Тонгда доим ҳам мукаммал кўринишга эга бўлиш қийин: кўз остидаги қора доғлар ва юздаги шишлар кун давомида кайфиятни бузиши, шубҳасиз. Баъзан кеч ухлаш, баъзида нотўғри овқатланиш, шунингдек, бу организмнинг ўзига хос хусусияти бўлиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам улардан жуда осон ва энг муҳими, тезда халос бўлишнинг имкони бор. Қуйида бунинг энг самарали усуллари билан танишинг.
Қаҳва
Албатта, кўз остидаги доғлардан халос бўлиш учун қаҳва ичиш тавсия қилинмайди. Кофеин шишга яхши таъсир қилиши мумкин. Тайёрланган қаҳвадан кўз ости терисига қўйилади ва 20 дақиқага қолдирилади, илиқ сув билан ювилади. Табиий скраб эффекти учун тери юмшоқ массаж қилинади. Сўнгра намлантирувчи крем суртилади.
Пакетли чойлар
Ҳеч кимга сир эмаски, кўк ва қора чой таркибида кофеин бор. Бу нафақат ички организмга, балки ташқи кўринишга ҳам таъсир қилади. Бунинг учун икки дона қадоқли чой ишлатилгандан сўнг уларни музлаткичда совитиб, 20 дақиқа давомида кўзлар остига қўйиш керак. Шунда кофеин кўз остида тўпланган ортиқча суюқликдан осонгина халос этади.
Кўз ости териси учун патч
Албатта, кўз остидаги доғлардан қутулишнинг энг осон усулларидан бири патчлардан фойдаланишдир. Бироқ, максимал фойда олиш учун уларни музлатгичда сақлаш тавсия этилади. Бундай ҳолда, улар бир вақтнинг ўзида совуқ компресс ўрнини босади ва уларнинг самарадорлигини сезиларли даражада оширади.
Юз массажи
Юзни массаж қилиш ҳам шишдан халос бўлишга ёрдам беради. Агар мутахассисга боришнинг иложи бўлмаса, буни уйда ҳам бажариш мумкин. Қўл массажи тери учун жуда самаралидир. Ижтимоий тармоқлар орқали юз териси массажи бўйича кўплаб курсларни топиш мумкин, шунингдек, уни ўргатадиган видео кўрсатмалар ҳам мавжуд. Массажни бошлашдан олдин терига намлантирувчи крем ёки мой суртишни унутмаслик лозим.
Лимфатик дренаж сакраш
Бу ғалати туйилиши мумкин, аммо мунтазам сакраш шишни бартараф этишда ёрдам беради. Эрталаб уйғониб, бир стакан сув ичгандан сўнг 100 марта сакрашни бажариш лозим. Баланд сакраш шарт эмас – шунчаки енгил ҳаракатлар кифоя. Улар кўз остидаги шиш ва доғдан халос бўлишга ёрдам беради.