WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4220]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2515]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Январь » 30 » Хиёнатга бошлаётган телефон

ПОИСК / IZLASH:

18:17
Хиёнатга бошлаётган телефон
Ушбу телефон қўнғироғидан сўнг анчагача ўзимизга кела олмадик. Қалбимиз ларзага келди. Пойтахт шифохоналаридан бирида фарзандининг соғайишини кутиб ётган мухлисамиз Гулшан опа бизга куйиб-ёниб ўзи гувоҳи бўлганларини сўзлади...

 Мен бу воқеани ортиқ юрагимда сақлай олмайман. Ўйлайманки, буни пинҳон тутиш, яшириб юришдан кўра бошқаларнинг билгани, ҳушёр бўлгани яхшироқ. Ўзим гувоҳи бўлган бу ҳодисани ҳали-ҳануз ҳазм қила олмаяпман. Қаёққа қараб кетяпмиз? Наҳот, замоннинг ривожланиши бизни шу қадар тубанлаштириб юбормоқда?

Очиғини айтсам, бу шифохонада кўрганларим етти ухласам тушимга, минг бир ўйласам хаёлимга ҳам келмас эди.

Биласиз, ёз мева-чева, сабзавот ғарқ пишадиган, тўкин-сочинчилик фасли. Дилбандларимиз тўйгунича ейди. Баъзан ювса, гоҳ томорқанинг ўзидан узиб ола солиб оғзига солади. Биз ота-оналар эса буни ҳар доим ҳам назорат қила олмаймиз. Кейин эса жабрини тортамиз. Мен ҳам шундай бўлдим. Боламнинг ичи кетиб қолди. Аввалига ўзимча дори-дармон қилдим. Битта дорини еб, ортидан иккита мева еган бола шифо топармиди? "Ема” дея қўлидан тортиб ололмас экансиз.

Хуллас, боламнинг аҳволи оғирлашиб, шифохонада ётадиган даражага келиб қолдик. "Тез ёрдам” пойтахтдаги катта шифохоналардан бирига олиб келгач, даволана бошладик.

Табиийки, шифохонада биз каби болалар ва оналар бисёр. Ҳамма бир-биридан ҳол сўраган, ёрдам беришга ошиққан.

Дардмандлардан ҳам бир-бирини тушунадиган инсонлар бўлмаслигини шифохонага тушганлар яхши англаса керак. Биз ҳам худди шундай эдик.

 Боламга мана бу дорини ёзиб берган эди. Негадир дадаси топа олмабди, — дейди кимдир.

 Ҳа, у бу атрофда йўқ. Муюлишдаги дорихонадан сўрасин. Унгача бизникидан ишлатиб тура қолинг, — ёрдам беришга ошиқади бошқаси.

 Мана, бизникидан олинг, — ийиб кетади бошқа бир аёл.

 Бизнинг дадамиз адашиб кўроқ олган, шуни ишлата  қолинг, — ҳамманинг кўмак бергиси келади.

Шу тарзда бир-биримизга ёрдамлашиб, меҳр бериб даволанишда давом этдик.

 Менинг телефоним йўқ эди. Опа, сизнинг телефонингиздан дадамизга "гудок” ташлаб турсам, майлими? — деб қолди янги келган бемор болакайнинг ёшгина онаси. Эндигина хонамизга келиб жойлашган бу аёл жуда чиройли, истарали эди, боласи ундан-да ширин.

 Вой, майли, — дедим чин дилдан. — "Гудок”  деб ўтирасизми? Бемалол телефонлашаверинг.

 Эрингиз бегона рақам демайдими?

 Айтаман-да, шеригимнинг телефони йўқ экан деб. Сиз хижолат бўлманг. Дадамиз тушунадиган одам.

Шу кундан бошлаб, аёл менинг телефонимдан турмуш ўртоғига қўнғироқ қилар, нима зарурат бўлса айтарди. Эри ҳам тайинлаб қўйгани учун тўғри менинг телефонимга қўнғироқ қилиб, боласининг аҳволини сўрайдиган бўлди.

Орадан икки кун ўтди. Ҳалиги келинчакнинг коридорда ким биландир телефонда кулиб гаплашаётганига кўзим тушиб қолди.

"Хонадошларимиздан бирининг телефонини олган, шекилли”, — ўйладим ўзимча.

У менга кўзи тушиши билан ўзини қўярга жой тополмай қолди. Мен эса парво қилмасликка уриниб, хонага кириб кетдим.

Гаплашиб бўлиб қайтиб келган хонадошим негадир мендан кўзларини олиб қочди. Аввалига индамадим. Охири мендан телефон сўрайверишга ийманиб бошқадан сўрадимикан деган хаёлда сўз қотдим:

 Синглим, ҳеч иккиланмай керак бўлганида телефонимни олаверинг. Мен асли қизғанчиқ эмасман. Кейин бу ерда, болаларимиз шифо топишини сўраб ётибмиз. Тасалли, кўмак қанчалар кераклигини биламан. Мен ҳам сиз каби онаман. Бунақа пайтда кўзимизга фақат боламиз кўринади. Сизни тушунаман. Ҳеч хижолат бўлмай сўрайверинг.

 Раҳмат. Сўраб турибман-ку, — деди у қизариб.

Ўша куни тунги пайт энди уйқуга кетгандик. Телефоннинг овозидан уйғониб кетдим. Аниқ билганим меники эмасди. Бошқаларники десам, жуда яқинда жиринглаяпти. Шунга ажабландимми, кўзларимни очдим. Қарасам, ҳалиги аёл сумкасидан шоша-пиша телефон чиқариб, овозини ўчирди-да, коридорга чиқиб кетди. Ётган жойимда қотиб қолдим. Кўзларимга ишонмасдим. Бошқа аёлдир десам, жой ўшаники. Туш кўраётгандирман, десам овоздан уйғондим. Уйқум ҳам ўчиб кетди.

