WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4220]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2515]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Сентябрь » 24 » Холида ва Муҳаммадисо Абдулхаировлар биринчи муҳаббатлари, ёзган номалари ва оила сирлари ҳақида

ПОИСК / IZLASH:

08:47
Холида ва Муҳаммадисо Абдулхаировлар биринчи муҳаббатлари, ёзган номалари ва оила сирлари ҳақида
Комедик роллари билан томошабинлар эътиборини қозонган қаҳрамонимизни илк бор «Йўл бўлсин» фильми орқали таниганман. Ўшанда «Комик роллар ижрочиси ҳам бинойидек жиддий образларни ярата оларкан-а», деганим ҳамон ёдимда. Суҳбат учун унинг хонадонига кириб бораётиб, ана шу ўйларни хаёл қилдим. Муҳаммадисо АБДУЛХАИРОВнинг оила даврасида қандай инсонлиги кўпчиликка қизиқ бўлса керак. Бизни актёрнинг рафиқаси Холида АБДУЛХАИРОВА қарши олди. Эътиборимни тортгани, эр-хотиннинг чеҳрасидаги самимий табассум бўлди. 

— Бу йил оила қурганларингизга йигирма уч йил тўларкан. Суҳбат учун таҳририятга таклиф қилганимда Муҳаммадисо ака «Уйимизга келинг!» Сизга йигирма уч йилда топганимиз — бахтимизни кўрсатамиз», деди. Тақдир йўллари бахтли хонадон эгаларини учратганига неча йил бўлди? 

Муҳаммадисо: — Йигирма саккиз йил. Мактабни битириб, Театр ва рассомчилик институтига ўқишга кирганман. Талаба бўлганимдан сўнг биринчи марта институт деканатига мўраласам, ҳарф терувчи қиз машинкани аямай «савалаяпти». Уни кўрганман-у, юрагимда «Муҳаббат, эй муҳаббат» куйи янграб кетган. Юрагимда нимадир «жиз» этгани ҳамон ёдимда.

Холида: — Муҳаммадисо акани илк бор институтга кираверишдаги йўлакда учратганман. Ўшанда Челинтано қўшиғини хиргойи қилаётганди. Кўриб, ҳайрон бўлганман. Ажойиб йигит эканми, деган фикр ўтган хаёлимдан.

Муҳаммадисо: — Келинойингиз ҳиндча киноларни яхши кўради. Ёшлигимизда Болливуд фильмлари роса машҳур бўлган. Мени ҳам ҳинд актёрларига ўхшатган-да! Сочларимни орқага силлиқ тараб юрардим. 

Холида: — Агар ўшанда кимдир «Шу йигит умр йўлдошинг бўлади», деса ишонмасдим. Аммо беш йил ичида ҳаммаси ўзгариб кетган. Бир-биримизни синаб, меҳр-муҳаббат билан оила қурдик.

— Суюклигингизнинг кўнглини олиш учун ҳаракат қилгандирсиз? 

Муҳаммадисо:  — Йў-ў-ўқ, у менинг кўнглимга қараган (кулиб).

Холида: — Вой-вой, шунақа бўлганмиди?! Кўнглингизга қараганим учун ҳар куни мени кузатиб юраркансиз-да?!

Муҳаммадисо: — Ўқиш бошланганидан сўнг октябрь ойида пахта йиғимига борганмиз. Ёшмиз, бунинг устига, курсдошлар ҳали бир-биримизни яхши танимаймиз. Мен эса Холиданинг ёнига бориш учун баҳона излардим. Қизлар турадиган хонанинг атрофида айланаверардим. Кўргим келаверарди-да уни. Учратиб қолсам, тамом, гапга солиб, суҳбатлашиб ўтирардим. 

Холида: — Бир кўришга зор юрган пайтларингиз «сиз»лардингиз, эсингиздами?

Муҳаммадисо: — Ҳамма эркаклар тўйдан аввал «сиз» дейди, кейин эса «Нега, овқатинг тайёр эмас, хотин» бўлади (кулади). Бу ҳазил, албатта. Ёшлик даврларини эслаш шуниси билан ёқимли, муҳаббат беғубор, ҳаёт ташвишларига қоришмаган бўлади.

Холида: — Менга «сиз»лашингиздан ҳам кутилмаганда совға бериш одатингиз ёқарди. Шукр, ҳозир ҳам «Байрамни кутиб нима қиламан?» деб, совға улашиб туради. 

