WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8260]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1270]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [473]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3107]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5086]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [59]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9139]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1071]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [192]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [226]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [690]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2066]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [375]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2415]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4597]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [221]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [493]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [35]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [100]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [22]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [28]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 58
Гостей: 58
Пользователей: 0


Kun faolllari:
JerryTiz, Attesee, 7675166, WilliamJor, Wrejuts
Главная » 2019 » Сентябрь » 4 » КЎР ОТАНИНГ ДУОСИ…

ПОИСК / IZLASH:

07:45
КЎР ОТАНИНГ ДУОСИ…
Мирзалининг бармоқлари болалигидаёқ узун-узун бўлгани боис онаси раҳматли Жўрахон хола «Болам гармончи бўлса керак», деб ўйларди. Шуни айтиб жамики қўшниларга мақтанишни ҳам канда қилмасди. Бахтга қарши Мирзали гармончи бўлмади. Мактабни аранг тугатди-ю, ёмон болаларга қўшилиб, киссавурлик йўлига кирди. Худонинг берган куни туман марказига бориб тиқилинч автобусларнинг йўлини пойлайдиган бўлди. Жўрахон хола ҳам, отаси Қўчқор ота ҳам қариб қолишганди. Насиҳат-танбеҳ билан Мирзалини бу йўлдан қайтара олишмади. Бунинг ўрнига милицияга тушса, йиғлаб-сиқтаб, милиционерларга ёлвориб ёлғиз ўғилни балодан қутқараверишди…

Йиллар ўтиб, Жўрахон хола рихлат қилди. Олтмиш йил бирга яшаб суяниб қолган эканми, йиғлай-йиғлай, Қўчқор отанинг кўзи кўрмай қолди. Мирзали эса ҳар куни эрта тонгда уйғонарди-ю, кўзи ожиз отани дуо қилишга ундарди. Дўқларди, пўписа қиларди, бақир-чақир қилиб бўлса-да, дуони оларди ва яна ўша қалтис кўча томон йўл соларди.

— Ишқилиб, олгин-у, олдирмагин, — дея дуо қиларди Қўчқор ота ўғлини гарчи бу дуоси нақадар нотўғри, ширк, номақбул ва даҳшатлилигини билса-да. — Ёлғиз фарзандим, ахир! Қандай қилиб қарғайман? Уйи куйиб кетмайдими қарғасам? Худойим, ўзинг ҳаммасини кўриб турибсан. Мирзалимнинг ишига кушойиш бергин! Кўнглини вайрон қилмагин!..

Ҳақиқатан, беш вақт намоз ўқиб, маҳалла мачитида катта-ю кичикка насиҳат қиладиган Қўчқор ота учун бу дуолар ўлимдан баттарроқ эди. Сўқир кўзлари дунёни кўрмаса-да, пулини билиб-билмай Мирзалига олдириб қўйиб, дод-вой қилаётган, киссавурни астойдил қарғаётган одамларни қалбан кўриб турар, шу сабабли миясига шу ўйлар ҳар ўрлаганда, беихтиёр «қарғишларинг ўзларингга урсин илойим! Боламни қарғаган тилларинг узилиб тушсин», дея ғудраниб оларди. Ҳатто, кимдир «туман марказидаги автобусда фалончи шунча пулини киссавурга олдириб қўйибди», деб қолса, Қўчқор ота бардош қила олмай, шу даврани тарк этарди. Ёлғиз, Оллоҳдан тилаб-тилаб олган Мирзалисини шунчалар севар, ардоқларди…

Мана, бугун ҳам ҳар кунгидек тонг отди. Мирзали уйғонмай, Қўчқор ота мачитга чиқиб жамоа билан бирга бомдод намозини ўқиди. Уни қариялардан бири уйигача етаклаб келиб, ортига қайтди. Қўчқор ота эса одатига кўра пайпаслана-пайпаслана бориб, газда чой қайнатди. Ҳассасини олдинга чўзган кўйи даҳлизга кирди-да, нон, Мирзали хуш кўрадиган шоколад конфетларни олиб ҳовлидаги сўрига дастурхон ёзди. Баҳорнинг ёқимли ҳавоси юзларига урилиб, пича кайфи чоғлангандек туйилди. Чой қайнай бошлаганини динг қулоқлари эшитди дегунча, айвон тўсқичларини ушлаганча бориб чой дамлади. Чойнакни бир қўлига ушлаган ҳолда жуда эҳтиёткорлик билан ортга қайтди. Одамнинг кўзлари кўрмай қолса, мўлжални қўллари, қалб кўзи билан бемалол тўғри оладиган бўлиб қоларкан. Қўлидаги қайноқ чой тўла чойнакни сўридаги дастурхон четига аниқ қўя билди. Ана энди Мирзалини уйғотса бўларди.

Қўчқор ота ортга ўгирилди-да, ҳассасини олдинга чўзди. Шу йўл билан Мирзали ухлайдиган хонани мўлжалга олиш пайида бўлди. Аммо икки қадам юрмай, кўча эшик тарафдан оёқ товушлари эшитилди-ю, Қўчқор ота таққа тўхтади. Қария бу ўғлининг оёқ товушлари эканини қалбан сезди.

— Мирзалижон, — деди аста ортга тисланиб сўри четига суянаркан. — Уйдамасмидинг, болам? Сенга нонушта тайёрлаб қўйгандим. Қаердайдинг, қўзим?

Қандайдир чекимлик таъсирида кўзлари қизариб, ранги оқаринқираган киссавур ўғил масхараомуз тиржайганча отасига яқинлашди.

