WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4226]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3540]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Сентябрь » 25 » Хожа Аҳрор Валийнинг пок руҳлари Бобур Мирзони қандай қўллагани хусусида

ПОИСК / IZLASH:

10:46
Хожа Аҳрор Валийнинг пок руҳлари Бобур Мирзони қандай қўллагани хусусида
Заҳириддин Муҳаммад Бобур бир гал нақд ўлимдан қолган. Буни "Бобурнома”нинг 1502/1503 йил воқеалари баён этилган бобидан билиб оламиз. Худонинг бу иноятини  муаллиф бевосита тасаввуфга, аниқроғи, Хожа Аҳрор Убайдуллоҳ Валий руҳи мададига боғлайди.

Буни тўлиқ тушуниб, ҳис қилиб олиш учун мазкур  бобдаги воқеаларни бир бошдан таҳлил этиб бориш – шарт.

Бобур "кичик хон додаси”, яъни тоғаси Султон Аҳмадхонни кутиб олиш учун барча қариндошлар Тошкент билан Сайрам ўртасидаги Яғо (бир нусхада Яғмон) қишлоғига пешвоз чиққанларини ёзар экан: "Иброҳим ота ва Исҳоқ отанинг қабри андадур” дея қистириб ўтишни эсдан чиқармайди. Бу ҳам – унинг тасаввуфга алоҳида эътиборидан бир далолат. 

Тарихдан биламизки, Султон Аҳмад Танбал билан Бобур ўртасида Фарғона юрти учун кўп курашлар бўлди.  Бобур, ноилож, она  тарафдан қариндошлари – мўғул хонлари билан бирлашди. Танбал Шайбонийхон билан иттифоқ тузиш мақсадида унинг олдига акасини юбориб, ўзига сўзсиз  бўйсунишини билдирди: "Танбал Шайбоқхонға оғаси Бек Телбани йибориб, итоат изҳори қилиб, тилаб эди. Бу фурсатта Шайбоқхоннинг нишонлари (хатлари) келди: "Юруймен”, – деб битибдур” 

Бобур бу жангларда, ўзи ёзганидек, "бетажрибаликдин” кўп "ўсаллар” (168), яъни мағлубиятлар  кўрди.  

Бир сафар Бобур  Фарғона водийсининг тоғларида – Чустнинг Карнон қишлоғида душмандан қочиб, ёлғиз ўзи қолган пайти алданиб, қопқонга тушганини обдон англаб етди. Ёнига душман тарафдан вакил бўлиб келган Юсуф доруға унинг қошида икки тиззаси билан букилиб, гапнинг борини айтди-қўйди:"Не яшурай Султон Аҳмадбекнинг хабари йўқтур, Шайх Боязидбек сизнинг хабарингизни топиб, мени йиборди” 

Шайх Боязидбек душман тарафда эди. Унинг гапини эшитиб, яъни ёв унинг бу "гадойтопмас” ерда чиқиб кетолмас бир ҳолатда эканини билганидан хабар топиб, буткул тамом бўлди. 

Воқеанинг бу ёғини ҳеч ким Бобурнинг ўзидан ошириб, яъни таъсирчанроқ қилиб   айта олмаса керак: "Муни дегач, манга ғариб (ғалати) ҳолате бўлди. Оламда жон ваҳмидин (қўрқувидан) ёмонроқ нима (ҳеч нарса)  бўлмас эмиш. Мен дедимким: "Ростлиғини айт, агар иш ўзгачарак бўлғудектур, худ вузу (таҳорат) қилай!” (Бу ерда Бобур ўлимга тайёргарлик кўриш маъносида таҳорат қилишни кўзда тутяпти – С. О.) Юсуф онтлар ичти, валек анинг онтиға ким инонадур?! Ўзумда бетоқатлиғе фаҳм қилдим. Қўптум (турдим), боғ гўшасига (чеккасига) бордим. Ўзум била андиша қилдим (ўйладим). Дедимким, киши агар юз, агар минг яшаса, охир ўлмак керак:

Агар сад сол моний в-ар яке рўз,
Бибояд рафт аз ин кохи дилафрўз.

("Агар юз йил турсанг ҳам, бир кун келиб бу кўнгилочар саройдан, яъни дунёдан кетишга тўғри келади”.)

