WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [379]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10354]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [114]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1862]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [506]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3491]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6587]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [84]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11149]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1393]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [229]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [248]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [698]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2644]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [395]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3245]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5138]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [485]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [800]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [38]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [38]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [157]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [57]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [56]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 122
Гостей: 122
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, ArthurApark, joannace2, leightk2, rosellakc1, brandify18, martinhi4, shawnfd11, laurelwq3, nelltj16, rebekahxt18, deannays16, loisbd11, kaylavv4, kenyara69, nicholaskl69, loumb16, zelmalg2, Pottosbib, jeniferma60
Главная » 2021 » Апрель » 30 » КЎНГИЛ МАЙЛИГА БЕРИЛИБ, ҲАЁТИНГИЗНИ ЗАҲАРЛАМАНГ!

ПОИСК / IZLASH:

07:57
КЎНГИЛ МАЙЛИГА БЕРИЛИБ, ҲАЁТИНГИЗНИ ЗАҲАРЛАМАНГ!
 Умр — инсонга берилган бебаҳо инъом. Мана шу тенгсиз инъомнинг қадрига етиш, мазмунли умргузаронлик қилиш ҳар кимнинг ўзига боғлиқ. Гиёҳвандлик эса инсон умрини емиргани камлик қилгандек саломатликка акс таъсир кўрсатади, оиладаги тўкинликни йўққа чиқаради ва шу билан бирга элу юрт олдида бошни хам қилиб қўяди.
БМТнинг маълум қилишича, 2009 йилдан 2018 йилгача бўлган вақт оралиғида гиёҳванд моддалар истеъмол қилувчилар сони 30 фоизга ошган. Яъни 2018 йилга келиб дунё бўйича 269 млн (!) киши гиёҳванд моддаларга ружу қўйган. Улар асосан каннабис, кокаин, опий ва синтетик наркотиклар истеъмол қилишади. Кўнгил майлига берилиб, гиёҳванд моддаларга қарам бўлиб қолган одамларнинг 35, 6 млн нафарига шифокорлар ёрдами зарур бўлган.
Экспертларнинг таъкидлашларича, гиёҳвандлар орасида героин ва опийга боғланиб қолганлар кўпчиликни ташкил этади. Доза ошиб кетиши оқибатида юз берадиган ўлим ҳолатлари ҳам айнан героин ва опий истеъмол қилувчилар орасида нисбатан кўп учрайди. Энг ёмони бу оғу сайёрамиз бўйлаб ҳар куни юзлаб одамларни ўз домига тортиб, уларнинг ҳаётдан бевақт кўз юмишига сабаб бўлмоқда.
Гиёҳванд моддалар орасида энг талабгири эса каннабис (уни бошқача қилиб марихуана деб ҳам аташади) бўлиб турибди. Марихуанани кўпроқ АҚШ, шунингдек, Буюк Британия, Италия ва Германия каби мамлакатларда истеъмол қилишади. Уларнинг сони дунё бўйича деярли 192 млн нафарни ташкил этади.
Азиз ўқувчи, биз бу маълумотларни бекорга келтириб ўтаётганимиз йўқ. Чунки бизнинг юртимизда ҳам турли хилдаги гиёҳванд моддалар, хусусан, марихуананинг таъмини тотиб кўришга қизиқувчилар учраб туради. Бугунги мақоламизда ҳам билиб-билмай бу оғуга ружу қўйган йигит ҳақида сўз боради.
2020 йилнинг кузи. Тошкент вилояти Қибрай туманидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси бўйида ёши тахминан 35-37ларни қоралаб қолган йигит балиқ овлаш мақсадида сувга қармоқ ташлаб ўтирибди. Уни шу ҳолатда кўрган одам «Тоза ҳаводан баҳра олиб, табиат гўзалликларидан кўзи қувнаб, камига яна балиқ ҳам овлаётган экан-да», дея ўйлаши ва ич-ичидан унга ҳавас қилиши тайин эди. Аммо бир қарашда гўёки мўмин-қобил инсондек таассурот уйғотадиган бу йигитнинг хаёли қандай ўйлар билан бандлигини ҳеч ким билмасди. Аслида, сувга қармоқ ташлаб ўтирган Анвар Аброрович Нурбеков (мақоладаги исм-фамилия шартли равишда ўзгартирилган) нинг диққати балиқ овида эмас, балки бутунлай бошқа нарсага қаратилган эди. Чунки Анварнинг кўзи дарё бўйидаги ёввойи ўсимликлар билан бирга ўсиб ётган наша гиёҳвандлик моддасига тушган, шу боис ҳам унинг хаёли ўша заҳри қотилда бўлиб қолганди. Аллақачон оқни қорадан, яхшини ёмондан ажрата оладиган ёшга бориб бўлган Анвар тез-тез наша ўсиб ётган томонга қараб қўяркан, ўзини тутишга уриниб кўрди. Бироқ ўзини ҳар қанча балиқ овлаш билан андармон қилмасин бундан бирор наф чиқмади. У худди сеҳрлаб қўйилгандек сал нарироқда гуркираб ўсиб ётган ўсимликнинг ёнига боргиси келаётганди. Йўқ, минг ўзини қўлга олишга ҳаракат қилмасин, барибир, қизиқиши устун келди ва Анвар шарт ўрнидан турди-да, оғу томон юрди. Орадан бир неча сония ўтди. Энди Анвар ям-яшил бўлиб ўсиб турган наша ўсимлигининг шундоқ ёнгинасида турарди. У аввал нашанинг баргларини ҳидлаб кўрди. Кейин эса чўнтагидан қоғоз бўлагини чиқарди-да, тезлик билан бир нечта наша баргларини териб олиб, уларни қоғоз бўлагига ўради. Анварнинг мақсади нашани истеъмол қилиб кўриш эди. Шундан сўнг унга балиқ овлаш ҳам ёқмай қолди. Шу сабабли сув бўйига ташлаб қўйилган қармоқни қўлига олди-да, шошилганича уйига кетди. А. Нурбековни уйда хотини ва вояга етмаган икки нафар фарзанди кутиб турарди. Шунинг учун ҳам Анвар тўғри уйга кириб бормади, балки аввал ҳовлида тўхтади ва аланг-жаланг қилиб у ёқ-бу ёққа назар ташлаганидан сўнг чўнтагидаги оғуни олиб, молхонасига кираверишдаги шкафнинг ичига яшириб қўйди…
