WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Март » 12 » ЛОЛА & НАРГИЗА. СИРДОШ, ЕЛКАДОШ ВА ЖОНКУЯР ДУГОНАЛАР

ПОИСК / IZLASH:

22:24
ЛОЛА & НАРГИЗА. СИРДОШ, ЕЛКАДОШ ВА ЖОНКУЯР ДУГОНАЛАР
Феъл-атвори турличаю бир-бирини ярим оғиз сўздан тушунадиган дугоналар – хонанда Лола ЙЎЛДОШЕВА ва Наргиза УСМОНОВА янги «БИЗНИНГ ДУЭТ» лойиҳамизнинг илк меҳмонлари! Лойиҳани бундай номлаганимизнинг сабаби бир-бирига руҳан яқин, бир-бирини қувватлайдиган, тушунадиган,  ҳаётига, фаолиятининг биз билмаган қирраларини беш қўлидек биладиган, чин маънодаги қадрдонларнинг учрашуви акс эттирилади. Демак, энг қизиқарли, кутилмаган ва хаяжонли суҳбатларни ўтказиб юборманг!

 – Неча йилдан бери дугонасизлар?

Лола Йўлдошева: – 2004 йилда танишганмидик?!

Наргиза Усмонова: – Менимча, 2003 йил эди. 13 йил бўлибди!

–  Қандай танишганингиз ёдингиздами?

Н: – Аслида сен билан бир мактабда ўқиганмиз.

Л: – Ростданми?!

Н: – Ҳа, менга буни Анора айтганди. Лекин у пайтлари ҳали таниш эмасдик.

Л: – Дўстлигимиз институтга ҳужжат топшириш вақти бошланган. Ўшанда Наргиз ҳуқуқшунослик йўналишини, мен эса Вестминистр университетида ўқишни танлаганман. Иккимизнинг ҳам умумий дўстларимиз кўп эди. Дўст-дугоналар биргаликда тушлик қилардик, кўришиб турардик. Лекин йиллар давомида фақат Наргиз иккимизгина дўстлигимизни сақлаб қолдик.

– 13 йил – катта синов! Хўш, Наргиза билан Лолани нима бирлаштириб туради?

Л: – Буни қаранг, сира шу ҳақида ўйлаб кўрмаган эканман. Дугонам билан соатлаб
суҳбатлашишимиз мумкин. Ҳамиша бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз. Ярим оғиз гапдан бир-биримизни тушуна оламиз. Менимча, бундай дугоналар жуда кам бўлса керак. Наргиза оиласи билан хорижда яшайди. Тез-тез Ўзбекистонга келиб туради. Ана шу пайтларда мендан бахтиёр инсон йўқ!

Н: – Орамиздаги масофа катта. Лекин шунга қарамай бир-биримиздан узоқлашиб кетмаганмиз. Балки руҳий яқинлигимиз бордир. Йўқ, буни бир сўз билан ҳақиқий дўстлик деб аташ мумкин.

Л: – Дўст-дугоналарингиз қанчалик кўп бўлмасин, улар орасида фақат биттасигинаlola
суянган, ишонган инсонингиз бўла олади. Ҳаётда мени ўзимчалик яхши биладиган инсонлар синглим Анора ва дугонам Наргиза!  

Н: – Шуниси қизиқки, характеримиз, дунёқарашларимиз турлича. Лекин айрилмас дўстлармиз. Эҳтимол икки хил фикрлайдиган инсон бўлганимиз ҳам бизни бирлаштириб турар?

Л: – Ҳаётимнинг паст-баланд дамларида дугонам ҳамиша ёнимда турди, мени тушунди, тиргак бўлди. Биласизми, ҳар ким ҳам буни уддалай олмайди. Фақат ишонган инсонингизгагина дилингиздагини тўкиб соласиз. Чунки у сизни кулгуга олмайди, йиғласангиз сабр билан тинглайди, қоқилсангиз йиқилишингиздан олдин елка тутади. Шукр қиламан, яратган менга айнан шундай дугонани рўбарў қилган! 

Н: – Йиллар давомида муносабатлар синаларкан, чиғириқлардан ўтаркан. Кейин Лола айтганидек ўзаро ишонч пайдо бўларкан. Менимча, биз дугона эмас худди опа-сингилдекмиз.

