WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8697]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1392]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [477]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3183]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5285]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [70]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9434]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1101]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [195]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [226]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [691]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2124]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [377]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2591]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4677]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [102]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [40]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [265]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [533]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [35]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [112]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [27]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [28]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 38
Гостей: 38
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Bogdanlex, Bogdanpxa, ArthurApark, hierge, Anaedly, 123456789
Главная » 2019 » Ноябрь » 4 » КЕЧИРИЛМАС ГУНОҲ…

ПОИСК / IZLASH:

07:56
КЕЧИРИЛМАС ГУНОҲ…
Тонянинг ҳаётида афсусланадиган воқеалар жуда кўп бўлган. Болалигида тенгқурлари унга ўхшашдан ор қилишарди. Онаси эса, доим бир гапни такрорлашдан чарчамасди.
— Сен ҳеч қачон катта одам бўлмайсан. Оддий, ҳеч ким назарга илмайдиган тикувчими ё шунга ўхшаш бир аёл бўлибетишасан, холос…

Йиллар ўтди. Тоня улғайди. Мактаблар гимназияга айланди. Институтларни университет деб атай бошлашди. Тонянинг эса, қўлидан ҳеч нарса келмасди. Шаҳарга келиб эски бир ётоқхонага жойлашди. Онаси қишлоқдан темир каравот келтириб берди. Шу тахлит яшайверди…

Аслида, Тоня ҳақиқатан аҳмоқ экан. Худди бошқа ўзига ўхшаган рус аёллари сингари ғирт аҳмоқ экан. Ахир… Нега аёллар бошқа давлат эркакларига талпинаверишади? Уларнинг нимаси ортиқ?

Тоня-чи?.. Йўқ, у ётоқхонада бир милитсионер билан танишди. Ўша пайтларда милиционерларга қаттиқ ишонарди. Афсуски, пушаймонда қолди. Милиционер уни ростакамига аҳмоқ қилиб кетди…

Кунларнинг бирида унинг ётоқхонасига ёши улуғ бир эркак жойлашди. Кўп ичаркан. Тоня уни кўрса, қўрққанидан айланиб ўтадиган бўлди. Чунки башараси қандайдир совуқ эди эркакнинг. Хаёлида мабодо уни тутиб олса ўлдириб қўядигандек туюлаверарди. Аслида Тоня шу кунгача жуда кўп эркаклар билан ош-қатиқ бўлган. Улар орасида пиёнистаси ҳам, нашаванди ҳам бор эди. Улардан ҳеч қачон ҳайиқмаган… Бу эркакдан эса…

Бир куни оғир сумкани базўр кўтарганча кириб кетаётганди. Эндигина зиналардан юқорига кўтарила бошлаганди ҳамки, кимдир уни белидан ушлаб даст кўтариб олди. Тонянинг жон-пони чиқиб кетаёзди. Кўзларини очди-ю, ўзини худди ўша қўрқинчли эркак оғушида кўрди. Миясидан «Ана энди ростакамига ўлдиради!» деган даҳшатли ўй ўтди-ю, ҳушидан кетди…

Эркак эса, уни сумкаси билан бирга йўлакнинг охиригача олиб борди. Тонянинг қайси хонада яшашини билмагани учун бўлса керак, қизга савол назари билан қараб қолди. Тоня шоша-пиша чўнтагидан калитини излай бошлади. Тополмади. Шунда эркак у кўрсатган эшикни бузиб, ичкарига сумкани олиб кирди. Сўнгра қулфни қайтадан тузатиб берди. Ва индамасдан ўз хонасига кириб кетди. Тоня ҳайрон қолди. Илгари бу эркакдан нега қўрқиб яшаганини тушунолмай, ҳалак бўлди…

Кейинги кун билиб олди. Эркакнинг исми Павел экан. Касби геолог экан…

Павелнинг ҳикоя қилишича, у аристократлар оиласида катта бўлган. Ота-онасини жуда яхши кўрар, ҳурмат қиларкан. Лекин эркин яшашни болаликдан орзу қилган. Бахтга қарши, уни жуда эрта уйлантириб қўйишган. Яна кимга, курсдоши Катяга…

Йўқ, Павел институтда Катя билан учрашиб юрарди. Ўрталарида муҳаббатга ўхшаш ҳислар пайдо бўлганди. Йигитга Катянинг апелсин сувини оқизиб-оқизибейиши, ҳаммаерда ўзини эркин ҳис этиши ёқарди…

Афсуски, икковлари ҳам ўзларини тия олишмади. Учрашув пайтларида аҳмоқлик қилиб қўйишди. Кўп ўтмай, Катя Павелга никоҳсиз қиз туғиб берди. Хўш, Павел қаерга ҳам борарди қочиб? Бу хабар ота-онасига етиб боргач, уйлантиришди-қўйишди…

Бироқ Катя тез орада буткул ўзгарди. Ҳар қадамда хаёлга ҳам келтириб бўлмайдиган нарсаларни талаб қила бошлади.

