WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6855]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [865]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [458]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2764]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4447]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8382]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [855]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2642]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [150]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [209]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [429]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1861]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [359]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2054]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4094]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [25]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [63]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [258]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [32]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [20]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [28]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [15]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 61
Гостей: 58
Пользователей: 3
aapedZes, napedZes, qapedZes

Kun faolllari:
sapedZes, tapedZes, eapedZes, fapedZes, aapedZes, wapedZes, napedZes, Mihaelhgc, qapedZes, japedZes, uapedZes, royalp, almatvor, lamven, almavor, mariettast69, stabilven, DEANITIX
Главная » 2014 » Май » 16 » Хомила тушиши. Муддатлари, сабаблари ва бартараф этиш чоралари

ПОИСК / IZLASH:

22:44
Хомила тушиши. Муддатлари, сабаблари ва бартараф этиш чоралари
Бу мавзу юзасидан суҳбат қуришни кўпчилик аёллар ёқтирмайди, унинг ўрнига жимгина ёстиққа бош қўйиб йиғлаш афзалроқдек. Унутманг, ҳомила нобуд бўлди дегани ҳаёт тугагани билан баробар эмас… Тўғри, гапириш осондир, бироқ келгуси сафар ҳаммаси яхши бўлишига ишонинг! Бу сизни юпатиш учун таскин сўзлари эмас, балки статистика!

Табиий танлов

Баъзан табиатнинг ўзи туғма нуқсон ва ривожланишдан ортда қолаётган ҳомилани яшаб кетишга қодир эмаслигини билган ҳолда организмдан итариб ташлашга уринади.

Вазият

Яқин танишларимдан бири 8 ҳафталик ҳомиладорлик даврида боласидан айрилиб қолганди. Ўша вақтда у эндигина 26 ёшда эди. Шифокорлар кўригидан ўтганида ҳомила тушишига гормонал фоннинг ўзгариши сабаб бўлган дея ташхис қўйилди. Йиллар давомида бор умиди ва топган-тутганини сарфлаб, фақат даволанди. Аммо доим асабий ва руҳий тушкун ҳолатда юрарди.  Ҳайриятки, 15 йил ўтиб, 41 ёшида паҳлавондек (чақалоқнинг вазни4,1 килограммэди) ўғилли бўлди. Бу вақт орасида эри билан қилмаган чораси қолмаганди.

Ҳомила нобуд бўлгач, иккинчи марта яна бу бахтни туйиш учун узоқ вақт кутиш шарт эмас! Чунки ҳомиладорлик муддатига етмай тугагач аёл организмидаги гормонал ўзгаришларни кўпи билан бир йил ичида тўғирлаш имкони борлигини исталган шифокор гинеколог тасдиқлай олади.  Гормонлар ишлаб чиқарилиши мия билан боғлиқ бўлганлиги учун ҳар қанча дори ичилса ҳам, аёлнинг руҳиятида қўрқув ва ҳавотир бўлса, ҳеч бир даво ижобий таъсир кўрсатмаслиги мумкин.

Шошманг!

Ҳомила тушиши кузатилган аёлларнинг айримлари эса тезроқ яна ҳомиладор бўлиш учун шошади. Баъзан эса ҳомиладор бўлишнинг уддасидан чиқишса ҳам, кўп ҳолларда уни сақлаб қолиш қўлларидан келмайди. Чунки ниҳояга етмаган ҳомиладорлик гормонал фоннинг бузилишига сабаб бўлади. Организм ўзини тиклашга улгурмасдан туриб, яна оналикка даъвогарлик қила олмайди. Аёлнинг ҳолатига кўра шифокор ҳомиладорликдан сақловчи гормонал таблеткалар буюриши мумкин. Улар ҳомиладорликдан сақлаш билан бирга, гормонал ўзгаришларга ижобий таъсир кўрсатади.  Ярим йил давомида ҳомиладорликдан сақланиш шарт! Контрацепция воситаси ёки усулини гинеколог шифокор тавсиясига кўра танлаган маъқул.    

