WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [379]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10354]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [114]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1862]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [506]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3491]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6587]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [84]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11149]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1393]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [229]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [248]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [698]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2644]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [395]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3245]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5138]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [485]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [800]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [38]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [38]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [157]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [57]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [56]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 101
Гостей: 101
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, ArthurApark, joannace2, leightk2, rosellakc1, brandify18, martinhi4, shawnfd11, laurelwq3, nelltj16, rebekahxt18, deannays16, loisbd11, kaylavv4, kenyara69, nicholaskl69, loumb16, zelmalg2, Pottosbib, jeniferma60
Главная » 2021 » Апрель » 21 » Кўчада юрган лўлилар асли қаердан келиб қолган ?

ПОИСК / IZLASH:

07:58
Кўчада юрган лўлилар асли қаердан келиб қолган ?
ЛЎЛИЛАР, жўгилар — кўчманчи халқ. Жаҳондаги барча мамлакатларда тарқоқ ҳолда яшайди. Лўлиларнинг, асосан, 2 гуруҳи: Европа Л. и ва Ўрта Осиё Л. и бор. Ўзбекистонда Лўлилар, Тожикистонда жўгилар, Арманистонда боша, Англияда мисрлик, Эронда қорача, Францияда фиръавн кабиласи, Финляндияда қора, Россияда циган ва б. номлар билан аталган. Лўлиларнинг асл ватани, қачон ва қандай қилиб жаҳонга тарқалганлиги фанда узоқ вақт жумбоқ бўлиб келди. 19-а. да немис тилшуноси А. А. Потт, Ф. Миклошич Лўлилар тилининг ҳинд тили билан қардош тил эканлигини аниқлади. Шунингдек, Эронда Лўлиларнинг Карачи, Ўзбекистоннинг айрим р-нларида мўлтони деб аталиши Покистондаги Карочи ва Мўлтон ш. лари номи билан боғлиқ. Ўрта Осиё Л. ининг айрим гурухлари жўги (ҳиндча камбағал, қашшоқ), ҳиндистоний, бўлужий деб аталиши ҳам Лўлиларнинг асл ватани Хиндистон бўлганлигини тасдиқлайди. Айрим маълумотларга кўра, Лўлиларнинг дастлабки гуруҳлари мил. нинг бошларида, 5—7-а. лар ва кейинги даврларда Шим. Ҳиндистондан тарқала бошлаган. Лўлиларнинг айрим гуруҳлари Ҳиндистондан — Белужистон — Афғонистон — Эрон — Кавказ — Туркия — Юнонистон орқали, иккинчи йўл Ҳиндистон — Эрон — Ўрта Осиё орқали бўлган. 

Европа лўлилари (ўзларини рома деб атайдилар). Тили ҳинд тиллари билан боглиқ бўлиб, шим. ва жан. шеваларга бўлинади, шунингдек, ўзлари яшайдиган мамлакат халқи тилида ҳам сўзлашади. Диндорлари расман православ динига эътиқод қилади (уларда ҳинд мифологияси билан боғлиқ диний тасаввурлар ҳам кучли). Лўлиларнинг Европага келгани ҳақидаги дастлабки маълумот 1100 й. га оид. 1417 й. Венгрия, 1418 й. Германия, 1422 й. Испания, Италия, 1430 й. Англия ва Болтиқ бўйлари, 1500 й. Польша ва б. мамлакатларга тарқалади. Россияга Руминия орқали келишган. Улар 15-а. да Бессарабия, 16-а. да Белоруссия, 17-а. да Украина, Россиянинг жан. р-нларига тарқалган (Л. Англияда гупиес, Туркияда чингине, Португалияда чидан, Италияда зингали деб аталади). Лўлилар ҳаёт кечириш тарзига кўра, ўтроқ ва кўчманчиларга бўлинган. Ўтроқ Лўлилар шаҳар чеккаларида яшаб, ҳунармандлик билан машғул бўлган. Кўчманчи Лўлилар тиланчилик, фолбинлик, от савдоси ва б. билан тирикчилик ўтказган. Лўлилар кабила ва кабила (айрим ҳолларда бир туда қариндошлар) иттифоқи — таборга уюшиб, табор тепасида сайлаб қўйиладиган бошлиқ тур Ўрта Осиё лўлилари (ўзларини мугат, туб аҳоли уларни лўли, жўги, мазанг деб атайди). Қадимдан Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Фарғона, Қўқон, Қарши каби шаҳарлар атрофи ва уларга туташ қишлоқларда яшаб келади. Лўлилар ўзбек ва тожик тилларида сўзлашади, аммо тожик тили уларнинг турмушида асосий ҳисобланади. (Ўрта Осиё Лўлилари лавзи муғат ёки арабча деб аталадиган ўзларининг махсус сўзлашув тилига ҳам эга). Лўлишунос X. Назаров ўлкамизга Лўлиларнинг кириб келишини 3 гуруҳга бўлади. Биринчи гуруҳи — маҳаллий Лўлилар (муғати тубжойи) — анча олдин келган; иккинчи гуруҳ — афгон Лўлилари (жўги, афгани); учинчи гуруҳ эса — ҳинд Лўлилари (мўғати ҳинду) бўлиб, булар анча кейин келган. Олим Лўлиларни яна ўз навбатида 3 та этн. гуруҳга бўлади: 1) асосан, кўчманчилик қилиб хайрсадақа йиғиб, кун кўришадиган, фолбинлик, табиблик, заргарлик қилувчи Л; 2) товоқтарош, улар ярим ўтроқҳаёт кечиришади, асосан, ёғочга ишлов бериш б-н шуғулланишади, хусусан, ёғочдан бешик, товоқ, қошиқ, чўмич ясашади. Қадимда улар ясаган ёғоч товоқларга эҳтиёж катта бўлган, шу туфайли уларни товоқтарош деб аташган;

