У суратларни Instagram'даги саҳифасига жойлаган
«Муҳташам юз йил» сериалидаги Хуррам Султон образи орқали танилган актриса Марьям Узерли оиласи билан тушган архив фотосуратларни намойиш қилди.
Германияда улғайган актриса Instagram’даги саҳифасига Истанбулга қилган саёҳати акс этган бир нечта суратларни жойлаган. Марьям Узерли кўп йиллар давомида ўша пайтдаги ташқи кўринишидан хижолат тортганини, ҳозир эса буни табассум билан эслашини айтган.
«Болалигимда бурнимдан уялардим, шунинг учун мен чақалоқликдаги ва болаликдаги фотосуратларимни ҳеч ким билан баҳам кўрмадим», — дейди актриса.
Актрисанинг мухлислари ушбу фотосуратга ижобий муносабат билдирган. Кўпчилик унинг онасига ва хонандаликда фаолият юритаётган синглисига ўхшаб қолганини айтган.
Аввалроқ Хуррам Султон нима сабабдан Россияга кетиши маълум бўлган эди.
«Муҳташам юз йил» сериалидаги Хуррам Султон образи орқали танилган актриса Марьям Узерли нима сабабдан Россияга бориши маълум бўлди.
Хабарларга кўра, aктриса менежер Софи Богарне билан шартнома имзолаган ва Россиядаги косметик бренднинг «юзи»га айланган. Ушбу шартноманинг нархи эса 221 минг долларни ташкил қилади. Бундан ташқари, Марьям Узерли бадиий фильмда роль ўйнашни режалаштирмоқда. Aктриса томонидан ҳали тасдиқланмаган маълумотларга кўра, суратга олиш ишлари Россияда бўлиб ўтади.
Марьям Узерлининг «Муҳташам юз йил» сериалидаги ролидан сўнг Россиянинг миллионлаб томошабинлари ёқтириб қолган. Сериалдаги роли актрисага дунё бўйлаб шуҳрат келтирди. Танқидчиларнинг фикрига кўра, бу актрисанинг карьерасидаги энг муҳим роллардан бирига айланди.
Ундан ташқари Хуррам Султоннинг пластик операциядан олдинги ва кейинги кўриниши ҳақида хабар берилган эди.
Маълум бўлишича, у мафтункор кўриниши учун бир қатор жарроҳлик муолажаларини бошдан кечирган, буни актрисанинг Instagram’даги суратларда кўриш мумкин. У намойиш қилган суратлар орасидаги фарқ 25 йил бўлиб, актриса суратларда икки хил кўринишда экани билинади.
Унинг мухлислари бу ҳолатга нисбатан ўз муносабатини бидирган ва айримлари актрисанинг кўзлари ҳам ўзгарганини таъкидлаган.