— Бизга миксер зарур… Мен баланд тоғларга бориб дам олишни истайман…

Аввалига унинг талабларини осонликча бажаришди. Тоққа ҳам олиб боришди. Қимматбаҳо шуба ҳам олиб беришди. Чет эл гиламини уйига ёйиб қўйишди.

Орадан маълум вақт ўтиб Павелнинг онаси оламдан ўтди. Билмаган экан. Онаси қандайдир тузалмас дардга чалинган экан-у, пайқамаган экан. Катянинг талабларини бажариб юраверибди.

Охири жонига тегди. Қизи ҳам кўзига кўринмади. Шартта нарсаларини йиғиштирди-ю, отасининг уйига кўчиб ўтди-кетди…

Катя энди қасос олиш йўлига ўтди. Судга қатнай-қатнай, Павелни ишидан ҳайдаттирди, қизи билан учрашиш бахтидан маҳрум этди. Йигит боши берк кўчага кириб қолди. Ана шундай кунларнинг бирида геологлар билан узоқ-узоқларга жўнаб кетди…

* * *

Ўша кунги воқеадан сўнг Тоня ва Павел анча иноқлашиб қолишди. Ҳатто, бир-икки марта ошхонада бирга овқатланишди. Худди шу овқатланишлар Павелни жиддий хулосага келишга ундади. У қизни ёқтириб қолганини юрак-юрагидан ҳис этди. Бунга жавобан Тонянинг ўзи ҳам эътиборсиз эмасди. Павелнинг таклифига қаршилик қилиб ўтирмади. Ёлғиз эркак яшайдиган хонага киришлари ҳамоно ўзини буткул топшириб қўйди.

— Мен босқинчига ўхшайманми? — Тонянинг сочларини оҳиста силаркан, эркалаб сўради Павел.

— Йўқ, мен ундай ўйламаяпман… Шу нарсани сен истаганинг учун қаршилик кўрсатмадим.

— Э, қўйиб берса мен нималарни хоҳламайман…

— Хотининг жозибали эдими? — кулди Тоня.

— Хотинимми?.. Аввалига яхшидек кўринди… Кейин… Кел, у ҳақида гапирмайлик!..

Яна икки вужуд бир-бирига талпинди. Павел ўзига тортгани сайин Тоня ҳам бутун борлиғи билан унинг бағрига сингарди…

* * *

Кунларнинг бирида Павелнинг хонасига кирмоқчи бўлган Тоня даҳшатдан қотиб қолди. Хона эшиги қулф, эшикка бир хат қистириб қўйилган. Тоня шоша-пиша хатни қўлига олиб ўқиди.

— Тоня, мен узоқ бир қишлоққа жўнаб кетаяпман. Қачон қайтишим номаълум. Кўришмасак, алвидо!

Павел!

Шундоқ ҳам Тоня кейинги кунларда боши оғриб, қандайдир ғалати бўлиб юрганди. Врачларга кирса, «Қон босимингиз ошибди», деб айтишди. Энди эса…

Тоня деворга суянган кўйи бир неча дақиқа жонсиз ҳайкалдек туриб қолди. Хўш, нега бирров кириб хайрлашишга ярамади? Шунчаки вақт ўтказиш учун учрашиб юрган экан-да!.. Ҳатто, манзилини ҳам ёзмабди ярамас…

Қиз энди бу ётоқхонада ёлғиз қола олмасди. Ким билади? Бу балки бир неча кунлар ичида ўша эркакка ўрганиб қолгани учундир…

Тўхта, илгари ҳам нечталаб эркакларга жазман бўлган. Аммо бунақанги аҳволга тушмаган. Бири келиб, бири кетаверган. Келмай қолишса, Тоня умуман асабийлашмаган ҳозиргидек…

У бирпасдан сўнг ўзини қўлга олиб, ётоқхона комендантларидан суриштирди. Охири қишлоқни аниқлашга эришди. Аниқлаган заҳоти хонасига келди-да, энг зарур буюмларини олиб вокзалга жўнади…

Москвадан то ўша қишлоққача бир кеча-кундузлик йўл эди. Ҳа, узоқ. Лекин катта шаҳарда ич-етингниеб юрганинг билан ҳеч ким келиб кўнглингни кўтармайди.

