WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6019]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [778]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [444]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [239]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2599]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4340]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7980]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [777]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2640]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [140]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [175]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [375]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1797]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [331]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1979]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3702]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [18]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [24]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [49]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 54
Гостей: 52
Пользователей: 2
capedZes, kapedZes

Kun faolllari:
iphone, sapedZes, gapedZes, tapedZes, eapedZes, rapedZes, kapedZes, papedZes, ANaibiop, hapedZes, bapedZes, qapedZes, NortonK, AsqertssakaF, hombwedleEl, MarinaWeame, MalinaWeame, oskzven, Ginnybalia
Главная » 2018 » Май » 8 » Кўксида юрак эмас, чиқинди қутисини кўтариб юрган футбол ҳаками ҳақида

ПОИСК / IZLASH:

13:53
Кўксида юрак эмас, чиқинди қутисини кўтариб юрган футбол ҳаками ҳақида
Жанлуижи Буффон англиялик ёш рефери Майкл Оливердан ҳамон дарғазаб, "Ювентус” фанатлари эса унинг қалтис қарорини ўйлаб, ҳалигача ўзларини қўярга жой тополмаяпти.
 
Айтиш мумкинки, "Реал” - "Ювентус” ўйини воқеалари истиқболи баланд саналаётган ҳакамга икки хил таъсир қилди. Биринчидан, анча танилиб қолган Оливернинг машҳурлиги янада ошди, иккинчидан эса, у чексиз нафрат ва босим остида қолди.
 
Аслида Оливер ЧЛ ярим финали тақдирини ҳал қилган ўша пенальтини белгилашдан олдин ҳам бир қатор баҳсли қарорлари билан кўзга ташланган эди. Мисол учун, айнан у бошқариб борган ўйинда жиғибийрон бўлган "Челси” бош мураббийи Антонио Конте рақиб жамоа – "МЮ” устози Жозе Моуриньога ташланганди.
 
Тўғри, ҳакам дарҳол вазиятга аралашиб, оғзаки жанг муштлашувга айланиб кетишини тўхтатиб қолганди. Яъни мураббийларни "тарбиявий суҳбат” воситасида тинчлантирганди.
 
Умуман, Майкл кўплаб ҳамкасблари каби ўзи ҳам тўп ортидан қувишни хуш кўради. Айтишларича, у ҳаваскорлар даражасидаги ўйинларда чакки эмас.
 
Хўш, англиялик рефери яна қайси воқеалар билан эътибор марказига тушган? Бу ҳақда "InterFutbol.uz” нашри мулоҳаза қилади.
 
Кимсан Златанни чўчитди...
 
Ҳар бир футбол мухлиси Ибрагимович нечоғли мағрур эканлигини яхши билади. Ғурури бўйидан ҳам баланд шведни чўчитиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди, бунга таниқли ҳакамлар журъат этолмайдилар. Аммо Оливер ўзига хос характерга эга ва майдонда ҳеч ким билан алоҳида ҳисоблашмайди.
 
Хуллас, у вазиятлардан бирида спрей баллончасидан фойдаланишга чоғланганида, Ибра қўққисдан сесканиб тушди. Чунки спрей унинг бармоғига  ҳам текканди. Шунда ҳужумчи бироз эҳтиёткор бўлишни сўради, аммо ҳакам бунга парво ҳам қилмади.
 
Аёллар ўртасидаги ўйинни бошқарди...
 
Бир сафар Оливер чекига аёллар жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб бориш тушди. Аслида ўша баҳсни унинг турмуш ўртоғи бош ҳакам сифатида бошлаганди. Бироқ танаффусда лайнсменлардан бири ўзини нохуш сезгач, Майкл рафиқасига ёрдам беришни истаб, ҳуштакни ўз қўлига олди. "Бу жуда ғалати, аммо ёқимли бўлди...”, дея муносабат билдирди жамоалардан бири мураббийи Оливернинг ишига.
 
Жо Хартни жим қилди...
 
Оливер — ўта жиддий ва қони қайноқ ёш ҳакам. Дейлик, у ўйин вақтида ҳаттоки, Жо Хартни бир нигоҳи билан сукут сақлашга мажбур этди. Қисқаси, ҳакамнинг ўта қатъий ва совуққон қиёфасига қараган дарвозабон дарҳол унга эътироз билдириш фикридан қайтиб, жим бўлиб қолганди.
 
Мушук сабаб ўйинни тўхтатди...
 
Бу воқеа яқинда, жорий ЧЛ ярим финалидан ўрин олган "Бешиктош” – "Бавария” учрашувида кузатилди. Ўйин давом этаётган паллада майдонга ногаҳон мушук югуриб тушди ва Оливер дарҳол ҳаракатни тўхтатиш кераклигини билдирувчи ҳуштакни чалди. У бу вазиятда тилсиз жонивор хавфсизлигини ўйлагани аниқ. Бу қарори мақтовга лойиқ, тўғрими?
 
Ди Марияга бир дақиқада икки марта карточка кўрсатди...
 