–  Чин дугоналар бир-бирининг характеридаги қайси жиҳатларни ўзгартиришни истарди?

Л: – Сен биринчи айт.

Н: – Феълими?.. У қачон қарама кечикиб юради.

Л: – Бугун ким кеч келди сенми ё мен?!(кулгу кўтарилди)

Н: – Лола жуда таъсирчан, кўнгилчан аёл. Йиғлоқилиги ҳам бор. Имкон берилса, ана шу томонларини ўзгартирган бўлардим. Кези келганида, қахри қаттиқлик ҳам зарар қилмайди.

Л: – Характерингдаги ҳеч нимани ўзгартирмасдим. Фақат салгина жасурлик қўшган бўлардим, холос. Дугонам ҳуқуқшунос бўлса-да, асли меҳрибон, мулойим.

–  Буржлар башоратига ишонасизми?

Л: – Буржларнинг феъл-атворга боғлиқ таърифига қизиқаман. Аммо кунлик ёки йиллик башоратларни ўқимайман. 

–  Сиз Сунбула буржида туғилгансиз, Наргиза эса Ақраб. Мунажжимларнинг айтишича, айнан мана шу икки бурж вакилаларининг дўстлиги мустаҳкам ҳисобланар экан. Буни билармидингиз?

Л: – Чинданми? Ажойиб-ку!

Н: – Ҳақиқий дўст эканлигимизнинг яна бир исботи (кулгу кўтарилди).

–  Аёллар орасида дўстлик йўқ, деган иборага нима дейсиз?

Л: – Келинг, аввалига бу иборанинг келиб чиқиш «тарихи»ни аниқлаштириб олсак. Қачон аёллар дўст бўлолмайди? Қачонки, ўзаро рақобат, бир-биридан устун келиш, хасад кайфияти бўлса. Бизда бундай тушунчаларга умуман ўрин йўқ.

Н: – Муаммосиз дугоналармиз!

Л: – Гоҳида шундай вазиятлар бўладики, айтмоқчи бўлганимни ҳам сиртимга чиқаришга уяламан ўзимдан. Аммо Наргизага бемалол гапираман. Мен ҳақимда нотўғри фикрга борсачи, тушунмаса, танқид қилса-чи деган қўрқув бўлмайди. Шу эмасми, чин дўстлик. Иккимиздан келиб чиқиб, аёллар дўстлиги йўқ деган иборага қўшилмайман.

–  Сунбуланинг юмшоқ феъллиги қай вазиятлар панд беради?

Л: – Кўнгилчан бўлганим билан ҳар қандай ҳолатда ўзимни қўлга ололаман. Бу ҳам буржимга хос ҳислатлардан. Қолаверса, «сунбула» аёллар интилувчан ҳисобланишади. Олдига қўйган мақсадига эришмагунича меҳнат қилаверади, қилаверади ва эришади. Характеримдаги бу жиҳатлар кўп марта фойда берган. 

Н: – Лекин ишонувчанлигингни деб кўп панд ейсан. Лола  очиқкўнгил инсон. Раҳмдиллиги сабаб, билса-билмаса ёрдам бераверади.

Л: – Яхшилик қил, ёмонлик кўрмайсан деган сўзга ишонаман-да! Одамлар билан самимий муомала қилавераман. Ваҳоланки, кўп «сунбула»ларни биламан, «ёпиқ» бўлишади. Менда эса бунинг акси.

–  Қизиқ, ҳеч замон фикрингиз мос келмай қолганми?

Н: – Бўлиб туради, лекин жуда кам.

Л: – Менга қара, сен билан бирор марта ҳам аразлашмаганмизми?

Н: – Эслолмаяпман.

–  13 йил давомида сира хафалашмаганмиз денг?

Л: – Кези келганида бир-биримизни «тартибга чақириб» қўйишимиз мумкин. Лекин ҳеч қачон жанжаллашмаганмиз. Сўрамаганингизда бу нарса хаёлимизга ҳам келмасди.

– Наргиз, дугонангизнинг ижоди ҳақида нима дейсиз?

