WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9792]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1799]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [504]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3418]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6065]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [82]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10509]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1306]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [225]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [247]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [698]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2387]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [394]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3027]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5028]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [420]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [660]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [37]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [37]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [143]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [46]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [45]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 12
Гостей: 12
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Semeneen, debrapj60, laurelwq3, nelltj16, tashaat18, ernestinexk16, harriettwc3, zelmalg2, grecusmot, Zorkams, elenage3, melissatf2, roxiejm16, harrymp60, mariakx3, jorgevb69, coreyef16
Главная » 2020 » Сентябрь » 21 » Кундошлик ҳақида ўйлар... Ёхуд аёллардан аёлларга насиҳат

ПОИСК / IZLASH:

07:32
Кундошлик ҳақида ўйлар... Ёхуд аёллардан аёлларга насиҳат
Аслида, бу мавзуда гапиришни истамаган эдим. Аммо...
Куни кеча танишларимдан бири қўнғироқ қилди. Эмишки, унга сингил бўлган аёл (яъни кундоши) ўртадаги келишмовчилик туфайли билак томирини кесишга уринган. Тез тиббий ёрдам вақтида кўрсатилиб, аёлнинг ҳаёти омон қолган, аммо, мушаклар жиддий шикастланиб, қўл фалажланиб қолибди. Шу кунгача жуда кўплаб аёллардан кундошлик тўғрисида шикоятлар, ҳикоятлар, ривоятлар тинглаган эдиму, бундай мушкулот ҳақида эшитмаган эдим.

Наҳотки биз муслималар ҳаётимиз, соғлигимиз, энг даҳшатлиси охиратимизни шу қадар арзон баҳолайдиган, осон йўқ қиладиган бўлиб кетган бўлсак? Дунёнинг ҳеч бир қийинчилиги, мусибати (уларни биз мусибат деб ўйлаймиз, холос) ширин жондан азиз эмас, ўзни ўлдиришга, ногирон бўлиб қолишга арзимайди.

Келинг, азизаларим, фурсат бўлган экан, кундошлик ҳақида бир дилдан суҳбатлашайлик, фикр алмашайлик. Мавзуимизга эркакларнинг адолати, тенглик масаласи, шаръий мезонларни заррача аралаштирмай, икки аёлнинг кечмишлари, ўзаро муомаласи, муаммоларни бартараф этиш ҳақида гаплашамиз.

Кундошлик нима, кундош ким?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаларидан бошланиб, ўзини мусулмон деб билган, ҳалоллик излаган салафи солиҳларимизнинг жуда кўпчилиги амал қилган суннатнинг номи – кўпоилалилик. Ана шу суннатни адо этилишига сабаб бўлган, суннат тирилишига ҳисса қўшган аёлларнинг номи кундош, турмуш тарзи эса кундошлилик. У аёл шеригининг душмани эмас, билъакс, тақдирдошидир. Яхши ёмон куни, шодлигию мусибати, очин-тўқинлиги – барча-барчаси, бир сўз билан айтганда, кўрган куни бир хил бўлган дугона.

Бир синфда ўқиганлар синфдош, бирга ҳарбийда бўлгандар «қуролдош», ғам қайғуси ўхшаш бўлганлар «қайғудош» бўлса, бутун турмуш тарзи битта инсонга боғлиқ аёллар «кундош»дир. Мантиқан олиб қаралса, ана шу дугоналар дунёда опа-cингилдан ҳам кўра яқинроқ бўлади. Чунки, жигар-бағирларнинг ғами бир, аммо ҳаёти бошқа. Кундошнинг эса, ғами ҳам, турмуши ҳам, ҳаёти ҳам бир. Синов келса, ҳаммасига баробар келади, шодлик ҳам.

Кундошлик биз ўйлаган, миямизга сингиб қолган даражада ёмон ҳолат эмас. У ҳам қариндошчиликнинг, ижтимоий алоқаларнинг бир тури, холос. Агар бу биз ўйлаган каби қабиҳ, зарарли иш, ғурбат манбаи бўлганида, номи тинчлик, саломатлик маъносини англатувчи муборак Ислом дини шариатига киритилмас, билъакс, таъқиқланган бўлар эди. шунчаки, онгимизда нотўғри тутумлар, хато талқинлар сабаб ёмон бир иш каби ўрнашиб қолган. Кундошлик мақоллардаги «Кундош – кунда кўзингда ёш», «Кундошлик – кўнгил ғашлик» эмас, балки ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу таърифлаган қўшничиликдир. Кундош биз ўйлаган «ёсуман» эмас, балки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлари каби дугона бўлади. Биз кундошга мана шу ракурсдан туриб қараб кўрсак, қандай бўларкин?