Сабаблар

Бола тушиши ҳомиладорликнинг қайси даврида юз берганига қараб сабаблар бир-биридан фарқ қилади, баъзан ўхшаш ҳолатлар ҳам кузатилади. Асосийси, сизда бу ҳолат нима туфайли юз берганини аниқлашдир.

Ҳомиладорликнинг 6-ҳафтасига қадар

Бу даврда ҳомила тушиши сабаблари номаълум бўлиши мумкин. Чунки аёлда ҳеч қандай касалликлар аниқланмайди. Ҳомиладорлик юз берган даврда аёл дори қабул қилган, хасталанган ёки эркак спиртли ичимлик истеъмол қилган, тамаки чеккан бўлиши мумкин. Буларнинг барчаси ҳомилага салбий таъсир кўрсатмай қолмайди, албатта. Ҳомиладорликнинг эрта даврида нобуд бўлган эмбрионларнинг 70 фоизига генетик бузилишлар сабаб бўлади. Генетик ўзгаришлар одатда ота-онадан, ёки уларнинг генлари яхши бирикмаганидан юзага келади. Хромосомаларида нуқсонлар кузатилган ҳомила кейинчалик ногирон ёки ирсий касалликлар билан туғилиш эҳтимоли бўлади. Бунда ўзига хос табиий танлов юз бериб, табиат нуқсонли гўдак дунёга келишига йўл қўймайди. [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.]

Ҳомиладорликнинг 6-ҳафтасидан 12-ҳафтасигача

Эндокрин бузилишлар — аёл организмида эркакларга хос жинсий гормонларнинг ҳаддан ошиқлиги, аёллар жинсий гормонининг етишмаслиги, қалқонсимон без фаолиятидаги ўзгаришлар саналади. Одатда санаб ўтилганларнинг барчаси ҳомиладорлик юз беришига тўсқинлик қилади, лекин мўъжиза юз бериб, ҳомиладорлик кузатилса, эмбрион керакли даражада бачадон ичида ўрнашиб ололмаслиги мумкин. Бундан ташқари, бачадон ичи тонуси ошиб, ҳомилани ташқарига итарилиши ҳолати ҳам юз бериши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар ҳам ҳомиланинг тушишига сабаб бўлади.

Ҳомиладорлик давридаги турли касалликлар — оддийгина шамоллашдан тортиб сальмонеллезгача ҳомиланинг нуқсонли бўлишига олиб келиш эҳтимоли борлиги учун табиатнинг ўзи бу ишни ҳал этади.

Бачадон яллиғланиши — грипп, ангина каби касалликларнинг асорати, гинекологик хасталиклар ва абортлар ҳам ҳомила ривожланишига тўсқинлик қилиши мумкин.

Иммун тизими — одатда қони манфий резус омилли бўлган аёлларда ҳомиладорлик даврида қон таркибида эмбрионга қарши антитаначалар пайдо бўлиб, болани организмдан чиқариб ташлашга интилади. Бироқ бу ҳолатни олдиндан билиш мумкинлиги сабаб, резус омили манфий аёлларга ҳомиладорлик даврида қўллаб-қувватлайдиган дори-дармонлардан ёрдамида фарзандни эсон-омон дунёга келтириш имконияти мавжуд.

Анотомик нуқсонлар — бачадон ривожланишдан ортда қолиши ёки туғма нуқсонлар ҳомиладор бўлишга имкон бермайди, бу бахт юз берса-да, сақлаб қолишда катта тўсқинликни юзага келтириши мумкин. [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.]

Ҳомиладорликнинг 12-ҳафтасидан 22-ҳафтасигача

Ҳомиланинг бу даврда нобуд бўлишининг сабаблари эрта даврникидан деярли фарқ қилмайди. Бироқ бу ҳафталарда кўпинча бачадон бўйни заифлиги туфайли ривожланаётган, катталашган ҳомилани ушлаб қололмай, тушириб қўяди. Ҳомиладорлик давомида мунтазам шифокор кўригидан ўтиб юрган аёлда бу каби ҳолат юз берса, жарроҳлик амалиёти ёрдамида туғиш вақтига қадар бачадон бўйнини «ёпиб» қўйиш имконияти бўлади. Бу эса ҳомилани сақлаб қолиш демакдир.    