3) мазанг, ўтрок Лўлилар (жўгилар), асосан, майда савдогарлик б-н, шунингдек, деҳқончилик билан шуғулланишган.

Лўлиларнинг эркаклари от урчитиш, овчилик, темирчилик, металл эритиш, сават тўкиш, ғалвир, элак каби буюмлар ясаш, ҳамда айиқ, маймун, илон урчитиш билан шуғулланишган. Аёллари эса тиланчилик, фолбинлик килишган. Лўлиларнинг қон-қариндошлик гуруҳи (тўп, тўпор)га оқсоқол раҳбарлик қилган. Тўп, тўпор шу оқсоқол номи билан ҳам аталган. Катта патриархал оилага эса ота бош бўлган. Ўрта Осиё лўлилари динга бефарқ қарайдилар ва расмангина ислом динига кирганлар. Уларда жин, пари, алвасти, зиён-заҳмат ҳақидаги тасаввурлар жуда кучли. Ўтроқ ҳаёт кечираётган Лўлилар ўз атрофидаги маҳаллий халқлар таъсирида уларнинг айрим диний одатларини бажарадилар. Лўлиларда қадимдан эндогам (ички) никоҳ ҳукмрон.

Лўлилар кийинишда, асосан, ерли аҳолидан фарқ қилмасликка ҳаракат қилишади, эркаклари чопон (тўн), этик, телпак, баъзан бошларига дурра ўраб юришади. Хотинлари ерли аҳолидек кийинсада, лекин рўмол ўрашлари фақат Лўлиларга хос. Лўлиларнинг эркаклари ҳам, аёллари ҳам, асосан, кора ва кўк рангларни хуш кўришади. Уйлари илгари пасттаккина бўлиб, усти қамиш билан ёпилган. Кейинги йилларда Лўлилар ўртасида санъатга иштиёк кучайди, «Жўги» қўшиқ дасталари халқ тантаналарида (тўй, базмларда) хизмат қилмоқда.

Лўлилар асрлар давомида ҳамма ерда муттасил қувғинда бўлган, оч-яланғоч кун кўрган. 1920-й. лардан кейин Лўлиларни ўтроқ маданий ҳаётга кўчириш, ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиш ишига алоҳида аҳамият берилди. Лўлилар ҳоз. даврда жамоа хўжаликлари, ширкатлар, саноат корхоналарида ҳам ишламоқдалар. Лўли болаларининг ҳаммаси мактабга жалб қилинган. Лўли ёшлари ўрта махсус ва олий ўқув юртларида таълим олмоқдалар.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 32 | Добавил: iphone | Теги: #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #news, #xabarlar, #ahborot, #Yangilik | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Апрель 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2021