WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4226]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3540]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Ноябрь » 7 » Консилер, плампер, стик: Янги авлод косметика воситалари

ПОИСК / IZLASH:

20:15
Консилер, плампер, стик: Янги авлод косметика воситалари
Гўзал ва мафтункор кўриниш учун қўл остингизда бор-йўғи 3-4 та пардоз воситаси бўлса бас. Қолгани маҳоратга боғлиқ. Қолаверса, ҳозирда пардоз воситаларнинг турлари жуда кўп. Келинг, косметика оламига янги кириб келган воситалар билан танишамиз!

А
Антисерн
Бу — терида ёруғликни акс эттирувчи енгил турдаги корректор. Юздаги майда ажин ва доғларни яшириш хусусиятига эга. Пардоздан аввал антисерн таркибли корректорни юзингизга енгил суртсангиз, ундаги майда зарралар терида табиий ранг кўринишини сақлаб қолади. Бундай корректорларнинг ҳар қандай юз териси учун мўлжалланган турлари бор.

Б
Бронзер
Иссиқ мавсум яқинлашгани сайин терида қуёшда тобланганлик ранги урфга кира бошлайди. Имкониятингиз бўлса-ку, табиий қуёш нуридан баҳраманд бўлиб, танангизга енгил тобланиш рангини беришингиз мумкин. Агар бунга имкон тополмасангиз, бронзер ёрдамида ҳам тери рангини ўзгартириш мумкин. Бошқа «автозагар» кремлар каби у ҳам терига енгил тобланиш хусусиятини беради. Фарқи шуки, унинг натижасини 3-4 соат кутиш шарт эмас. Суртилган заҳотиёқ терига сингиб, керакли натижани кўрсатади. Бронзер кремларни бир кунда бир марта суртиш кифоя. Илиқ сув ёрдамида осон тозаланади, терида ҳеч қандай доғлар қолдирмайди. Ундан вазиятга қараб ҳафтасига 3-4 мартагача фойдаланиш мумкин.

Г
Глиттер
Бу қуруқ, уваланувчи, ялтироқ заррачали упа. Уни юз, кўзлар, соч ва баданга қўллаш мумкин. Глиттер упасининг керакли рангини таъбингизга кўра танлайсиз. Ягона шарти ундан фойдаланишда асос сифатида қуюқроқ косметик воситани суртишни унутманг. Дейлик, кўз қовоқларига аввал қуюқ тендан суртиб, сўнг устки қисмидан ялтироқ глиттер сепилади. Бадан ва елкага товланувчи ранг беришда эса молочко ёки эфир мойлари билан аралаштириш мумкин.

Гоммаж
Худди скраб сингари пилинг муолажаси учун фойдаланилади. Аммо скрабга қараганда терига юмшоқ ва майин таъсир этади. Гоммаж таркибида қаттиқ бирикмалар бўлмай, АНА-кислоталар миқдори бироз кўпроқ бўлади. Шунинг ҳисобига у нафақат нормал юз териси, балки таъсирчан, муаммоли ва тери яллиғланишларига мойил бўлганлар учун ҳам тавсия этилади. Гоммаж-скраблардан бир ҳафтада 1-2 мартагача фойдаланиш мумкин.

Ж
Желе
Таркибида антиоксидантлар, коллаген, С витамини, протеин ва бошқа бир неча хил фойдали элементлари бўлган мазкур восита юз терисига крем сингари суртилади. Желе кремдан енгилроқ. Унинг асосий таркибида ёғлар жуда кам, сув ва фойдали элементлар эса кўп. Желедан фойдаланишда кундузги ёки кечки парвариш учун мўлжаллангани ва юзингиз терисининг қандай турга мансуб эканлигига кўра кераклисини танланг. Агар желе кечки парвариш учун мўлжалланган бўлса, ёрлиғида бир ҳафтада неча мартагача фойдаланиш мумкинлиги кўрсатилган бўлади.

К
Консилер
Кўз остининг қорайиши, кўкариши ёки ҳуснбузар ва қизаришларни яшириб пардозлаш учун консилердан фойдаланиш мумкин. Унинг таркибидаги тери рангига мослашувчан бирикмалар муаммоли соҳаларни худди терига бириккандек қилиб, билинтирмайди. Консилер танлашда тонал кремингизнинг ранги билан бир хил бўлиши ёки ундан бироз очроқ бўлишига аҳамият беринг. Унутманг: консилер фақат кўз остига суртилади. Юзга тонал крем сифатида қўллаш мумкин эмас. Уни пардоз асоси сифатида суртиб, сўнг тонал крем ва упадан фойдаланилади.

Л
Лайнер
Кўзга чизиқ тортиш учун ишлатиладиган қуюқ подводкалар шундай номланиб, улар чўткача ёки фломастер кўринишида бўлади. Лайнер ёрдамида кўзга чизиқ тортиш осон ва қулай. Муҳими, сувга чидамли бўлиб, бехосдан кўзни ишқалаб юборсангиз ҳам суркалиб кетмайди.

Люминайзер
Бу жуда кўп миқдордаги ёруғликни акс эттирувчи элементлардан ташкил топган корректор бўлиб, унинг ёрдамида юз кўринишини коррекциялаш мумкин. Люминайзер ёноқларнинг юқори соҳаси, буруннинг юз билан туташган қисмига суртилиб, юз кўринишини текис қилиб кўрсатади. Унинг таркибидаги майда зарралар ёруғлик билан тўқнашганда ўзаро ранг алмашинуви юз бериб, юз кўришидаги баъзи камчиликлар билинмайди. Юзингиз териси оқиш бўлса, шафтоли ёки пушти ранглилари, қорамтирроқ юз териси учун эса оч жигарранг ёки бронза ранглари тавсия этилади.