Аллоҳ раҳматига олсин, ҳофизи Каломуллоҳ бўлган онахон бор эдилар. Бир суҳбатлашганимизда: «Қори додангиз уйландилар. Бир аёлнинг қалбидан ўтадиган ҳамма ҳис мендан ҳам ўтди. Ўша кунларда Раҳматуллоҳ алломанинг оналарини зиёрат қилдим. Эшикдан кирсам, 92 ёшли онахон ўринларидан туриб: «Оналаримизга берилган мақом сизга ҳам муборак бўлсин. Уларнинг йўлидан юриш бахти ҳаммага ҳам насиб қилмаган. Бу мақомга муносиб бўлинг!» деб кутиб олдилар. Шунинг ўзи манга кифоя қилди», деб айтиб берган эдилар. Бир жумлада насиҳат, таскин, танбеҳ жамланганини қаранг. Бу насиҳатнинг етуклиги, беозорлиги, залворини қаранг! Насиҳат қилувчининг одобу усули, эшитувчининг итоат ва ҳусни қабул қилишини кўринг!

Ўшанда, алломани аллома қилган волидалари эканда деб ўйлаган эдим. Бизга бугун шундай насиҳат қилувчи оналар етишмаяпти, назаримда. Қория онам ўзлари эшитган бу гўзал таскинни қачонлардир менга айтган эдилар. Мен энди сизга айтмоқдаман. Қандай қабул қилиш ўзингизга боғлиқ.

Бизда, минг афсуски, кўпоилали кишилар одамлар наздида хиёнаткор, каттадан кейинги аёллар эса энг разил аёл бўлиб кўриниб, суннат топталиб қолган. Бу ҳам собиқ тузумнинг «хизматлари»дан биридир. Биз соддалар 14 аср амалда бўлган суннатни қўйиб, 70 йиллик тузумнинг таъсирига берилиб кетдик. Ота-боболар ибодат дея қилган амални жиноят, хиёнат, разолат деб қабул қилдик. Қосир ақлимиз, саёз туйғуларимиз, нафсимиз амрига бўйсуниб, суннат амалдан кулфат ясаб олдик. Миямизга мажбуран сингдирилган болалар ўксийди, одамлар нима дейди, деган андиша суннатга амал қилишдан устун бўлиб қолди. Шариат рухсат берган, ҳатто мақталган бу ишни қўлдан хунук кўрсатишга эришилди.

Кўп оилали бўлишнинг жамиятга фойдалари, ижтимоий бирлик, ижтимоий ҳимоя, қудачилик алоқаларининг йўлга қўйилиши оқибатида мусулмонлар кучли жамият тузиши мумкинлигини яхши тушунган собиқ тузум корчалонлари нима қилиб бўлса ҳам, бу анъанани йўқотиш, одамларни ундан нафратлантириш учун барча имкониятни ишга солишди. Ва бунга тўла эришилди ҳам. Бир эслаб кўрингчи, то рус тузуми адабиётигача бўлган манбаларнинг бирортасида кўпоилалилик зарари ҳақида бирорта маълумот борми? Мен бу ҳақида на сийрат, на тарожум китобларининг бирортасида ўқимадим ҳали.

Руҳлар яралишидан эллик минг йил аввал битиб қўйилган тақдир китобида, кундошли бўлиш қисмати насиб этибди. Бу нима дегани? Бу Оиша, Зайнаб, Ҳафса, Савда оналаримизга ўхшаб яшаш, уларнинг суннатини тутиш шарафи берилди дегани! Ахир, кимга ўхшашни орзу қиласан, деганда, айнан оналаримиз номини тилга олган, улар каби бўлишни истаганлар биз эмасмидик? Мана, илоҳий иноят сабаб улар суннати бизга мушарраф бўлиб турибди, қани ўша орзулар рўёби ўлароқ, оналаримиз каби тутум қилиб кўрмаймизми?

