WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4220]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2515]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Январь » 10 » Келиним бизни чув туширди!

ПОИСК / IZLASH:

08:32
Келиним бизни чув туширди!
Ушбу саҳифамизга мурожаат қилганларнинг аксарияти кўзларида ёш билан сўзлашади. Биз уларга на тасалли, на маслаҳат бера оламиз. Чунки уларга бу керак эмас, фақат юрагида сақлаб келаётган дардларини тўкиб солишса кифоя. Ана шундай мухлисаларимиздан бири  узоқ вилоятлик онахон бўлди. Исмини сир тутишимизни илтимос қилиб қуйидагиларни ҳикоя қилди...

— Халқимиз бежизга "Камбағални туянинг устида ҳам ит қопади”, демас экан. Ночор, ожиз бўлсангиз, сиздан ҳамма фойдаланишни кўзларкан. Ёлғизгина ўғлимнинг бахти барбод бўлгани юрагимни вайрон қилди.

Она ўзига етган ҳар қандай бало-қазога чидайди, тоқат қилади. Аммо боласига етган озор жон-жонидан ўтиб кетаркан.

Ҳаммаси мазам бўлмай, ўзимни шифокорга кўрсатгани шаҳарга борган кунимдан бошланди. Биласиз, бундай жойларда навбат катта бўлади. Менам ўз навбатимни кутиб ўтиргандим, ёнимдаги аёл гап қотди:

— Шаҳарда турасизми?

— Йўқ, — дедим-да, қаердан келганимни айтдим.

— Менам узоқдан келганман, — дея уям ўзи яшайдиган туманни тилга олди. Сўнг яна сўради: — Болаларингиз борми?

— Ҳа, бир қиз, бир ўғлим бор. Қизимни чиқарганман.

— Вой, иккитагина туғдингизми? — гурунгимиз қизий бошлади.

— Агар эрим ҳаёт бўлганида яна туққан бўлармидим? Болаларим жуда кичиклигида у вафот этиб кетган. Ўзим катта қилдим.

— Тақдир-да, энди роҳатини кўринг.

— Шукр, ҳамма қийинчиликлар ортда қолди. Ўғлим ҳам катта йигит бўлди, ишлаяпти. Энди уйлантирсам бўлгани.

— Йўғ-е, ширин ташвишдан айирмасин. Ортда қолгани рост бўлсин. Яхши, эрингиз уй-жой қилишга улгурган экан.

— Қайда? — дедим хўрсиниб. — Ота-онамдан қолган ҳовлида яшайман. Опа-укаларим тақдирим бунақа бўлгач, уйни менга беришган.

Биз анчагина суҳбатлашдик. Шифокор ҳузурига кириб ҳам чиқдик.

— Опа, телефон рақамингизни беринг. Менга ёқиб қолдингиз. Аҳволингизни сўрайман-да. Энди хаёлимдан кетмайсиз. Тузалиб кетдимикан, йўқмикан, деб ўйланиб юрмай, — деди у.

Шу билан икки-уч бор қўнғироқ қилиб, ҳол сўради. Бир куни эса кутилмаганда деди:

— Опа, уйингиз қаерда? Мен иш билан сизларнинг туманга келгандим. Кўриб кетай. Уйдамисиз?

— Ҳа, уйдаман. Қаерда ҳам бўлардим? Келаверинг, — дея манзилимизни тушунтирдим.

Уйда анча ўтирди. Меҳмон қилдим. Ўғлим ҳам сменадан қайтиб қолди. У билан сўрашгач, оғзидан бол томди:

— Ўғлингиз мунча чиройли, келишган йигит экан. Унга дунёдаги энг чиройли қизни олиб беринг.

— Суриштириб юрибман. Лекин ҳали бирортанинг эшигига бормадим.

— Менинг ҳам чиройлигина синглим бор. Агар ота-онам узоқ демаса, ўғлингизга жуда мос, — деди у кулиб. — Иккаласини бир учраштирсак бўларкан.

Индамадим. У эса кейин ҳам қўнғироқ қилди:

— Опа, мен синглим билан шаҳарга келгандим. Ўғлингизга айтинг, бир келиб кетсин.

Одам бундай пайтда "йўқ” дея олмас экан. Ўғлимга қаерга боришини тушунтирдим.

— Ўша қизникига совчиликка бораверинг, — деди ўғлим учрашувдан қайтгач, терисига сиғмай.

— У туман бизга узоқ бўлса, яна яхши билмаймиз уларни.

— Бошқа қизга уйланмайман!

Ўғлимнинг авзойидан билдимки, қиз кўнглига ўтирибди.

Ёлғизгина ўғлим бўлгани учун совчиликка борганда суриштирган бўлдим.

— Яхши оила. Қизнинг отаси ўқитувчи. Онасини сал ўткир демасангиз... — деди бир аёл.

