WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4215]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [525]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2169]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3516]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7214]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [688]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1592]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2512]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Январь » 18 » Лола Йўлдошева: “2015 йил мени қайта тарбиялади ва иродамни мустаҳкамлади!” (эксклюзив)

ПОИСК / IZLASH:

21:30
Лола Йўлдошева: “2015 йил мени қайта тарбиялади ва иродамни мустаҳкамлади!” (эксклюзив)
Бу хонанда ҳақида сўнгги пайтларда танқидий фикрлар кўп билдирилди. Лекин танқидлар асоссиз эмаслиги ҳам маълум. Аммо унинг санъатдаги ўрни ва истеъдодига ҳеч ким шубҳа қилгани йўқ ва айнан шу нарса унинг мухлислари меҳрини сўндирмади. 2015 йил давомида отилган танқид тошлари бугун хонандани буткул бошқа инсонга айлантирган, дейиш мумкин. Лола Йўлдошевани таҳририятга таклиф қилар эканмиз, у билан нафақат ижодий "чекиниш” ҳақида балки ҳаётий қарашлари, оиласи ва албатта ижодий янгиликларига ҳам тўхталишни мақсад қилдик.

—Байрам кайфияти сизни тарк этмагани кўриниб турибди.

— Раҳмат! "Даракчи” газетасининг бутун ижодий жамоасини кириб келган 2016 йил билан чин қалбдан табриклайман. Йил давомида барча ижодкорларни илҳом парилари, омад қушлари тарк этмасин. Бу оилавий байрамни биз ҳам оила даврасида кўтинки кайфиятида кутиб олдик. Фарзандларим, яқиндарим билан одатимизга кўра бир-биримизга совға улашиб, яхши тилаклар билдирдик. Фарзандларим билан доим амал қиладиган анъанамиз бор. Улар янги йилга уч-тўрт кун қолганда Қорбобога хат ёзишади. Масалан, қизим Шаҳинабегим  анча вақтдан буён шифокорлар учун мўлжаланган либос ва уларнинг анжомларини орзу қилаётган эди. Ўғлим Шоҳдиёрга эса машҳур мультфильм қаҳрамонининг либосини кутаётганини Қорбобога "хабар қилибди”. Янги йил кечаси хонадонимизга келган Қорбобо ва Қорқиз уларнинг истагини амалга оширди. Болаларим менга ўз қўллари билан чизган табрикномаларни  совға қилишди. Бу совғалар  мен учун жуда қадрли.

— Йил бошиданоқ янги ижод намуналарини тақдим этишни бошлаб юбордингиз. "Севгимсан” қўшиғи ва унга ишланган ноодатий клип гапимизнинг яққол исботи бўла олади.

—  Аслида бу қўшиқ устида бир йил аввал иш бошлаганмиз. Қўшиқ муаллифи DJ Piligrim бўлиб, у икки кўринишда ёзилган. Бири ёшларбоп шўх, иккинчиси эса бироз сокин йўналишда куйланган. Клипнинг тайёрланиш жараёни ҳам анча вақт талаб қилган. Клип ҳақида ғоялар таклиф қилинганда ундаги ролларнинг бирини Илҳом Йўлчиевнинг (DJ Piligrim) ўзи ижро этиши режалаштирилган. Аммо ижодий жараён давомида барчаси ўзгариб кетди. Бугун тайёр бўлган клипда Илҳом фақат осмонда "учиб” кетаётганимда пайдо бўлди (кулади).  Ёз ойларида АҚШ саёҳатига кетаётиб шундай тасвир кўз олдимдан ўтди ва уни ён дафтарчамга ёзиб қўйдим. Бугун эса тасаввурларим клип шаклида мухлисларга тақдим этилди.

— Клипда жуда кучли компьютер графикасидан фойдаланилган. Ундаги воқеаларни мини-мультфильм деб қабул қилиш мумкин...

