранга чиқишга ҳақли эмас.

"ФИЛЬМИМДАН ҲАТТО 20 ФОИЗ КЎНГЛИМ ТЎЛМАДИ”

Холисликни таъминлаш мақсадида фильм режиссёри Беҳзод Жониевнинг фикрлари билан ҳам қизиқдик.

— "Мен ёлғончиман” комедияси орқали томошабинга нима демоқчи эдингиз? 

— Фикримни фильмда аниқ кўрсатганман-ку, тушунмадингизми? Ҳаётимда жуда кўп ёлғончиларга дуч келганман. Ёлғон — муносабатни бузади. Бир ёлғончи дўстим бор эди, "Сен ҳақингда фильм қиламан”, деб ишни бошлаб юборганман. Ўзим эса актёрлик соҳасида ўқиганман.  

— Тушунишимча, режиссёрлик соҳасида таҳсил олмагансиз-а?

— Йўқ, лекин Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтида режиссёр Валижон Умаров қўлида таҳсил олганман. Дарс жараёнида режиссура ҳақида ҳам маълумот берган. 

— Фильмдан ўзингизнинг кўнглингиз тўлдими?

— Йўқ, албатта. Ҳатто 20 фоиз ҳам кўнглим тўлмади. 

— Бу жуда паст кўрсатгич, кинокартинани катта экранга олиб чиқмаганингиз маъқул эди, томошабиннинг айби нима?  

— Камчилигимни тушунганим бу менинг фойдамга хизмат қилади. Бу илк режиссёрлик ишим, профессионал режиссёрлар қўлида иккинчи режиссёр бўлиб ҳам ишламаганман. Худди осмондан тушгандек фильм суратга олдим. "Мен ёлғончиман” касса йиғадими ё йўқ фарқи йўқ. Айни дамда мистика йўналишидаги фильмнинг сценарийсини ёзяпман. 

— Таниқли актёрларни ҳам "увол” қилгансиз... 

— Бўлиши мумкин. Ўзбеккино миллий агентлигидагилар ҳам бекор ўтиргани йўқ. Улар хатоларимни айтиб, "Фильмни ғояси борлиги учун катта экранга чиқишига рухсат берамиз. Кейинги сафар ҳам шундай "асар” билан келсангиз қайтариб юборамиз”, деб огоҳлантиришди.

Катта экран бу – режиссёрларнинг йиллар мобайнидаги изланиши, асл меҳнати самарасини кўрсатадиган минбар бўлиши керак. Томошабин нигоҳи қадаладиган катта экран тажриба майдончаси эмаски, "режиссёр”ларга шартли равишда имконият берилса. Ҳурматли режиссёрлар балки ўзингиз кетказган вақтингиз, маблағингизга ачинмассиз, лекин ушбу хатти-ҳаракатингиз билан сизни юқори шоҳсупаларга кўтарадиган томошабин ишончини йўқотишингиз ҳақида ҳам дўппини ерга қўйиб фикрлаб кўринг.


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 137 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Март 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016