WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9734]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1771]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [503]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3398]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5992]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [81]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10409]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1302]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [225]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [246]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [698]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2357]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [394]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2985]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5004]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [403]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [655]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [37]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [37]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [141]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [44]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [45]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 41
Гостей: 41
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, brandify18, martinhi4, rebekahxt18, tashaat18, rosenu4, heegirm, irenamikina, nathanfc2, brianud2, pollymk4, robbietq11, thelmamb1
Главная » 2020 » Август » 10 » Коронавирусга қарши антитана йўқоладими? Вирусни қайта юқтириш мумкинми? «Covid-19″га нисбатан иммунитет ҳақидаги саволларга жавоблар

ПОИСК / IZLASH:

11:47
Коронавирусга қарши антитана йўқоладими? Вирусни қайта юқтириш мумкинми? «Covid-19″га нисбатан иммунитет ҳақидаги саволларга жавоблар
Йил бошида Хитойдаги сирли касалликнинг қўзғатувчиси янги коронавирус эканлиги аниқланганда, олимларнинг мамлакатда тобора кучайиб бораётган эпидемия ҳақидаги хавотири деярли умидсизликка сабаб бўлганди. Қоида тариқасида, ушбу оилага мансуб вирусга чалинган беморларда кучли иммунитет шаклланмайди: тикланишдан кейин олти ой ёки бир йил ўтиб, худди шу инфекцияни қайта осонгина юқтириб олиш мумкин.

Бироқ, янги вирус ҳақида қанча кўп билимга эга бўлинган сари, шунчалик кўп ишонч ҳосил қилиняптики, «Sars-Cov-2» ўзининг ўтмишдошларидан жуда фарқ қилади. Бу эса соғайган беморларда иммун ҳимояси анча узоқ ва ҳатто умрбод давом этади, деган умидни беради, деб ёзмоқда «Kun».

Аммо, ҳозирча бу фақат тахмин. Эпидемияга қарши кураш стратегиясига боғлиқ бўлган асосий саволлар жавобсиз қолмоқда.

Пандемия бошидан бери ўтган олти ой ичида олимлар Covid-19’га нисбатан иммунитет ҳақида нималарни билиб олишди? Нима учун вирусни тадқиқ этувчилар ва вакцина ишлаб чиқувчиларнинг аксарияти бу ҳақда оптимистик фикр билдиришмоқда?

Иммунитет ўзи нима?

Иммунитет – организмнинг инфекцияга қарши туриш имконияти, яъни у ёки бу касаллик қўзғатувчисини (вирус, бактерия ёки замбуруғ) зарарсизлантирувчи ҳимоя.

Иммунитет туғма, яъни аждодлардан мерос қилиб олинган (у касаллик билан тўлақонли курашишга ёрдам беради) ва орттирилган, яъни туғилгандан кейинчалик – маълум бир инфекция билан тўқнаш келиш натижасида (фақат ундан ҳимоя қилади) шаклланган турларга бўлинади.

Бирор касаллик қўзғатувчиси билан биринчи марта тўқнаш келинганда, бизнинг организмимиз у билан курашиш стратегияларини ишлаб чиқади ва кейинги тўқнашувда самарали қарши тура олишни намоён этади. Бу аслида танамиз эслаб қолиш имконига эгалигини ва бошдан кечирилган касалликни қанчадир вақт ўтиб таний олишини англатади.

Иммун хотирасининг – бу феномен олимлар томонидан шундай номланади – одатий хотирадан аллақачон ўчиб кетган ҳодисалар ҳақида «эсдаликларни» сақлаши кўп кузатилади.

Масалан, сиз чақалоқлигингизда қандай қилиб сувчечак билан касалланганингизни ёки БЦЖ билан қай тарзда эмланганингизни эслай олмайсиз, аммо иммунитетингиз буни ёдда тутади ва танангизга тушган сувчечак вирусини (ёки Кох таёқчасини) зарарсизлантириб, қайта касалланишингизга имкон бермайди.

Иммунитет қанчага етади?

Иммун хотираси давомийлиги касаллик турига боғлиқ. Сувчечак, тепки ёки қизамиқ аксарият ҳолларда ўзидан кейин умрбод иммунитет қолдиради – аммо бу катта эҳтимол билан қоида эмас, истисно ҳолат.

