WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8655]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1386]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [477]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3177]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5265]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [68]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9409]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1101]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [195]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [226]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [691]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2116]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [377]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2564]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4671]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [102]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [40]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [264]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [529]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [35]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [111]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [27]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [28]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 40
Гостей: 40
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Rodneyfak, kapriolndk, youtubersuper, Ceceliawough, Robbyhonna, Lauriebiz, CarlosGex, Lostamp, krasnogorskpila, Janisboard, Laziz, dmitrovpila, KozzlovvPavel
Главная » 2014 » Апрель » 16 » Кичкинтой семиз бўлса…. Дўмбоқликми бу ёки касаллик?

ПОИСК / IZLASH:

22:10
Кичкинтой семиз бўлса…. Дўмбоқликми бу ёки касаллик?
Болакай кичик ёшда бўлса, ундаги ортиқча вазнни семизликкамас, дўмбоқликка йўямиз. Фарзандимизни «ширинтой», «айиқвой» дея эркалатамиз. Бироқ кичкинтой улғайгани сари танасидаги ортиқча вазн ортиб, кейинчалик у билан курашиш янада қийинлашади. Баъзан танадаги ортиқча килограммлар бир умрлик муаммога айланиши мумкин. Шунингдек, хафақонлик, юрак-қон томир тизими билан боғлиқ хасталикларга ҳам сабаб бўлади. Хасталикларни дори-дармон билан даволаш мумкиндир, аммо жамиятда ўз ўрнини топишга интилаётган боланинг руҳиятига семизлик салбий таъсир кўрсатиши ва ўзига бўлган ишончнинг пасайишидан қандай ҳимояланса бўлади? Ўйлаб кўринг, бу гаплар  фарзандингиздаги ортиқча вазнга қарши курашиш учун етарли асос бўла олмайдими?

 Хавфни вақтида англаб етинг!
Ота-она фарзанди бироз озиши кераклигини сезгандагина семизликка қарши кураш ижобий натижа беради. Диетологларнинг таъкидлашича, ота-онанинг фарзанди семиз эканлигини тан олишининг ўзи ярим ютуқ саналар экан. Чунки ортиқча вазн муаммосига қарши кураш узоқ муддатли бўлгани боис бемордан, шунингдек, унинг оила аъзоларидан сабр, қунт ва ирода талаб этади.

Семизликнинг сабаблари

ОВҚАТЛАНИШ РАЦИОНИНИНГ НОТЎҒРИ ТУЗИЛГАНЛИГИ ортиқча вазн муаммосининг асосий сабабларидан бири саналади. Агар бола мунтазам равишда ўсиши ҳамда ривожланиши учун керагидан ортиқ калорияли таомларни истеъмол қилса, организмда ортиқча килограммлар йиғилишига замин яратган бўлади. Фарзандингиз таомномасини синчиклаб кўздан кечиринг: нима истеъмол қилаяпти? Қачон ва қанча миқдорда деган саволларга, албатта, жавобингиз бўлсин. Кичкинтойлар севиб ейдиган ширинлик, конфет, шоколад, фастфуд, поп-корн ва шу каби ширин таъмли маҳсулотларда ҳаддан ортиқ калориялар бўлишини инобатга олинг!

ИРСИЯТ гоҳида инсонлар билан ҳазил қилишни ҳуш кўради. Олимлар томонидан тасдиқланган маълумотларга кўра, ота-онадан бири семизликдан азият чекса, фарзандига бу дарднинг мерос қолиш эҳтимоли 40 фоизни ташкил этаркан. Агар ота-онанинг ҳар иккиси ҳам ортиқча вазнли бўлса, кўрсаткич 80 фоизга етар экан.