Ўзумни ўлумга  қарор бердим (тайёрладим). Ўшал боғда  бир сув оқиб келадур эди, вузу қилдим, икки ракъат намоз ўқудум, бошимни муножотқа қўюб, тилак тилайдур эдимким, кўзум уйқуға борибтур” 

Воқеанинг энг қизиқ жойи энди бошланди. Уйқуга кетганича Бобур туш кўради: отасининг пири – Хожа  Аҳрор Убайдуллоҳ Валийнинг невараси, яъни Яъқуб Хожа Яҳёнинг ўғли  бир ола от миниб, бир тўда отлиқ билан Бобурнинг рўпарасига келади-да, шундай дейди: "Ғам емангиз, Хожа Аҳрор мени  сизга йибордилар. Дедиларким: "Биз аларға (яъни Бобурга) истионат (ёрдам) тегуруб (етказиб), подшоҳлиқ маснадиға (тахтига)  ўлтурғузуббиз. Ҳар ерда мушкил иш тушса, бизни назариға келтуруб, ёд этсун, биз анда ҳозир бўлурбиз”. Ҳоло (ҳозир) ушбу соат фатҳ (ғалаба) ва нусрат (зафар) сизнинг соридур. Бош кўтаринг, уйғонинг!” (175).

Шу заҳоти уйғониб, қарасаки, ғолиблик қаёқда дейсиз, тамоман тескари бир ҳолат: Юсуф доруға ва унинг шериклари ўзаро Бобурни тутиб, боғламоқ маслаҳатини қилиб ўтиришибди: "Бу сўзни эшитиб, дедимким: "Сизлар бу йўсунлуқ сўзларсиз, аммо, кўрайинким, қайсингиз менинг қошимға кела олурсиз?” Ушбу сўзнинг устида эдиким, боғнинг деворидин ташқари қалин отлиқнинг келур овози келди.  Юсуф доруға дедиким: "Биз агар сизни олиб, Танбал қошиға борсак эди, бизнинг ишимиз илгари борур эди. Ҳоло яна кўп киши йиборибдур сизни тутғали”.   Ул  яқин (тахмин) қилдиким, бу овоз Танбалнинг йиборган кишиларининг отининг товуши бўлғай. Бу сўзни эшитгач, манга изтироб кўпроғ бўлуб, қилур ишимни билмадим”  (175).

Шу драматик, ҳатто, фожеий ҳолатда каромат юз бериши мумкинми?  Тасаввуф ақидасига кўра, бемалол  мумкин!

Келган отлиқлар Танбал  юборган кишилар эмас, Худога минг қатла шукрки, Бобурнинг  ўн беш-йигирма "жон тортқон навкари” экан: "Ўшал  ҳолда манга андоқ ҳолат бўлдиким, гўё манга янги боштин Худой жон берди!” (175).

Бобурнинг талқинича, Хожа Аҳрор Валийнинг кароматлари шу билангина тугамайди. Хўш, бу йигитлар Бобурнинг айнан шу ерда қамалда қолганини қаердан билишибди экан?

Келган навкар йигитлардан бири Қутлуқ Муҳаммад барлос эди.  Қарангки, у ҳам туш кўрибди. Тушида Хожа Аҳрор Убайдуллоҳ Валий: "Бобур подшоҳ Карнон деган кенттадур (қишлоқдадир). Бориб, ани  олиб келингким, подшоҳлиқ маснади анга тааллуқ  бўлубтур” (175), – дебдилар.

Қутлуқ Муҳаммад барлос бу тушини Бобурга ёрдам учун келган улуғ хон, кичик хонга айтади: "Менинг беш-олти ини-ўғлум бор, яна бир неча йигит қўшунгиз, Карнон тарафидин бориб хабар олайин” (175).  Хонлар   ўн йигит беради.  Бобойи  Парғарий икки укаси билан буларга қўшилиб, йўлга тушишади, уч кун деганда шу оғир ҳолатида Бобурни топишади...

Бобур шу тариқа нақд ўлимдан қолди. Хон додалари олдида тўрт ой бўлди.  Атрофига уч юздан ортиқ навкар йиғилди. Шу (1502/1503)  йил воқеалари баёни бу буюк зот ҳаётида туб бурилиш ясаган бир ажиб  хулоса билан якун топади: "Хотиримға келдиким, токай бу Фарғона вилоятида саргардон бўлуб турмоқ керак, бир тарафға талаб қилойин деб” .

Шундан кейин Заҳириддин Муҳаммад Бобур она Ватанни тарк этишга мажбур бўлди.

Султонмурод ОЛИМ,
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 75 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Сентябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016