Н: – Лола жуда иқтидорли санъаткор. Ижодини бошлаган кезларини яхши эслайман. Ўшанда орзулари бир олам қизлар эдик. Илк қўшиқларининг яратилишига ҳам гувоҳ бўлганман. Лола кўз ўнгимда «ўсди». У ўз ишини жуда севади.

Л: – Эсладим! (ҳаммамиз ҳайрон қолдик)  Турмушга чиққанимдан сўнг ижоддан четлашишимга тўғри келганди. Шунда мендан норози бўлгансан. Боя фикрингиз мос келмаган вазиятларни сўрадингиз-ку, қаранг, бўлган экан. Ўша йиллари айни танилган пайтим эди. «Севинч» фильми, қўшиқлар, клиплар, илк яккахон концерт! 18 ёш бўлишимга қарамай машҳур эдим. Наргиза билан овоз ёзиш студиялари, репетиция деярли ҳамма жойга бирга борардик. Оила қургач, ижоддан четлашишим масаласи кўтарилганида у мени қўлламаган.

Н: – Тушунишга ҳаракат қилганмиз сени. Лекин шунча меҳнатни бир зумда йўққа чиқаришингга қарши эдик. Менга қолса, ижод билан оилани бирга олиб бориши лозим эди. 

Л: – Тўйдан кейинги концерт ёдингдами? Сентябрда турмушга чиққанман, ноябрь ойига концерт дастури режалаштирилганди. Янги келинчак бўлсам-да, дастурни бекор қилолмасдим. Бу орада касалхонага тушиб қолдим. Чамаси бир ой даволандим. Шифокорлар рухсат бермагани учун концерт репетицияларида қатнашолмасдим. Нима қилдик денг, репетицияга ўрнимга Наргиз борди. Ҳар куни қўнғироқ қилиб воқеаларни айтиб турарди. Мен учун стилист билан учрашиб либосларни ҳам ўзи ҳал қилган. Асосий репетицияда ҳам Наргиз саҳнада туриб, йўқлигимни билдирмаган. Раққослар, болалар гуруҳлари бўлганди. Улар мени ҳаракатимга мослашишлари учун ҳам Наргиза «Лола»га айланган. Концертга бир кун қолганида касалхонадан чиқдим. Эртасига эрталаб концерт залига етиб келганман ва дугонам саҳнанинг қаеридан чиқиб келишим, қайси ҳолатда қаерда жойлашишимгача бирма-бир кўрсатиб берган.

–  Қойил, буни чинакам дўстлик деса бўлади!

Л: – Билмадим, агар Наргиз бўлмаганида бу ишни ким бажарарди, нима бўларди... У эса вақтини ҳам, эътиборини ҳам аямай менга кўмак берган.

–  Ҳозир дугонангиз хорижда яшаркан. Жўнаб кетганидан сўнг ўрни билинса керак?

Л: – Жудаям. Гарчи мунтазам қўнғироқлашиб, ёзишиб турсак ҳам йўқлиги билинади.

Н: – Масофалар муносабатларни мустаҳкамлайди. Агар улар ҳақиқий бўлса.

Л: – Йиллар ўтавераркан, чин дўстларингизнинг эса саноқлиси қоларкан ёнингизда. Наргиз шу ердалигида исталган вақт қўнғироқлашиб, «Юр, қаҳва ичамиз» дейишим мумкин. У кетгач эса хафсала ҳам қилмайман. Яна ўз ишларим, оила, ижод, болалар...

–  Наргиз, Лола ижросидаги энг севимли таронангиз қайси?

Н: – Барча қўшиқларини яхши кўраман.

Л: – Қўшиқларимни тингламайсану.

Н: – Нега энди, эшитаман. DJ Piligrimm билан куйлаган «Юлдуз» таронангни айтдим-у, зўр чиқибди деб.

Л: – Ўғлинг яхши кўради бу қўшиқни. Шунга ҳам эшитиб қолганса-да (кулги кўтарилди).

Н: – Энг севимли тароналаримни айтайми «Муҳаббатим» ва «Мен топдим бахтимни».

Л: – «Мен топдим бахтимни» қўшиғига ишланган клипда сен ҳам суратга тушгансан, эслайсанми?! Наргиз тўйимда келин янгам бўлган. Клипда сочимни тўғирлаётганмидинг, фатани тақаётганмидинг?