П
Плампер
Суюқ лаб бўёғига ўхшаш бу пардоз воситаси лаблар кўринишини хиёл катталаштириб кўрсатиш хусусиятига эга. Бир марта суртганда натижа ўрта ҳисобда 2-3 соатга етиши мумкин. Плампер таркибида занжабил (имбирь), долчин (корица) ва қизил қалампир кукуни бўлиб, лабга суртилган терида енгил қизиш сезилади. Натижада лабларда бирозгина шиш пайдо бўлиб, катталашган кўриниш юзага келади. Плампернинг лаб учун суюқ бўёқ, бальзам ва крем каби кўринишлари мавжуд. 

С
Стик
Юз териси кўринишини меъёрлаштириш учун лаб бўёғи шаклидаги қаламча бўлиб, муаммоли соҳаларни яшириш ва текислаш учун қўлланилади. Асос сифатида юз парвариши учун мўлжалланган кремлар ишлатилгани боис қуруқ юз териси учун асқотади. Агар юзингиз ёғли бўлса, пардоздан аввал асос креми сифатида фойдаланишингиз мумкин.

Ф
Фиксатор
Пардознинг мустаҳкамлигини таъминлаш учун қўлланиладиган восита. Юз териси учун фиксаторлар спрей кўринишида ишлаб чиқарилиб, тугалланган пардоздан сўнг сепилади. У юз терисидаги ёғ безларига сингиб, намлик, ҳаво ҳарорати таъсирида пардоз дастлабки кўринишини йўқотмайди. Шунингдек, фиксаторларнинг қош ва киприклар учун мўлжалланган турлари ҳам бўлиб, рангсиз гель кўринишида бўлади. Бундай фиксаторларни қошга ранг бергандан сўнг сепилса, киприкларга туш суртишдан аввал қўлланилади.

Х
Хайлайтер
Юз кўринишини тартибга келтириш, камчиликларни текислаш учун пардоздан аввалги асос сифатида ишлатилади. Хайлайтерлар асоси кремдан ташкил топган упа ёки стик (қаламча) кўринишида бўлади. Масалан, ёноқлар каттароқ кўриниши учун хайлайтер ёрдамида ёноқнинг суяк қисмига енгил ранг берилади. Ёки хайлайтер қошнинг пастки қисмига суртилса, қовоқлар катталашгандек кўринади.

Ш
Шиммер
Оқшом пардози учун ажойиб восита. Одатда шиммернинг ялтироқ тень, румяна, уваланувчи упа кўринишлари бўлиб, ранглари ҳам турлича. Қовоқларга аввал асосий тень, сўнг юқори қисмига шиммер суртилади. Шунингдек, тонал кремдан сўнг ёноқларнинг юқори қисмига пардоз чўткаси ёрдамида суртилади.

Э
Эксфолиант
Мунтазам упа ва тонал кремлардан фойдаланувчилар учун юз терисини тозалашда беминнат дастёрдир. Унинг ёрдамида тери эпидермисининг ташқи қавати чуқур тозаланади. Кўринишидан скрабга ўхшаш бўлса-да, ундан енгилроқ тузилишга эга. Эксфолиант тузилишга эга воситаларни бир ҳафтада 2 марта қўллаш мумкин. У ҳар қандай юз териси учун ҳам мос келади. Фақат ўта таъсирчан ва аллергияга мойиллиги борларга тавсия этилмайди. 

Эмульсия
Кўринишидан молочкага ўхшаш, аммо қуюқроқ бўлади. Эмульсия таркибли кремларнинг кечқурунги намлантирувчи ва кундузги озиқлантирувчи турлари бўлиб, ҳар бир юз териси учун алоҳида кўринишлари мавжуд. Шунингдек, бундай таркибли кремларнинг ажинлар ёзилиши ва тери ҳолати тикланиши учун ижобий таъсири бор. Мазкур турдаги кремлардан кун ора ёки вазиятга кўра ҳар куни фойдаланиш мумкин.

Билиб қўйган яхши!
•  Бир марта ишлатилган консилер, люминайзер ва хайлайтер тузилишли косметик воситаларни 3 ойдан 6 ойгача сақлаш мумкин.
•  Эмульсия таркибли кремларда пуфаклар қанчалик майда бўлса, терига таъсир этиши ҳам енгил ва майин бўлади. 
•  Тонал крем харид қилаётганда озроқ миқдорини қўлингизга суртиб кўринг. Агар тери рангидан ажралиб ёки ундан тўқроқ рангда бўлса, бошқа хилини тангланг.
•  Арзон нархли пардоз воситалари вақтинчалик фойдаланиш учун яроқли бўлса-да, профессионал даражадаги талабларга жавоб бермайди. Нархи бироз қиммат бўлса-да, натижаси кўзга ташланадиганлари ва узоқроқ фойдаланадиганлари эса ҳамёнингизнинг бўшаб қолганига арзийди.

Косметолог Маҳбуба МАМАНОВА тавсиялари асосида Дилдора ЮСУФБЕКОВА тайёрлади.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 91 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Ноябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016