 Ортиқча вазннинг яна бир асосий сабабчиси дея ИЧКИ СЕКРЕЦИЯ БЕЗЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ БУЗИЛИШИ кўрсатилади. Аслида ошқозон ости бези, буйрак ости бези камдан-кам ҳолларда организмда ортиқча килограммларни йиғади. Қалқонсимон без фаолиятининг ўзгариши ҳам семизликка йўл очиб беришини инкор этиб бўлмайди. Агар боладаги тўлаликка гормонлар сабаб бўлмаса, демак, озишга бўлган имкониятлар анчагина кўп!

ГИПОДИНАМИЯ, ЯЪНИ КАМКҲАРАКАТ ТУРМУШ ТАРЗИ, телевизор, компьютер ҳамда диванда ётишни ҳаддан ортиқ яхши кўриш ҳам семизликнинг сабабларидан биридир. «Чиллак», «Ўртага тушар», «Оқ теракми-кўк терак», «Бекинмачоқ» каби ҳаракат талаб этадиган ўйинларни замонавий болакайлар деярли билишмайди. Ҳозир уларга планшет ҳамда айфондаги ўйинлар, компьютердаги отишмалар қизиқ. Бундан ташқари, ота-оналарнинг ҳам камҳаркатлилиги фарзандларига яққол намуна бўлмоқда. Ахир ўзимиз спорт билан шуғулланмаганимиздан сўнг, буни боламиздан талаб қилишимиз нотўғри эмасми?!

 Руҳиятга таъсири

Тахминан беш ёшларга келиб бола ўзининг ташқи кўриниши ҳақида қайғуришни бошлайди. Тана аъзолари билан қизиқади. Секин-асталик билан гўзаллик ҳақидаги тушунча шакллана боради, бундан ташқари, атрофидаги инсонларнинг фикри билан ҳисоблашиш лозимлигини ҳам тушунади. Бу ёшда бола боғчага қатнаётган, шунингдек, мактабга чиқишга тайёргарлик кўраётган бўлади. Жамиятда ўз ўрнини топишга илк қадамларни қўяётган кичкинтойга тенгқурларидан ташқи кўриниши билан боғлиқ турли лақабларни эшитиш ёқмаслиги тайин.[ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]

Катталарга кулгили туюлса-да, болакай учун тенгқурларига ўхшамаслик жиддий муаммо саналади. Ҳаммадан бошқача бўлгани учун турткилашлари, мазах қилишлари сабаб боланинг руҳиятида ўзгаришлар кузатилиб, задалик ҳисси бир умрга юрагида қолиб кетиши мумкин. Одатда семизликдан азият чекаётган болакайда ўзидан-ўзи қониқмаслик ҳисси пайдо бўлади, бунинг ортидан эса одамлар орасига киришишда хавотир, чўчиш, асабийлик ҳамда атрофдагилардан ўзини олиб қочиш каби одатлар юзага келиш эҳтимоли юқори.

Агар ота-она сабаб бўлса...

Айрим ҳолларда ота-она қўллаётган тарбия услуби, одатлари ва турмуш тарзи нафақат фарзанди, балки бутун оила аъзоларининг ортиқча вазн муаммосига дуч келишига сабаб бўлиши мумкин.

Амалий тавсиялар

Аввало, дастур асосида иш тутинг. Қандай дастур дейсизми?! Шифокор ҳамда руҳшунос маслаҳатларига асосланиб, ўзингиз тузган дастур-да! Бу ишга оиланинг ҳамма аъзоларини жалб қилишни унутманг. Чунки ортиқча вазндан қутулиш учун узоқ муддат ва атрофдагиларнинг қўллаб-қувватлаши талаб этилади. Сизнинг дастурингизга нималар киритилиши лозим?

Намуна бўлинг! Ижобий натижага эришиш учун оила таомномаси ва турмуш тарзига ўзгартиришлар киритиш тавсия этилади. Масалан: стол устида турадиган вазага конфетлар эмас, мевалар солиб қўйинг. Дам олиш кунлари кинотеатр ёки кафега эмас, чўмилиш ҳавзаси ҳамда яхмалак учгани борган маъқул. Аввало, ўзингиз фарзандингизга намуна бўлинг! Сизга қараб, у ҳам ўзгаришни бошлаши турган гап.