Тоня таваккал навбатдаги поездга чипта олиб йўлга тушди…

Павел бу қишлоқда бировнинг ҳовлисини ижарага олиб яшаётганди. Тоняетиб келадиган кун кечаси Москвага қайтиш ниятида вокзалга келди. Вокзалда одам унчалик кўп эмас экан. У ярим тунда ўтадиган Москва поездига чипта тополмагач, кузатувчилар билан нақд пулга гаплашиб кетишни кўнглига тугди-да, ташқарига чиқиб, поезд келишини интизорлик билан кута бошлади…

Ниҳоят кутилган онлар яқинлашиб, узоқдан поезднинг чироқлари кўзга ташланди. Павел юраги ҳовлиқиб сўнгги маротаба қоронғилик қаъридан аранг юз кўрсатиб турган қишлоққа кўз ташлаб олгач, оғир хўрсинди. Бу орада поезд вокзалга яқинлашиб тўхтади. Павел қай вагоннинг эшиги олдига боришни билмай гарангсиб турган маҳал ўзидан ўн-ўн беш қадамлар нарида чор тарафга аланглаётган таниш чеҳрани кўриб сал бўлмаса бақириб юбораёзди.

— Тоня, сенмисан?..

Тоня ялт этиб у томонга қаради ва қичқириб юборди.

— Павел!.. Қочқоқ!.. Нима қилиб юрибсан бу ерларда?

— Нега рангинг оқариб кетибди? — сўради Павел қизни бағрига босиб. — Сенга нима бўлди?

— Э, қон босимим ошибди. Дўхтирлар шундай дейишди.

— Қани, сени суяб олай-чи!..

— Керакмас, ўзим!..

— Сен, ахир… Зўрға оёқда турибсан!..

— Қачондан бери менга меҳрибон бўлиб қолдинг? Жонингга текканим учун бўлса керак, шу ерларга қочиб келибсан…

Павел Тонянинг сўзларига эътибор бермай, уни четроқдаги ўриндиқлардан бирига авайлаб ўтқазди.

— Сен ҳеч нарсани билмайсан, — деди у бошини эгиб. — Мен ҳам илгари меҳрибон, ҳамма ҳавас қиладиган йигит эдим. Онам ўлди. Мен ҳайвонга айландим. Ундан кейин отам ўлиб берди. Буткул ўзимни йўқотдим, ҳаммадан нафратланадиган бўлдим. Кейин… Биттагина қизим оламдан ўтди. Тошга айландим. Кел, мени илгариги яхши йўлимга қайтар! Ахир, бу сенинг қўлингдан келади!..

Тоня қотиб қолди. Қисқа вақт Павел билан яшаб унинг кимлигини обдон билиб олмаганига ачинди. Секин йигитнингелкасига бошини қўйди-ю, пиқиллаб йиғлай бошлади…

— Қўй, йиғлама! — қизни юпата бошлади Павел. — Мана кўрасан, мен сени барибир юртимга олиб кетаман. Биласанми, у ерда мен яхшигина математик эдим. Талабалик пайтларимда ёзма ишларим учун ҳар гал совғалар тақдим этишарди…

* * *

Павел барибир айтганини қилиб, Тоняни касалхонага ётқизди. У ерда қизни атрофлича текширишди. Лекин на қонида, на топширган анализларида бирор касалликнинг белгилари бор эди. Врач елка қисди.

— Гинекологнинг олдига кирдингми? — сўради врач Тонядан.

— У томондан шикоятим йўқ.

— Жа кўп нарсани биларкансан-да! — койиб берди врач. — Қани, тезда гинекологга кириб учраш! Натижасини ўзим аниқлайман.

Тоня ноилож эгнига касалхона халатини илди-да, гинекологнинг олдига жўнади. Орадан бир соатлар ўтиб, врачнинг ўзи ҳамкасбининг ҳузурига кириб борди.

— Анави қизнинг касалини ҳеч аниқлаб бўлмади, — деди у гинеколог аёлга савол назари билан боқиб. — Ранглари оқариб кетган. Аммо ҳамма ери соппа-соғ… Билмайман, ўладиганми нима бало…

— Ўладиган эмас, — жиддий жавоб қилди гинеколог. — У ҳомиладор. Ҳаммаси шу туфайли…

Бу гапларни йўлакда турган Тоня очиқ эшикдан бемалол эшитиб турарди. Аъзойи бадани увишиб кетгандек бўлди…

Ахир, Павел билса нима дейди?.. Ишонармикан?.. Бошқа эркаклар билан учрашиб юрган пайтлари бунақанги нарсалар бўлмаганди-ку!.. Ҳа, бола аниқ Павелдан. Лекин… Қандай айтади? Айтган тақдирда ҳам қандай қабул қилади у?..

