WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Январь » 24 » "ЛОЛА" & "НЕНЖАЕ"! КИМ ЎҒРИ?

ПОИСК / IZLASH:

09:20
"ЛОЛА" & "НЕНЖАЕ"! КИМ ЎҒРИ?
«Лола». Ўтган йилнинг энг машҳур хити! Энг шов-шувли хити! Энг кўп янграган хити! Уни илк бор Баҳром Назаров ижросида 2014-йилнинг ноябрида тингладик. Кейин маълум бўлишича, шогирд устозининг студиясига келиб, бу қўшиқни ундан берухсат олиб, ўз ижросида куйлаган. Ҳар ҳолда, Озодбекка кўра, Баҳром шундай номақбул иш қилган. Назарбеков "Лола”ни ўзи куйлади ва альбомига киритди. Қўшиқ жуда тез фурсатда оммалашди. Озодбек шоша-пиша ё шунчаки қўл учида "клипсимон” видео ҳам суратга олдирди. Саъдулла Абдуллаевнинг тоғдаги дачасида суратга олинган бу клип у қадар томошабоп бўлмади. Бироқ, қўшиқ таъсири минглаб қалбларни тўлқинлантира олди. Озодбекнинг апрел концертларида ҳам "Лола” бош қўшиққа айланди. "Лола” сўнгги бор омма олдида ўтган йилнинг ноябрида, Баҳромнинг илк яккахон концертида устози томонидан "Истиқлол”да куйланди. Бироқ, энг катта шов-шув бир неча кун олдин яъни, янги йилнинг иккинчи ҳафтасида бошланди! Қизиқувчан мухлислар интернетни ковлаб, "Лола” мусиқасига ўхшаш, аниқроқ айтганда, асл нусхасини топгандай бўлишди. Талай сайтлар эса бу борада жар сола бошлади. Ким Озодбекни "плагиат”да айбласа, бошқа биров "қароқчи” ҳинд бастакорлари дейди! Куни кеча телеграм орқали шоубизнинг бир вакили "Лола"га ўхшаш ҳиндча қўшиқнинг интернетдаги манзилини юборди ва уни тинглаб кўришимизни айтди. Қизиқ, ўғри ким? Бўладиган иш  бўлди. Бироқ, виждон-чи? Унинг адолат истаги-чи? "Ўғри”ни аниқлашда шошмаймиз. Келинг, яхшиси, анализ қиламиз. Дарвоқе, бундай ҳоллар ўзбек шоу-бизнесида биринчиси эмас (охиргиси бўлмаса ҳам керак!). "Қароқчи”лар камми? Озодбек тугул, машҳурлиги ундан анчайин баланд "катта-катта” юлдузлар репертуарида ҳам ўғирланган хитлар талай. Ёш "юлдузча”ларни айтмаса ҳам бўлади. Энг қизиғи, халқ артисти ижодида "пират” қўшиқларнинг учраши тезроқ кўзга ташланади, муҳокамага дучор бўлади...ва мана шундай шов-шувлар кўтарилади!  

Шов-шув анализ:

1."Лола” видеоси "youtube”га 2015 йилнинг, 6-январида жойлаштирилган.

   Л.В.Ганесан басталаган "Ненжае” қўшиғининг видеоси 2015-йилнинг, 9-январида жойлаштирилган. Манба: Sony Music компаниясининг Ҳиндистондаги тармоғи.

2. "Лола” – Озодбек Назарбековнинг Бобур ғазаллари билан куйлайган қўшиқлар тўпламига киритилган.

"Нанжае” – тамил тилидаги "Панивизҳум Нилаву” фильмининг расмий саундтреки саналади. Ушбу картина эса 2014-йилнинг 21-мартида премьера қилинган. Картина қўшиқлари жамланган махсус аудио-альбом тақдимоти эса фильм премьерасидан бир неча кунлан олдин Ҳиндистонда бўлиб ўтган. "Нанжае”нинг хомаки видеоси, яъни қўшиқ матни кўрсатилган "караоке” варианти 2014-йилнинг 17-мартида  "youtube” тармоғидан жой олган.

Хуллас, бу икки қўшиқ матни мазмунан ва талаффуз жиҳатидан ҳар қанча фарқ қилмасин, мусиқаси бир тухумдан яралган эгизак мисоли ўхшаш!

Ўғри ким? Бастакорлардан қай бири мард бўлиб, ўз муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қила олади? Қўшиқнинг асл нусхаси ўзбекникими ё ҳиндники? Бу борада аниқ тўхтамга келиш учун икки бастакорни ҳам тинглашимиз даркор. Ҳиндистонлик бастакорнинг интернетдаги электрон манзилини топиб, унга бир неча саволлар йўлладик. Жавоб кутяпмиз. Сўнгра, ўзимизнинг бастакорга мурожаат қиламиз. Ўйлаймизки, масала албатта ойдинлашади!

Жасур ҲАМРОЕВ

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 198 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Январь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016