— Ўзбекистонда биринчи марта бундай кўринишдаги ижодий маҳсулот тақдим этилди. Буни рўёбга чиқриш учун бутун ижодий гуруҳимиз билан астойдил меҳнат қилдик. Бундай графикадан фойдаланиш ўзим ва графика усталари учун ҳам яхши янгилик бўлди. Клипдаги воқеаларда соф муҳаббат ташқи кўриниш билан эмас ички гўзаллик билан баҳоланишини кўрсатиб берганмиз.

— Сўнгги йиларда асосан Илҳом Йўлчиев билан ижодий ҳамкорлик қиляпсиз...

—  DJ Piligrimнинг ижоди доим  қалбимга яқин бўлган. Ёшлигимдан унинг қўшиқларини эшитиб катта бўлганман, десам ҳам бўлади. Унинг санъатга ёндашуви менга жуда ёқади. Ижодий ҳамкорлик давомида ундан жуда кўп нарсаларни ўрганяпман. У билан ишлаш давомида ўзимнинг ҳам қарашларим ўзгариб боряпти. Масалан, ижодда шошма-шошарликка йўл қўймаслик керак экан. Ҳар ой янги қўшиқ ёки клип тақдим этмасам ҳам, томошабинга нимадир бера оладиган ижод маҳсулини мухлисларга тақдим этиш, альбомларнинг сонига эмас, сифатига аҳамият бериш каби нарсаларни ўзимга сингдирдим.

— ЮНИСЕФ ташкилоти томонидан ўтказилаётган тадбирларда жуда фаолсиз.

— Бу ташкилот томонидан ўтказилган тадбирларда биринчи марта шунчаки меҳмон сифатида иштирок этгандим. Кейинчалик эса раҳбарият таклифи билан ҳамкорликни йўлга қўйдим. Ҳозир мен болалар ҳуқуқи бўйича миллий чемпионман. Яъни, болалар ҳуқуқини ҳимоя қилишда вакил сифатида фаолият юритаман. ЮНИСЕФ билан жуда кўп хайрли ишларни амалга ошираётганимдан жуда хурсандман.

— 2015 йил сиз учун саёҳат йили бўлди десак ҳам бўлади. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингизда саёҳатдан тайёрланган репортажларни тақдим этиб турдингиз... Бу шунчаки саёҳатмиди ёки бу сафарда ҳам балки бирор ижодий мақсадлар жамланганми?

— Бу ҳаётда сабабсиз нарса бўлмас экан. Ҳар бир кичик саёҳат ҳам инсонни қалбан ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин. Мен ҳам 2015 йил ёзида шаҳардаги ташвишлардан дам олиш учун шунчаки саёҳатга чиққан эдим. Бироқ бу сайр мени умуман бошқа Лолага айлантирди. Масалан, Испанияда бўлган вақтимда мен оддий ўсмир қизга айландим. Синглим билан бирга ҳамма нарсани унутиб харита ёрдамида сайёҳат қилдик. Қисқа вақт ичида турли шаҳарларнинг барча диққатга сазовор масканларини айланиб чиқдик. Ундан кейинги манзилимиз АҚШ бўлди. У ерда мен  бир ярим йилдан буён учрашмаган синглим Анора билан кўришдим. Болалигимизда бир-биримизни кўрмасак туролмасдик. Ана ўша дақиқаларда оиланинг қадри, яқинларнинг дийдори қанчалик муҳим эканлигини, қолган нарсалар эса оддий муаммолар эканлигини сездим. Ёзги таътилдан қайтганимда эса иш режамни бутунлай ўчириб, биринчи ўринга оилани қўйдим. Янги қўшиқ, клип чиқаришим шарт, концертга тайёргарилик кўриш вақти келди, деган ўйларни ўчириб ташлаб оила даврасидаги ҳар бир лаҳзадан завқланишни ўргандим.

— Инстаграм саҳифаларида фарзандларингиз билан тушган янги фотосуратларни жойлаштирдингиз. Аммо суратларда турмуш ўртоғингизни кўрмадик...