"Ўғлим қайнонаси билан яшамайди-ку! Қизи яхши бўлса, бўлди-да!” дедим ўзимча.

Ҳаш-паш дегунча тўйни ҳам бошлаб юбордик. Тўғрироғи, биз эмас, улар тезлаштирди. Келиним шундай сеп билан келдики, кўрган одамнинг ҳайратдан оғзи очиларди. Ўғлимнинг бир кўриб севиб қолганича бор экан. У шунчалар чиройли эдики, бир қараб кўз узмай турсам дердингиз. Тағин келинлик кийимларини айтмайсизми? Ҳар бир кўйлагига мослаб, бошига дўппи, оёғига пойафзал олган. Кийиниб чиқса, тикилиб тўймайсиз.

— Бу келинни қаердан топдингиз? Ўғлингизга бирам мос. Бир кўриб, яна қарасам дейсан, киши, — кўрган одам борки, шу гапни айтарди.

Ўзим ҳам "Кўз тегиб қолмасайди”, дея хавотирга тушиб қўярдим. Ўғлим ҳам атрофида гирдикапалак. Аммо ҳали кичкина чилласи ҳам чиқмай туриб, улар ғижиллашиб қолишди. Ўғлим ҳатто унга қўл кўтарди. Дарров уни ёнимга ўтқазиб, койидим:

— Ҳозир уришадиган эмас, энг ширин яшайдиган пайтларинг. Унақа қилиб, келиннинг кўнглини қолдирма. Бахти бўламан, десанг, ҳамма гапни яхшиликча  тушунтир. Яна қўл кўтарганингни кўрсам, нима қилишни ўзим биламан!

Улар бир кулиб, бир тумтайиб чилласини ҳам чиқаришди. Роппа-роса қирқ икки кун деганда келиним оғриб қолди. Рангида ранг йўқ. Қалтирайди.

— Кириб ётинг, — дедим.

Эртасига эса ўрнидан турмади. Мен "Ухлаб қолибди-да”, деб ўйлабман.

— Келинингизнинг олдига киринг, мазаси йўқ! — деди ўғлим қовоғидан қор ёғиб.

Кирсам, келин бир аҳволда ётибди.

— Қаерингиз оғрияпти? Дўхтир чақирайми? — дедим қўрқиб.

— Менинг касалим дўхтирлик эмас! Мен бу уйда яшай олмайман. Уйга кетаман. Яна озгина яшасам, ўламан. Яшамайман, бу уйда! — деди у тап тортмай.

Баттар қўрқиб кетдим:

— Тинчликми? Нега яшай олмайсиз?

— Уйдан бир нималар топиб оляпман. Яна озроқ қолсам, ўлиб қолишим мумкин.

— Нима топиб оляпсиз? — ҳеч нарсага тушунмасдим.

У қўлимга бир нима тутқазди:

— Мана, менга кимдир "амал” қиляпти...

— Тугилган соч-ку! — дедим ҳайратланиб. — Сизга ким "амал” қилади? Уйда иккимиздан бошқа одам бўлмаса. Эрингиз ишга боради-келади.

— Ортиқ чидай олмайман, кетаман! — деди у қатъий.

Нима қилишни билмай, ҳалиги опасига қўнғироқ қилдим. Дарров етиб келди.

— Турмуш сенга ўйинчоқми? Мунча ваҳима қилмасанг. Энди шу сенинг уйинг. Ҳеч қаерга кетмайсан! — уришди опаси ҳам.

Келиним эса худди ҳозир кетмаса ўлиб қоладигандек йиғлаб-сиқтарди. "Ростдан бир нима бўлаётгандир?” деган ҳадик билан опасига тушунтирдим:

— Майли, уришманг. Олиб кетинг. Бир-икки кун дам олсин. Ўқитингизлар...

Шу билан улар кетишди. Эртасига уй юмушларини қилиб юрсам, дарвоза таққиллади. Очсам, участка инспектори турибди, ортида келинимнинг акалари, опалари...

Улар бирдан уйга ёпирилиб, эндигина ишдан келган ўғлимга, менга ташланиб қолишди. Уриб-туртиб, ҳамма нарсани олиб кетишди. Келин-куёвнинг уйи шип-шийдам бўлди.

Ўғлим ҳам, мен ҳам ўзимни йўқотиб қўйдик. Кўчага чиқолмай қолдим. Одамлар сўраса, нима дейман, ахир? Эндигина чилласи чиққан келин-куёв, ажрашишга арзирли баҳона ҳам йўқ. "Уйдан тугилган соч чиққани учун ажрашишди”, дея олмайман-ку! Ор-номусдан ўлай дедим.

Ўғлим эса хотинини севиб қолган экан.

— Ойи, бориб олиб келайлик. Усиз яшай олмайман, — деди ўпкаси тўлиб.

Болангиз учун ҳамма нарсага тайёр бўларкансиз. Шунча гапдан кейин ҳам бош эгиб бордим.

