WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Март » 1 » Келинойи, мени кечиринг!

ПОИСК / IZLASH:

19:26
Келинойи, мени кечиринг!
Таҳририятга қўнғироқ қилган мухлисамиз, "Келинойимдан газета орқали узр сўрамоқчиман. У киши дунёдаги энг сабрли аёллардан бири”, деди. Мухлисамизнинг юрагида асраган сўзларини тинглаб, тўғриси, кўзимиз ёшланди...

Кеча Равшан ўн беш ёшга тўлди. Ҳамма қариндош-уруғлар кун совуқ бўлишига қарамай, унинг туғилган кунига келишди. Олдинлари, жияним чақалоқ пайтида деярли барча оёқ кийим совға қиларди. "Илоҳим, юриб кетсин”, дея. "Ҳали яхши бўлиб кетади, зўр шифокор бўлади”, деб яхши ниятлар билдиришарди. Кеча ҳам меҳмонлар совға-саломлар билан келишди. Энди улар орасида оёқ кийимлар йўқ. Тилаклар билдиришганда узоқ умр тилашди, аммо кимнингдир овози қалтираган, кимнингдир кўзи ёшланган... Онам мунғайиб "раҳмат, раҳмат”, деб бир чеккада ўтирибди. Сиз эса ҳали чой, ҳали яна нимадир олиб келиш учун меҳмонхонаю ошхона ўртасида оворасиз. Ўзингизни иш билан овутгандек, чалғитгандек бўласиз. Меҳмонларга "Дастурхонга қараб ўтиринглар”, дейишдан нарига ўтолмайсиз. Биз ҳам пиширган пишириқларингиз, тайёрланган салатларингизни мақтаб қўямиз. 

Ўн беш йил... Бу шунчаки рақамлар эмас... Сиз бу кунларнинг ҳар бирини умид билан, дард билан ўтказаяпсиз... 

Акам билан севишиб оила қурдингиз. Уйга келин келганида ўн ёшли қизалоқ эдим. Худди ҳинд киноларидагидек чиройли келинчакни томоша қилгим келаверарди. Сиз эса кўпинча уялиб хонадан чиқмасдингиз. Мен эса эшикдан мўралаганим-мўралаган эди. Кейин Равшан туғилди. Чақалоқни қўлимга олгим, қўғирчоғимни ўйнатгандек ўйнатгим келарди. Онам бўлса мен тугул, ҳатто сизга ҳам ишонмасди неварасини. Асли Равшаннинг исми бошқача эди. Кейин қисмат отам қўйган исмни ўзгартиришга мажбур қилди. Чунки "Чақалоққа исм оғирлик қилаяпти, ўзгартириб кўринглар, балким тузалиб кетар”, дейишди катталар. Яхши бўлиб кетсин, равшанлашсин ҳаёти деб Равшан дея атай бошладик уни. Чунки Равшан чақалоқлигида қаттиқ шамоллаб қолиб, асаб толалари шикастланганди. Кейин у ҳеч ўзига келмади. Энди юраман, гапираман, деб турганида шифохонага ётди-ю, тузалмади. Ҳатто бир мунча муддат умуман йиғламай қолгани ҳам ҳам эсимда. Аввалари чақалоқни овутолмай ҳалак бўлардингизлар, энди эса ойлаб унинг бир марта йиғлашига маҳтал бўлиб ўтирардингизлар. Шу билан ҳаммаси бошланди. Ойлаб шифохоналарда даволанишлар, қаерда зўр табиб бор экан деган хабар эшитсангизлар, олиб боришлар... 

Келинойи, ўзим ҳам бир хонадонга келин бўлиб, сизни янаям тушундим. Ўғлим туғилгач эса аслида мен ўйлангандан ҳам сизга кўпроқ қийин эканлигини билдим. 

Тан оламан, баъзида сиздан хафа бўлардим. Ёш бўлган эканман-да... Тўй-томошалар бўлса, онам "Маҳлиё, уйда ўтириб сиқилиб кетди, у бора қолсин. Сен жиянингга қараб ўтир”, деб мени ташлаб кетишса, аразлаб қолардим. Бунинг устига, Равшан фақат сиз билан отасига кўнар, бир зум кўринмай қолсангиз, чинқириб йиғлашни бошларди. Мен атиги бир-икки соат ичида уни овутолмай, овқатини едиролмай қийналиб кетардим. Бора-бора унга қарашга ўргандим. Сиз кейин яна уч фарзандли бўлдингиз, кўз тегмасин, жиянларим соғ-саломат. Уларнинг ҳаммасини онам иккаламиз катта қилдик. Сизнинг эса ўн беш йилдан бунё умрингиз Равшаннинг парвариши билан ўтаяпти. Олий маълумотли бўлсангиз-да, ишлай олмадингиз. Охирги пайтларда руҳингиз тушиб кетганига онам "Равшанга ўзим қарайман, келин ишга тушсин”, деди. Бир ҳафтача ишладингиз-да, кейин яна боланигизни кўзингиз қиймади. Мен ҳам "Келинойи, ишланг. Бироз чалғирдингиз” десам, "Акангизнинг иши яхши-ку! Мен Равшанга қарай қолай. Шундоқ ҳам ойимга қийин. Кичкиналаримга ўзи қарайди, болаларнинг дарсларини ҳам дадаси қилдиради. Мен каттамдан ортмайман. Ҳозир уни ҳам ойимнинг елкасига юкласам, қийналиб қолади. Равшаннинг жуссалари ҳам катталашган, энди у киши кўтара олмайди. Ақалли овқатини ўзи еёлса эди, бироз осонроқ бўларди”, дедингиз. 