Гепатитнинг А тури ёки сариқ иситмадан ҳимоя қилувчи эмлашлар ҳар 10 йилда такрорланиши тавсия этилади.

Ажабланарлиси, мавсумий грипп ҳам беморда кучли иммунитет ҳосил қилади – кичик англашилмовчилик шундаки, бу вируснинг турли штаммлари орасида ўз кучини йўқотади.

Грипп тез мутацияга учрайди, шу сабабли бир неча ой ўтмай қайта касалланиш мумкин. Бироқ бу ҳолатда касаллик кўпинча енгил шаклда кечади, чунки аввалги инфекцияга нисбатан ҳосил бўлган антитана беморни қисман ҳимоя билан таъминлайди (бу ҳақда батафсил қуйида).

Антитана нима ва у қандай ишлайди?

Организм ҳар қандай инфекцияга калитни намуна ва хато усули орқали йиғади.

Тасаввур қилинг, ҳар бир вирус парчаси – жимжимадор тиғли ханжар, сизнинг танангиз эса қин ишлаб чиқарувчи завод. Ушбу заводдаги ҳар бир конвейер айнан бир хил шаклдаги ғилоф ишлаб чиқаради, аммо биргаликда улар ўлчам ва конфигурация турфа хиллиги чексизлигини таъминлайди.

Қинлардан бирортаси ханжар шаклига мос келиши ва тиғ ёпилиши билан заводнинг барча бўш конвейерлари бирданига катта кўламда айнан шу шаклдаги қинлар ишлаб чиқара бошлайди ва эртами кечми барча ханжарлар хавфсизлантирилади.

Бу ҳолатдаги ҳар бир конвейер қоннинг махсус ҳужайрасидир (улар B-лимфоцитлари деб аталади), қинлар эса ушбу ҳужайра ишлаб чиқарадиган оқсил молекулалари (антитана) ҳисобланади. Молекулалардан бири «тиғ» – коронавирус юзасида кўринувчи тикан шаклига мос келиши билан унинг шаклини ўзгартириб, устига «ўтириб» олади ва вируснинг ҳужайрага сингиб кетишига шу тарзда тўсқинлик қилади.

Вирус ҳужайра ташқарисида кўпая олмайди: ўзининг нусхасини штамплаш учун унга ҳужайранинг таркибий қисмлари керак. Шунинг учун вирусли заррачалар ортиши секинлашади.

Айнан шу вақтда организм қайсидир антитана ҳужумни бартараф этгани ҳақида белги олади ва муқобил шаклдаги молекулаларнинг «катта ҳажмли» ишлаб чиқарилишини бошлаб юборади. Барча вирусли заррачалардаги тиғлар ёпилиши билан инсон соғаяди.

Барча беморларда антитаналар бир хил бўладими?

Бу муҳим эмас, ахир айнан битта ханжарни турли қинларга солиш мумкин.

Масалан, ғилоф тиғдан жуда калта ёки унинг кенглигидан ингичкароқ сиғимда бўлиши мумкин эмас. Лекин, унга нисбатан узунроқ, тирқиши кенгроқ бўлиши мутлақо мумкин.

Олимлар Covid-19 билан касалланган беморлар қонида организм томонидан инфекцияни тўхтатиш илинжида ишлаб чиқарилган умумий ҳисобда 250 хилдан ортиқ антитаналарни аниқлашди. Улардан 28таси касаллик билан нисбатан самарали курашган (яъни вирусни енгган).

Соғайишдан сўнг нима бўлади?

Ишлатилмаган қинлар «омборга юборилади»: антитана қонда қолади ва қайта юқтириш ҳолатида организмни ҳимоя қилишни давом эттиради. Айнан шунинг учун уни соғайган беморлар қонида ҳафта, ой ёки ҳатто йиллар ўтиб ҳам учратиш мумкин.

B-лимфоцитларининг бир қисми ҳужайра хотирасига айланади. Инфекция билан қайта тўқнаш келинганда улар фаоллашади ва захирага олинган конвейерни ишга тушириб, тезкор иммун жавоби қайтаради.