— Хўш, ишқ қиссангизда дил изҳори садолари қачон янгради?

Муҳаммадисо: — «Мен сени яхши кўраман! Сен ҳам мени ёқтирасанми?! Бўлди, келишдик!» Йўқ, бизда унақа бўлмаган. Холидага уни ёқтиришимни айтардим. Ҳар куни «Эртага ҳам сизни кўраманми?», дея сўрардим. Чин туйғуларимни тўкиб солардим. Лекин у қудуқ эди, лом-мим демасди. 

Холида: — Вой, қизиқсиз-а, дадаси?! Қандай айтардим. 

— Хўш, гапдон ошиқ уйланиш саҳнасига қандай етиб келган?

Муҳаммадисо: — Учрашиб юрганимизда Холида билан «ЗАГС»дан ўтаётганимизни ўзимизча тасаввур қилардим. «Фалон машинани гаплашаман, маҳаллангга кириб бораман, кейин сен мана бундай қилиб чиқиб келасан...» дея, тўлиб-тошиб сўзлардим унга. Ота-оналаримизга минг раҳмат, турмуш қуришимизга қаршилик қилишмади, оқ фотиҳа бериб, бош-қош бўлишди. Бир куни онам раҳматли «Севганинг борми?» дея, сўраган. «Ҳа!» деганимдан кейин ортиқча гап-сўзсиз «Уйлантириб қўяйликми?» деб, айтган. Қаранг, туйғуларимни ҳурмат қилишган экан. «Майли» дедим мен ҳам тортинмай. Шу воқеани волидам жуда кўп эсларди. «Артистсан-да, уйлантирамиз десак, уялмай гапиргансан», дея.

Холида: — «От изини той босар» деганларидек ҳозир ўғилларимизга «Насиб қилса, 22 ёшларингда бошингизни иккита қиламиз» десак, тўнғичимиз «Хўп бўлади», дейди. Дадаси иккимиз бир-биримизга ҳайрон бўлиб қараб, «Уяламайсанми, хўп дегани», деймиз. 

— «Сув ҳам бир лойқаланиб, сўнг тинади», дейишади. Ҳамма оилада ҳам келишмовчилик бўлиб туради. Тўғри ечим топа олган синовларни енгиб ўтади. Сизларда бундай вазиятлар қандай ҳал қилинади?

Муҳаммадисо: — Уруш-жанжал билан-да (кулади). 3-4 йилда бир марта юз бериши мумкин. Худога шукр, охирги марта қачон келишолмай қолганимизни эслолмайман. Тан оламан, айб кўпроқ мендан ўтади. Чунки тез тутақиб кетадиган одатим бор. Дарров бақир-чақир қиламан. Келинойингиз эса индамай, сукут сақлайди. Ва ютади.

— Айбингизни бўйнингизга олиб, узр сўрайсизми? Ёки сиз ҳам кўпчилик эркаклар каби буни ўзингизга эп кўрмайсизми?

Муҳаммадисо: — Кечирим сўрайман. Бунинг уятли жойи йўқ-ку! 

Холида: — Ёки бирор совға беради, ҳаммамизни ресторанга олиб боришлари мумкин. Шу йўл билан айбларини ювади (кулиб). Мен эса жим туриб, ҳам жаҳл отидан тушираман, ҳам анча пулга тушираман. 

— Турмушингиз давомида бир-бирингиздан нималарни ўргандингиз ва нималарни ўргата олдингиз?

Муҳаммадисо: — Шум боланинг гапи бор-у, «Бир-бир ёлғон гапирадиган одатим бор, бой ота». Менинг ҳам гоҳ-гоҳида алдаб турадиган одатим бор эди. Келинойингиз танбеҳ бериб, шу одатимни 99 фоизга тўғирлади. Рафиқамнинг кўмаги билан нимани ўйлаган бўлсам, барчасига эришдим. 

Холида: — Умр йўлдошимдан ҳушчақчақликни ўрганганман. Ким билан гаплашмай, «Турмуш ўртоғингизга ўхшаб, ҳазилга уста экансиз», дейди. 

— Муҳаммадисо Абдулхаиров ва Лола Элтоеванинг жуфтлигини эътироф этишади. Холида опа рашк бобида Отеллонинг синглисимасми? 