Ёки биз ҳатто орзуларимизда ҳам мунофиқлик қиламизми? Сохталик шу даражага етдимики, биз орзуни ҳам хўжакўрсин, хўжа эшитсин деб қиладиган бўлдик?! Айтингчи, Оиша онамиз устиларига бошқа оналаримиз келишганида, ўзларини қандай тутганлар? Жанжал тўполон, араз, адолат қилишга йўл қўймаслик, бошқа оналаримиз дилини оғритиш, кўнглини чўктириш, уларнинг «оҳ»ига қолиш эвазига ҳукмларини ўтказдиларми?

Кундошларининг камситилиш, эзилиб йиғлашлари ҳисобига, ўзлари ҳарна икки-уч кун кўпроқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга турдиларми? Ёки оналаримиз фарзандларини ўртага қўйиб, улардан фойдаландиларми? Бирор жойда ўқиганмисиз, Мория онамиз Иброҳим сабаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тутиб қолганларини? Асло! Нубувват хонадонида ҳам, саҳобалар уйларида ҳам бундай ишларнинг учқуни бўлмаган ҳатто.

Оналаримизда ҳам бизда бўлган туйғулар, аёл сифатида кўнгил ўзгариши, аллақандай ҳислар бўлмаганми? Йўқ, улар биздан юз чандон нозиктаъб, ҳассос ва қалби зариф аёллар эдилар. Шунчаки, улар ўзларидан бошқаларда ҳам қалб борлигини билиб, эҳтиромини ўрнига қўйганлар, холос. Улар биз каби Аллоҳ таолонинг назаргоҳи бўлган қалбни синдиришга журъатли эмас эдилар.

Аёлларнинг топиб олгани, «Оналаримиз ҳам рашк қилганлар, келишмовчиликлар бўлган» деган баҳона! Шуни яхши билиш керакки, биз тарихдан ўқиган, оналаримиз ораларида бўлиб ўтган баъзи ишлар жуда кам содир бўлган. Бори ҳам ҳадис ва сийрат китобларида қайд этилган. Хўш, инсоф билан айтайлик, улар орасида юз берган бу беозор тўқнашувларда ғараз, ичиқоралик, ноинсофлик, беандишаликни кўрганмисиз?

Унда болаларча беғуборлик, мусулмонча софликдан ўзга нарса йўқ! Улар рашкни ҳаётлари асоси қилиб олмаганлар, уларда кундошга нисбатан нафрат ёки адоват деган нарсанинг ўзи бўлмаган. Улар онгида буюк ғам – охират дарди бор эди. Ислом дини ривожига ҳисса қўшиш ғами бор эди. Аллоҳни рози қилиш, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзларини қувнатиш каби юксак мақсадлари бор эди.

Баъзан, яхшиямки бизлар саодат асрида туғилмаган эканмиз, деб ўйлайман. Шу дунёқараш, шу торфеъллик, шу калтаўйловлик билан ўша даврда яшасак, билмадим не кечарди ҳолимиз. Оналаримизнинг тақдирларидан бир шингилгинаси бизга мушарраф бўлиб турганда, чидамай, айюҳаннос соляпмиз, агар дин ташвишлари, исломий юришлар, мусулмонлик учун чекилган жафолар, ҳижрат машаққатларига йўлиққанимизда, аниқки, ютқазар эдик, ноумид бўлиб қолардик.

Биз ўзгалардан суннатга қатъий амал қилишни талаб этамиз, гўё ўзимиз дўндириб қўйгандек! Таҳорат ва намоздагидан бошқа қайси ротиба суннатни қоим қилганимиз, эсимизда ҳам йўқ. Жазо жиноятнинг жинсидан бўлади, унутманг. Сиз минглаб суннатларни тарк этиб яшаётган бир шароитда, хожангиз биттасини тарк этса, нима бўлибди?

Баъзан туйғуларга айланиб қолгим келади. Баъзан туйғуларнинг тили бўлиб қолишни истайман. Қани энди одамлар қалбидаги кечмишларнинг жонли тимсолига бўлсаму, улардан ўтган алам-озорлар, орзулар, соф туйғуларини бир-бирига кўрсатиб берсам... Бунинг имкони йўқда...

