WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6761]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [861]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [458]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2740]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4442]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8351]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [835]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2642]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [144]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [207]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [410]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1853]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [345]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2053]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4041]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [24]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [63]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [244]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [19]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [9]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [15]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [12]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 103
Гостей: 103
Пользователей: 0


Kun faolllari:
DonaldPt, sapedZes, oapedZes, gapedZes, tapedZes, vapedZes, eapedZes, xapedZes, fapedZes, mapedZes, lapedZes, capedZes, rapedZes, kapedZes, aapedZes, papedZes, wapedZes, napedZes, iapedZes, hapedZes, dapedZes, Williamiroro, bapedZes, Titan3P, qapedZes, japedZes, yapedZes, NortonK, zapedZes, uapedZes, Evgeniymow, [Полный список]
Главная » 2018 » Февраль » 28 » Кореядан Сурияга отланган гумроҳларнинг сўнгги манзили

ПОИСК / IZLASH:

08:18
Кореядан Сурияга отланган гумроҳларнинг сўнгги манзили
Одамзот яралибдики, унинг қисматида доим бир битик бор: тирикчилик ташвишига йўлиқиш. Бунинг учун у тўғри ва эгри йўлдан бирини танлашга мажбур. Аммо уларнинг қай биридан юриш ҳар кимнинг ўз ихтиёрида.

Тирикчилик, рўзғор ташвиши Асадбек Салимовни (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳам ўзга юртларда кўпроқ пул топишга ундади. Шу мақсадда у 2011 йил июнь ойида меҳнат биржаси орқали Жанубий Корея давлатига йўл олди. Квангжу шаҳридаги Домянг посёлкасида бетон қуйиш заводига ишга жойлашди. Асадбек ўзга юрт, бегона одамлар орасида ёлғизланиб қолмади. Ушбу заводда ишловчи яна 8 нафар ўзбек мусофирчиликда бир-бирларига елкадош, маслакдош бўлишди.

Ўзга ернинг нонини ейиш осон эмас. Айниқса, ота-она, дўсту биродар, юрт соғинчи кўнгилни қийнаб турса... Бироқ қанчалик мушкул бўлмасин, Асадбек яхши ишлаб, кўпроқ пул топиш илинжида барига чидади, мусофирликнинг қийинчиликлар билан "тиллашди”. Токи...

Ихлос деб қўйилган қадам

Асадбек 2012 йил март куни заводда ишлаётган вақтида бахтсиз ҳодиса туфайли қўлидан қаттиқ жароҳат олди. Уч ой давомида Квангжау шаҳридаги шифохонада стационар даволанишга мажбур бўлди. Бироқ даво чоралари уни ишга қайтиши учун етарли бўлмади. Ишни йиғиштириб, яна уч ой мобайнида Домюнг посёлкасида саломатлигини тиклашига тўғри келди.

Иш жараёнидаги мана шу олти ойлик танаффус Асадбекнинг онги-ю, кўнглигини ғараз ниятлар забт этиши учун етарли бўлди. У даволанаётган пайтида бўш вақти кўп бўлгани сабабли намоз амалларини ўрганди. Аммо бу сиз-у бизнинг тушунмамиздаги покиза эътиқод эмас эди. Негаки, дин-у диёнатга ихлос билан қўйилган қадам уни худбинлик, гумроҳлик кўчасига олиб кирди.

У 2013 йил июль ойида меҳнат таътилига чиқиб, ўзи туғилиб ўсган манзил — Шофирконга, оиласига бағрига қайтди. Ўрганган кўнгил ўртанса, қўймас деганларидек, сентябрда яна Кореяга томон шошди. Бу гал у Сеул шаҳрининг Сувон кичик шаҳарчаси Хвасон посёлкасидаги металларни лазер билан кесиш цехига ишга жойлашди. Ҳар ой 1.720. 000 вон, яъни 1.500 АҚШ доллари атрофида маош олди. Мазкур цехда у билан бирга Тошкент вилояти Оққўрғон туманидан Арслон Усмонов ҳам бирга ишларди. Арслон ўз ундан намоз ўқишни ўрганди. У Асадбекнинг биринчи ва энг муҳим «шогирд»и бўлди.

