WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5397]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [715]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [440]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2494]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4156]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7721]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [741]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2634]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [137]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [153]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [313]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1731]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [310]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1900]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3345]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [13]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 98
Гостей: 94
Пользователей: 4
KazramiRota, ThozelkifT, Perizelcleads, BuririmDiamma

Kun faolllari:
iphone, vyazemcevabum, GloriaVori, kapriolwjv, Muz_DJ, VipMuzika, AlexeyWeame, kisilini_annaEl, Quyenshinc, Missacrono, ShantaCalse, DagdaAddext, KashuraMamp, Cordaroma, Redbrandmymn, DalasGoOn, Ygglorevome, Kergasidoche, AracageUplipt, AnarimUnlipt, MoraghmaHoli, JoJokreenoft, CordannLeld, AgamafymDiet, Bralasrege, Anazaninceve, Brakusplosse, Ianniusdaph, Netauritak, Saiginntymn, Gholisastesk, [Полный список]
Главная » 2014 » Октябрь » 12 » Кўринишингизни ўзгартирмоқчимисиз?

ПОИСК / IZLASH:

22:06
Кўринишингизни ўзгартирмоқчимисиз?
Марҳамат, сочларингиз учун 7 имконият!

Баъзида, туриб-туриб ниманидир ўзгартиришни истаб қоламиз. Айниқса, баҳор ва куз фаслида бу ҳис қайта жонландигандек гўё. Сизда ҳам шундай бўладими? Келинг, бироз янгилик қилиш учун ташқи кўринишимизга ўзгартириш киритамиз. Ишни сочлардан бошлаймизми? Стилистларнинг бу борадаги таклифлари бисёр.

1.Бўяш

Стилистлар 2014-2015 йилларда қора ва малла ранглар урф бўлишини таъкидлашмоқда. Аммо мода ортидан қувишдан аввал қора сочлар аёлнинг ёшини катта кўрсатишини ҳам инобатга олиш даркор. Шунинг учун бу ранг билан «муомала» қилганда эҳтиёт бўлиш лозим. Бундан ташқари, мутахассислар соч ранги табиийсидан икки тонгагина фарқланиши лозимлигини уқтиришади. Акс ҳолда у тери, қош ва киприклар билан уйғунлигини йўқотиб, нотабиий кўриниш касб этади. Ташқи кўринишни ўзгартиришга киришган аёлларнинг биринчи қиладиган иши соч бўяш десак, адашмаган бўламиз. Бундан аввал эса ҳар бир аёл ўз ранг тоифасини билиб олиши лозим. Хўш, сиз кимсиз — баҳорми, ёз, куз ёки қиш? Буни эса тери, қош, юз ва сочнинг табиий рангига қараб аниқлаш мумкин.

Баҳор типидаги аёллар. Уларнинг кўзлари одатда яшил, мовий ёки ёнғоқ ранг, сочлари малладан қўнғир тусгача, териси сарғиш тусда бўлади. Улар сочларини тўқ малла, оч қўнғир ёки олтинранг сариққа ўзгартириши мумкин. Шунингдек, оч жигарранг ва шоколад тусдаги сочлар мос тушади. Бироқ қизғиш ва ёрқин сариқ ранглар ташқаридан рангпар кўрсатиб қўйиши мумкин. Шунингдек, кулранг ва қора сочлар ҳам юз ранги билан уйғунлик касб этиши мумкин.

Ёз типидаги аёллар. Бу гуруҳга мансублар кулранг ёки мовий кўзли, соч ранги сарғишдан қўнғиргача, териси эса пушти тусли бўлади. Оппоқ тери остидаги майда томирлар кўриниб туради. Улар кулранг, сарғиш-кулранг ва платино рангларини танламасликлари лозим. Тўқ рангли бўёқлардан фойдаланиш ҳам тавсия этилмайди. Энг яхши танлов — буғдойранг бўёқлар.

Куз типидаги аёлларнинг кўзлари қорадан яшилгача, сочлари малладан қўнғиргача бўлиши мумкин. Улар соч учун жигарранг, қўнғир, ёнғоқранг, мис тусли ва шоколад рангидаги бўёқлардан фодаланишлари мумкин.

Қиш типидаги аёллар териси оқ, соч ва қошларининг табиий ранги эса қора бўлиши билан фарқланади. Уларга бақлажон, совуқ малла ранглар тўғри келиши мумкин.