Н: – Тўйдан бир кун олдин, тонгги соат учгача суратга олганмиз ўзиям. Эртасига эса тўй! Тасаввур қилаяпсизми?

Л: – Шунинг учун ҳам шу қўшиққа меҳринг бўлакчадир-да? (кулги кўтарилди). Тўйда келин янгасига сўз берилишини билиб, Наргиз бир ой аввал тайёргарликни бошлаган. Шеърми, чиройли ибораларми, хуллас эринмай ёдлаганди. Аммо ўша куни ҳаммаси эсидан чиққан. Бир-икки оғиз сўз айтгану, «Хуллас келин билан куёвга бахт тилайман» деганди.

–  Қаттиқ хаяжонланган экансиз-да?

Н: – Ҳам хаяжон, ҳам чарчоқ. Туни билан ухламагандик-да. Шунга ҳам сўзларни адаштириб юборганман.

Л: – Кейинги воқеалар-чи, ёдингдами?! Катта ҳовлига келин бўлганман. Супур-сидир, уй ишлари ҳаммасига улгуришим қийин эди. Уйдагилар ишга кетишгач, Наргиза билан синглим Анора ёрдамга келишарди. Кечгача кўча – ҳовлини супурардик, кир ювардик, ойна артардик, овқат пиширардик. Кейин ҳеч ким келмасидан ортга қайтишарди. Эслайсанми шуларни?!

Н: – Жуда яқинда яшардинг-да, ўзиям.

Л: – Йўлнинг ўзига бир соатга яқин вақт кетарди. Қайтишда ҳам шундай. Ҳозир кулиб эслаяпмиз-у, лекин шулар бўлмаганида нима қилардим билмайман. Оғринмай, вақтини қизғонмай ёрдам беришганидан миннатдорман.

–  Уддабурон келин бўлган экансиз-да. Бу ҳийлангизни ҳеч ким сезмаганми?

Л: – Биринчи марта сизга айтаяпман (кулади).

–  Дугонангизни турмушга беришганда сиз ҳам ёнида бўлолдингизми?

Л: –  Албатта! Кун давомида ёнидан жилмадим. Наргизнинг турмушга чиқишини орзиқиб кутгандик. Чунки барча дугоналаримиз оила қурган. Фақат уни турмушга бериш қолганди.

–  Наргиза, нима деб ўйлайсиз Лоланинг сиз билмаган сири борми?

Н: – Бордию бирор сири бўлса ҳам узоқ яширолмайди. Барибир айтиб қўяди. 

Л: – Сенга айтмасам кимга айтаман, Наргиз. Менга қара, чиндан ҳам мен ҳақимда анча-мунча маълумотни биларкансан-а?!

–  Наргизани-чи, сизга айтмаганлари бормикан?

Л: – Бўлса керак. Тўғрими, Наргиз?! Дугонам барча муаммони мустақил ҳал қилишга ўрганган. Ичидагина билиш қийин. Ҳеч қачон нолимайди. Кўз ёш тўкиш ҳам унга бегона. Ўзим бирор йўлини топиб, кўнглига қўл солмагунимча сир бой бермайди. 

Н: – Ақрабман-да!

– Лола, йил бошини самарали ижод билан бошладингиз. Янги қўшиқлар, клип, болалар учун аудио эртаклар. Илҳомингиз жўшаяпти чоғи?

Л: – Ҳақсиз, йил бошида жуда фаол эдим. Лекин айни дам, негадир, сустроқман. Илҳом манбаим саёҳатлардаги таассуротларим. Ҳозир ҳам шу тўғрисида ўйлаб турибман. Ўзимга келишим учун нимадир қилиш кераклигини сезсам чипта оламан-у, саёҳатга отланаман. Уч-тўрт кун бўлса ҳам майлига. Шу тариқа яна кучга тўламан.

– ЮНИСЕФ билан ҳамкорлигингиз ҳақида сўрамоқчи эдим.