Цех бошлиғи мигрантларнинг оила аъзолари билан суҳбатлашиш учун уларнинг ҳар бирига Интернетга уланган компьютер берган эди. Асадбек иш вақти тугагандан сўнг у орқали оила аъзолари билан суҳбатлашиб турарди. Узоқ юртларда юрган фарзандини туну кун дуо қилаётган муштипар ота-она, турмуш ўртоғини эсон-омон қайтишини кутаётган интизор рафиқа, отасининг қайноқ меҳрига муштоқ фарзандлар учун бу бир мунча таскин ва тасалли эди. Аммо...

Виртуал «эътиқод»

Асадбек вақт топдим дегунча Интернетдан турли мазмундаги диний маърузаларни тинглашга муккасидан кетди. Ҳар хил сайтлар, ижтимоий тармоқлардаги диний материаллар охир-оқибат уни оқ билан қорани ажратишдан янглиштира бошлади. Ана шундай кунларнинг бирида у Тоҳир Йўлдошнинг Ўзбекистонда муслималарнинг бошидан рўмоли тортиб олинаётгани, яқинда у ерда жазони ўташ муассасаларида сақланаётган маҳбусларни озодликка чиқаришлари ҳақидаги видеороликни кўриб, унинг даъватларидан жуда қаттиқ таъсирланди. Шунда қатъий қарорга келди: «Мен ҳам шу йўлдан бораман».

Ана шу жирканч мақсадда у Одноклассники.ру тармоғида ўзи учун 3 та профиль яратди. Уларнинг биринчиси Шер.Бек. номли профиль бўлиб, ундан ўзининг дўст-у биродарлари, ҳамкасблари, илгари бирга ишлаган танишлари билан ўзаро мулоқот қилиб турди. Хумоюнмирзо номли иккинчи профиль билан бизнес ва савдо-сотиқ масалаларини ҳал этди. Учинчи — Асадуллоҳ Бухорий профили эса унинг учун ҳаёт-мамотдай гап эди. У айни шу профиль орқали 2014 йилнинг бошларида Умар ал-Форуқ номли профиль эгаси билан дўстлашиб қолди. Буни қарангки, ўзини қирғизистонлик деб таништирган Форуқнинг танлаган йўли ҳам Асадбекники билан бир бўлиб чиқди.

Ўзаро мулоқотлар давомида Форуқ ҳозирда Сурияда жиҳодда қатнашаётганини маълум қилди. Асадбекнинг телефон рақамини сўраб, Whatsapp ижтимоий тармоғи орқали унга ўзининг амири Абу Салоҳнинг аудио-видео роликларини жўнатиб турди. Мазкур видеороликларда ал-Форуқнинг Сурияда ўзбеклардан ташкил топган мужоҳидларнинг «фаолияти» тасвирланган эди.

Абу Салоҳ ўз чиқишларида «ҳижрат» Оллоҳнинг йўлида сафарга чиқиш бўлса, «жиҳод» Оллоҳ йўлида кофирларга қарши муқаддас жанг эканлигини иддао этади. Сурия давлатига кириб келган Америка, Россия, Франция ва айрим Европа давлатларининг қўшинлари, шунингдек, бошқа дин вакилларини назарда тутиб,, ҳар бир мусулмон учун ҳижрат ва жиҳод қилишлик фарз эканлигини илгари суради. Шунинг учун жиҳодий ҳаракатларда қатнашиб, мусулмонларга ёрдам бериш учун Сурияга чиқишга даъват этади. Исроилдан Қуддус Шарифни озод қилиш қилиш учун мусулмонларни ўз сафига чақириб, келгусида Ўзбекистонга кириб, ислом давлатини тиклаш ҳақида бонг уради. Табиийки, иймон-эътиқоди суст Асадбек бу даъватларга астойдил ишонди.Унда Шом давлатидаги мусулмонларга ёрдам бериш фикри пайдо бўлди. Шу мақсадда Ироқ ва Сурия ва давлатида ташкил этилган "Ислом давлати” халқаро террорчилик ташкилоти томонидан яратилган "Жиҳодчилар” виртуал диний-экстремистик жамиятига аъзо бўлиб, ушбу давлатларда содир этилаётган жиҳодий ҳаракатларда иштирок этиш учун Сурияга "Ўзбекистон-Россия-Туркия-Сурия” йўналиши билан чиқиб кетмоқчи бўлди.