Катта хонимлар, сизга айтар гапларим бор, изн берсангиз...
Хожангиз сиз билан неча йиллар бирга яшади, яхши кунларни кўрди. Куёвлик, оталик туйғуларини сиз сабаб туйди. Бу хотиралар уни ҳеч қачон тарк этмайди, хотиржам бўлинг. Сиз унинг учун ҳаётининг бир бўлаги, қадрдони, қадрли инсонисиз. Унинг тайин макони сизнинг уйингиз. Йўқловчилар ҳам сизнинг эшигинизга келиб чақиради уни, кундошингизникига бориб эмас. Одамлар сизни номингизни уники билан бирга айтади, фақатгина сиз дунёга келтирган фарзандларни унинг зурриёти деб танийди. Қариндош-уруғ, дўст-ёронларникига эмин-эркин, эрка бўлиб сиз кириб бора оласиз, у эмас. Хожангиз билан бирга юриш, саёҳат қилиш ҳуқуқи ҳам фақат сизга берилган.

Кундошингиз эса, эри билан ҳатто ўз ота уйига боришга ҳам ҳақли эмас. Бора олмайди. Сиз учун оддий кунлар, ҳатто зерикарли бўлган ҳаёт унинг учун ушалмас орзу. Рашк қилиш, хафа бўла олиш, ўксиниш ҳуқуқи ҳам фақат сизга берилган, унга эмас. Мободо у рашк қилиб қолгудек бўлса, эшитадиган жавоби тайин: «Ўзинг бировни устига теккан бўлсанг, энди рашк қиласанми?» Ўйлаб кўрилмайди, Савда онамизнинг устиларига келин бўлиб келган Оиша розияллоҳу анҳо рашкда энг пешқадам аёл бўлганликлари.

«Бу эрнинг ҳамма ташвиши менинг зиммамда. Меҳмонига қарайман, кир-чирини юваман, дазмолини босаман, уй жойини саранжом қилиб ўтираман. У кишим эса, эримнинг топгани еб ётишни, тайёрига эга чиқишни биладилар». Сиз худди шу фикрда бўлиб, ўртаниб юрган чоғда, у умуман бошқа нарсани ўйлайди. «Қани эди мен ҳам бир аёл каби рўзғор юритсам. Қани энди бу ерга ҳам меҳмонлар келса. Қани эди менинг уйимда ҳам унинг кийимлари бўлсаю, ювиб дазмолласам. Қани эди даданг келиб қолади, деб шошиб уйимни йиғсам, таом пишириб кута олсам».

Сиз эрингизнинг хизматини қилиб, жаннатдаги даражангизни ошириб юрган вақт, у уйида бор бўлган сочиқни, бир сидра кийим бошни тоза бўлсада, ювиб, дазмоллаб, ўзини алдаб юрган бўлади... Чунки ўзини таниган, ўзини билган одам ўз вазифасини бажаришни истайди, қила олмасликдан сиқилади. Фитрати бузилмаган эр оила тебратиш, ҳожатларига қалқон бўлишдан, оиласи учун уриниб юришдан нечоғли завқ олса, ўзлигини йўқотмаган аёл ҳам хожанинг хизматида бўлишдан, ўз вазифаларини бажаришдан шунчалар роҳат туяди. Буни ўзингиз ҳаммадан яхши ҳис қиласиз, тўғрими?

Сиз алам устида, ўзингизга ўзингиз: «тузук бўлса, ажралиб бировга иккинчи бўлиб тегармиди», дея маломат қилаётганда, хаёлингизга оналаримизнинг аксари ҳам шу тақдирга рўбарў бўлганлари келадими? Махлуқнинг жисмоний айбини маломат қилиш, аслида Холиқни айблаш каби бўлади, дейдилар. Биз ҳам кундошни тақдири учун таъна қилишимиз, қисматга иймонсизликдек, ҳов ўша саҳобия оналаримизга таъна тоши отишдек гап эмасми? Сиз унинг ҳаётини яшамагансиз, у чеккан озорлар, ҳатто ажралиб, маломатларга қолишга ҳам рози қилиб юборган ранжу аламларни тотмагансиз, тотманг ҳам.

Бир аёлнинг орзулар, умидлар, соф ҳислар билан босган остонани ноумид бўлган, ҳаёти синган, келажаги қоронғу ҳолда йиғлаб йиғлаб тарк этишга мажбурлаган қандай катта сабаблар бўлиши мумкинлигини сиз билмайсизда... Унинг тили қисиқ, номи паст, нуқсони бўйнида бўлиб қолгани учун маломат қилиш осон. Фақатгина иккинчи бўлгани учун ҳам «сенга бўлаверади» қабилида муомала қилиниши, кўнглига оёқ қўйилиши осонми? Унинг келида туйилган гул умри Сиз ва хожангиз сабаб чирой очса, у ҳам оддийгина аёллик бахтини ҳис қилса, сиз роҳатланмайсизми? Динқардошга шуни раво кўриш қўлингиздан келмайдими?