Шу хаёллар билан Тоня кунни кеч қилди. Қоронғи тушар-тушмас, қўлида гулдаста кўтарган Павел остонада пайдо бўлди.

— Хўш, қалайсан? — Тонянинг юзидан ўпиб қўлига гулдастани тутди у. — Анализларнинг жавоби чиқдими?

— Ҳа, ҳаммаси яхши чиқди, — маъюс жавоб қилди Тоня.

— Наҳотки?.. Унда нега рангинг оқаргани-оқарган?.. Бирор сабаби бўлиши керак-ку!..

— Албатта, — бошини кўтарди Тоня. — Сабаби бор.

— Нима экан? Тезроқ гапирсанг-чи!

— Мен ҳомиладор эканман.

— Нима?.. Қаердан билдинг буни?

— Қаердан бўларди? Врачлар шундай дейишди…

Шу маҳал Тонянинг кўнгли айниб, ташқарига югурди. Унинг орқасидан чопиб йўлакка чиққан Павел шундагина Тонянинг гапларига ишонди ва майин жилмайиб, ҳозир қайтса, Тонядан бўса олишни кўнглига тугиб қўйди.

* * *

Вақт кейинги пайтларда жуда тез ўтгандек эди. Ҳаш-паш дегунча Тонянинг ой-куни яқинлашиб, Павелга қўчқордай ўғил туғиб берди. Отанинг қувончи бу дунёга сиғмасди. Чақалоққа Михаил деб исм беришди. Тоня туғруқхонадан чиққач, йўлини топиб, қонуний никоҳдан ҳам ўтиб олишди. Энди улардан бахтли одамлар йўқ эди…

Бир куни кичкина Павел кутилмаганда чинқириб йиғлай бошлади. Тоня унга сут берар, йўргагини алмаштирар, чақалоқ барибир йиғлашдан тўхтамасди. Шунда ташқаридан кириб келган Павелнинг ёдига қизи ўлган ой тушиб қолди-ю, югуриб бориб чақалоқни қўлига олди. У ҳақиқатан шу бугунги кундан қўрқарди. Чақалоқ ҳам Павел қўлига олиши билан йиғлашдан тўхтади-қолди.

— Кўрдингми, — деди у сал ўзига келиб. — мени кутган экан. Энди билиб қўй, ҳаёт эканман, сизлар учун жонимни бераман, ишон!.. Қара, қош-кўзлари худди менга ўхшайди-я!..

— Инжиқлигиям сенга ўхшайди, — кулди Тоня.

— Қара, нега энди боламиз иккита эмас-а? Ахир, иккаламиз ҳам ҳали кучли ва соғлом одамлар бўлсак!.. Иккита болани ҳам бемалол тарбия қила олардик…

— Бўлди қил! Аввал Мишамизни оёққа турғазиб олайлик… Кейин бир гап бўлар…

* * *

Эртаси куни Павелни кутилмаганда Питерга чақириб қолишди. Нима иш билан чақиришганини ўзи ҳам билмасди. «Қариндошларимдан биронтаси бўлса керак», деган ўйда Мишани ўпиб қўйди-да, йўлга отланди. Тоня шу куни иккинчи маротаба айрилиқ азобини юраги билан сезди. Биринчи марта Павел узоқ бир қишлоққа индамай жўнаб кетганда қийналган эди. Бу гал эса… Хаёлида эри яна уни ташлаб кетаётгандек ич-ети музлаб кетди…

Бекорга қайғурмаган экан. Павел кетаётган поезд ярим кечаси тўсатдан ёниб кетди. Қаердан ёнғин чиқди, кимнинг иши, ҳеч зот билмасди… Ёнғин шу қадар кучайган эдики, вагонлар бир-биридан узилиб, кимсасиз биёбонга қулайверди. Павел бу маҳал ширин уйқуда экан… Миясини нимадир куйдиргандек бўлаверди… Сўнгра ўзини кимсасиз оролда кўрди. Қаноти бўлмаса-да, негадир осмон бўйлаб бемалол парвоз қиларди…

Орол бўм-бўш эди. Ҳатто қурт-қумурсқалар ҳам кўзга ташланмасди. Павел учиб бориб жуда-жуда улкан бир одам зотига дуч келди. Қўрқиб кетганиданерга қўниб, бошини кўтарганча узоқдан бу жонзотни кузата бошлади. Қизиқ, қандай келиб қолди буерларга? Қаер ўзи бу?.. Нима учун ҳеч ким йўқ? Поездда Питерга кетаётган эмасмиди?.. Манави ким унда? Одамга ўхшайди-ю, бироқ жудаям катта экан…