— Чунки... Турмуш ўртоғим билан қарашларимиз, феъл атворимиз бир-биримизга тўғри келмагани учун ажрашишга қарор қилдик. Аммо бу ҳолат фарзандларимизга салбий таъсирини ўтказмайди. Дам олиш кунлари болалар отаси, бобоси ва бувиси билан кўришиб, бирга вақт ўтказиб туришади. Бундан ташқари, фарзандларимиз билан боғлиқ масалаларни ҳам доим бирга ҳал қилишга ҳаракат қиламиз. 

— Янги лойиҳа — аудио эртак китоб чиқаришга қўл урдингиз...

— Бу лойиҳани амалга ошириш билан болаларимизга эртак ўқиб беришимиз шартлигини ота оналарга эслатиб ўтмоқчи бўлдим. Чунки ишдан, ташвишлардан чарчаб бундай юмушларга кўп ҳам вақт ажратмаслигимиз мумкин. Аммо эртак айтиш билан фарзандларимизнинг орзулари, ўйлари, фикрларидан хабардор бўлиб туришимиз мумкин. Аудио эртакнинг оналарга бироз ёрдами тегиши мумкин. Аслида бу фарзандларимнинг таклифи билан амалга оширилди. Китобда "12 ой” номли эртакни ўқиб берганман. Эртак воқеаларга хос мусиқалар билан безатилган. Масалан  сувнинг шилдираши, оловнинг ёниши каби товушлар болаларимизнинг қизиқишини ошириши аниқ.

— 2015 йил нималар билан сизни хурсанд қилди-ю, қайси воқеалардан ранжидингиз? Балки ўтиб кетган йилда афсусланган дақиқаларингиз ҳам бўлгандир...

— 2015 йил мен учун осон кечмади. Аммо шунга қарамай нолимайман. Ўтган йилни мен ўзим учун мактаб деб қабул қилдим. У мени қайта тарбиялади, иродамни мустаҳкамлаб руҳан тушкунликка тушмасликка ўргатди. Бу ҳаётда нима рўй бермасин барчаси яхшиликка, деган олтин қоидага амал қиламан. Қилган хатоларимда ҳеч кимни айбламайман, инсон ҳаётида рўй берган яхши-ёмон воқеаларга ўзи сабабчи бўлади. Ана шундай вазиятларда қоқилиб, йиқилиб қайта оёққа тура олиш муҳим, айнан шу инсонни чархлайди. Асосийси муаммоларда айбдорни излаш эмас балки хатоларни тузатиб, қайта қаддини тиклаб олиш мҳим.

— Сиз омма эътиборидаги инсонсиз, ҳаракатларингиз ҳам шунга яраша бўлиши керак, назаримда.

Тўғри, лекин менимча ҳар бир инсоннинг ўз диди, ўйлари ва ақли бўлиши керак. Бундан ташқари инсонни кийим эмас, унинг қалби безаб туради деган фалсафага таянаман. Мухлислар ижодимга, клипларимда кўтарилаётган муаммоларга эътиборлироқ бўлишларини сўраган бўлардим.

— Суҳбат сўнгида ижодий янгиликларингиз билан ҳам ўртоқлашсангиз?

— Режаларимиз жуда кўп. "12 ой” номли аудио эртакнинг тақдимот маросимига тайёргарлик кўряпмиз. Шунингдек кейинчалик китобнинг иккинчи нашрини чиқариш ҳам режалаштирилган. Болажонлар иккинчи китобда фақат битта эмас, бир нечта эртакни тинглашлари мумкин. Тез кунларда "Яраланган қанот” қўшиғининг клипи тайёр бўлади. Баҳор ойларида эса янги альбом сотувга чиқади. Унда икки йил давомида куйланган энг сара тароналар ўрин олган. Ҳамда куз ойларида янги концерт дастурини тақдим этиш ниятимиз ҳам бор.

Алия Сулайманова суҳбатлашди

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://darakchi.uz/ dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 178 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Январь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016