Ҳали қирққа кирмай оқарган сочларингиз, ажин қўнган юзларингизга қараб, сабрингизга ҳайрон қоламан. Мен болам тиши чиқаётганда кечаси билан ухламай йиғлаб чиқса, чидай олмайман. Сиз эса неча йиллардан буён илк муродингизнинг бир бор она дейишига маҳтал яшаяпсиз.

Бир марта кўнглингизни қаттиқ ранжитганман. Тўғриси айтай, айбимни билсам-да, оғиз жуфтлаб узр сўролмайман сиздан. Шу мавзуда гап очсам, қалбингиз яна тирналишини биламан... 

Тўйим бўлиш арафаси эди ўшанда. Шу куни дугоналарим уйга келганди, келинлик либосларимни кийиб кўрсатаётгандим. Сарпомдаги кўйлакларимдан бири бироз каттароқ бўлган экан, тикувчиликдан хабар бўлгангиз сабаб "Ўзим тўғрилаб бераман, менга бера қолинг”, деб хонангизга олиб кириб кетдингиз. Кейин яна чиқиб, дугоналаримга қўшилиб либосларни томоша қилишда давом этдингиз. Кечки пайт Равшанга шарбат ичириш учун хонага кирсам, кўйлагим унинг олдида парча-парча бўлиб ётибди. Аввалига ҳеч нарсани тушунмадим. Кейин сиз кўйлакни жиянимнинг ёнига ташлаб чиқиб кетганингизни билдим. Равшан нарса йиртишни яхши кўрарди. Шунинг учун кўпинча унинг олдига қоғоқлар қўярдик. У эса қўлига тушган либосимни титиб ташлабди. Кўйлакни кўтарганча олдингизга чиқдим. 

Келинойи, сал баландроқ жойга қўйсангиз бўлмасмиди? — дедим. Ўзимни босишга ҳаракат қилсам ҳам, овозим баланд эди. 

Вой, Зилола, шошиб хонамга олиб кирибман-да, — дедингиз. 

Қачон шошмай иш қилгансиз? Қуда томон олиб келган мато эди, — дедим бир парча нарсага ичим куйиб. 

Сизнинг ҳам жаҳлингиз чиқиб кетди. 

Битта кўйлак экан-ку! Акангиз келсин, пул олиб, қайтадан худди шундай қилиб тиктириб бераман. Мен ҳам атай қилмадим. Шундоқ ҳам жонимдан тўйиб юрибман. Сизнинг гапингиз ортиқча! — дея хонангизга кириб кетдингиз. Кейин уйдан аввалига Равшанни уришганингиз эшитилди. Бақир-чақир овозга ҳовлида ўтоқ қилиб юрган онам югуриб келди. 

Келин, нима бўлди? Нега болани уришяпсиз? 

Онам ҳамма нарсага чидаши мумкин. Аммо Равшанга кимдир ачиниш билан қарашига ҳам чидай олмайди. Сизнинг ўшанда асабийлашиб айтаётган гапларингиз у кишининг ҳам жонидан ўтиб кетди. Кейин сиз жимиб қолдингиз. Кечки пайт овқатга чиққанингизда кўзларингиз йиғидан шишиб кетган экан. То тўйимгача менга гапирмадингиз. Тўйим куни эса уйдан чиқиб кетаётганимда катта оппоқ рўмол совға қилдингиз-да, юзимдан ўпиб қўйдингиз:

Зилола, раҳмат сизга, болаларимни катта қилишдингиз. Келинойим қилсин деб, ишларга қўл урмай ўтирмадингиз. Қадрладингиз мени. Илойим, борган жойингизда қадр топинг. Бахтингиз тўкис бўлсин! Бир этак фарзанд кўринг, ҳаммаси соғ-омон бўлишсин! — дедингиз овозингиз титраб...

Келинойи, ниятларингиз йўлдошим бўлди. Бахт ҳам, қадр ҳам топдим. Шукр, болам омон. Келинлик уйимга кеслангиз, мени оғзингиздан бол томиб мақтаб кетасиз. Лекин Равшанни, жиянларимни катта қилишганим, юмушларингиз осонлаштирганим билан дардларингизни ололмайман. Равшанга кўзим тушса, кимдир оғиз очса, юрагим ўртаниб кетади. Сиз эса ўн беш йилдан буён шу дардни ҳар лаҳза ҳис қилиб яшаяпсиз. Мен шу синовларга сабр қилаётганингиз учун сиз билан акамга ҳали мукофотлар ёғилишига ишонаман. Худодан, болаларингиз роҳатини кўришингизни сўраб қоламан. Илойим, кичик фарзандларингиз соғлом, баркамол бўлиб ўсишсин, роҳатини кўринг уларнинг... Мени эса кечиринг...

Шоира ВАФОЕВА ёзиб олди


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI | Просмотров: 2493 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Март 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016