WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10173]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [114]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1843]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [506]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3474]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6347]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [83]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11016]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1366]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [228]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [247]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [698]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2524]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [394]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3140]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5093]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [446]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [745]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [38]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [37]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [149]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [54]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [56]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 71
Гостей: 71
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Patriottdh, brandify18, rosenu4, jeniferma60
Главная » 2021 » Февраль » 18 » Ким Чен Иннинг рафиқаси бир йил ичида илк марта оммага кўриниш берди

ПОИСК / IZLASH:

07:55
Ким Чен Иннинг рафиқаси бир йил ичида илк марта оммага кўриниш берди
«Нодон синмун» газетаси маълумотига кўра, сешанба куни биринчи леди ўз турмуш ўртоғи билан «Мансудэ» театрида олқишлар остида қарши олинган.

Концертда Ким Чен Ирни мадҳ этган қўшиқлар, шунингдек, бош котиб Ким Чен Иннинг шарафига ёзилган асарлар ижро этилган.

Нашр тарқатган суратда Ким ва рафиқаси ёнма-ён ўтириб, табассум билан спектаклда қарсак чалаётгани акс этган. Бош котибнинг рафиқаси концерт учун тўғноғич билан безатилган тўқ кўк рангдаги костюм кийган. Эътиборлиси, концертга келганларнинг ҳеч бири тиббий ниқоб тақмаган ва ижтимоий масофа сақлашга риоя этилмаган.

Ли Сол Жу аввал ҳам бир неча марта турмуш ўртоғи билан оммавий тадбирларга бирга келганди, аммо ўтган йилнинг январидан буён ОАВда у ҳақда ҳеч қандай хабар чиқмаган. Ўшанда у ва турмуш ўртоғи Янги йил муносабати билан «Самжиэн» мусиқий театрининг байрамона томошасига борганди.

КХДРнинг биринчи хонимининг узоқ вақт давомида оммага кўриниш бермаслиги унинг соғлиги ёмонлашгани ёки у ҳомиладор экани ҳақидаги миш-мишларни келтириб чиқарганди. Шунингдек, таҳлилчилар Ли Сол Жу мамлакатдан қочиб кетган деган тахминни илгари сурганди.

Шу билан бирга, Шимолий Корея Миллий разведка хизмати парламентарийларни Ли Сол Жу сўнгги вақтларда коронавирусдан зарарланишдан қочиб оммавий тадбирларда иштирок этмагани ва кўп вақтини болалар билан ўтказгани ҳақида хабардор қилгани ҳақида хабарлар бор.

Бугунги кунга қадар КХДР ҳукумати мамлакатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ бирорта ҳолат ҳақида хабар бермаган, аммо экспертлар пандемия ушбу мамлакатни четлаб ўтганига шубҳа билан қарашади.

Ли Сол Жу ким?

Ким Чен Иннинг рафиқаси ҳақида маълумотлар деярли йўқ, ҳатто у қачон туғилгани ҳам маълум эмас. У КХДРнинг зиёлилар қатламига мансуб, отаси ўқитувчи бўлган, онаси – шифокор.

ОАВ маълумотига кўра, Ли муқаддам аъзолари ҳукумат томонидан тасдиқланадиган элита мусиқа гуруҳи – Инхасу оркестрида қўшиқ куйлаган.

Таҳлилчи Чон Сон-чангнинг сўзларига кўра, Ли Сол Жу 2009 йилда Кимга турмушга чиққан – Ким Чен Ир кексайиб қолгани муносабати билан тўй тезлаштирилган, у 2008 йилда инсультни бошдан кечиргани айтилади. Никоҳ ҳақида Шимолий Корея ОАВ томонидан расман 2012 йилда эълон қилинганди.

КХДР раҳбарларининг рафиқалари орасида биринчи марта Ли Сол Жу турмуш ўртоғи билан жамоатчилик олдида кўриниш берган. Ли Сол Жу жамоат майдонида бўлмаган пайтда Шимолий Корея етакчиси расмий тадбирларга ўзининг собиқ севгилиси, шимолий кореялик поп юлдузи Хён Сон Вол билан келган.

Жанубий Корея нашрлари маълумотига кўра, Ким Чен Ин ва Ли Сол Жу оиласида уч фарзанд туғилган.

Америкалик баскетболчи, Ким Чен Иннинг дўсти Деннис Родман ушбу жуфтликнинг қизига Жу Э деб исм қўйилгани, шунингдек, Ким яхши ота экани ҳақида гапириб берганди.

Шимолий Корея нашрлари хабарига кўра, театрга келишдан олдин Ким Чен Ин отаси ва бобоси дафн қилинган Кимсусан мемориал мажмуасини зиёрат қилган.

КХДРдаги давлат агентликлари Ким Чен Инни яна президент деб атай бошлашгач, бунгача «раис» атамаси қўллаб келинаётганди. Шимолий Корея марказий телеграф агентлиги ўтган ҳафтада «президент» атамасидан фойдаланган.

Аввал КХДР президенти рутбаси Ким Чен Иннинг бобоси, Шимолий Корея асосчиси Ким Ир Сенга нисбатан қўлланган, у 1998 йилдан кейин «КХДРнинг абадий президенти» деб атала бошланган. Унинг ўғли ва вориси Ким Чен Ир эса «КХДРнинг буюк раҳбари» мақомини олган. Кейинчалик у «Йўлчи юлдуз» деб ҳам аталган.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 28 | Добавил: iphone | Теги: #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #habarlar, #newsuz, #uznews, #xabarlar, #news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Февраль 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2021