Орадан кунлар, кунларни қувлаб ҳафталар ўтди. Анвар Нурбеков уйидагилардан яширинча бир-икки марта гиёҳвандлик воситасининг таъмини тотиб кўрди. Нашанинг ортиб қолган қисмини эса оқ қоғоз бўлагига ўраб, ишга кийиб борадиган жинси шимининг орқа ўнг чўнтагига солиб қўяркан ўзича ширин хаёлга берилди: «Эртага ишга борганда зерикиб ўтирмай, фурсат топиб уриб оламан».
2021 йилнинг 6 январь куни. Соат миллари тахминан 19: 30 ларни кўрсатиб турган бир пайтда Анвар Нурбеков Тошкент шаҳри Яккасарой туманида жойлашган акционерлик жамиятларидан бирининг филиали марказий кириш-чиқиш назорат пунктидан ўтаётган эди. Бу вақтда темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси тизими ходимлари томонидан гиёҳвандликка қарши тезкор тадбир ўтказилаётган ва ушбу жойда ишловчи ходимлар бирма-бир текширувдан ўтаётган эди. Анварнинг хатти-ҳаракатлари ва юриш-туриши ХТБ ходимларида шубҳа уйғотгани боис у холислар иштирокида шахсий тинтувдан ўтказилди. Шунда Анвар Нурбековнинг кийиб юрган жинси шимининг орқа ўнг чўнтагидан оқ қоғозга ўралган, ичида тўқ яшил рангли, ўткир ҳидли, қуруқ ҳолдаги ёввойи нашасимон моддага ўхшаш ўсимлик борлиги аниқланди. Ундан бу ўсимлик нима эканлиги сўралганда А. А. Нурбеков киприк ҳам қоқмасдан «Бу ёввойи наша. Мен буни ўтган йилнинг куз ойларида Чирчиқ дарёси бўйидан ўзим истеъмол қилиш учун териб олганман», дея жавоб қайтарди. Шундан сўнг ушбу ўсимлик ҳақиқатан ҳам наша гиёҳвандлик моддаси ёки бошқа ўсимлик тури эканлигини аниқлаш мақсадида холислар иштирокида баённома расмийлаштирган ҳолда ХТБ ходимлари томонидан олиб қўйилди.
Суд-кимёвий экспертизасининг тегишли сонли хулосасига кўра, Анвар Нурбековнинг ёнидан аниқланиб олинган яшил рангли ўсимлик модда таркибида — «тетрагидроканнабинол» мавжуд бўлиб, бу модда «марихуана» деб аталиши, марихуана гиёҳвандлик воситасининг қуруқ ҳолдаги оғирлиги 2,33 граммни ташкил қилиши аниқланган.
Судланувчи А. А. Нурбеков суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлди ва қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, ўз ҳаракатларининг оқибатини тўлиқ тушуниб етганлигини, бундан кейин бу каби жиноятларни содир этмаслигини билдириб, оилавий ва моддий шароитини, қарамоғида икки нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, муқаддам судланмаганлигини инобатга олиб, ўзига нисбатан енгиллик беришни сўради.
Суд судланувчи А. А. Нурбековнинг жиноий ҳаракатлари юридик квалификациясини муҳокама қилиб, унинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми — «Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда эгаллаш, сақлаш ва ташиш»да ифодаланган жиноят аломатлари билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 03. 02. 2006 йилдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги 01-сонли қарорининг 3-бандида «Жиноят Кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши — ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак»лиги белгиланган.
Суд судланувчи А. А. Нурбековга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда жазо тури ва муддатини белгилашда, унинг ўз айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий ва моддий шароитини, қарамоғида икки нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, яшаш жойидан ижобий тавсифланганлиги, муқаддам судланмаганлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб эътироф этиб, судланувчи А. А. Нурбековнинг жиноятни ғараз ниятларда содир қилганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб эътироф этиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни лозим топди ва суд ҳукмига кўра, Анвар Аброрович Нурбековга ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Шу ўринда барча юртдошларимизни аср вабоси бўлмиш гиёҳвандлик балосидан узоқроқ бўлишга чорлаб қоламиз. Зеро бизнинг ширин ҳаётимизда бу каби оғуларга асло жой йўқ.
Хусан ПАРПИЕВ, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди судьяси Суннатулло АБДИМУРОД ўғли, журналист

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 55 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #новости, #uznews, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #news, #xabarlar, #Yangilik | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Апрель 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2021