Холида: — Лола Элтоева, Хосият Ҳусановани институт давридан яхши танийман. Шунинг учун ҳам Муҳаммадисо акани экрандаги «рафиқа»ларидан рашк қилмайман. Билмадим, агар ҳаддидан ошса, «Вой-дод!» деворсам керак (кулади).

Муҳаммадисо: — Фильмларимизда менталитетимизга тўғри келмайдиган саҳналар йўқ. Чунки чет элники каби очиқ саҳналарсиз ҳам киноларимиз ўз сўзини айта олади. Актёрлар тилида айтганда, кундалик ҳаётни борича эмас, рассом мўйқаламда ранг бериб чизганидек кўрсатиш керак. 

— Турмуш ўртоғингиз юз мимикаси билан исталган образига кира оладиган актёр. Ҳаётда сизга актёрлик қилиб қоладими? 

Холида: — Йўқ, унақаси бўлмаган. Юз ифодаларини ўқишни ўрганганман. Баъзида сўзсиз гаплашамиз, имо-ишоралар ёрдамида. 

Муҳаммадисо: — Очиғини айтсам, ҳаётда актёрлик қилишни, сохталикни ёқтирмайман. Кўча-кўйда «Нега бугун кайфиятингиз йўқ?» деб, сўраб қолишади. «Яхши» десам, ҳайрон бўлиб қарашади. Экрандаги каби ҳаётда ҳам ҳазиллашавермайсиз-ку! Бунинг устига, «Муҳаммадисо бачкана актёр» дейдиган гаплар ҳам қолипга солиб қўяркан. Лекин истайсизми-йўқми, комедияда бачканалик бор. Жим туриб, бировни кулдира олмайсиз-ку!

— Рафиқангиз ҳамкасбларингизнинг ижросини мақтаса… 

Муҳаммадисо: — Рашк қиламан! Мантиқан мақтаётгани тўғридир? Аммо сохта ўйнайдиган актёрларни мақташса, нафақат рафиқам, балки бошқалар ҳам, ичимдан «Ундай эмас-ку» деган ҳайқириқ келади. Аммо баралла айтишга истиҳола қиламан. Сценарийси мустаҳкам, зўр фильмларни томоша қилаётиб, ўзим қатнашмаётганимдан рашким тутади. 

— Ролни қизғанишми бу? 

Муҳаммадисо: — Ҳа, шундай. «Майли, шу ролни сен ўйнай қол, мен кейин» демайди-да ҳақиқий актёр. Ҳар қалай мен бундай қилолмайман. Ролингизни қизғанишингиз касбингизга бўлган фидоийлик, буни пул билан боғлашлари нотўғри. Вақти келса, яхши сценарий учун текинга ҳам суратга тушамиз. 

— Демак, Холида опа ролларингизни танқид қилса, индамай туролмайсиз? 

Муҳаммадисо: — Ҳар бир роль замирида пешана терингиз ётганидан кейин хафа бўласиз, албатта. Бироқ хулоса қилишга шошилмаслик керак. Чунки Холида «Сиз зўрсиз!» деб, хатомни яширса, мен «ўсмайман». 

Холида: — Танқид қилсам, бироз тортишса ҳам, тўғри тушунади. Ахир яхши бўлсин деб айтаман. 

— Ўғиларингиз ҳам санъатга қизиқишадими?

Муҳаммадисо: — Тўнғичимиз, Ақоиддин Муҳаммад санъатнинг кино операторлик йўналишини танлади. Ҳозирда Маданият коллежининг талабаси. Кенжамиз Ҳумоюддин Муҳаммад эса иккинчи синфга чиқди. Бугун ўқитувчиси жуда кўп дарс берибди, шунга кайфияти йўқроқ. 

Холида: — Ҳумоюддин аслида жуда шўх. Шунақа нарсалар ўйлаб топади, дадаси билан ҳайрон қоламиз. Қариндошлар ҳам «Шу болаларингиз бошқача», дейишади. 

— Комик актёримиз ўғиллари ёнида қаттиққўл ота қиёфасида гавдалана оладими?

Муҳаммадисо: — Кўнглим бўш, қаттиққўллик қилолмайман. 

Холида: — Баъзан «Сиз ҳам гапиринг» десам, «Хўп, гаплашаман», дейди-да, барибир индамайди. 