 Тўғри овқатланиш. Унутманг, болаларни оздириш учун парҳезларни қўллаб бўлмайди. Кичкинтой организми ўсиши ва ривожланиши учун ўз вақтида ҳамда керакли миқдорда оқсил, витамин, углеводларни қабул қилиши лозим. Сизнинг асосий вазифангиз оилада овқатланиш борасидаги қолипларни парчалашдир. Масалан, дам олиш кунлари пирог ҳамда бўғирсоқлар пишириб, танаввул қилишга одатланган бўлсангиз, уларни мева, шарбат ва сабзавотлардан тайёрланган салатлар билан алмаштиринг. Бундан ташқари, сут ва сут маҳсулотларидан ҳам кўпроқ истеъмол қилинг.

 Жисмоний тарбия ва спорт. Кўп ҳолларда дўмбоқ болакайлар жисмоний машқлар билан шуғулланишни ёқтиришмайди. Жисмоний тарбия дарсида ўзларини ноқулай ҳис қилиб, тенгдошларининг мазах қилишидан чўчишади. Оила аъзоларингизда спортга меҳр уйғотишга урининг. Уйда велоспорт, стол тенниси кабилар билан шуғулланишга шароит яратинг. Ким ўзарга спорт билан шуғулланиш ҳаммани бирдек қизиқтириши аниқ.[ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]

 Руҳий далда. Ортиқча вазн билан курашда муҳими, руҳий мувозанатга эришишдир. Чунки ҳиссётларга берилиш натижасида киши ўзи билмаган ҳолда ҳар доимгидан кўпроқ таом ейишни бошлайди. Бундан ташқари, тана ўз-ўзидан камҳаракат  «бўлиб олади». Шу боис болани ҳар қандай руҳий зўриқиш (оиладаги келишмовчилик, мактабдаги ноҳуш воқеа)лардан ҳимоя қилинг. Имкон қадар, фарзандингизга кўпроқ вақт ажратинг, шахсий ҳаёти билан қизиқинг, муаммоларини ҳал қилинг.

Мутахассис фикри

Анжим ШАМШЕТОВА, руҳшунос, психология фанлари номзоди, доцент: — Фарзанди ортиқча вазндан азият чекаётган ота-оналар шифокор болага «семизлик» дея ташхис қўйганидан сўнггина мурожаат этишади. Бир вақтнинг ўзида бу ҳам ёмон, ҳам яхши! Ёмонлиги шундаки, вазият жуда чигал бўлади. Бола ортиқча вазни туфайли ўзига бўлган ишончини йўқотган, тенгқурлари ва атрофдагиларга нисбатан аламзадага айланган. Яхшилиги эса ҳечдан кўра, кеч бўлса-да, ота-она фарзанди руҳияти ҳақида қайғура бошлаганидадир. Дўмбоқлигидан зада бўлган болаларга руҳшунос кўмак берса, атрофдаги инсонлар билан мулоқот қилиши енгиллашади, ўзига ишончи ортади ҳамда ортиқча вазндан қутилишда муҳим бўлган иродани қўлга киритади.

Энг содда қоидаларни унутманг: ортиқча килограммларга қарши самарали курашда қўл келадиган қуроллар тўғри овқатланиш, турмуш тарзи ва уйқу. Суқрот айтганидек, «Яшаш учун ейиш керак, ейиш учун яшаманг!».

Мақола олий тоифали шифокорлар, педиатр Ҳилола РИЗАЕВА ҳамда диетолог Дмитрий ВДОВИНлар берган маълумотлар асосида тайёрланди.

Дилноза МИРТОЛИПОВА

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 1162 | Добавил: iphone | Теги: maslahatlar, Maslahat bering, маслахат, tekin maslahat, foydali, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Loading...
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2019