"Никоҳ — муқаддас. Ёшларни яраштирайлик. Аслида уришишгани ҳам йўқ!” деган гапимга олган жавобимдан қотиб қолдим.

— Турган ҳовлингизни ўғлингизнинг номига ўтказиб берсангиз, боради қизим, — деди қудам.

— Уйни мен гўримга орқалаб олиб кетмайман-ку! Шу ўғлимга қолади-да! Топганим шуларники-ку! — дедим босиқлик билан.

Бўлмади. Келиним келмади. Ўғлим паришон бўлиб қолди. Бир куни кечаси сменасига кетиб, келмаса денг. Аввалига кутдим. Кейин ишхонасига бордим.

— Ўғлингиз ярим кечаси чиқиб кетганди. Ҳалиям йўқ, — деди шериги.

Телефони ўчиқ. Ҳеч ким "кўрдим” демайди. Адойи-тамом бўлдим. Қаерга боришимни, қайси эшикка бош уришимни билмайман. Уч кун ўтгач, участка инспектори қидирувга беришимизни айтди.

Мен буткул эс-ҳушимдан айрилдим. Телбалар каби кўчада у ёқдан-бу ёққа югураман.

— Ўғлимни йўқотиб қўйдим! Қаерга кетди у? — йиғлаб бақираман.

— Ўғлингизнинг хонасини кўрайлик, — деди қидирувга ариза берганимдан кейин милиционер.

Ҳамма нарсани кўздан кечирди. Шкафини очсак, бир дона ҳам кийими йўқ. Эсим оғиб қолай деди. Нималар бўлаётганини тушунмас, кўзимга ўғлимдан бошқаси кўринмасди.

Ишонсангиз, саккиз кун ўтгандиган кейин келинимнинг опаси телефон қилди:

— Опа, нега қидирувга бердингиз? Ўғлингиз хотини билан Россияга кетди-ку!

Бу гапдан анграйиб қолдим. Наҳот, ўғлим шу даража борди? Бир оғиз айтиб кетса бўларди-ку. Хўп, менинг жўнатмаслигимни билган экан, мени тириклай қабрга тиқмай, қўнғироқ қилсин, эди!

Ҳар хил хаёл келди, миямга. Охири ўғлим телефон қилди:

— Ойи, аризангизни қайтариб олинг. Мен олти ойда ёнингизга машина миниб бораман, — деди у менга қулоқ солмай.

— Ким олти ойда машина минибдики, сен минсанг! Машинага ҳавасинг кетган экан, айтсанг бўларди. Олти ойда олмасанг, амаллаб бир йилда олардик, икки йилда олардик. Орқангга қайт...

У мени эшитмади. Айтгани ҳам бўлмади. Бир ойга бормай, уйга кириб келди. Кўриб даҳшатга тушдим: аскарлар киядиган шимда, уям йиртиқ-ямоқ, кир-чир курткада, озиб кетган...

Йиғлаб юбордим.

— Сени ким бу аҳволга солди?

У миқ этмади. Вақт ўтиб, барча кийимларини ўзи олиб кетганини, тилла узук ва "брослет”ларидан ҳам ажраганини билдим. Айтмаслигини  билиб сўрамадим ҳам.

— Ажрашаман, ойи, — деди у.

Ўзим ҳам бу балолардан тезроқ қутилишни ўйлаб, рози бўлдим. Ариза беришга келган келинимни танимасам денг: қимматбаҳо ва ўта замонавий кийимда, машинада...

Оддий оиланинг қизи бўлса, буларни ким олиб берган бўлиши мумкин? Ҳаммасини англагандек бўлдим. Музладим. Наҳот, у юзини "ёруғ”, йўлини "очиқ” қилиб олиш учун ўғлимдан фойдаланди?

Гумон — иймондан айиради. Бирдан ёмон хаёлга бормай, дея бир танишимнинг ўғлидан илтимос қилдим:

— Сиз ҳужжатлар билан ишлайсиз-ку. Илтимос, келинимни суриштириб беринг.

Суриштирув кўпга бормади.

— Келинингиз тўйларидан ўн кун аввал ўз номига уй олган. Унинг номида уй ва машина бор. Менимча, унга хуштори олиб берган... — деди у дилимни тилкалаб.

Ўша кундан буён ўзимга кела олмайман. Менинг, ўғлимнинг гуноҳи нима эди? Нега бизнинг бошимизга бу савдолар тушди? Не-не орзу-ниятларда келин қилгандим. Бу дардни ортиқ ичимга ютолмайман. Юрагимда сақлаб юролмайман. Азизлар, фарзандингизнинг бошини боғлашдан аввал яхшилаб суриштиринг. Ота-боболаримиз бекорга етти пуштини суриштирмаган экан. Менга ўхшаб куйиб қолманг...

Н.УСАНБОЕВА

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 304 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Январь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016