Бироқ бу одам вирусни иккинчи марта юқтириб олишдан ҳимояланган дегани эмас. Иммун жавобининг кучи кўплаб омилларга боғлиқ, биринчи навбатда – юқтирилган касаллик оғирлиги ва соғайишдан сўнг қанча вақт ўтганига.

Одатда, касаллик қанчалик жиддий кечса, қайта инфекцияланишдан ҳимоя шунчалик кучли бўлади. Даволанишдан сўнг қанча вақт ўтган бўлса, аксинча, иммун жавоби шунча кучсизлашади.

Вирусга нисбатан иммунитет Covid-19 билан касалланмаган одамларда бўлиши ростми? Назария жиҳатидан, бўлиши мумкин. Юқорида таъкидланганидек, коронавирусдан антитана (бошқа касалликлар сингари) турли шаклларда бўлиши мумкин. Улардан баъзилари нафақат бир, балки бир неча инфекцияга қарши самарали бўла олади.

Масалан, эпидемия бошланмасдан анча аввал соғлом инсонлардан олинган қон намуналарида (2015-2018) янги Sars-Cov-2 коронавируси таъсирини йўққа чиқарадиган самарали антитаначалар топилган. Ваҳоланки, улар аввалдан бошқа бир касалликдан ҳимояланиш учун ишлаб чиқарилган.

Бу каби антитаначалар мавжудлигининг ўзи инсон тўлақонли иммун жавоби қайтара олишини англатмайди. Бироқ бу каби инсонларда Covid-19’нинг енгилроқ шаклда кечиши эҳтимолини оширади.

Умуман олганда, мутлақо акси бўлиши мумкин. Гап вирус ўз-ўзича организмга катта хавф сола олмаслигида – саломатлик билан боғлиқ асосий муаммолар пайдо бўлишида беморларнинг шахсий иммун тизими сабабчи бўлади.

Оғир ҳолатдаги беморлардаги энг хавфли аломатлар айнан Covid-19 антитаначалари ишлаб чиқарилиши бошлангандан сўнг кузатилмоқда. Шунингдек, инсонда аввалроқ бошдан кечирилган касалликдан қолган ўхшаш антитаначалар мавжудлиги иммун реакциясини (цитокин бўрони деб аталади) кучайтириши ва касаллик кечишини оғирлаштириши ҳам истисно эмас.

Коронавирусдан иммунитет билан фақат антитаначалар таъминлайдими?

Қисқасини айтганда – йўқ. Антитаналардан ташқари, инфекция билан курашда бошқа агентлар ҳам иштирок этади, хусусан Т-ҳужайралари (ёки Т-лимфоцитлари деб аталади) ҳам иммун хотира шаклланишида иштирок этади.

Бундан ташқари, сўнгги маълумотларга қараганда, Т-ҳужайралар Covid-19’га иммунитет тизими жавобида коронавирусга антитаначаларга нисбатан катта аҳамиятга эга, чунки Т-лимфоцитлари ҳаётийлиги сезиларли даражада узоқ.

Худди янги вирусдан қисман ҳимояни таъминлай олувчи антитаначалар билан бўлгани каби, бошқа бир инфекция билан курашдан сўнг организмда сақланиб қолганига қарамай Т-ҳужайралари муқобил хусусиятни кўрсатиши ва ҳатто аввал Covid-19 билан тўқнаш келмаган одамларда вирус қўзғатувчисини етарлича даражада кучсизлантириши мумкин.

Бу беморларнинг бир қисми касалликни жуда оғир шаклда бошдан кечираётган бир пайтда, нега бошқалар Covid-19’ни ҳеч қандай аломатларсиз енгаётганининг изоҳларидан бири бўлиши мумкин: орамиздан баъзилар аввал енгиб ўтилган бошқа касалликлардан қолган иммунитет туфайли қисман ҳимояланган.

Гап шундаки, одатий шамоллашни ҳам «тожли» (coronaviridae) оилага мансуб тўрт хил вирус қўзғатади. Демакки, сўнгги бир неча йил ичида шамоллаш билан оғриган кўплаб инсонлар организмида катта эҳтимол билан ушбу коронавирусларнинг бирортасидан антитана ёки аввалги инфекцияни хотирасида сақлайдиган Т-ҳужайралар мавжуд.

