WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4220]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Март » 18 » Хиёнатнинг касри боламга урди

ПОИСК / IZLASH:

23:54
Хиёнатнинг касри боламга урди
«Сизда гапим бор» лойиҳаси ҳам мухлисларимизнинг эътиборини жалб этаётганидан хурсандмиз. Яқинда Тошкент вилоятидан қўнғироқ қилган бир йигит ушбу лойиҳа орқали дилини ўртаб юрган бир гапни газетамиз саҳифалари орқали ўз эгасига етказишимизни сўради. Фақат ўз исимни кўрсатмаслигимизни илтимос қилди. Демак, унинг иқрорига биргаликда қулоқ тутамиз. 

...Умр бамисоли дарё. Ўз ўзанида оқиб бораверади. Биз инсонлар эса баъзан тўлқинларнинг шиддатидан қай томонга сузиб кетаётганимизни ҳам унутаёзар эканмиз. 

Ўшанда эндигина иниститутни тамомлаб келиб, банкда иш бошлагандим. Ойим катта ўғил бўлганим боис, тезроқ уйлантириш иштиёқида эди. Ҳар куни ишдан қайтишимга қизлар "гулдаста”сини тайёрлаб ўтирардилар. Мен эса янги ходим бўлганим учунми ёки юракдаги иштиёқнинг зўрлиги сабабми, ишга муккамдан берилиб кетгандим. Ҳатто учрашувга чиқишга ҳам хоҳишим йўқ эди. Лекин бу нарсадан қочиб қутула олмаслигимни билардим. 

Охири, Сен билан кўришишга рози бўлдим. Биласанми, биринчи кўришдаёқ менга жуда ёққансан. Сендан бошқа ҳеч кимда учрамайдиган нимадир топгандим. Ўйлаб ҳам ўтирмай, тўйга розилик билдирдим. 

Уч йилга қадар биздан бахтли оила йўқ эди. Мен ишни тезроқ тугатиб, уйга қайтишни ўйлардим. Кўз ўнгимдан сен ва жажжигина ўғлим кетмасдинглар. Ишдан қайтишимни ҳар кунни бир байрамдек ўтказишга ҳаракат қилардинг. Турли-туман таомлар тайёрлаб, мени интиқ кутиб ўтирардинг. Лекин шундай кунларнинг бирида ҳаёт ўз оқимини ўзгартирди. Юқори лавозимга кўтарилганимга эндигина бир ой бўлганди. Ишимда айрим хатоликлар чиқа бошлади. Бу тушунмовчиликларга аниқлик киритиш учун бошлиғимизнинг олдиларига кирдим. У худди мени кутиб ўтиргандек:

— Келинг, келинг, — деб қарши олди. Вазиятни тушунтирганимдан сўнг, мийиғида кулди-да, қўлимга бир папкани узатди. Уларга савол назари билан тикилиб турганимни кўргач, — Шу ишни ҳал қилиб беринг. Ҳавотир олманг, қуруқ қўйишмайди, - деди. 

Мен ҳам бошлиқнинг гапи гап деб, ноқонуний йўл билан бўлса-да ўша ишни охирига етказдим. Қўлимга бир даста пул тутқазишди. Анча ғўр эканман, олдим. Аста-секин бу одат тусига кира бошлади. 

Раҳбар яна бир куни хонасига чақиртирди. 

Мана сиз ҳам сафимизга қўшилиб қолдингиз. Бугун сизни бир жойга таклиф қилмоқчиман. Қачон қарама ишга кўмилиб ўтирасиз. Дам олишга ҳам ҳаққингиз бор. — деди-да қўлимга қандайдир манзил ёзилган қоғозни тутказди. Ҳаммаси шу кундан бошлади. Ичкиликлар, қизлар, уйга кеч қайтишлар...

Энди бунақа юришларим учун кўпроқ пул керак бошлади. Топган-тутганимни авваллари "Керакли нарсаларга ишлатасан”, деб қўлингга берсам, энди "Бировнинг пули, ишлатиб қўймагин”, деб тайинлардим. Сен ҳам бир тийинига тегмай асраб ўтирардинг. 

Бир кун сахарга томон кириб келдим. Сабр косанг тўлдими, йиғи аралаш гап бошладинг:

— Сизга нима бўлди? Нега ўзгариб қолдингиз? Бундай юришларингизнинг охири яхшилик билан тугамайди-ку. Мени ўйламасангиз ҳам ўғлимизни ўйланг.