Ҳомиладорликнинг 22-ҳафтасидан сўнг

Бу вақтга келиб, шифокорлар ҳомила нобуд бўлиши ҳақида эмас, балки эрта туғруқ жараёни борасида бош қотира бошлашади. Одатда, 28 ҳафтадан ўтиб туғилган гўдакларнинг яшаб кетиш имконияти юқори бўлади.

Ҳушёр бўлинг!

Шифокорга мурожаат қилинг:

•Кўкрак безлари катталашишидан тўхтаса;

•қонли ажралмалар кела бошласа;

•ҳомила қимирлаши кузатилмаса;

•аёл кўнгил айниш ва уйқусирашни сезмаса.

Аниқ ташҳис ҳомиладор аёл вагинал ҳамда ультра товуш текширувидан ўтказилганидан кейин қўйилади.  

Энди нима бўлади?

Баъзан организм ривожланишдан тўхтаган ҳомилани чиқариб ташлайди, яъни бола тушиши содир бўлади. Бу қанчалик мантиққа тўғри келмасин, лекин аёл учун бу ижобий якун ҳисобланади. Ҳомила бачадонда қолганида эса тиббий ёрдамга зарурат туғилади. Шифокор бачадон қисқаришини келтириб чиқарувчи махсус препаратларни тайинлаши ва ҳомиланинг сунъий туғилишини таъминлайди. Бунда тиббий ёрдам қанчалик тез кўрсатилса, шунчалик яхши. Агар ҳалок бўлган ҳомила бачадонда 6-7 ҳафта қолиб кетса, бу томир ичида диссеминирланган қон қуюлиши ривожланади. Яъни қон ўзининг қуюлиш хусусиятини йўқотиб, қон кетиш хавфини оширади. [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.]

Ҳозирда шифокорлар бачадон қисқаришини юзага келтирувчи дори-дармонлар қабул қилиш билан ҳомилани сунъий туғдириб олишни энг самарали усуллардан деб ҳисоблашади. Баъзан тезда чора кўриш талаб этиладиган вазиятларда бачадонни жарроҳлик йўли билан тозалаш мумкин. Бачадон ички аъзо ҳисоблангани учун шифокор жарроҳлик амалиётини ўз сезгисига таянган ҳолда амалга оширади.  Нобуд бўлган ҳомиланинг тўқималари гистологик ва цитогенетик текширувга юборилади.

Хавотир

Жарроҳлик амалиёти асоратсиз ўтиши учун муолажа давомида ёки ундан сўнг УТТда аёлнинг бачадони кўрилади. Бу амалиётлардан сўнг аёлга ётоқ тартибига амал қилиш ҳамда витаминлар, антибиотиклар ва гормонал дорилар билан даволаниш буюрилади. 2 ҳафтадан сўнг қайта УТТ ўтказилиб, бачадоннинг қисқариш жараёни кузатилади.

Инсондан инсон яралиши МЎЪЖИЗА. Умид ва ишонч билан сиз учун аталган ҳаётнинг улкан туҳфасини кутишдан чарчаманг!

Фактлар...

28 – ҳафталик ҳомила дунё юзини кўрса, яшаб кетишга қодир саналади.

3 ҳайз даври — ҳомила нобуд бўлганидан сўнг ўзни тиклаб олиш ва қайтадан ҳомиладор бўлишга тайёрланишнинг энг кичик муддати саналади.

500 гр. — замонавий технологиялар ёрдамида ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлинган муддатидан эрта туғилган энг кичик чақолоқнинг вазни.

1 йил — шифокор томонидан ҳомила нобуд бўлишининг сабабини аниқлаш ва унинг оқибатларини бартараф этиш учун кетадиган энг катта муддат.

Мақолани тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор, акушер-гинеколог Муяссар НАЗИРОВА берган маълумотлар асосида Дилноза МИРТОЛИПОВА тайёрлади. 

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 5453 | Добавил: iphone | Теги: maslahatlar, Maslahat bering, маслахат, tekin maslahat, foydali, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Май 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018