WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4220]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Октябрь » 15 » «Хоним, ёшингиз нечада?..» Доимо яшариб юриш сирлари

ПОИСК / IZLASH:

19:33
«Хоним, ёшингиз нечада?..» Доимо яшариб юриш сирлари
Аслида, неча ёшдалигимиз эмас, яшариб-яшнаб юришимиз ҳаммасидан муҳим! Бу, табиийки, юздаги ажинлару сочдаги оқ толаларгагина эмас, балки хатти-ҳаракатларимиз, ўзимизни тутишимиз, муомала маданиятимизга ҳам боғлиқ. Зеро, биргина имо-ишора билан ўн ёшга яшариш мумкин ёки... қартайиш...

Муомала ҳам санъат!

Ёш қизалоқлар бир гапириб, ўн куладилар. Уларга гап "отиш” ҳам, улар билан ҳазиллашиш ҳам осон. Буни қарама-қарши жинс вакиллари дарров англашади. Каттароқ аёллар эса (қанчалик ёш кўринишмасин) биргина кўз қарашлари билан асл ёшларини «сотиб» қўйишади. Ёш катталашгани сайин аёл киши камроқ уялади, қизаради ва кўзларини олиб қочади. Гап "отган”ларни эса бир сўз билан жойига "ўтқазиб” қўя билади. Бу ҳаммаси эркакча жинсий гормонлар таъсири. Чунки йиллар ўтгани сайин организмда уларнинг миқдори бирмунча ортади. Ташқаридан қараганда, бунинг ёмон томони йўқ, аммо муомалада бу ўзини кўрсатиб қўяди: аёлда қатъият, шафқатсизлик, тўғрисўзлик хислатлари тобора кўпроқ намоён бўла бошлайди. Бу хусусиятни ўзгартиришнинг кераги йўқ, чунки у аёлга янги имкониятлар дарвозасини очади (масалан, карьера борасида). Аммо зарур ўринларда буни бироз жиловлаб, мулойимлик, хуш муомала ва ширинсўзлик хислатларини ҳам намоён этиб туриш лозим.

Қадам ташлаш қоидалари

Йиллар ўтгани сайин зиммамиздаги вазифалар юки тобора орта боради ва бу хатти-ҳаракатларимиз, хусусан, юриш-туришимизга ҳам ўз таъсирини ўтказади. Яъни аёл аввалгига нисбатан оғирроқ, секинроқ қадам ташлайдиган бўлиб қолади. Кўпчилик эркаклар бизнинг қандай одимлаётганимизга қараб, ёшимизни аниқлар экан. Демак, елкаларимизни тўғри тутиб, даҳанни бироз кўтариб, оҳиста ва енгил қадам ташлашимиз керак. Чиройли юришни ўрганиш учун қуйидаги машқларни бажариш лозим: 1. Деворга орқамизни қапиштириб турамиз (3 дақиқагача) ва у ёқдан бу ёққа шу ҳолатни сақлаб қолган ҳолда юришга ҳаракат қиламиз. 2. Бошга китоб қўйиб олиб, юришни ўрганамиз (1 дақиқадан 10 дақиқагача). 3. Оёқ учида юрамиз (10-15 дақиқа).

Нутқдаги ўзгаришлар

Ёш улғайгани сайин, аввало, овоз, қолаверса, нутқ ўзгаради. Инсон ёши қанчалик катта бўлса, шунчалик секин, сўз ва гаплар орасида кўпроқ тин олиб гапирадиган бўлади. Атрофдагилар буни ҳис этадилар. Ҳатто қандай кулишимиз ҳам ёшимизни ошкор қилар, ёши катталарнинг кулгуси чуқурроқ, яъни кўкракдан чиқаётган овоз жўрлигида бўлар экан. Бироқ мутахассислар огоҳлантирадилар: овозни ёшартираман, деб атайлаб ёшга хос бўлмаган диапазонда сўзлаш ва кулишга уриниш хавфли. Чунки бунда овоз пайчаларига ҳаддан зиёд кўп оғирлик тушади, натижада, товуш хириллаб қолиши мумкин. Овозни авайлаш, у ҳақда ёшликданоқ қайғуриш керак (масалан, тамаки чекмаслик, тутун ҳидламаслик, қаттиқ бақирмаслик, стресс ва совуқдан ҳимояланиш лозим). Шунда овозингиз ёқимлилигича қолади.

Ташқи кўринишга эътибор

Аёллар ҳамма ёшда ҳам ташқи кўринишларига эътиборли бўладилар. Аммо ёш қизчалар кўпроқ кийим-кечак, аксессуарларга ўч бўлиб, вақти-вақти билан ўзларини ойнага солишади, кийимларини ёки сочтўғнағичларини тез-тез тўғрилаб туришади. Каттароқ ёшдаги аёл эса кўпроқ юзига эътибор беради: янги ажин пайдо бўлмадими, кўз ости салқимаганми, соч турмаги ярашиб турибдими – шу саволлар уни кўпроқ қизиқтиради. Қанчалик ёш кўринмасин, кўзгуга боққанида бармоқлари билан терисини силайди, даҳанини кўтариб бўйнига разм солади, пешанасига тушиб турган сочларини тўғрилайди. Бу хатти-ҳаракатлар аёлнинг ёшини ошкор қилиши, шубҳасиз. Шу сабабли ўзингизга ишонинг ва сизни «қаритувчи»  шундай одатларга берилиб кетманг.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 65 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Октябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016