2015 йил. Англия кубоги ярим финали йўлланмаси тақдирини ҳал қилувчи ўйин: "МЮ” – "Арсенал”. Ўша вақт Анхель ди Мария "қизил иблислар” сафида эди. Хуллас, учрашувни бошқариб борган Оливер аввалига аргентиналик ярим ҳимоячини симуляция ишлатганликда айблаб, уни сариқ карточка билан "сийлади”.
 
Бироқ футболчи бунга эътироз билдиргач, ўша заҳоти сариқ тусли "қурол”ини яна бир бора баланд кўтарди, кейин табиийки, қизил карточкани ҳам. Ҳа, Майкл шундай ҳакам – баҳслашишга мойил футболчиларга асло тоқат қила олмайди.
 
ЖЧ-2018дан четда қолди...
 
Оливер бўлажак жаҳон чемпионатида ишламайди. Афсус, Жанлужи Буффон ҳам Россия мундиали иштирокчилари орасида йўқ. Умуман, 80 йил бадалига ЖЧ илк марта англиялик ҳакамларсиз ўтишини алоҳида эслатиш ўринли.
 
Таҳдид ва хавфсизликчоралари
 
Кўплаб мутахассислар Оливер "Реал” – "Ювентус” ўйинининг охирги лаҳзаларида ҳақли равишда пенальти белгилаганини тан олишди, бироқ у энди ўз хавфсизлиги ҳақида алоҳида қайғуришга мажбур. Тан олиш керак, буюк Буффоннинг ўйиндан кейинги нафрат тўла гаплари ҳам реферига нисбатан совуқ муносабатларга кучли таъсир қилди.
 
"Бу 10 фоизли пенальти ҳам эмас. Жамоа бор кучини сарфлаётган вақт ҳакамнинг шубҳали вазият учун 11 метрли жарима зарбаси белгилаб, ақл бовар қилмас "камбэк” орзусини йўққа чиқариши тўғрими? Бунинг учун унинг кўксида юрак эмас, чиқинди қутиси бўлиши керак.
 
Сенда бундай стадион майдонига мардонавор тушиш учун журъат йўқ экан, яхшиси, турмуш ўртоғинг ва фарзандларинг билан трибунада ўтир, Sprite ич ва чипс тановул қил. Бутун жамоа орзусини бузишга нима ҳаққинг бор?” италиялик дарвозабон дарҳақиқат, чегарадан бироз чиқиб кетганди.


 
Буффон кейинчалик гарчи гаплари учун узр сўрамаган бўлсада, фикрини бироз юмшатди: "У бундай катта ўйинларни бошқаришга ҳали анча ёш...”. Бироқ Жижининг асабий реакцияси, асосан итальянларнинг нафратли изоҳлари ва умуман, ўйин атрофида юзага келган баҳс-мунозаралар Майкл Оливерни қалтис вазиятда қолдирди.
 
Иш ҳаттоки, ўлим ҳақидаги таҳдидларгача борди. Натижада УЕФА назоратни ўз қўлига олди: "Майкл билан доимий алоқада бўлиб турибмиз, уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Ҳукумат ҳакамга нисбатан бўлаётган таҳдидларга жавобан тегишли чоралар кўриши керак.
 
Хусусан, ижтимоий тармоқлар ва уларнинг ташқарисида ҳакамни ҳақоратлаётганлар ҳам ўзларини босиб олсалар яхши бўларди”.  Ҳозирча қандайдир чора кўрилгани йўқ, Independent нашри эса Британия полицияси Оливерга махсус қўриқчиларни бириктириши мумкинлиги ҳақида хабар берди.
 
Умумий маълумот
 
Майкл Оливер февраль ойида 33 ёшга тўлди. Англия матбуотида ёзилишича, у 4 ёшидаёқ футбол қоидаларини ўргана бошлаган. Зеро, отаси ҳам вақтида ҳакам сифатида ишлаган. Тўғри, Майкл аввалига "Ньюкасл” мактабида футбол билан шуғулланган, бироқ 18 ёшида келажаги хусусида якуний тўхтамга келиб, ҳакамликни ихтиёр этган.
 
Бунда отасининг хизматлари катта, албатта. Кичик Оливер айнан унинг ўгитларига амал қилиб, ҳозиргача бир қатор рекордлар муаллифига айланди. Мисол учун, 22 ёшида "Уэмбли”да ҳакамлик қилди (афсонавий стадионнинг янги тарихидаги энг ёш рефери), яна 4 йилдан сўнг ФИФА рефериси мақомини олди.
 
У шунингдек, АПЛда захира ҳаками ролини бажарган энг ёш рефери ҳисобланади. Умуман, Оливер Англияда кўзга кўринган экспертлар ва матбуот мақтовига эришган. Унинг турмуш ўртоғи ҳам профессионал ҳакам ва аёллар футболида ишлайди.
 
Сўз

- Майкл Оливерга катта раҳмат – у Андер Эррерани майдондан четлатиб, оғиримизни енгил қилди. Ахир Англия кубогининг кейинги раундига чиқсак, сира омон қолмасдик. Жозе Моуриньо ("МЮ” бош мураббийи).


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола | Просмотров: 35 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Май 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018