 Ўзбекистон атом энергетикасига ўтишга қарор қилиб, биринчилардан бўлиб бу соҳадаги истиқболли режалари ҳақида эълон қилди, деб хабар берди CGTN.
Келгуси йилларда Марказий Осиёда электр энергиясига бўлган талаб сезиларли даражада ўсади. Бу тенденциянинг асосий омиллари – минтақадаги мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиши, аҳолининг сони ўсиши.
Каналнинг маълумотларига кўра, 2030 йилга бориб Ўзбекистонда энергия истеъмол қилиниши 117 млрд кВт/сгача ўсади. Таққослаш учун: Ўзбекистон Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган йили электр енергияси ишлаб чиқариш ҳажми 70,1 млрд кВт/сни ташкил этди.
2018 йилда республика Россиянинг "Росатом” давлат корпорацияси билан атом электр станциясини қуриш тўғрисида шартнома имзолади. 2019 йилда томонлар Жиззах вилоятини танлаб, қурилиш жойини белгилаб олишди.
«Тўрт реакторли қурилма мамлакатнинг электр энергияга бўлган эҳтиёжини тахминан 20%га таъминлаб бериши кутилмоқда. Ўзбекистон дунёдаги энг йирик уран ишлаб чиқарувчиларининг ўнта давлати рўйхатига киради, шунинг учун республиканинг углеводородлардан атом энергетикасига ўтиши фойдали бўлади», дейилган CGTN хабарида. Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!
|