Ҳалиги аёл нақ ярим соатдан кейин қайтиб кириб, телефонини авайлабгина сумкасига жойлади-да, ўрнига чўзилди. Мени эса хаёл олиб қочди:

"Ўзининг телефони бор экан-ку. Нега йўқ, деди. Пулини аядими? Пул сабаб десам, менинг ҳисобимдан гаплашгани йўқ-ку! Эрига фақат "гудок” ташлаяпти. Балки...  Ё телефони ўғирланганмикан? Аммо ҳали ҳеч ким телефон ўғирлатдим демади-ку! Айтганча, эри энди телефон олиб келиб бергандир? Мен кўрмай қолгандирман?!”

Ишқилиб, ўша тун минг хил хаёл билан тонгни оттирдим. Тағин эрталаб ўзимни ўзим койиб ҳам қўйдим: "Сенга нима? Ухлайвермайсанми? Уйқудан қолиб, ўйлаб чиққанинг қолди. Ана, унинг ўзи уйқуга тўйиб, энди бемалол боласига меҳрибонлик қилиб ўтирибди...”

Боламни овқатлантириб, энди дориларини бераман деб турсам, у ёнимга келди.

Опа, телефонингизни бериб туринг. Дадамизга бир нарса тайинламоқчи эдим.

Унинг юзига анқайганча телефонимни тутқаздим. У эса ҳеч ўнғайсизланмай ёнгинамда эрига қўнғироқ қилди.

"Ўғри экан. Кимнингдир телефонини ўғирлабди. Шунинг учун яшириб-пусиб гаплашиб юрибди, — дедим ўзимча. — Ўзимизнинг хонамиздагилар тинч. Демак, бошқа хонадан ўғирлаган...”

Очиғи, ўзим истамасам ҳам уни беихтиёр кузата бошладим. "Кўза кунда эмас, кунида синади”, деганлари ҳақ. Эртасигаёқ "кўза синди”. Тушлик қилиб бўлган ҳам эдик-ки, ҳалиги аёлнинг сумкаси овоз "чиқара” бошлади. Шўрлик аёл оёғи куйган товуқ ҳолига тушди. Шунақа ўзини йўқотиб қўйди-ки... Менга аланг-жаланг қилиб қараркан, охири телефонини олишга мажбур бўлди. Чунки қурғур аппарат ҳам атай қилгандек "жим бўлай” демасди. Қўлига ола солиб коридорга чиқиб кетди. Ярим соат ўтди ҳам-ки, келай демади. Бир пайт эри менга қўнғироқ қилиб қолди. Баттар таажжубга тушдим. Югургилаб коридорга чиқдим-да, телефонимнинг экранини юзига яқинлаштирдим. У шоша-пиша қўлидаги телефонни ўчириб, меникини олди.

Энди у ҳақда қандай ўй ўйлашга ҳам ҳайрон эдим. Индамай боламнинг ёнига келиб ўтирдим. Бир пайт орқамдан кириб келди.

 Опа, "Бунинг телефони бўлса ҳам, меникидан гаплашиб юраркан”, деманг. Телефоним борлигини эрим билмайди, — деди у ёнимга келиб ўтиргач, айбдорона.

 Қанақасига? — унинг гапларига ишонолмадим. — Битта уйда яшаб, телефонингиз борлигини билмаслик...

 Буни бир танишим олиб берган. Тасодифан танишиб қолгандим. Ўзи мендан кичик. Аммо негадир бир-биримизни ёқтирдик. Кейин гаплашиб турайлик деб менга телефон олиб берди...

 Нима-а-а? Қана... — қулоқларимга ишонмадим. Шу қадар ўзимни йўқотганимдан тилим ҳам калимага келмай қолди.

 Яна эримга "Телефони бор, ўзига қилинг”, деб қўйманг. Илтимос, опа...

Аёл кўзимга шунақа хунук кўриниб кетдики... Ёмон кўрганимдан нақ бўғиб ўлдиргим келди.

 Бунинг хиёнат эканлигини биласизми? — дедим беихтиёр. — Болангиз касал бўлиб турганда шунақа ишлар қанақа қилиб кўнглингизга сиғяпти. Ҳар дақиқада алағда бўлиб, хавотирда телефон қилаётган эрингизнинг кўзига қандай қилиб чўп суқяпсиз. Ёнингизга келганида кўзига қандай қараяпсиз? Болангизнинг беғубор юзига қарагани қандай журъатингиз етяпти?

Яна нималар дедим билмайман. Роса гапирдим. Лекин унга кор қилмади.

У билан шунчаки гаплашамиз. Мендан кичик. Кайфиятимни кўтариб туради. Бир-биримизни тушунамиз, — деди у безрайиб.

Мен эса ҳамон ўзимга кела олмайман. Эшитсам, бугун техника, алоқа ривожланган замонда бундайларни ҳар қадамда учратиш мумкин эмиш. Бу нимаси? "Оила — муқаддас!” деган тушунчалар қаерда қолди? Наҳот, бугун телефон, интернет деганлари хиёнат ва зинонинг оғир гуноҳлигини инсонлар миясидан ўчириб ташлаяпти? Бу ишнинг охири войлигини ҳеч бир одам унутмасликларини истардим.

Наргиза Усанбоева оққа кўчирди


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://darakchi.uz/ dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 250 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Январь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016