Компьютер ва турли гаджетлар ҳаётимизни енгиллатиш билан бирга уларга салбий таъсир ҳам кўрсатади.
Зарарлари томонлари бош, кўз, умуртқа поғонаси, қуймич ва бошқа аъзоларда акс этади. Ундан фойдаланганда қуйидагиларга амал қилинг:
Компьютер экрани ва инсон оралиғи 50-60 смдан кам бўлмаслиги ва компьютердан фойдаланиш катталар учун 3-4 соатдан ортмаслиги керак.
Ёруғлик тўғридан тўғри экранга тушмаслиги зарур.
Хона ҳарорати 20-24 ℃ даража атрофида бўлиши мақсадга мувофиқ.
Техника хавфсизлигига эътибор бериш лозим.
Қурилма атрофида узлуксиз ўтирмаслик муҳим.
Кўзларни тез-тез экрандан олиб, махсус машқлар бажариб туриш тавсия этилади.