"Холис ёрдам”

Асадбек 2014 йилнинг август ойида Одноклассники.ру ижтимоий тармоғи орқали "Сайфуллоҳ Иншооолоҳ” номли профиль эгаси билан дўстлашди. "Кўр кўрни қоронғуда топади”, деганлари шу бўлса керакки, ўзини Сурхондарё вилоятидан Сардор деб таништирган бу кимса ҳам аллақачон манқуртга айланиб улгурган эди. У Асадбекка бир гуруҳ биродарлари билан Сурияда жиҳодни амалга ошириш тадоригини кўраётгани, бунинг учун аввал Россияга бориб, қурол сотиб олиши зарурлиги, сўнг Украинадан Туркия ҳамда Сурияга бормоқчилиги, аммо моддий томондан қийналаётганилигини айтади. Ундан Оллоҳ йўлида холис ёрдам қилишини илтимос қилади.Табиийки, Асадбек бу масалада ҳимматли эди. Шундай қилиб, Асадбек Абдуманнон исмли бухоролик тадбиркор таниши орқали "Сардор”га 1500 АҚШ доллари миқдорида пул жўнатади.

Асл исм-шарифи Ф.Рўзиев бўлган бу шахс 1996 йилдан бошлаб, диний таълим ола бошлаган. Икки йил давомида Қуръони каримни ўрганиб, шундан сўнг "диний” ҳаёт кечириш йўлини танлаган. У ўзига ўхшаган биродарлари билан Интернет орқали жиҳод бўйича ўртоқлашиб юрган кезларда Асадбек Салимов ҳақида хабар топади. Асадбекни топиш унга унчалик ҳам қийинчилик туғдирмайди. Зеро, "Асаддулоҳ Бухорий” профили бу пайтда биродарлар орасида анча-мунча танилиб улгурган эди. Устифаранг Ф.Рўзиев Интернет тармоғидаги ёзишмалар ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан назорат қилинишидан хавфсираб, Асадбекка ўзини Сардор деб таништиради. "Асадуллоҳ Бухорий”дан қўлига 1500 АҚШ доллари етиб келганида у Асадбекка кўпдан-кўп раҳматлар айтиб, кўзлаб юрган ниятлари ушалажаклигига унинг ишончини янада қатъийлаштиради. Бироқ орада улар бир-бири билан алоқага чиқолмай қолади. Пулларни эса Сардор ўз манфаати йўлида ишлатиб юборади.

”Муслима аёл”

Асадбекка эса "ов”да давом этади. Диний-экстраместик руҳдаги ҳар хил маърузалар, видеоролик ва аудио ёзувлар билан танишиш борган сари ундаги иштиёқни алангатаверади. Биринчи "шогирди” Арслон Усмонов билан Ироқ ва Сурия ҳудудларида тузилган "Ислом давлати”да бўлиб ўтаётган воқеалар хусусида ўззаро фикр алмашувлар уни кўнглигидаги истакка тезроқ етишга ундади. Икковлон Сурияга тез ва осон бориш режаси устида бош қотира бошлашди. Асадбек "Асадуллоҳ Бухорий” профили орқали бу масалада ёрдам сўраб, Суриядаги "Абу Салоҳ”нинг гуруҳида бўлган биродарлари "Умар аль-Форуқ”дан йўл-йўриқ кўрсатишни сўрайди. Бунга жавобан Ал-Форуқ Россия-Туркия орқали бу ерга келиш энг тўғри йўл эканлигини айтади. У Асадбекнинг Шомга келиш истагини янада кучайтириш мақсадида Whatsapp орқали "халифа” Абу Бакр Боғдодийнинг жиҳодчиларга йўллаган Мурожаатномасини видео ҳамда матн шаклда юборади. Бу Мурожаатнома Асадбекнинг кўнглидаги майлни янада жунбушга келтириб юборди.