Л: –  Ҳамкорлигимиз «Imagine» таронаси билан бошланди. Халқаро миқёсда ўтказилган лойиҳада DJ Piligrimm, «Сато» гуруҳи билан иштирок этдик. Бизнинг ижромиздаги «Imagine» дунёнинг энг яхши ўнлигидан ўрин олди. Ҳозир болалар ҳуқуқи бўйича миллий  чемпионман. Яъни болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича вакил сифатида танланганман. ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда кўп ҳайрли ишларни амалга ошираяпмиз.

–  Наргиза, суҳбатимизга қўшилинг. Балки дугонангизга бирор саволингиз бордир?

Н: – Журналистликни менга топшираяпсизми? Майли. Лола, мўъжизаларга ишонасанми?

Л: – Романтиклигимни биласан-ку. Мўъжизаларга ишонаман. Чунки улар ҳақиқатан ҳам бор. Орзулар рўёбига ишониш керак холос.

Н: – Фарзандларингда қандай қобилиятларни ривожлантиришни истардинг?

Л: – Болаларимни ҳамиша тўғри тушунишга, қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламан. Ўз фикримни сингдиришга уринмайман. Қизим, расм чизишни ёқтиради. Аввалига буни жиддий қабул қилмадим. Кейин чизган суратларини кўриб тушундимки, бу унинг қобилияти. Ҳозир Шаҳина расм чизиш билан шуғулланади. Ўғлим футбол тўгарагига қатнашади. Эҳтимол кейинги йил қизиқишлари ўзгарар.

–  Фарзандларингиз бир-бири билан дўстми?

Н: – Ўғлим Алихан 3 ёш. Эркароқ бола. Одамлар билан чиқишиб кетиши қийинроқ. Лекин Шаҳинани жуда яхши кўради.

–  Дугонангизга саволларингиз борми яна?

Н: – Лола, айтчи қандай туғма қобилиятинг бўлишини истардинг?

Л: – Спортчи бўлишни хоҳлардим. Яъни спортчилардек кучли ирода, қатъийят, матонат – мана шундай туғма қобилиятни истардим. Болалигимда Олимпиада мусобақаларида қанашганимни, ғалаба шоҳсупасига кўтарилганимни хаёл қилардим. Спортчи бўлганимда, фигурали учиш билан шуғулланардим.

Н: – Тасаввур қил, қачондир, қаердандир кетишни истагансан-у, аммо журъат қилолмагансан.

Л: – Жавоб беришим қийин. Шунақа вазиятлар бўлганмиди, рости эслолмадим. Феълимни биласан, ҳеч қачон ҳеч нимадан афсусланмайман. Принципим ўзингга аён, амалга ошиши керак бўлган нарса бўлади. Ҳаётимда учраган ҳар бир инсондан миннатдорман, ҳар  бир воқеа мен учун сабоқ.

Н: – Шундай дейишингни билгандим.

Блиц саволлар:

ЛОЛА:

–  Дугонангизнинг «тахаллуси» борми?

 –  Исмини қисқартириб, Нарга деб чақирамиз.  

 –  Унинг ёқтирган таоми?

 –  Товуқли клаб-сендвич! 

 –  Юз марта томоша қилишга ҳам тайёр фильми борми?

 – Эркаклардаги қайси фазилатларни ҳурмат қилади?

 – Тўғрисўзлик ва саҳийлик.

 –  Болаликдаги кумирлари?

 – (ўйланиб) Билолмаяпман. Айтиб юбор Наргиз.

 Наргиз: – Леонардо ди Каприо! 

 НАРГИЗА:

–  Суҳбат давомида Лола нимани кўпроқ маъқул кўради: тинглашними ёки гапиришни?

–  Сезмадингизми, келганимиздан буён фақат ўзи гапираяпти-ку.

–  Пунктуал инсонми?

– Йўқ. Ҳамиша кечикиб юради.

– Қачон «йўқ» деёлмайди?

–  Ширинлик егиси келса ўзига йўқ дейиши қийин.

–  Лола севиб қолса...

–  Бахтиёр бўлади! Юзидан табассум аримайди.

–  Дугонангизнинг кўп айтадиган ибораси?

–  Нима бўлишидан қатъи назар ҳаммаси яхшиликка!

Дилдора ЮСУФБЕКОВА тайёрлади.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://sugdiyona.uz/ dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 205 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Март 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016