Кичкина сингилларга айтар сўзларим...
Опангиз Сизга ёнидан жой берган, ёшлиги, гул умрини бағишлаган бир инсонини бўлишган, сизнинг ҳам ўзи каби яхши бир ҳаётда яшашингиз учун ўзидан кеча олган бир бағрикенг аёл у. Шунча йил яхши рафиқа, яхши келин бўлиб келган, ҳамманинг кўнглини топа олган опангиз, сизга кундош бўлгани учунгина ёмон аёлга айланиб қолмайди, шуни унутманг. У сиз сабаб шундоқ ҳам қийналади. Хожасининг либосига ўзидан бошқанинг қарови, парвариши сезиб, қийналади. Йиғлаб тонг оттирган, болаларидан кўзини олиб қочиб ўтказган туну кунлари қанча унинг. Шунча жафога яраша энди унинг эҳтиромини қилмай, ёмон сўзлар айтишингиз, адабсиз муомалангиз унга ортиқча!

Одамнинг қалбини синдириб, ўкситиб юборадиган найзали гаплардан бири «Тузук бўлсанг, эринг устинга уйланармиди, сан турганда, мани дермиди», деган аҳмоқона даъво. Ҳой, сенга бахтининг ярмини берган, қувончини бўлишган, Аллоҳ таолога итоати сабаб сабрда бўлган опанга жавобинг шуми? Оиша онамиз Савда онамизга, Ҳафса онамиз Оиша онамизга шундай деганмидилар? Оналаримизга ўхшашни орзу қилган экансан, марҳамат, уларнинг одоби, андишаси, софлиги, инсофига ҳам тақлид қилгин. Сенга хожасининг кирини ювдирмаган, хизматини қилдирмаган, инжиқликларини ўзи кўтарган аёлга шу гапни раво кўриш учун нақадар инсофсиз бўлиш керак, билмадим.

Баъзан шикоятчилар «Опамнинг уйи фалондай, шароити бундай, мен эса ижарада яшайман. Қани адолат?» деб ёзғиришади. Шунда «Сиз шукр қилмайсизми, Аллоҳ таоло сиздан охиратда мулкдорлик ҳисобини олмайди, иншооллоҳ. Яшаш учун ҳамма қулайлигингиз бор, ижара бўлсада уй жойлисиз. Ризқ фақат еб ичишда эмас, кийиниш, турар жой, ҳатто кунларда ҳам ҳар хил тақсимланган. Бу ҳам ризқда», дейман. Бир аёл шуни ўйлайвериб, боши оғрийдиган бўлиб қолгани, психотроп дорилар ичиб юришини айтиб берди. Тўғри, унинг ҳам ҳаваси келади, нималарнидир орзу ҳавас қилади, лекин шуни деб ҳаммани сиқиши, ўзи ҳам хасталикка мубтало бўлиши тўғрими?

Хўжайин у ёки бу оиласида фарзандли бўлса, иккинчи томоннинг жаҳли чиқиши, ғазабланиши, жуда инсоф қилса, шунчаки ичида хафа бўлиши оддийгина ҳолга айланган. Тасаввур қилинг, эрнинг машинаси, уй ёки савдо дўкони, борингки, янги кийими биттага кўпайса, хурсанд бўладиган аёллар, наслиниг давомчиси, ортидан қоладиган солиҳ зурриёти, дуогўйи бўлган фарзанди кўпайса, қовоқ тумшуқ осиб олади. Шахсан ўзим танийдиган аёллардан бири «Дадасиўғил кўрибдилар, кундошимнинг телеграмида бирга тушган суратни кўрдим. Сўрасам, мани болам эмас, унинг жияни, деб тан олмадилар», деб қолди. Аёлларнинг калтабинлиги шу даражага етганки, эри ўз боласини тан олишга ҳадиксираб турибди. Бу энди нимаси?

