WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9563]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1736]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [502]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3370]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5826]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [79]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10290]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1241]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [213]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [245]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [694]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2332]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [392]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2902]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4960]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [376]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [636]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [37]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [37]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [135]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [39]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [29]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 21
Гостей: 20
Пользователей: 1
Zelenahrd

Kun faolllari:
kapriolndk, kapriolwjv, Olgafog, Zelenasnb, rosellakc1, debrapj60, brandify18, nelltj16, kaylavv4, cynthiank2, jefferyvv60, jonathanin11, Zelenafod, plaf, auttuh, Zelenaxyh, brookega18, CaydeCrex, rozapiktorova, martinadt16, kaseyey16, swaphy, maryellenrl2, matildaip60, johnnieok18, ollieag1, jeanineuq60
Главная » 2020 » Июль » 17 » Лаънатланган танга бир неча оилага кулфат келтирди

ПОИСК / IZLASH:

11:05
Лаънатланган танга бир неча оилага кулфат келтирди
Мен энди барчасини тушуниб етдим: саломатлигимиз билан боғлиқ муаммолар, молиявий қийинчиликлар, турмуш ўртоғим ҳамда ҳамкасбларимнинг ҳаётидаги барча нохушликларнинг сабаби мана шу эски танга билан боғлиқ.

У қандай қилиб уйимизга келиб қолди? Жуда оддий. Эрим ишдан уйга қайтаётиб, автобус бекатида турганида бир пиёнистани кўриб қолганди. Бу пиёниста барча ўтган-кетганга қандайдир эски тангани арзимас пулга сотиб олишни таклиф этарди. Албатта, ўзига ичимлик олиш учун. Ҳамма рад этарди. Лекин турмуш ўртоғим бечорага раҳми келиб, тангани сотиб олади.

Уйга келиб, эски қадимий тангани арзимас пулга сотиб олганини менга мақтанди. Ўша пайтда бу жуда омадли харид бўлиб кўринганди. Бу менга ҳам маъқул келди. Сабаби, мен қадимги буюмларга қизиқаман. Айниқса, уларнинг тарихи ёқади менга.

Ишхонамдаги бир ҳамкасбимнинг таниш-билишлари жуда кўп. Улар орасида тангалар бўйича мутахассис — нумизматиклар ҳам бор эди. Мени танганинг келиб чиқиши ҳамда баҳосини билиб бериш ҳақидаги илтимосимга у дарров рози бўлди.

Бизнинг "қидирув” ишларимиз натижасида шу маълум бўлдики, танга Николай I даврида зарб этилган танганинг илк тажриба нусхаси экан. Биринчи экземпляр князликнинг ғазнасида, иккинчиси Эрмитаж коллекциясида, учинчиси граф Толстойда, тўртинчиси коллекционер Минуснинг жамланмасида бўлган. Бешинчи танга ҳақида ҳам маълумотлар бор. У 1912 йили муомаладан чиқариб ташланган экан.

Бу танганинг муомалага чиқарилмаганига Николай I га тангадаги сурат ёқмагани сабаб бўлган экан. Унинг фикрича, портретда боши худди чопиб ташланганга ўхшаб қолган эмиш.

Бу танганинг биз ўрганган тарихи эди. Бизнинг қўлимизга тушиб қолган танга рублнинг тажриба нусхаси бўлган. Назаримда, у кумушдан эди.

Бу "хазина” қўлимизга келиб тушганидан бир неча кун ўтиб муаммоларимиз бошланди. Гап шундаки, биринчи турмуш ўртоғим билан яшаётганимизда биз кредит олгандик. Мана шу кредитга мен кафилликни бўйнимга олганман. Ажрашганимиздан кейин у кредитни ўз бўйнига олди. Мен эса уни алимент пулидан халос этдим. Аммо кейинроқ ишхонамга суддан қоғоз келди. Ойлик маошимнинг эллик фоизи кредит тўловига ўтадиган бўлибди. Маълум бўлишича, турмуш ўртоғим анчадан бери кредитни тўламаган, боз устига, қамоққа ҳам тушиб қолган экан. Банк учун эса пулни мендан, давлат ишчисидан олиш қулайроқ бўлган. Карахт бўлиб қолдим. Аммо қўлимдан ҳеч нарса келмасди.

Бу биринчи зарба бўлди. Кейин эса ундан ҳам оғирроқ зарбага йўлиқдим. 8 март байрами арафасида ҳозирги турмуш ўртоғимнинг мазаси қочди.

Турмуш ўртоғим спиртли ичимликларни кам ичарди. Лекин бу сафар у бўкиб ичиб олибди. Бу мен уйда йўқлигимда содир бўлганди. Уйга келганимда у ухлаб қолганди.

Майли, ҳечқиси йўқ, эртага ўзига келтирамиз, деб ўйладим. Эртасига турмуш ўртоғимнинг мазаси қочди. Ишга бормади. Уни уйда ўзимча даволашга ҳаракат қилдим. Кечга бориб сал ўзига келгандай бўлди. Аммо бу тун мен учун даҳшатли кечди. Ишларимни тугатиб, одатдагидай ухлашга ётдим. Ярим тунда нотаниш эркакнинг овозини эшитдим. Овоз шунчалик аниқ ва яқиндан эдики, унинг гапларини аниқ-тиниқ эшитдим. У менга эмас, балки ёнимда ухлаб ётган турмуш ўртоғимга гапирарди:

— Тур, кетдик. Сени яна қанча кутиш мумкин?! — дерди у.