Энди у ўзини тамоман ҳақ йўлдаман, деб ҳисоблай бошлади ва буни атрофидагиларга очиқ-ошкора билинтиришдан сира чўчимади. Кореяга илк маротаба келган пайтида бирга ишлаган танишлари Н.Халилов ва Р.Сулаймоновга ушбу Мурожаатнома ва бошқа диний маърузаларни юбориб, уларни ҳам ўз домига тортишга уринди. Хайриятки, иймони бут, эътиқоди мустаҳкам бу инсонлар унинг таклифини кескин рад этди. Уни тўғри йўлга солишга уринди. Минг афсуски, уларнинг панд-насиҳати ёлғон ваъдалар, нопок ниятлар билан қалби заҳарланган Асадбекка умуман кор қилмади. Қайтага у янада кўпроқ биродар орттириш пайига тушди. Бу сафар унинг уринишлари зое кетмади. "Муслима аёл” номли профиль эгаси — 1986 йил Ғиждувон туманида туғилган Шоҳида ўлжага айланди.

Бу пайтда Шоҳида Россиянинг Владивосток шаҳрида ишлаб юрган эди. У Асадбекнинг йўл-йўриқлари билан жиҳодчилар ҳаракатига кўпроқ одам жалб этишга, Сурияга ҳижрат қилмоқчи бўлганларга кўмаклашди. Алалоқибат "шаҳидлик” мақоми Шоҳиданинг ҳам фикру ёдини ўғирлади.

Ҳақ йўлга қайтиш

Бу пайтда Арслон Усмонов ҳам қўл қовуштириб ўтиргани йўқ. У Жанубий Кореяда ишлаб юрган холаваччаси Дарвон Раҳматовнинг динга мойиллигини сезиб, уни нишонга олди. А.Усмоновнниг "панд-у ўгит”лари билан диний-экстраместик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган аудио-видео роликларни томоша қилган Даврон аста-секин Усмоновнинг таъсирига туша бошлади. Ўзбекистонга қайтиб, жиҳодий ҳаракатларда қатнашиш учун Сурияга боришни дилга тугди. Бироқ биргина туртки уни бу жирканч фикрдан қайтара олди.

Ўшанда 2015 йил эди. Даврон Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ва укишининг муқаддас ислом дини таълимотига оид қарашларини ундан-бундан кўп бор эшитган эди. Лекин ҳазратнинг маърузаларини шахсан ўзи эшитишга ҳафсала қилмаганди. Жиҳод билан боғлиқ нияти уни хаёлнинг турфа кўчаларида чалкаштириб юбораётган бир пайтда у шайх ҳазратлари сабоқларига қулоқ тутди. Ҳазратнигнг ҳар бир сўзи унинг хиралашиб қолган қалб кўзига нур бўлиб кирди. Давронга тўғри йўл манзилини кўрсатди. У ҳақ йўлга қайтди.

Асадбек Салимов эса ўз ҳаракатларининг ижтимоий хавфлилик даражасини англаган ҳолда "диний-ҳарбий-жиҳодий” ғояларни қўллаб-қувватлашда давом этаверди. Интернетдаги очиқдан-очиқ жиҳод қилишга даъват қилувчи аудио-видеорликларга "лайк” босиб, уларни кенгроқ тарқатиш мақсадида профилининг шахсий саҳифасида сақлаб келди. Аммо ибтидода интиҳо ҳам бор. Асадбек манфур ниятига етмасидан аввал унинг барча кирдикорларига нуқта қўйилди.

...Суд ҳукми билан Асадбек Салимовга узил-кесил 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Ҳа, Асадбек Салимовнинг бугун жисми тирик, қалби эса гумроҳликка қадам қўйган пайтдан бошлаб уни тарк этган. Негаки, у эл-у юртга, Она Ватанга меҳр ва садоқат билан урадиган, халқи учун жон фидо этишга қодир мард, жасур ўзбек ўғлони юрагини ўзга юртларда бой берди. Бир пайтлар онасининг аллалари билан орзу-ўйларга тўлиб тошган юрак мусофирликда илмсизлик, жаҳолат курашида қурбон бўлди. 

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 446 | Добавил: iphone | Теги: #Yangilik, #новости, #ahborot, #xabarlar, #habarlar, #uznews, #news, #Yangiliklar, #newsuz | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Февраль 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018