2. Ламинациялаш

Бу сочни махсус восита ёрдамида текис ва жилокор қилиш усули бўлиб, айниқса, совуқ мавсумда итоатсиз сочлар учун қўл келади. Муолажа тахминан 30 дақиқа давом этиб, восита сочнинг устки қаватида юпқа плёнка ҳосил қилиб, уни совуқ ҳаво таъсиридан ҳимоялаш хусусиятига ҳам эга. Шунингдек, сочга сезиларли ҳажм бергани учун сийрак сочли аёлларга тавсия этилади. Ламинацияланган соч 3-6 ҳафта давомида жилокорлигини сақлаб туради. Ўртача узунликдаги соч учун муолажанинг нархи 125 000 сўмдан бошланади.

3. Соч улатиш

2014 йилнинг кузида ҳам узун сочлар урфда қолмоқда. Аммо бу калта сочли гўзаллар кайфиятига сира таъсир кўрсатмаслиги лозим. Сочни «ўстириш» жараёнини 1-2 соатда амалга ошириш имконияти бор, ахир. Уланган сочларни бемалол ювиш, тараш, жингалак қилса бўлади. Сочнинг узунлиги, улаш технологиясига қараб салонлардаги ўртача нархи 200 000-500 000 сўм атрофида.

4. Жингалак қилиш

Аксарият сочи текис аёллар мафтункор жингалаклар ҳақида орзу қилишади. Жингалаклар кун давомида шаклини йўқотмаслиги учун жингалак қилишдан аввал сочни ювинг, аммо турли кондиционер ва балзамлардан фойдаланманг. Улар турмак сифатининг бузилишига олиб келади. Жингалакловчи мослама (плойка)нинг кичик диаметрлиси жингалаклар чиройли ва шаклини узоқроқ сақлашига ёрдам беради.

Кимёвий воситалар ёрдамида жингалаклашда стилист сочга махсус кимёвий суюқлик суртиб, бигудига ўраб қўяди. Маълум муддатдан сўнг соч ювилиб, қуритилади. Жингалаклашнинг кимёвий усулини танлаганлар муолажадан аввал сочни бўяш мумкин эмаслигини ёдда сақлашлари лозим. Сочнинг тузилишага қараб бундай турмак 3 ойгача ўз кўриниши сақлаб туриши мумкин. Гўзаллик салонлардаги ўртача нархи 50 000 сўм.

Био жингалаклашнинг кимёвий жингалаклашдан фарқи махсус воситанинг кимёвий эмас, табиий эканлигидадир. У табиий оқсил асосида тайёрланади. Стилистларнинг таъкидлашича, ушбу суюқлик таркибидаги витаминлар сочни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Гўзаллик салонларидаги ўртача нархи 150 000 сўм.

 

5. Омбре усули

Сочимни оч рангга бўясамми, ёки тўқроқгами деб ўйланаётган санамлар учун стилистлар ҳар иккисини ўзида жамлай олган янги усулни таклиф қилишмоқда. Бу усулни сочни кимёвий куйдириш (мелирование) билан адаштирманг. Брондлашда кўпгина ўзаро уйғун ранглардан фойдаланиб, сочни тўқдан оҳиста очига ўтилади. Бунда соч махсус технология асосида бир неча маротаба бўялади. Гўзаллик салонларидаги ўртача нархи 100 000- 150 000 сўм сўм.

6. Қайноқ қайчилар муолажаси

Бу усул одатда соч гуллашини бартараф этишда қўлланилади. Чунки юқори ҳарорат таъсирида соч учи куйдирилади. Ундаги суюқлик, витаминлар ва оқсиллар эса сақланиб қолинади. Жараён бироз мураккаб бўлиб, мутахассис ҳар тутамга алоҳида ишлов бергани учун соч узунлигига деярли путур етмайди. Натижани 2-3 муолажадан сўнг кўришингиз мумкин бўлади. Гўзаллик салонларидаги ўртача нархи 60 000 сўм.

7. «Ювиш»

Сочни бўяшга бўяб қўйдингиз-у, натижа кўнгилдагидек чиқмади. Хўш, нима қилиш керак? Ахир кўнгилни ғаш қилувчи ранг устидан бошқа рангга бўяш қандай оқибатларга олиб келиши номаълум. Бундай мушкул вазиятда рангни «ювиш» ёрдам беради. Мутахассис махсус суюқликни сочга суртиб, тутамлар бир хил «ювилиши»ни таъминлашни ўз назоратига олади. Соч ранги икки тонга очариб, восита ювиб ташланади. Ва хоҳишингизга кўра шу заҳоти ёки бир неч кундан кейин бошқа рангга бўяшингиз мумкин. Іа айтгандай, амалиёт кирланган сочда ўтказилишини инобатга олиб, камида икки кун давомида сочни ювмаслик тавсия этилади. Гўзаллик салонларидаги ўртача нархи 50 000 сўм.

 КАМОЛА тайёрлади.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 2774 | Добавил: iphone | Теги: maslahatlar, Maslahat bering, маслахат, tekin maslahat, foydali, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2018