Болажонга қандай қилиб ғараз ва адоват билан қараш мумкин? Хўш, эрнинг боласи кўпайса нима қилади? Унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир умматлари, фарзандларимнинг жигари деб қараш мумкин эмасми? Уни яхши кўрмасин, майли, ҳеч йўқ, бир бегуноҳ гўдакда, деб туғилишини табрик этиш, суннатга амал бўлмайдими? Инсоф, ақл, фаросат билан қаралса, дунёда бир-бирига энг яқин бўлиши, меҳр кўрсатиши, силаи раҳмни энг қаттиқ боғлаши керак бўлган кишилар ака-укаларку. Нега инжиқ оналарнинг эркалиги сабаб бу ришта кеч уланиши, кўпинча асло боғланмай қолиши керак? Мана шундай куракда турмас инжиқликлар сабаб, аёлнинг аввалги турмушдан бўлган фарзандлари тугул, ҳатто эрнинг ўз боласи ҳам ота меҳрига тўймай қолади. Отасини почча ёки тоғаси каби онда сонда кўради, ўртада узилиш, бегоналик ҳисси пайдо бўлади.

Биз жуда ҳам майда ишлар, майда муаммолар билан ўралашиб қолдик. Дунёда биз ғам деб, асаб бузиб, гуноҳга ботиб, фикру зикримиз ила машғул бўлиб қолган, нима қилсам шу эрни битта ўзим эгаллайман, деган «оламшумул муаммо»дан кўра каттароқ ташвишлар тиқилиб ётибди. Биз ўзимиз, эримиз ва ҳатто фарзандларимизни ҳам фақат мана шу «қўшхотинлик» муаммоси билан овора қилиб қўйиб, бошқа ишга имкон қолдирмаган чоғда, бошқалар космосни забт этмоқда, инсоният манфаатига хизмат қилувчи кашфиётларни очмоқда. Биз эса, иқтидорли болаларимизни ўткир зеҳнини отаси ва ўгай онасининг муаммолари билан тўлдириб юрибмиз.

Биз замонавий муслималарнинг мусибатимиз шундаки, Қуръон ва суннатнинг ўз нафсимизга мос қисмини олиб, қолганини нари суриб қўймоқдамиз. Тақдирда шундай иш битилганми, таслим бўлайлик. Ўзимизни мажбурлаб, нафсимизга жиҳод қилиб, ўртада йўқолган оналар суннатини тиклаб кўрайликчи, нима бўларкин.

Бошимиздаги рўмол, қўлимиздаги Қуръон бизни муслималарнинг тимсоли қилиб кўрсатиб қўйган. Бошқалар бизни кўриб, динга баҳо беради. Агар ўзимизни ўнглаб, жаҳлимизни жиловлаб, Аллоҳ ризоси учун опа-сингиллар билан муроса қилсак, бу Исломга хизмат бўлади, қадримиз ошади. Қуруқ яхши ниятдан ўзимизга савоб бўлар, аммо динга фойда тегмайдида. Биз ўрнак бўлишни ният қилиб, уни амалда татбиқ эмасак, худди энг заиф иймон соҳиби мақомида бўламиз. Ниятни тўғрилаб, жон жаҳдимиз билан уни амалга оширишга ҳаракат қилсак, Аллоҳ таолонинг Ўзи барака бериб қўяди. Рисоладаги тутумни қила олмасак, ҳечқурса элга гап сўз бўлишдан қочайлик. Бунинг номи – муроса! Шунча қўни қўшни, овсинлар, қайин бўйинлар, танишлар билан қилган муомалани шу кундошдан ҳам дариғ тутманг. Фойдасини икки дунёда кўрасиз, иншооллоҳ.

Мен кундошли аёлга асло осон тутмайман, бу айниқса, бугунги диндан узоқлашилган шароитда айниқса оғир. Аммо осон эмас экан деб ҳаддан ошиш, шуни ҳаётнинг биринчи планига қўйиб олиш яхшимикин? Аллоҳ таолонинг рухсати, пайғамбаримизнинг суннатларига қарши бориш, таъбир жоиз бўлса, унга қарши курашиш билан бирор ютуққа эриша оламизми? Бугун қайғулар охират эмас, шу дунёнинг ўзида яхши яшашдан иборат. Амаллар ҳам, эътиқод ҳам шунга яраша. Аммо бизга жуда жуда яқинлашиб қолган чин мусибат бор. Бу қабр ҳаёти. Ҳа, яқин қолди. Билмаймиз қанча муддат бу ёруғ оламда меҳмон бўламиз, аммо борар манзилимизга етиб қолганимиз тайин.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР | Просмотров: 23 | Добавил: iphone | Теги: #новости, #Yangiliklar, #uznews, #ahborot, #habarlar, #Yangilik, #newsuz, #xabarlar, #news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Сентябрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2020