— Мен ажалинг эдим! — дея ҳайқирди тўсатдан Павелдан эллик метрлар нарида бўйнини ғоз тутиб турган жонзот. — Афсуски, улгурмадим… Очиғи, сен Худога унчалик маъқул келмадинг… Биласанми, сен билан поезддан қулаганларнинг ҳаммаси шаҳид бўлишди. Уларни тўппа-тўғри жаннатга олиб кетишди…

— Мен-чи? — зўрға хириллаб сўради Павел. — Мен қаердаман?

— Сенми? Сен дўзах ва жаннат орасида сарсонсан. Яратганнинг буйруғи шундай. У дунёда оғир, кечирилмас гуноҳга йўл қўйгансан…

— Нима?.. Мен ҳеч ёмон иш қилмадим-ку!

— Бекорларни айтибсан!.. Бузуқилик қилиб бегуноҳ гўдакни дунёга келтирган сен эмасми?..

— У менинг жигарбандим! — ҳайқирди Павел. — Уни ҳеч кимга бермайман… Қайтар мени боламнинг олдига!.. Илтимос, менга… Йўқ, боламга раҳминг келсин!..

Улкан жонзот бор овозда кулиб юборди. Кулгиси шу қадар хунук ва кучли чиқдики, кимсасиз орол ҳам ларзага келди.

— Боламмиш… Аввал ўша гуноҳларингни юв!..

— Бўпти, буюр, нима қилай?

— Буйруқни мен эмас, Худо беради… Сен ўша фарзандингни Худонинг қўлига топширишинг лозим.

— Йў-ўқ!.. Фақат бу эмас!.. Ундан кўра мени дўзах ўтида куйдир, розиман!..

— Куйишга улгурасан… Лекин Худойимга айнан сенинг боланг керак… Чунки бу бола фақат бизнинг дунё боласи. Сенинг ёруғ дунёингга сиғмайди у!..

Аъзойи бадани жаҳлдан титрай бошлаган Павел икки қўлини ёйганча осмонга кўтарилди-ю, бор кучи билан улкан жонзотнинг бўйни аралаш тепди. Афсуски, оёғиетиб бормади ҳам. Жонзот унинг қилиғидан кула-кула, боши узра пуфлаб юборди. Ҳаммаёқ чанг-тўзонга тўлди… Павел ҳушидан кетди…

Билмайди. Орадан қанча вақт ўтди. Павел секин кўзларини очганда, касалхона каравотида ётар, тепасида Тоня қон йиғлаб турарди…

Павел нималардир демоқчи бўлди. Оғзи қимирламади. Қийналиб кетганидан Тонянинг кўзларига умидвор термулди. Чамаси, ўғлининг хабарини эшитмоқчи бўлди. Аёл эса, кўз ёшларини тўхтата олмай, бир гапни такрорларди.

— Павел, нега бизни ташлаб кетдинг?.. Миша… Мишани сақлаб қололмадим… У… кутилмаганда… ичикиб ўлиб қолди… Нега?.. Нимага ёнимизда турмадинг?..

Павел ҳаммасини эшитди. Тушунди. Ҳалиги жонзотни эслади. Кўзларидан оқиб туша бошлаган аччиқ ёшларни қўллари билан арта олмаса-да, хаёлан хотинига ҳақиқатни сўзлаб бера олди.

— У менинг… Иккимизнинг касримизга қолди…

Павелнинг поезд ҳалокатга учраган куни бор-йўғи мияси чайқалган эди. Бир ойлар деганда батамом тузалиб чиқди. Лекин Тонянинг олдига қайтмади… Ўша уйга кириб боришдан қўрқиб кийимларидан ҳам воз кечди ва Питерга — ота юртига жўнаб кетди…

Ўша-ўша Тоня икковлари кўришишмади…

Ким билади? Балки Тоня ҳам Павелнинг хаёлидан кечган сўзларни уқиб олган-у, эрини қидиришни истамагандир… Ишқилиб, улар ўша кундан эътиборан бир-бирларига бегона бўлиб кетишди…

Яқинда эшитиб қолдим. Павел ичкиликка берилиб кетганмиш-у, кунларнинг бирида Москвадан келаётган поезднинг тагига ўзини ташлаганмиш. Айтишларича, унинг тана бўлакларини узоқ-узоқлардан қидириб аранг топишибди…

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 78 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Loading...
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Ноябрь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2019