Бу феномен ўзаро фаолият иммунитети деб аталади ва баъзи маълумотларга кўра, бу каби ихтисослашмаган Т-ҳужайралар ҳар учинчи инсонда учрайди. «Ўзаро бирлашган» антитаначалар билан эса сайёра аҳолисининг ярми Covid-19’дан қисман ҳимояга эга бўлиши мумкин.

«Чиниққан иммунитет» нима?

Т-лимфоцитлари ва антитаначалардан ташқари, сўнгги йилларда олимлар томонидан тез-тез такрорланаётган, «туғма чиниққан иммунитет» деб аталувчи яна бир ҳимоя механизми мавжуд.

Юқорида таъкидланганидек, ирсий иммунитет ихтисослашмаган, яъни муайян бир инфекцияга қарши йўналтирилмаган. Бироқ борган сари кўплаб тадқиқотлар шуни кўрсатяптики, у ҳам гарчи узоқ вақтга бўлмаса-да, бошдан кечирилган касалликни эслаб қолиш хусусиятига эга.

Макрофаглар, моноцитлар ва табиий киллерлар аввал тўқнаш келинган вирус ва бактерияларни самаралироқ кучсизлантиради ва ҳатто организмга мутлақо янги патогенлардан ҳам ҳимоя қила олади.

Хусусан, баъзи изланишлар маълумотларига кўра, силга қарши эмлаш (БЦЖ) организмни сариқ иситма ва бошқа инфекциялардан қисман ҳимоя билан таъминлаши мумкин.

Чиниққан иммунитетга эга одамлар инфекцияга камроқ чалинади, юқтирилган вақтда эса касалликни кўпинча енгил шаклда ўтказиб, тезроқ соғаяди.

Шундай қилиб, Covid-19’ни қайта юқтириш мумкинми?

Ҳозирча коронавирус билан қайта касалланиш ҳақида бирорта ҳам ишонарли маълумот йўқ. Олимлар бу бўлиши мумкинлигини истисно этишмаяпти, аммо юқорида келтирилган контекстдан маълумки – бундай касалланиш эҳтимоли жуда юқори эмас.

Тадқиқотлар кўрсатишича, Covid-19’дан соғайган беморларнинг аксарияти ва ҳатто вирусни аломатларсиз енгганлар қонида ҳам махсус антитаначалар аниқланмоқда.

Бошқа кўплаб вирусли касалликлар ҳолати каби, уларнинг концентрацияси хасталикни оғир шаклда ўтказганлар қонида юқори, аммо бу ҳар қандай ҳолатда 3 ой ўтибоқ тахминан икки баробарга камаяди. Баъзида бу бир неча ҳафта ичида ҳам кузатилади.

Sars-Cov-2 биринчи марта атиги етти ой аввал аниқлангани сабабли, олимлар орттирилган иммунитет қанча вақт давом этиши ва қайта зарарланиш эҳтимоли нуқтайи назари ҳақида тахминлар беришдан тийилишмоқда. Бироқ унинг кўпроқ ўрганилган ўтмишдошлари – SARS (атипик пневмония) ва MERS (Яқин Шарқ респиратор синдроми) вирусларига асосланиб баъзи хулосаларга келиш мумкин.

2002-2003 йилларда SARS билан оғриган беморлар қонида вирусга махсус антитаначалар ўртача 2 йил давомида сақланган (аниқроқ айтадиган бўлсак, бир йилдан уч йилгача). Ваҳоланки, атипик пневмонияни жуда оғир ҳолатда бошдан кечирганлар қонида улар 12 йил ўтиб ҳам аниқланган.

Яқин Шарқ респиратор синдромидан хасталанганлар (ундан ҳар учинчи бемор вафот этган) қонида MERS вирусига ихтисослашган антитана камида 34 ой давомида сақланиб қолган.

Олимлар Covid-19’дан иммун ҳимояси қанча давом этиши ва у қай даражада самарали бўлишини ҳозирча билишмаса ҳам, шу фактларнинг ўзи некбинлик туғдиради.

Бу саволга жавоб топилмаслиги қанча давом этса, қайта зарарланиш имконсизлиги эҳтимоли шунча ортади.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 39 | Добавил: iphone | Теги: #news, #newsuz, #Yangilik, #habarlar, #новости, #Yangiliklar, #uznews, #ahborot, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Август 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2020