АҚШ президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчиси, унинг сайлов кампанияси учун маблағ тўплашга масъул бўлган Кимберли Гилфойлда коронавирус аниқланди, деб хабар берди «Daryo» «CNN» маълумотига асосланиб.
Қайд этилишича, Трампнинг маслаҳатчиси яқин орада президент билан алоқада бўлмаган.
«Тест жавоби мусбат чиққач, Кимберли зудлик билан ўз-ўзини яккалаш режимига ўтди. У ўзини яхши ҳис қилмоқда. Ташхисни тасдиқлаш учун яна бир марта тест топширади, чунки унда касаллик аломатлари мавжуд эмас», — дейди Трампнинг сайловолди компанияси молиявий раҳбари Серхио Гор.
Гилфойл президентнинг тўнғич ўғли кичик Дональд Трампнинг севгилиси ҳисобланади. Президентнинг ўғлининг таъкидлашича, унинг коронавирусга топширган тест жавоби манфий бўлиб чиқди. Эҳтиёт чораси сифатида кичик Дональд Трамп ўз-ўзини яккалаш режимига ўтди.