Турмуш ўртоғим бунга жавобан ҳозир ухлаётганини, кейинроқ боришини айтди.

Бу овоз уни қаерга чақирган, билмайман, лекин совуқ терга ботган ҳолда уйғондим. Бунинг ҳаммаси туш эканлигига амин бўлдим. Лекин нега туш бунчалик реал бўлиб кўринмаса, деб ўйлаб қолдим.

Эртаси куни тонгда турмуш ўртоғимнинг мазаси буткул қочди. Тутқаноғи тутиб қолди. "Тез ёрдам” чақиришимизга тўғри келди.

"Тез ёрдам”да келган шифокор эримнинг охирги маротаба қачон спиртли ичимлик ичгани ва бу қанча давом этганини сўради. Лекин эрим тўхтамасдан бир неча кун ичмаганди. У фақат бир кун ичганди, холос.

Шу куни ишга кеч қолиб бордим. Куним қандай ўтганини ўзим ҳам билмайман. Кечқурун уйга келсам, турмуш ўртоғим ўзига келиб қолган, ошхонада овқат тайёрлаётганди. У ўгирилиб менга қаради-ю, тутқаноғи яна қўзиди. Йиқилаётиб бошини ёриб олди. Яна "Тез ёрдам” чақиртиришга тўғри келди. Укол қилиб, бошини тикиш учун шифохонага олиб кетишди. Нимага уриб бошини ёриб олгани ҳамон мен учун жумбоқ. Яқинида ўткир нарсанинг ўзи йўқ эди. Ҳаммаси кўз ўнгимда содир бўлгани боис бошини ҳеч нарсага урмаганини кўргандим.

Бошидаги жароҳат туфайлими турмуш ўртоғим ўзини ғалати тута бошлади. Назаримда, транс ҳолатига тушиб қолганди. Қандайдир овозларни эшитар, ишдами-уйдами ажратолмай қоларди. Урилган ерларидаги кўкарган жойларини кетказишга ҳаракат қиларди…

Яна "Тез ёрдам” чақиришга мажбур бўлдим. Шифокор узоқ вақт спиртли ичимлик ичганининг оқибати, деб ташхис қўйди. Эримни даволаниши учун шифохонага ётқизишимга тўғри келди. Касалхонага кетишга тайёрланаётиб ўша тангани ўзи билан олиб олди. Касалхонага борганимизда танга чўнтагидан тушиб кетди. Уни олмоқчи бўлиб эгилганим-да, турмуш ўртоғим қўлимни ушлаб олиб, кўзларимга қаради. Бу нафрат ва ғазабга тўла даҳшатли нигоҳлар эди.

Кейинроқ шифокор тангани менга берди. Сабаби, касалхонада бундай нарсаларни олиб юриш мумкин эмасди.

Бўлиб ўтган воқеалардан карахт ҳолда дугонамга мурожаат қилдим. Унинг укаси баъзи-баъзида экстрасенслик қиларди. Улар уйимга келиб, ёрдам беришга рози бўлишди.

Танганинг қандайдир салбий таъсири борлиги ҳақидаги шубҳамни дугонамнинг укаси тасдиқлади. Унинг айтишича, тангага лаънат ўқилиб, кейин ерга кўмиб қўйилган экан. Лекин кимдир уни топиб олган ва у қўлма-қўл бўлиб кетган. Танга кимнинг қўлига тушса, уларнинг барига кўнгилсизликлар келтираверган. У менга тангадан халос бўлишни маслаҳат берди. Мен дарров унинг айтганини қилдим.

Дугонамнинг укаси лаънат менга ҳам таъсир қилганини айтиб, уни олиб ташлаш учун нималардир қилди. Биласизми, бу ёрдам берди. Тунлари тинч ва хотиржам ухлайдиган бўлдим. Мушугим ҳам яна хонамга кирадиган бўлди. Шунга қадар улар эшик тагида турадиган одат чиқаришганди. Аммо ҳозир мени кўпроқ турмуш ўртоғим ташвишга соляпти. Унга энди нима бўлади? Касалхонага борганимда олдига киргани қўйишмаяпти. Ундан ҳали лаънат олиб ташланмаган.

Бунга ишонмаслигингиз мумкин, лекин танга кимнинг қўлига теккан бўлса, уларнинг барчасида муаммолар юзага келди.

Масалан, танганинг тарихи ҳақида маълумот топиб беришга ёрдам берган ҳамкасбим автоҳалокатга учради. Авваллари машинани жуда яхши ҳайдарди. Унинг рафиқаси эса касалхонага ётиб қолди.

Буларнинг бари, балки, тасодифдир. Лекин мен бунга ишонолмаяпман. Сабаби, барча муаммолар шу танга пайдо бўлганидан кейин бошланганди!

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 51 | Добавил: iphone | Теги: #newsuz, #Yangilik, #Yangiliklar, #новости, #news, #uznews, #ahborot, #habarlar, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Reqlom
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июль 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2020