Мен ўшанда сенинг гапларингга эътибор ҳам бермадим. Айтди қўйди-да, дедим. Лекин сабр-қаноатингга қойил қолса арзийди. Шундан кейин бу ҳақда оғиз ҳам очмадинг. Авваллари қандай бўлсанг, шундай кутиб олаверардинг. Гоҳи эрта, гоҳи кеч келишларимга қандай чидагансан ҳайронман. Ҳозир ўйлаб ўтириб, қилмишларимдан уялиб кетаяпман. Айш-ишратга шунчалик берилиб кетибманки, ҳатто ўзимни идора этолмай қолдим. Энди фикру хаёлимни бутунлай бошқа нарсалар эгаллаганди. Ҳатто онамнинг насиҳатлари ҳам кор қилмасди. 

Бир куни бошқа шаҳарга хизмат сафарига кетадиган бўлиб қолдим. Ўша кун кўз олдимдан сира кетмайди. Ўғлимизни кўтариб, чиройли жилмайиб турардинг. Мени кузатар экансан, ортимдан узоқ термулиб қолдинг. 

Хизмат сафари деб отланганимнинг ярми кайфу-сафо эди. Бошлиқнинг берган топшириқларини бажариб бўлгач, ҳамкасблар билан бирга тунги клубга йўл олдик. Қизаргунча ичибмиз ўзимиз ҳам. Ярим-яланғоч рақсга тушаётган қизлар кўз ўнгимизда хира товланарди. Шу пайт қўнғироқ бўлиб қолди. Қўлим қалтираб:

Алло, — дедим.

Қаердасиз? Ўғлимизнинг  мазаси бўлмаяпти. Ҳозиргина тез ёрдам машинаси келиб, касалхонага олиб кетди. Жонлантириш бўлимига жойлаштиришибди.

Мудроқ босган кўзларим мошдек очилиб кетди. Худди биров бошимга гурзи билан ургандек бўлди. Назаримда узоқ муддат ухлаб қолганман-у, чўчиб уйғониб кетгандекман. У ердан чиқиб кетганим, касалхонага қандай  етиб келганимни эслай олмайман. Ёдимда қолгани фақат этим уюшиб, қалтироқ тутгани. Юрагимни алланечук ваҳима чулғаб, ичимдан Яратган ёлвора бошладим.  бехос калима келтира бошлаганим.

Эшик олдида онам билан укам бошларини чангаллаб ўтиришарди. Шоша-пиша уларнинг ёнига етиб келдим. 

Нега, нима бўлди? Нега мазаси бўлмайди? — қалтироқ овоз билан сўрадим онамга юзланиб.

Эҳ, болам-эй! Билмадим. Биз ҳам тушунмай қолдик. Бир соатнинг ичида  иситмалаб, қалтироқ  тутиб қолди. 

Келинингиз  қани?

Ўғлингнинг  олдида.

Иситмаси тушибдими? Ҳозир аҳволи қандай экан?

Ҳали ҳеч гап йўқ. Тўрт соатдан бери кутиб ўтирибмиз. 

Бошқа берадиган савонлнинг ўзи қолмаганди. Мен ҳам онамнинг  ёнига ўтириб, бошимни чангаллаганча, кута бошладим. Энди ўзига ўзим савол берардим: "Наҳотки бу қилмишларимнинг жазоси бўлса? Энди нима бўлади? Ахир мурғаккина боламнинг гуноҳи нима?” Лекин жавоб беришга қўрқарди. 

Баҳор келган бўлса-да, қор бўралаб ёғарди. Ташқарига чиқдим. Юзимга келиб урилаётган қор парчалари кўзларимни янада каттароқ очди. Совуқнинг заҳри вужудимни қақшата бошлагач, ичкарига кирдим. Тонг ота бошлаганди. Дераза ёнидаги ўрик гулларига тикилиб хаёлга берилиб қолибман. Елкамга кимдир қўлини қўйди. Чўчиб тушиб ўгирилдим.

Оқ халатди шифокор турарди. 

Табриклайман, ўғлингиз анча яхши. Иситмалари тушиб, ўйнаб қолди.

Қувончдан ўзимни қаёққа отишни билмай қолдим. Шифокорнинг сўзлари худди "Сизнинг гуноҳларингиз кечирилди”, дегандек бўлди. Ўзимни қўшдек енгил сеза бошладим. Ўғлимни кўриш иштиёқида у томон ошиқдим. Хона эшиги қия очиқ турарди. Сен ўғлимизни  эркалар, у эса қиқир-қиқир куларди. Шундагина менинг асл бахтим, қувончим сизлар эканингизни ич-ичимдан ҳис қилдим. Секингина бориб сенинг қўлларидан тутдим-да, юрак ютиб кечирим сўрадим.

Мени кечир! Кўзларим кўр бўлиб қолган экан. Энди очилди. Индамадинг. Лекин юзларингдаги майин табассум мени кечирганингни айтиб турарди.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 1047 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Март 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016