Муҳаммадисо: — Ўғилларимиз эрка-тантиқ эмас. Умуман олганда, қаттиққўллик қилишга сабаб ҳам йўқ. Кейин бўлар-бўлмасга тергайверсангиз, болани сиқиб қўясиз. Озгина эркинлик берилса, у ўз фикрига эга бўлиб улғаяди. Ҳеч ким уни эшитмаса, ўз қобиғига ўралашиб қолади. 

— Ўғилларингиз, кинодаги ролларингизни муҳокама қилишадими ҳеч? 

Муҳаммадисо: — Отаси бўлганим учунми, кўпроқ мақташади. Минг қилса ҳам, бизда ота-она олдидаги андиша кучли. «Ота, бу ишингиз хато» деб танбеҳ беролмаймиз. Каттам фикр билдиради, онасига қўшилиб, аммо танқид қилмайди. 

Холида: — Кенжамиз эса «Мен қачон кинода чиқаман», дегани-деган. 

— Бир суҳбатингизда «Рафиқа танлашда адашмадим», деган сўзларингизни ўқигандим. Бугун шу жумлани чин дилдан айтганингизга гувоҳ бўлаяпман. 

Муҳммадисо: — Ҳаётимдаги икки катта танловда адашмадим. Умр йўлдош ва касб танлашда! Ўғилларимнинг қўлидан иш келиб, элнинг касб-корига ярайдиган бўлишгач, фахрланишим учун сабаблар янада кўпаяди. 

— Ниятингизга етинг! Суҳбат сўнггида бахтли турмушингизнинг сирини очарсиз? 

Муҳаммадисо: — САБР! Шундаги бахтингиз тўкис бўлади. Бизда ҳам қийинчиликлар бўлган, йўлкирага пулим бўлмай, ишга пиёда қатнаганим, рўзғор кам-кўсти, театрдан ҳайдалиш, ролдан олиб ташлашлар... Қўл силтаб кетишим мумкин эди, аммо сабримга суяндим. Шукр, бугун юзим ёруғ!

Холида: — У кунларни жуда кўп эслаймиз. Эсласангиз, бугун энг кичик нарсанинг ҳам қадрига етасиз. 

— Турмушингизга кўз тегмасин! Боя айтганингиздек, ҳамиша бахтли инсонлар сафида бўлинг! 

Интервьюдан сўнг…
— Наздимда, ишонувчан инсонсиз
— Ҳа, мени алдаш осон. 
— Нимани йўқотаяпсиз?
— Соғлигимни бўлса керак. Сочимда бир дона оқ йўқ эди, қаранг, бугун қанақа? Пулга сотиб ололмайдиганларимни йўқотишдан қўрқаман… 
— Суҳбатга таклиф қилганимда, нималарни хаёл қилдингиз?
— Биласизми, кўпинча интервьюларни рад этаман. Бир-икки ролимни мақтанишни ёқтирмайман. Пайти келади, суҳбат учун мавзу ҳам, баҳона ҳам топилади. 
— Камтарлигингиз манманликдай кўриниб қолиши чўчитмайдими?
— Йўқ, бу манманлик эмас. Шунчаки, ҳамма нарсанинг меъёри бор. 

«РАФИҚАМГА МАКТУБ»

— 2007 йил... Театрдан шартнома асосида Тайванга кетгандим. Сафардалигимда онам вафот этди. Бир ҳафтадан сўнг кечикиб келдим. Шунда ҳам бир ҳафтага қайтгандим. Кетишимдан бир кун олдин эса қайнотам оламдан ўтди. Учиб кетганимнинг эртасига шундай бўлганида, билмадим, «портлардим». Самолётга ҳали вақт бор. Уйга келиб, Холидага хат ёздим. Тўлиқ матни ёдимда йўғ-у, лекин «Ўлим ҳақ. Энди қўлимиздан келадигани ҳар куни эрталаб, ота-онамизнинг ҳаққига дуо қилиш» деганимни эслайман. Мактубни кўзи тушадиган жойда қолдирдим. Ўша хатни ҳозир ҳам қаердадир сақлаб қўйган. 

Бугун рафиқангизга мактуб ёзсангиз, унга нима дердингиз, дейсизми? «Зинҳор хаста бўлма, жоним» дейман...

Дилдора ЮСУФБЕКОВА суҳбатлашди.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 62 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Сентябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016