— Кўр бўлибам тинчитмас экансиз-да, бобой?!. — дея ҳиринглади Мирзали. — Уйдаманми, гўрдаманми, нима ишингиз бор?..

Бу ҳақоратлардан Қўчқор отанинг дили оғриди. Аммо сездирмади. Ҳассасини икки кафти орасига олди-ю, бош эгди.

— Нонушта қилволгин, болам, — такрорлади ота бош кўтармай. — Чойинг совиб қолмасин!

— Ичмайман! — бақирди Мирзали отасига яқинлашиб. — Гапингиз борми?

— Гапим йўқ, ўғлим, — деди Қўчқор ота хиёл титраб. — Кўчага оч қоринминан чиқмагин девдим-да!

— Ундан кўра, пенсиянинг қолганини чўзинг! Қани қолгани? Қай бурчакка беркитдингиз?

— Пенсия? — Қўчқор ота илкис бошини кўтарди. — Ҳаммасини тийин-тийинигача ўзингга бердим-ку тунов куни!

— Ёлғон гапирманг! — ўшқирди Мирзали оғзидан тупук сачратиб. — Ярмисини опқолгансиз. Ё мениям ўзингизга ўхшаб кўр деб ўйлайсизми-а?

— Худо асрасин! Астағфирилло де! Битта мен кўр бўлдим, етар! Сени худонинг ўзи асрасин!..

— Берасизми-йўқми пенсияни?

— Ахир… — Қўчқор ота беихтиёр йиғламсираб кўкка бош кўтарган кўйи икки қўлини баланд кўтарди. — Алдаётган бўлсам, худо урсин, болам!

Мирзали бир муддат отасига нафрат аралаш қараб турди-да, кутилмаганда ёқасига чанг солди. Кучли қўллар зарбидан сал қурса Қўчқор отанинг нафаси қайтаёзди.

— Вей, бобой, — деди хириллаб Мирзали ора-сирада атрофга аланглаб оларкан. — Мен бугун қиморда ютқазиб қўйдим! Бир миллион сўм ютқаздим. Тушуняпсизми?

— Б-болам, — дея олди аранг Қўчқор ота. — Менда… Пул йўқ, ишон! Бўлса, сен ёлғизимдан аярмидим?

— Ҳар сафар доғулилик қилиб қутулмоқчи бўласан! — отани «сен»лаб маҳкамроқ бўғди Мирзали. — Дуониям қотирмайсан! Агар чин юракдан дуо қилганингда, мен қиморда ютқазмасдим. Ҳар куни менга милёнерлар йўлиқиб, пулини олдирарди. Ҳа-а, билама-ан, қарғайсан ичингда, қарғайсан! Бири икки бўлмасин деб қарғайсан!..

— Қарғасам, қўл-оёқларим шол бўлиб қолсин, жон бола-ам! — зорланиб йиғларди ота. — Қўйворгин энди! Пулим йў-ўқ! Йў-ўқ!!!

— Ёлғо-он! Сен шайтоннинг қулиса-ан! Шунинг учун сени худо кўр қилган!..

Шундай деб ҳайқирган кўйи Мирзали отасини куч билан итариб юборди. Қўчқор ота учиб бориб боши билан ток устунига урилди. Шунда ҳам қарғанмади. Миқ этмади. Овоз чиқарса, ўғли яна дўппослаб қолишидан қўрқиб ётган ерида юм-юм йиғлади. Орадан бир муддат ўтгач, сал ўзини ўнглаб қулоқларини динг қилди. Афтидан, Мирзали чиқиб кетгандек туйилди. Яқин орада унинг шарпаси сезилмади.

Қўчқор ота барибир қўрқа-писа қаддини кўтарди ва пайпаслаб ҳассасини қидирди. Топа олмагач, енг-тўшига ёпишган қумларни қоқа-қоқа инқиллаб ўрнидан турди. Зарб кучли бўлганидан, боши лўқиллаб оғрир, икки оёғи ари чаққан каби жизиллаб азоб берарди.

— Эҳ, болам-а, — дея кўкка боқиб шивирлади Қўчқор ота. — Бекор қилибсан-да қимор ўйнаб! Шу қурғурни ўйнамасанг бўларди-ку!.. Йўқ, мени урганингга заррача дилим оғримади. Онанг раҳматлининг йўқлиги алам қилди, холос. Онанг тирик бўлса, ура олмасдинг мени! Онангдан ҳайиқардинг. Майли, илойим, ўлмаги-ин! Доғингни кўрсатмаси-ин! Ўзинг хоҳлаганча ка-атта пул топгин! Аммо ўша ҳаром пулни сенинг қўлларинг тутмасин, бола-ам!..

Бу кўзлари ёруғ дунёни кўришдан бенасиб отанинг қалб нидолари эди.

Қўчқор отанинг нидосидан гўё ер-у кўк титраб кетгандек бўлди…

Ҳа, ота барибир ўғлини қарғамаганди Аксинча, астойдил дуо қилганди. Худо ваҳшийликни кечира олмади. Мирзали шу куни билмай, муштумзўр, каллакесар йигитларнинг киссасига тушиб қўйибди. Улар тўпланишиб, Мирзалини уриб эзиб ташлашди…

Аср намозидан сўнг Мирзалини қишлоқ қабристонига дафн этишди.

(ҳикоя кўплаб мухлислар талабига кўра қайта чоп этилди)

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 47 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Loading...
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Сентябрь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2019